Manba.uz
1.03K subscribers
2.56K photos
650 videos
117 links
Download Telegram
Сурия

Дамашқ вилояти хавфсизлик бошқармаси Жарманa шаҳрида наркотик савдоси ва тарқатилишига қарши ўтказилган хавфсизлик амалиётидан суратлар билан бўлишди.

@manbauzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Идлиб

Сармада шаҳрида хужум қилинган тўйхона эгасининг сўзларига кўра, унинг зали расман рухсатнома асосида фаолият юритган.

Унинг таъкидича, бошқа шахслар томонидан концертга қарши чиққан ва жиҳозларни синдирганлар Ички хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинган.

@manbauzz
АҚШ расман Сурия Президенти Аҳмад аш-Шарънинг БМТнинг Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган Бош Ассамблеяси йиғилишида иштирок этишига розилик бергани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бу ҳақда америкалик дипломатик ва ОАВ манбалари тасдиқлаган.

Бу ташриф тарихий воқелик саналади. Чунки Аҳмад аш-Шаръ 1967 йил 18 июндан буён БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлайдиган биринчи суриялик президент бўлади. Ўшанда марҳум президент Нуриддин ал-Атосий Суриянинг "Яқин Шарқ урушидан сўнг"ги позициясини баён қилган эди — бу Сурия дипломатияси учун муҳим тарихий воқеа бўлган.

@manbauzz
Manba.uz
📌 АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги: Биз Сурияга нисбатан санкцияларни бекор қилиш қарорини амалга ошириш устида жадал иш олиб боряпмиз. @manbauzz
🟢🟢🟢

АҚШ Молия вазирлиги Сурияга нисбатан жорий этилган барча санкциялар бекор қилинганини расман эълон қилди.

@manbauzz
Manba.uz
🟢🟢🟢 АҚШ Молия вазирлиги Сурияга нисбатан жорий этилган барча санкциялар бекор қилинганини расман эълон қилди. @manbauzz
Президент Аҳмад аш-Шаръ, Ички ишлар вазири Анас Хаттоб, Сурия Марказий банки, Тижорат банки, Лазиқия ва Тартус портлари, Сурия вазирликлари, Сурия ҳаво йўллари ва “Four Season” меҳмонхонасига нисбатан АҚШ санкциялари бекор қилинди.

@manbauzz
Manba.uz
🟢🟢🟢 АҚШ Молия вазирлиги Сурияга нисбатан жорий этилган барча санкциялар бекор қилинганини расман эълон қилди. @manbauzz
АҚШ Молия вазирлиги:

• Сурияга нисбатан санкцияларни енгиллаштириш — уларни бутунлай бекор қилиш йўлидаги дастлабки қадамдир.

• Бу қарор орқали айрим санкцияларни дарҳол енгиллаштиришга рухсат берилди.

• Санкцияларни бекор қилиш Сурия учун ёруғ ва фаровон келажакка йўл очади.

• АҚШ тинч, барқарор ва қўшнилари билан яхши муносабатдаги Сурияни қўллаб-қувватлайди.

• Санкциялар олиб ташланиши орқали янги сармоялар кириши ва хусусий сектор фаоллиги ошиши кутилаяпти.

• Асаднинг собиқ режими томонидан халққа қарши қирғин ва минтақавий терроризмга кўрсатилган ёрдам тугади — энди Сурия халқи учун янги давр бошланмоқда.

• АҚШ ҳукумати якдил ва барқарор Сурияни қуришда ёрдам беришга содиқдир.

Молиявий жиноятларни тергов қилиш бўлими:

• Сурия Тижорат банкига нисбатан қўлланган айрим чекловларга истисно берилди.

• АҚШ банкларига ушбу банк билан алоқалар ўрнатиш ва ҳисоб очишга рухсат этилди.

• Бу банк билан тўғридан-тўғри ёки билвосита молиявий операциялар ҳам амалга оширилиши мумкин.

• Бу қарор АҚШ ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда қабул қилинган бўлиб, унинг ортида миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат манфаатлари ётади.

АҚШ Давлат департаменти:

• Давлат котиби ўринбосари Марко Рубио “Қайсар қонуни” асосида Сурияга нисбатан 180 кунлик санкция бекор қилинганини эълон қилди.

• Бу халқаро ҳамкорларга Суриядаги инвестиция ва тиклаш ишларини эркин амалга ошириш имконини беради.

@manbauzz
Manba.uz
🟢🟢🟢 АҚШ Молия вазирлиги Сурияга нисбатан жорий этилган барча санкциялар бекор қилинганини расман эълон қилди. @manbauzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
(Видеода мусиқа бор)...

Сўнгги пайтларда шунга ўхшаш фикрларни тез-тез эшитиб қоляпман…

Баъзи яқинларимдан “Сурия озодлигигача бўлган Идлиб қалъаси даври яхшироқ эди” деган мулоҳазаларни эшитяпман.


Идлибдаги муҳосара ҳолатини қўмсаганлар учун бу — жиддий эслатма.

Сизнингча айтайлик, Сурияда тўлиқ озодликка эришилмади. Лекин сизнинг орзу қилган “Идлиб қалъаси”га қайтишда қандай яхшилик бор? Қайтиб, яна Седнаядаги ва бошқа қатағон йиллар қайтишини истайсизми?

Башар Асад режими назоратидаги қамоқхоналарда — айниқса Седнаяда — эллик йилгача ҳукм қилинган мазлумлар, ўнлаб йиллардан бери ноҳақ қамалган минглаб аёл ва эркаклар бор эди. Уларни озод қилиш имконияти яна кечикармиди?!

Ғалаба — Аллоҳдандир.

@manbauzz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саудиялик бир ҳарбий ҳаж сафарига кетаётган суриялик зиёратчиларнинг автобусига чиқди ва суриялик бир зиёратчининг паспортини бошига қўйиб:
«Сизлар умматнинг ифтихорисизлар», деди.

Қисқаси, бу — барча халқларнинг сурияликларнинг фидокорликларига бўлган ҳис-туйғусининг ифодасидир.

Аллоҳ шаҳидларингизни қабул қилсин ва ажру савобларингизни улуғ қилсин.

@manbauzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурия давлати юзлаб жароҳатланган фуқароларининг Қаабани зиёрат қилишлари учун Ҳаж сафари харажатларини қоплаб бермоқда.

Бу — садоқат ва ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир.

@manbauzz
Мобил платформалар ва алоқа воситаларига Суриянинг янги байроғи киритилди.

Бу АҚШ санкцияларининг расман бекор қилиниши, Европа Иттифоқининг Сурияга нисбатан чекловларни олиб ташлаши ҳамда янги Сурия маъмуриятининг халқаро миқёсда тан олиниши ортидан амалга ошди.

@manbauzz