Manba.uz
1.02K subscribers
2.69K photos
662 videos
121 links
Download Telegram
Сурия

Абдур-Раҳим Аттун
Республика раҳбарияти қошидаги Диний масалалар бўйича маслаҳат кенгаши раиси этиб тайинланди.

@manbauzz
Manba.uz
Қамишли — Суриянинг шимолий-шарқида жойлашган Қамишли аэропортида кенг кўламли ҳарбий тайёргарлик кузатилмоқда. Бу ҳолат Лазиқия вилоятидаги Ҳмеймим ҳарбий базасидан «Ил-76» туридаги юк самолётлари орқали йирик рус ҳарбий кучларининг етиб келиши билан бир…
Сурия — Қамишли

Сўнгги кунларда Россия қўшинлари Лазиқия вилоятидаги Ҳмеймим ҳарбий базасидан Суриянинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган Қамишли аэропортига ўз аскарлари ва ҳарбий техникаларининг бир қисмини кўчиришда давом этмоқда. Бу ҳолат Россия қўшинларининг Сурия ичидаги жойлашувида ўзгариш бўлаётганидан далолат беради.

Маҳаллий манбаларга кўра, ташиш ишлари ҳарбий юк самолётлари орқали амалга оширилмоқда, аэропорт атрофида эса ҳарбий зирҳли техника ва назорат постлари кўпайгани кузатилмоқда.

Бу ҳаракатлар яқинда Асойибул-Хамро мужохидлари томонидан Ҳмеймим базасига қилинган ҳужум — икки рус аскарининг ҳалок бўлиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Аммо бу базани кўчириш шунга жавобми ёки Россиянинг Суриядаги кучларини қайта тақсимлашга оид кенгроқ режасининг бир қисми эканлиги ҳозирча аниқ эмас.

@manbauzz
Сурия

Лазиқия вилоятида Ички хавфсизлик бошқармаси томонидан Мазин Қарра Жанна исмли шахс қўлга олинди. У Лазиқия шаҳридаги 223-сонли сиёсий хавфсизлик бўлими учун ишлаган собиқ агент сифатида маълум.

Текширувлар давомида у собиқ режим қулашигача озод ҳудудларда ҳарбий ва хавфсизликка оид ҳисоботлар тайёрлагани, ва бу маълумотлар ўша пайтда режим кучлари томонидан айрим фуқаролар ва ҳарбийларни нишонга олишга сабаб бўлгани аниқланган.

У мазкур айбловлар билан судга топширилди, ва унга нисбатан қонуний чоралар кўрилмоқда.

@manbauzz
Manba.uz
Сурия Республикаси Президенти Аҳмад аш-Шаръ раҳбарлигида Вазирлар Маҳкамасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ҳукумат аъзолари сўнгги даврдаги фаолият, янгиликлар ва юзага келган муаммоларни муҳокама қилди. Президент билан биргаликда вазирликлар…
Сурия Араб Республикаси Президенти Аҳмад аш-Шаръ Вазирлар Маҳкамасининг навбатдаги йиғилишидаги нутқидан:

📌 Сурия хорижий инвестициялар, айниқса инфратузилма соҳасида сармоя жалб қилиш йўлидан дадил бормоқда.

📌 Таълим тизимига жиддий эътибор қаратиш керак — болалар тарбияси ва олий таълим босқичларида таълимни такомиллаштириш, ўқув жараёнига замонавий воситаларни жорий этиш зарур.

📌 Соғлиқни сақлаш ва ичимлик суви соҳаларидаги асосий хизматларни ривожлантириш керак, бу йўналишларда ҳам сармояларни жалб этиб, давлат юкини енгиллаштиришни мақсад қиляпмиз.

📌 Инвесторлар учун қулай муҳит яратиш устида ишлаяпмиз — хусусан, инвестиция маблағларини ўтказишни енгиллаштирадиган қонунлар тайёрланмоқда.

📌 Ишлаб чиқаришни ошириш ва экспорт бозорларини кенгайтириш — мамлакатда ликвидликни (пул айланмасини) мустаҳкамлашга хизмат қилади.

@manbauzz
Сурия Араб Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Мустафо Абдураззоқ 29–30 май кунлари Кениянинг пойтахти Найроби шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг Инсон масканлари бўйича Ассамблеяси иккинчи сессиясининг давом эттирилган мажлисида Сурия делегацияси таркибида сўзга чиқди.

📌 У ўз нутқида таъкидлади: собиқ режим томонидан Сурия халқига қарши олиб борилган золимона уруш натижасида 2 миллиондан ортиқ уй-жой вайрон қилинди, миллионлаб сурияликлар эса қочқинликка учради. Улар бугун ўз юртларига ва уйларига қайтиш умиди билан яшамоқдалар.

📌 Сурия ҳукумати зарар кўрган ҳудудларни тиклаш ва қайтиб келаётган фуқаролар учун хавфсиз ва барқарор муҳит яратишга қаратилган уй-жой лойиҳаларини амалга ошириш устида иш олиб бормоқда.

📌 Ҳукумат халқаро ҳамжамиятни қайта қуриш лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга, жумладан барқарор иш ўринлари яратиш орқали иштирок этишга чақирмоқда.

📌 Олиб борилган тадқиқотларга кўра, озод қилинган ҳудудларда талабни қоплаш учун озодликдан сўнг биринчи йилда 200 мингдан 500 минггача уй-жой таъмирлаш зарурати мавжуд. Бу эҳтиёж, айниқса, қўшни давлатлардан қайтиб келаётганлар орасида юқори.

@manbauzz
Эрон

“Ҳумайний ҳамма учун” шиори остида Эрон тарафдорлари жорий ойда йиғилиш ўтказмоқда.

Шу билан бирга, Эрон томонидан Хумайний ғояларини Кашмир ва Ҳиндистонда тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилаётгани кузатилмоқда.

@manbauzz
Президент фармонига мувофиқ, Қурбон ҳайити муносабати билан давлат хизматчиларга мўлжалланган пул мукофоти тўланади.

@manbauzz
Manba.uz
Президент фармонига мувофиқ, Қурбон ҳайити муносабати билан давлат хизматчиларга мўлжалланган пул мукофоти тўланади. @manbauzz
Президент маъмурияти Бош котибияти:

Жорий йилнинг 6 июндан 9 июнгача давлат муассасалари фаолияти вақтинча тўхтатилади.

@manbauzz
Manba.uz
Президент фармонига мувофиқ, Қурбон ҳайити муносабати билан давлат хизматчиларга мўлжалланган пул мукофоти тўланади. @manbauzz
📌 Президент Аҳмад аш-Шаръ 2025 йил учун 68-сонли фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Қурбон ҳайити муносабати билан барча давлат хизматчиларига — фуқаролар ва ҳарбийларга — 500 минг сўрия лираси миқдорида пул мукофоти берилади.

Шунингдек, барча нафақахўрлар — фуқаролар ва ҳарбийлар — учун 300 минг сўрия лираси миқдорида пул мукофоти тайинланади.

@manbauzz
Қувайт

Сурия Президенти Аҳмад аш-Шарънинг Қувайтга ташрифи чоғида қироллик саройида кўзга ташланган “Агар у бошқасига қолмаган бўлса, сенга ҳам етиб келмас эди” деган ибора ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинди.

Аслида бу ибора Қувайт амирлик саройининг бир нечта жойларида ўйиб ёзилган, ва Қувайтни зиёрат қилган бир неча давлат раҳбарлари ҳам бу ёзувга гувоҳ бўлишган.

Бу сўзларни Қувайтнинг учинчи амири шайх Салим ал-Муборак ас-Сабоҳ ўзини ва бошқаларни ҳокимият абадий эмаслиги, фақат Аллоҳники эканини эслатиб туриш мақсадида ёздирган.

@manbauzz
Россия

Украина ўз тарихида илк марта Сибирда жойлашган ҳарбий заводга ҳужум уюштирди, ушбу завод Украинадан тахминан 5000 км узоқликда жойлашган.

Маълумотларга кўра, украин томони бу ҳужумни Россия ҳудудидан учирилган дронлар орқали амалга оширган.

@manbauzz
Бригада генерали Муҳаммад Хайр Ҳасан генерал-лейтенант унвонига кўтарилди ва Сурия Араб Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

@manbauzz
Сурия

Лазиқия вилоятидаги Қардаҳа ҳудудида Ички хавфсизлик бошқармаси “Амир Исмоил Насиф” исмли шахсни
Даббаш қишлоғида қўлга олди.

У жорий йилнинг 6 март куни армия, хавфсизлик ва полиция постига қилинган ҳужумда иштирок этганликда айбланмоқда.

Текширув вақтида унинг уйи яқинидаги ер ости чуқуридан яширирилган енгил қуроллар ва (психотроп таблеткалар) аниқланиб, мусодара қилинди.

@manbauzz
“Тўр” операцияси — СБУ томонидан 1,5 йил давомида тайёрланган режа

Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) Россия стратегик ҳарбий авиациясига қарши йўналтирилган “Тўр” номли махсус операцияни 18 ой давомида пухта тайёрлади.

Ўтган йил давомида Украина ҳарбийлари ва разведкаси Россия бомбардимончи самолётлари жойлашган ҳарбий аэродромларни тизимли равишда кузатиб борди.

Шу билан бир вақтда, украиналик мутахассислар сунъий интеллект тизимларини Россия ҳарбий самолётларини, жумладан A-50, Tu-95 ва Tu-22M3’ни таниш учун ўргатди, ҳамда дронлар томонидан мустақил зарбалар бериш учун алгоритмлар ишлаб чиқди.

@manbauzz
Manba.uz
(СДК) Мазлум Абдий: 📌 Мен Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашишга қарши эмасман ва Туркия билан бевосита алоқада турибмиз. 📌 Биз Дамашқ билан марказлашмаган сиёсий тизим доирасидаги мулоқотга очиқмиз. СДК кучларини Сурия армиясига қўшиш жараёни…
Бош штабдаги келишувни амалга ошириш бўйича масъул қўмита аъзоси, бригадир Зиёд ал-Айяш қуйидагиларни маълум қилди:

📌 Бугун Сурия Демократик Кучлари (СДК) делегацияси билан расмий учрашув бўлиб ўтди ва унда бир қатор муҳим масалалар юзасидан келишувга эришилди.

📌 Президент Аҳмад аш-Шаръ ва Мазлум Абдий ўртасидаги 10 март келишувини амалга ошириш учун ихтисослашган қўшимча қўмиталари тузилишига келишилди.

📌 Ҳалаб шаҳридаги Ашрафия ва Шайх Мақсуд туманлари бўйича аввалги келишувни қайта фаоллаштириш бўйича ҳам келишувга эришилди.

@manbauzz