Manba.uz
1.02K subscribers
2.66K photos
655 videos
118 links
Download Telegram
Сурия Республикаси президенти Аҳмад аш-Шаръ Сувайда вилоятидан келган оқсоқоллар ва нуфузли шахслар вакилларини қабул қилди. Учрашувда вилоятидаги мавжуд вазият, миллий бирдамликни мустаҳкамлаш ва давлат муассасаларини янада фаол ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

@manbauzz
Сурия — пойтахт

📌 Дамашқ вилоятидаги Қатна шаҳри яқинида қуролли шахслар томонидан уюштирилган пистирма натижасида бир нафар Жамоат хавфсизлик хизмати ходими шаҳид бўлди, яна бири яраланди.

📌 Қатна шаҳрида кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилмоқда, унинг атрофида оғир қуроллар ва танклар жойлаштирилди.

@manbauzz
Manba.uz
Сурия — пойтахт 📌 Дамашқ вилоятидаги Қатна шаҳри яқинида қуролли шахслар томонидан уюштирилган пистирма натижасида бир нафар Жамоат хавфсизлик хизмати ходими шаҳид бўлди, яна бири яраланди. 📌 Қатна шаҳрида кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилмоқда, унинг…
Дамашқ вилояти атрофидаги хавфсизлик идораси:

📌 Қўшни Ливандан Жабал аш-Шайх ҳудудига йўл олган моддa юклаган юк машиналари хавфсизлик томонидан аниқланди. Шу асосда пистирма тайёрланиб, жиноий гуруҳ тузоғга туширилди.

📌 Пистирма пайтида гуруҳ аъзолари билан тўқнашув юз берди, икки киши қўлга олинди, уларнинг қуроллари ва моддa юки мусодара қилинди. Қолган аъзоларни қидириш ишлари давом этмоқда.

📌 Айсам қишлоғи яқинидаги тўқнашувда бир хавфсизлик ходими шаҳид бўлди.

@manbauzz
📌 Япония ҳукумати Сурияга нисбатан жорий этилган санкцияларнинг бир қисмини бекор қилишга қарор қилди. Бу қарор “Сурия ҳукуматининг мамлакатни тиклаш ва тинч йўл билан ўтиш жараёнини қўллаб-қувватлаш” мақсадида қабул қилинди.

@manbauzz
Manba.uz
📌 Япония ҳукумати Сурияга нисбатан жорий этилган санкцияларнинг бир қисмини бекор қилишга қарор қилди. Бу қарор “Сурия ҳукуматининг мамлакатни тиклаш ва тинч йўл билан ўтиш жараёнини қўллаб-қувватлаш” мақсадида қабул қилинди. @manbauzz
Япония Ташқи ишлар вазирлиги: Япония Сурияга нисбатан жорий этилган санкцияларнинг бир қисмини бекор қилди, бу чора тўртта суриялик банкни қамраб олди:

📌 Ушбу банклар — Саноат банки, Халқ кредит банки, Жамғарма банки ва Қишлоқ хўжалиги кооператив банки ҳисобланади.

📌 Япония ТИВ таъкидлашича, санкцияларнинг қисман бекор қилиниши Суриядаги вазият бўйича бошқа етакчи давлатлар томонидан кўрилган чора-тадбирларга мос равишда амалга оширилди ва халқаро тинчликни таъминлаш саъй-ҳаракатларига қўшилган ҳиссадир.

@manbauzz
Сурия Транспорт вазирлиги баёноти:

Транспорт вазири доктор Яъруб Бадр Туркия транспорт вазири Абдулқодир Урулоғлу ҳамда Қатар алоқалар вазири шайх Муҳаммад бин Абдуллоҳ бин Муҳаммад Оли Сони билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатда фуқаролар учун транспорт хизматларини яхшилашга қаратилган ҳамкорлик йўллари муҳокама қилинди.

📌 Вазирлик маълумотларига кўра, икки вазир ҳукуматлари номидан Сурия Транспорт вазирлигининг қўлга киритилаётган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашларини билдиришди. Бу саъй-ҳаракатлар мамлакатдаги барча турдаги ва барча даражадаги қуруқлик транспорти хизматларини яхшилашга қаратилган.

📌 Вазирлар ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ва суриялик фуқароларга тақдим этилаётган транспорт хизматларини такомиллаштириш йўлларини муҳокама қилиш мақсадида икки томонлама вазирлар даражасида учрашувлар ўтказиш имконини муҳокама қилишди.

📌 Шунингдек, вазирлар Сурия ва қўшни давлатлар ўртасида қуриқлик транспорт тармоқларини қайта боғлаш масаласини кўриб чиқишди. Бу орқали Сурия ҳудуди орқали транзит юк ташиш оқимидан самарали фойдаланиш кўзда тутилмоқда.

@manbauzz
Энергетика вазири Муҳаммад Башир “Анадолу” агентлигига берган интервьюсида:

📌 Кеча халқаро компаниялар коалицияси билан 7 миллиард долларлик қийматда имзоланган энергетика битими — мамлакатдаги барча соҳалар учун очиқ инвестиция таклифидир.

📌 Битим Туркиянинг “Калиён Холдинг” ва “Женгиз Холдинг”, Қатарнинг “UCC” компанияси ҳамда АҚШнинг “Power International” компанияларини ўз ичига олган альянс билан имзоланди.

📌 Бу — мамлакат энергетика соҳасида имзоланган энг кенг қамровли ва энг муҳим битимлардан биридир.

📌 Битим доирасида 5000 мегаватт қувват ишлаб чиқарадиган 4 та электр станцияси қурилади.

📌 Ушбу келишув — Сурияда инвестиция жараёнининг бошланишидир; у хизмат сифатини яхшилайди, янги иш ўринлари яратади ва иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшади.

📌 Санкцияларнинг бекор қилиниши компанияларни янада жасоратли инвестиция қарорларини қабул қилишга ундади.

📌 Битим барча соҳаларга йўл очиб беради — Сурия инвестиция учун тайёр ва компаниялар тайёргарликни бошлаб юборган.

📌 Келаси йил бошида — биринчи икки ёки уч ой ичида электр таъминоти ҳажми ва фойдаланиш муддати сезиларли даражада ошиши кутилмоқда.

@manbauzz
Исроил хавфсизлик манбаси:

📌 Исроилнинг Суриянинг ички ишларига аралашиш ёки Сурия ичида бир тарафни иккинчисига қарши қўллаб-қувватлаш, ёки улар томонида жанг қилиш нияти йўқ.

📌 Исроил Суриянинг ички ишларига аралашиш ниятида эмас.

📌 Тел-Авив Суриянинг Ливан ва Ироқ билан чегараларини кузатмоқда.

@manbauzz
Сурия

Эртага Идлиб шаҳрида кўп йиллар ёпиқ бўлиб келган паспорт ва виза ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар бўйича давлат идораси қайта очилади.

@manbauzz
Forwarded from ©Muso Solih
Бугунги кунимизда икки фазилат бор:
Жума кунининг фазилати
Зулҳижжанинг ўн кунлигида бўлиши фазилати
Ушбу кунда ижобат соати ҳам бор. Бу соатда дуо қилган банда рад этилмайди – уламоларнинг кўпчилиги бу соат аср намозидан кейин деб айтганлар 🌿
Шу сабабли бу кунда яхши амалларни кўпайтиринг.
Энг афзал амаллардан бири: дуо қилиш 🤲
Жанубий Сурия

Қунайтира вилоятида
ҳозиргина Рувайҳина қишлоғи ва унинг атрофидан бўлган суриялик фуқаролар Исроил армиясининг тўғон яқинига кириб келган патрулини ҳайдаб чиқаришди ҳамда патрул машинасидан Исроил байроғини туширишди.

@manbauzz
БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Гейр Педерсен “Ал-Aхбария” телеканалига берган интервьюсида:

📌 БМТ билан Суриядаги янги ҳокимият ўртасидаги ҳамкорлик жуда яхши йўлга қўйилган.

📌 Санкциялар бекор қилингач, иқтисодий ҳолатда яхшиланиш кутиляпти, аммо бу маълум вақт талаб этади.

📌 Ҳозирда Сурияда 17 миллиондан ортиқ одам гуманитар ёрдамга муҳтож, эҳтиёжлар жуда катта.

📌 Араб давлатлари, Туркия, Европа ва Америкадан кўплаб инвесторлар Сурияда сармоя киритиш истагини билдирмоқда.

📌 Иқтисодий тараққиётни кучайтириш учун хавфсизлик масаласида ҳам силжишлар бўлиши шарт.

@manbauzz
Сурия
Al-Monitor манбасига кўра:

📌 Туркия ташқи ишлар вазири Ҳокон Фидон ёки Туркия разведка хизмати раҳбари Дамашқда Мазлум Абдий билан учрашади.

📌 Бу учрашув бугун Дамашқда бошланиши кутилган курд вакиллари ҳамда ҳукумат аъзолари ўртасидаги музокаралар натижалари асосида амалга оширилади.

@manbauzz
Сурия Республикаси Президенти Аҳмад аш-Шаръ раҳбарлигида Вазирлар Маҳкамасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳукумат аъзолари сўнгги даврдаги фаолият, янгиликлар ва юзага келган муаммоларни муҳокама қилди. Президент билан биргаликда вазирликлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, фуқаролар манфаатини таъминлаш, мамлакатнинг тикланиш суръатларини ошириш ва барқарор ривожланиш йўлидаги чора-тадбирлар муҳокама этилди.

@manbauzz