Manba.uz — Syria
1.01K subscribers
2.71K photos
664 videos
121 links
Download Telegram
Сурия

Ҳаманинг Саламия туманидаги ун комбинатига 3600 тонна буғдой етказиб берилди. Бу буғдой Украина ва Туркиядан импорт қилинган бўлиб, Лазиқия ва Тартус портлари орқали олиб кирилган.

@manbauzz
Яқин дақиқаларда Дамашқда матбуот анжумани ўтказилади — унда “Оқ дубулғалилар” муассасаси тугатилиб, Сурия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги таркибига қўшилгани эълон қилинади.

Сурия фуқаро мудофааси қаҳрамонларига раҳмат!
“Оқ дубулғалилар” — Сурия инқилоби йилларида улкан хизмат ва фидокорликлар қилган энг самарали муассасалардан бири эди.

@manbauzz
Тоҳир ал-Умар:

Сурия Президенти Аҳмад аш-Шаръ халқаро ҳамжамиятни жалб этиш ва мамлакатга қарши қаратилган қаттиқ иқтисодий санкцияларни бекор қилдиришга муваффақ бўлди.

Президент олдидаги энг катта муаммолардан бири — Суриянинг якка ва яхлитлигини сақлаган ҳолда иқтисодий барқарорликка эришишдир.

Расмий баёнотлар ва матбуот чиқишларидан ташқари, амалий жиҳатдан Сурия раҳбарияти яқин ойлар ичида жиддий ва самарали ишлар олиб бориши лозим. Бу давлат бюджетини тўлдириш, давлат сектори фаолиятини молиялаштириш ва иқтисодий тикланишга замин яратиш учун зарур ҳисобланади.

@manbauzz
Аллоҳ таолонинг инояти билан, бугун Ливан билан чегарадош Ал-Aърида чегара назорат пунктини расман очилди.

Эрталабдан мазкур чегарада фаол ҳаракат кузатилди — икки томондан юзлаб йўловчилар эркин ўтиб-қайтишди.

Чегара ходимлари ҳаракатни узлуксиз ва хавфсиз таъминлаш мақсадида барча зарур хизмат ва қулайликларни тақдим этишга интилишди.

@manbauzz
АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили Томас Барак:

📌 Суриядаги ҳарбий ҳозирлигимизни 8 та базадан фақат биттага қисқартамиз.

📌 Суриядаги сиёсатимиз ўзгариши арафасида, чунки бу сиёсат ўтган аср мобайнида самара бермади.

@manbauzz
📌 Иорданиядан Сурияга йўналтирилган цемент ортиб олинган юк машиналари сони 10 654 тага етди. Фақат кеча, душанба кунининг ўзида 1700 та цемент юк машиналари чегарадан ўтди.

📌 “Аль-Мамлака” телеканали хабарига кўра, Амман ва Иордания Савдо палаталари раиси Халил Ҳaж Тавфиқ бу ўсишни Қурбон ҳайити байрами олдидан бозордаги ҳаракатнинг кучайиши ва Сурия билан иқтисодий алоқаларнинг қайта тикланиши, айниқса қайта қуриш соҳасидаги ҳамкорлик билан изоҳлади.

📌 У бу рақамларни “илгаригига нисбатан мислсиз даражада юқори” деб баҳолади.

@manbauzz
Middle East Eye манбасига кўра:

📌 Туркия ва Сурия Демократик Кучлари (СДК) АҚШ воситачилигида тўғридан-тўғри музокаралар олиб бормоқда.

📌 Томонлар Суриядан АҚШ қўшинларининг чиқиши масаласини муҳокама қилдилар.

📌 Музокараларда ИШИД жангчилари ва уларнинг оилалари сақланаётган қамоқхоналар ҳамда лагерларни топшириш масаласи кўриб чиқилди.

📌 Асосий эътибор СДКни янги Сурия армияси таркибига қўшишга қаратилиши айтилмоқда.

📌 Музокараларда Туркия ва СДКнинг ўрта даражали амалдорлари иштирок этган.

@manbauzz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сурия

Ички ишлар бошқармасига қарашли Ал-Бадия хавфсизлик хизмати 70-фирқаси билан ҳамкорликда Сувейда чўлида жойлашган Тулул ас-Сафа ҳудудида ИШИД гуруҳи фаолият юритаётган эҳтимолли нуқталарда қидирув ва тозалаш операцияларини амалга оширмоқда.

@manbauzz
Сурия Ташқи ишлар вазири Асад аш-Шайбони Қатардан қайтганидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида қуйидаги баёнотларни берди:

📌 Қатар ҳукумати Сурияда учта шифохонани қайта қуриш ва жиҳозлашга рози бўлди.

📌 Қатар Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан Сурияда замонавий шифохона қуриш, соғлиқни сақлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш ва доривор воситалар соҳасини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик юзасидан келишувга эришилди.

📌 Қатар газини Иордания орқали етказиб беришни давом эттириш ва нефть ҳамда газ соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари келишиб олинди.

📌 Қатар-Сурия қўшма холдинг компаниясини қайта фаоллаштириш ва уни ҳақиқий инвестиция майдонига айлантириш бўйича келишувга эришилди.

📌 Доҳа шаҳрида икки мамлакат ўртасидаги икки томонлама муносабатлар муҳокама қилинди.

📌 Умумий манфаатдор соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

📌 Энергетика, иқтисодиёт ва савдо соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.

📌 Туризм, алоқа, ахборот технологиялари ва олий таълим соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш юзасидан келишувга эришилди.

📌 Қатар молиявий муассасаларининг Сурия банк секторида иштирокини кенгайтириш режалаштирилмоқда.

📌 Биз Сурияни қайта тиклашда шериклик қилишни истаган ҳар қандай томонга қўлимизни чўзамиз.

📌 Сурия ўз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш бўйича Қатарнинг мажбуриятларини олқишлаймиз.

@manbauzz
Исроил ОАВ хабарларига кўра:

📌 Суриядан босиб олинган Голан тепалиги томон иккита ракета отилди.

📌 Ракеталар очиқ ерга тушган, Голан тепаликларида икки нуқтада сиреналар ишга тушган ва портлаш овозлари эшитилган.

📌 Исроил армияси бу ҳужумларга жавобан Сурия ҳудудларини артиллерия билан ўққа тутган.

📌 Шунингдек, Исроилга тегишли ҳарбий самолёт Сурия ҳаво ҳудудига киргани маълум қилинди.

@manbauzz
Manba.uz — Syria
Исроил ОАВ хабарларига кўра: 📌 Суриядан босиб олинган Голан тепалиги томон иккита ракета отилди. 📌 Ракеталар очиқ ерга тушган, Голан тепаликларида икки нуқтада сиреналар ишга тушган ва портлаш овозлари эшитилган. 📌 Исроил армияси бу ҳужумларга жавобан Сурия…
Исроил мудофаа вазири:

— “Сурия томондан қилинган ҳар қандай таҳдид ва ўқ узиш учун Сурия президенти шахсан масъул ҳисобланади.”

— “Суриядан бўлган ҳужумга жуда қатъий ва тезкор жавоб берамиз.”

@manbauzz
Manba.uz — Syria
Исроил ОАВ хабарларига кўра: 📌 Суриядан босиб олинган Голан тепалиги томон иккита ракета отилди. 📌 Ракеталар очиқ ерга тушган, Голан тепаликларида икки нуқтада сиреналар ишга тушган ва портлаш овозлари эшитилган. 📌 Исроил армияси бу ҳужумларга жавобан Сурия…
Сурия Ташқи ишлар вазирлиги

📌 Исроил томонига қаратилган ҳужумлар ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади.

📌 Айрим томонлар минтақа барқарорлигини издан чиқариш орқали ўз манфаатларини кўзламоқда.

📌 Сурия ҳеч қачон минтақадаги бирор томон учун таҳдид бўлмаган ва бўлмайди.

📌 Жанубий Суриядаги асосий мақсад — давлат ҳокимиятини тўлиқ тиклаш ва ноқонуний қуролларни тугатишдир.

📌 Сурия ТИВ Исроилнинг Дараъ вилоятдаги қишлоқ ва шаҳарчаларни ўққа тутганини қатъий қоралайди.

📌 Бу ҳужумлар инсоний ва моддий йўқотишларга олиб келган.

📌 Исроилнинг бу ҳаракатлари Сурия суверенитетини очиқ-ойдин бузишдир.

📌 Жаҳон ҳамжамиятини ўз зиммасидаги масъулиятни бажариб, исроил босқинини тўхтатишга чақириб қоламиз.

📌 Сурия ва бутун минтақа хавфсизлигини тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш зарур.

@manbauzz
Сирия фуқаро авиацияси “X” платформасидаги баёнотда, Сурия авиалиниялари директори Самиҳ Араби сўзларига таянилган ҳолда шундай маълум қилди:

📌 Яқин 3 ой ичида фаолиятдаги учоқлар сонини 5 тагача ошириш ишлари олиб борилмоқда.

📌 Бу қадам парвозлар бўйича ортиб бораётган талабни қондириш ва ҳаво йўналишларини кенгайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.

@manbauzz
Manba.uz — Syria
Сурия Ташқи ишлар вазирлиги 📌 Исроил томонига қаратилган ҳужумлар ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади. 📌 Айрим томонлар минтақа барқарорлигини издан чиқариш орқали ўз манфаатларини кўзламоқда. 📌 Сурия ҳеч қачон минтақадаги бирор томон учун таҳдид бўлмаган ва…
🇺🇸 Республикачи конгрессмен Жо Уилсон:

📌 Суриянинг янги ҳукумати президент Трамп билан тузилган келишувларини бажара олиши учун Мудофаа вазирлиги мамлакат ҳудудининг барча қисмида фаолият юритишига имкон бўлиши керак.

📌 Сурия расмийлари очиқча баёнот берди: Сурия Исроилга ҳеч қандай таҳдид солмайди.

📌 Қўшинлар ва хавфсизлик кучлари айрим ҳудудларга кира олмаслиги ҳолатидан фойдаланишга уринадиган томонлар бўлиши мумкин.

@manbauzz