Manba.uz
1.03K subscribers
2.59K photos
651 videos
117 links
Download Telegram
Эронга мойил фаластинлик етакчилар Сурияни тарк этди.

Маҳаллий ҳокимиятлар томонидан босим ўтказилганидан сўнг, улар мамлакатдан чиқиб кетди.

Улар ўзларидаги қурол-яроғларни янги маъмуриятга топширган.

Манба: AFP.

@manbauzz
Сурия

Дамашқ шаҳридаги Жармана туманида
ички хавфсизлик кучлари наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи шахсларга қарши амалиёт ўтказмоқда. Ҳозирги пайтда тўқнашувлар давом этмоқда.

@manbauzz
Manba.uz
Mуваффақиятсиз давлат тўнтариши фош қилинди Туркия Мудофаа вазирлигидаги ишончли манбанинг маълум қилишича, Дaмашқдаги муваффақиятсиз давлат тўнтариши уриниши катта халқаро тил бириктириш натижасида режалаштирилган. 🔰 Дастлабки режалаштириш ва тил бириктириш…
Хабарларга кўра, Суриянинг соҳил ҳудудида тўнтаришга уринган шахс — жиноятчи бригадир генерал Ғиёс Далла қўлга олинди.

У Сурия инқилоби давомида ва соҳилдаги воқеалар пайтида фуқароларга қарши қирғинлар амалга оширганликда айбланмоқда.

@manbauzz
Manba.uz
Сурия Дамашқ шаҳридаги Жармана туманида ички хавфсизлик кучлари наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи шахсларга қарши амалиёт ўтказмоқда. Ҳозирги пайтда тўқнашувлар давом этмоқда. @manbauzz
Сурия

Дамашқ вилоятининг Жармана шаҳрида Ички хавфсизлик хизмати ва наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи гуруҳ ўртасида тўқнашув содир бўлди. Оқибатда хавфсизлик хизматчиларидан бири шаҳид бўлди, яна иккиси яраланди.

Хавфсизлик манбаларига кўра, Ички хавфсизлик кучлари Жарманадги бир бино ичида жойлашган наркотик савдогарлари гуруҳини ўраб олган.

Сўнгра берилган маълумотга кўра, Жарманадаги амалиёт муваффақиятли якунланган ва гуруҳ аъзолари бутунлай ҳибсга олинган.

@manbauzz
Manba.uz
Жанубий Сурия Юсуф Жарбуъ — Сувайда шаҳридаги друзлар етакчиси: 📌 Сувайда ҳокимига қилинган ҳужум друз жамоаси томонидан қораланади. 📌 Бу иш давлатга бўйсунмайдиган айрим друз гуруҳлари томонидан амалга оширилган. 📌 Биз ҳоким билан алоқа қилдик ва унда…
Навбат Сувайдага...

Афтидан, янги Ҳукумат хавфсизлик таҳдидлари туфайли армия кўмагида Сувайда вилоятига киришга мажбур бўлади ва (Исроил дастаклаган) ал-Ҳижрийни сиёсий ниқоб сифатида қўллаётган Друзлар ҳарбий кенгашининг қуролларини мусодара қилади.

Бу кенгаш аъзолари орасида собиқ режим билан боғлиқ жиноятчилар ҳам бор бўлиб, уларга Исроил сиёсий таъсир ўтказаётгани аниқланмоқда.

Янги Ҳукумат мамлакат бўлиниши, пойтахт Дамашқдан ҳудудларни ажратиш ёки халқаро инфратузилмаларни таҳдид остига қўйишга қарши. Шунингдек, улар Дараъ ва бошқа вилоятларни марказдан узоқлаштиришга уринишларни қабул қилмайди.

Янги Ҳукумат Сурияда ҳар қандай бўлиниш, радикал ғояларга асосланган ҳарбий гуруҳларнинг барпо бўлишига йўл қўймасликка бел боғлади. Бу гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган ташқи таъсирлар эса мамлакатнинг мустақиллиги ва инқилобий йўналишига таҳдид солмоқда.

Бу каби таҳдидлар олдини олиш мақсадида хавфсизлик кучлари керакли чораларни кўришга тайёр.

@manbauzz
Сурия || Идлиб

Сармада шаҳрида хонанда (машшоқчи) Муҳаммад аш-Шайхнинг концерт дастурига қаршилик қўрсатилди.

Ҳодиса чоғида креслолар ва жиҳозлар синдирилди, натижада қўшиқчи концертни бекор қилди.

@manbauzz
Manba.uz
Сурия Дамашқ вилоятининг Жармана шаҳрида Ички хавфсизлик хизмати ва наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи гуруҳ ўртасида тўқнашув содир бўлди. Оқибатда хавфсизлик хизматчиларидан бири шаҳид бўлди, яна иккиси яраланди. Хавфсизлик манбаларига кўра,…
Расмий баёнот | Дамашқ вилояти хавфсизлик бошқармаси

Жарманa шаҳрида наркотик ишлаб чиқариш ва тарқатиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзоларига қарши хавфсизлик кучлари кеча мувффақиятли амалиёт ўтказди ва гуруҳнинг бир нечта аъзоси қўлга олинди. Қолганлари қочиб кетди.

Эртаси куни, қочган жиноятчилар шаҳардаги бир хавфсизлик пунктига ҳужум қилди. Улар бинога яшириниб олиб, хавфсизлик кучларига RPG ва қўл гранаталари ишлатди.

Ҳужумга жавобан хавфсизликчилар жиноий гуруҳни тўлиқ йўқ қилди.
Амалиёт вақтида бир нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлди, яна иккитаси енгил жароҳат олди.

Ҳукумат хавфсизлик кучлари ҳар қандай мухаддир наркотик тарқатувчи гуруҳларга қарши қатъий кураш олиб боради ва мамлакат хавфсизлигини таъминлашда орқага чекинмайди.

— Дамашқ вилояти хавфсизлик бошқармаси раҳбари.

@manbauzz
Сурия

Дамашқ вилояти хавфсизлик бошқармаси Жарманa шаҳрида наркотик савдоси ва тарқатилишига қарши ўтказилган хавфсизлик амалиётидан суратлар билан бўлишди.

@manbauzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Идлиб

Сармада шаҳрида хужум қилинган тўйхона эгасининг сўзларига кўра, унинг зали расман рухсатнома асосида фаолият юритган.

Унинг таъкидича, бошқа шахслар томонидан концертга қарши чиққан ва жиҳозларни синдирганлар Ички хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинган.

@manbauzz
АҚШ расман Сурия Президенти Аҳмад аш-Шарънинг БМТнинг Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган Бош Ассамблеяси йиғилишида иштирок этишига розилик бергани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бу ҳақда америкалик дипломатик ва ОАВ манбалари тасдиқлаган.

Бу ташриф тарихий воқелик саналади. Чунки Аҳмад аш-Шаръ 1967 йил 18 июндан буён БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлайдиган биринчи суриялик президент бўлади. Ўшанда марҳум президент Нуриддин ал-Атосий Суриянинг "Яқин Шарқ урушидан сўнг"ги позициясини баён қилган эди — бу Сурия дипломатияси учун муҳим тарихий воқеа бўлган.

@manbauzz