Manba.uz
1.04K subscribers
2.52K photos
645 videos
116 links
Download Telegram
Сурия Чегара қўриқлаш бошқармаси Ливан ҳудудига қурол-яроғ ва ўқ-дориларни ноқонуний олиб ўтишга уринишни бартараф этди.

Бу ҳодиса хавфсизлик хизмати томонидан олиб борилган кузатув ва суриштирув ишларидан сўнг ўтказилган аниқ операция натижасида амалга оширилди.

@manbauzz
Сурия

Хитой Ҳасия ва Адра эркин иқтисодий зоналарида тахминан 1 миллион квадрат метр майдонга замонавий саноат иншоотларини қуриш учун инвестиция киритмоқда.

@manbauzz
Кун сурати — Сурия пойтахти Дамашқдан.

@manbauzz
Польша элчихонаси:
Биз Сурия билан яқин савдо муносабатларини қуришга умид қиламиз. Бу ҳамкорлик икки давлат иқтисодиёти учун фойда келтиради, деб ишонамиз.

@manbauzz
Шайх Аднан ал-Аръур Лазиқия вилоятидаги Қардаҳа шаҳрига ташриф буюрди ва у ерда қотил Хофиз Асаднинг вайрон қилинган қабрини зиёрат қилди.

@manbauzz
Жамоат хавфсизлик хизмати ходимларига маошлар тўланди:

Оилаликларга — 400 доллар,

Бойдоқлар (уйланмаганлар) — 300 доллар олди.

@manbauzz
Сурия

Лазиқия вилояти хавфсизлик бошқармаси
жиноятчи Осиф Рифъат Салимни қўлга олди. У жиноятчи Рами Махлуфга қарашли деб маълум бўлган “Ватан қалқони” гвардиясининг етакчиларидан бири ҳисобланади.

Унинг Зубадани ва Мадоя ҳудудларида содир этилган ҳарбий жиноятларда, шунингдек вертолётлар орқали ташланган портловчи бочкаларни тайёрлашда иштирок этгани тасдиқланган. Бу бочкали бомбардимонлар Суриядаги кўплаб шаҳар ва қишлоқларни вайрон қилган.

У ҳозирда муносиб суд органига топширилди ва унга нисбатан қонуний чоралар кўрилмоқда.

@manbauzz
Сурия Ички ишлар вазирлиги қуйидаги янгиланган ислоҳотларни эълон қилди:

1. Вазирлик тузилмасидаги асосий ўзгаришлар:

Сиёсий хавфсизлик жамоаси бекор қилинди

• “Жиноий хавфсизлик бошқармаси”нинг номи “Жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси” деб ўзгартирилди

• “Жамоат хавфсизлиги” номи “Ички хавфсизлик” деб ўзгартирилди

• Ҳар бир вилоятда Ички хавфсизлик бошқармаси директори, ҳар бир маъмурий ҳудудда эса ўринбосар тайинланади

Ҳар бир ҳудуд раҳбари фуқаролик шахс бўлади ва тўғридан-тўғри вилоят ҳокимига бўйсунади — бу эса фуқаролар билан ҳарбийлар ўртасидаги тўқнашувни камайтиришга қаратилган

• Ходимлар учун қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ташкил этилади

2. Давлат хизматларининг рақамлаштирилиши:

• Шахсий ҳужжатлар (паспорт, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва бошқалар)ни олиш ва вазирлик хизматларидан фойдаланиш энди уйдан чиқмасдан онлайн амалга оширилади

3. Қамоқхоналар тўғрисидаги амалдаги қонун янгиланади ва халқаро стандартларга мувофиқ равишда қайта ишлаб чиқилади.

4. Жиноий ва хавфсизлик ишларида адвокатларнинг ваколати кенгайтирилади

Вазирлик қуйидагиларни қўшимча қилди:

• Шахсий ҳолатлар (туғилиш, никоҳ, вафот каби)ни онлайн рўйхатдан ўтказиш хизмати техник қийинчиликлар сабаб кечиккан. Бу хизмат Қурбон ҳайитидан сўнг синов тариқасида ишга туширилади.

@manbauzz
Manba.uz
Сурия Ички ишлар вазирлиги қуйидаги янгиланган ислоҳотларни эълон қилди: 1. Вазирлик тузилмасидаги асосий ўзгаришлар: • Сиёсий хавфсизлик жамоаси бекор қилинди • “Жиноий хавфсизлик бошқармаси”нинг номи “Жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси” деб ўзгартирилди…
Электрон ҳукумат ва давлат хизматларини рақамлаштириш бўйича танқидий таҳлил

Давлатнинг барча хизматларини бир портал орқали тақдим этиш — бугунги кунда электрон ҳукуматни жорий этган кўплаб мамлакатлар томонидан хатолик сифатида тан олинган. Саудия Арабистонидаги “Ясар” дастури, Туркиядаги “E-Devlet”, Сингапур ва БАА тажрибаси бунга мисолдир. Саудия ва Сингапур — бу соҳада энг муваффақиятли лойиҳаларни амалга оширган.

Саудия тажрибаси:

– Барча вазирликлар бир хил даражада тайёр бўлмаган. Масалан, Ички ишлар вазирлиги, алоҳида Миллий маълумотлар маркази (NIC) орқали рақамлаштиришда хатто алоқа вазирлигидан ҳам илгарилаб кетган.
– Бу марказ кейинчалик “Elm” номли давлатга тегишли компанияга айлантирилди ва ҳукумат хизматларини хусусий секторга сотишни йўлга қўйди.
– Бу тажриба натижасида паспорт, шахсий ҳужжатлар, авто руҳсатномалар, манзил ўзгариши ва бошқа хизматлар тўлиқ автоматлаштирилди.
Маълумотларни алоқа вазирлигига эмас, ҳар бир вазирлик ўзининг маълумотлар марказида сақлаши лозим. Акс ҳолда, хавфсизликка жиддий таҳдид юзага келади.

Туркия тажрибаси:

– Туркияда электрон ҳукумат (E-Devlet) тизими жорий этилди, аммо ҳуқуқий ва маъмурий жараёнлар қайта ишланмасдан рақамлаштирилгани сабаб, ҳаддан ташқари бюрократик ва мураккаб бўлиб қолди.
– Эътироф этиладиган жиҳати: туғилиш ва вафот ҳолатлари автоматик равишда касалхона орқали рўйхатдан ўтади, ва бу маълумотлар бошқа тизимлар билан боғланган.
– Шунингдек, тиббий тарих шифохоналар ва дорихоналар билан боғланган ва бу орқали нотўғри даволаш, дори берилмаслик олди олинган.

Сурияда эътибор қаратилиши керак бўлган масалалар:

– Агар Сурияда маъмурий жараёнлар қайта ишланмаса, рақамлаштириш ҳеч қандай фойда бермайди ва ҳозирги қонунлардек оғир ва бюрократик бўлиб қолади.
– Масалан, “судланганлик йўқлиги ҳақида маълумотнома”ни бир давлат органи сўрайди, лекин фуқаро уни бошқа органга топшириши керак — бу бир-бирига уланмаган тизим оқибати.
– Саудияда бу маълумот автоматик текширилади ва ҳужжат талаб қилинмайди.

Идеал таклиф:

– Саудия тажрибаси — Ички ишлар соҳаси учун,
– Туркия тажрибаси — Соғлиқни сақлаш соҳаси учун қўл келади.

Бу тажрибаларни жорий этиш ҳукумат қўлидаги махсус ширкат орқали амалга оширилиши керак. Бу ширкат эътиборли маош ва шарт-шароитлар билан маҳаллий ва халқаро мутахассисларни жалб қилиб, ҳақиқий электрон ҳукуматни барпо этиши лозим.

Даромадни давлат ва хусусий сектор ўртасида тақсимлаш орқали бу иш тез, кам харажат ва самарали бўлади.

Ҳулоса:

Дамашқ ва шимолдаги айрим маҳаллий ташаббуслар бўлса-да, улар ҳали жаҳон стандартларидан анча орқада. Шу сабаб, масъуллар “мен бу соҳада мутахассисман” дейдиган ҳар бир кишига ишонмаслиги керак — чунки таклифлар кўп, ҳақиқий тажриба эса кам.

@manbauzz
Manba.uz
Электрон ҳукумат ва давлат хизматларини рақамлаштириш бўйича танқидий таҳлил Давлатнинг барча хизматларини бир портал орқали тақдим этиш — бугунги кунда электрон ҳукуматни жорий этган кўплаб мамлакатлар томонидан хатолик сифатида тан олинган. Саудия Арабистонидаги…
Электрон хизмат ва рақамлаштириш дастури деганда нима назарда тутилади?

– Давлат хизматларини қоғозбозликсиз, онлайн тарзда тақдим этиш керак.
– “Рақамлаштириш” дегани — одамлар идорага бормасдан, интернет орқали ҳужжат олиши ёки ариза топшириши деганидир.
Фуқароларнинг давлат идоралари билан боғлиқ ишлари қоғозбозликсиз ва тезкор равишда амалга оширилади.

@manbauzz
Эронга мойил фаластинлик етакчилар Сурияни тарк этди.

Маҳаллий ҳокимиятлар томонидан босим ўтказилганидан сўнг, улар мамлакатдан чиқиб кетди.

Улар ўзларидаги қурол-яроғларни янги маъмуриятга топширган.

Манба: AFP.

@manbauzz
Сурия

Дамашқ шаҳридаги Жармана туманида
ички хавфсизлик кучлари наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи шахсларга қарши амалиёт ўтказмоқда. Ҳозирги пайтда тўқнашувлар давом этмоқда.

@manbauzz
Manba.uz
Mуваффақиятсиз давлат тўнтариши фош қилинди Туркия Мудофаа вазирлигидаги ишончли манбанинг маълум қилишича, Дaмашқдаги муваффақиятсиз давлат тўнтариши уриниши катта халқаро тил бириктириш натижасида режалаштирилган. 🔰 Дастлабки режалаштириш ва тил бириктириш…
Хабарларга кўра, Суриянинг соҳил ҳудудида тўнтаришга уринган шахс — жиноятчи бригадир генерал Ғиёс Далла қўлга олинди.

У Сурия инқилоби давомида ва соҳилдаги воқеалар пайтида фуқароларга қарши қирғинлар амалга оширганликда айбланмоқда.

@manbauzz
Manba.uz
Сурия Дамашқ шаҳридаги Жармана туманида ички хавфсизлик кучлари наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи шахсларга қарши амалиёт ўтказмоқда. Ҳозирги пайтда тўқнашувлар давом этмоқда. @manbauzz
Сурия

Дамашқ вилоятининг Жармана шаҳрида Ички хавфсизлик хизмати ва наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи гуруҳ ўртасида тўқнашув содир бўлди. Оқибатда хавфсизлик хизматчиларидан бири шаҳид бўлди, яна иккиси яраланди.

Хавфсизлик манбаларига кўра, Ички хавфсизлик кучлари Жарманадги бир бино ичида жойлашган наркотик савдогарлари гуруҳини ўраб олган.

Сўнгра берилган маълумотга кўра, Жарманадаги амалиёт муваффақиятли якунланган ва гуруҳ аъзолари бутунлай ҳибсга олинган.

@manbauzz
Manba.uz
Жанубий Сурия Юсуф Жарбуъ — Сувайда шаҳридаги друзлар етакчиси: 📌 Сувайда ҳокимига қилинган ҳужум друз жамоаси томонидан қораланади. 📌 Бу иш давлатга бўйсунмайдиган айрим друз гуруҳлари томонидан амалга оширилган. 📌 Биз ҳоким билан алоқа қилдик ва унда…
Навбат Сувайдага...

Афтидан, янги Ҳукумат хавфсизлик таҳдидлари туфайли армия кўмагида Сувайда вилоятига киришга мажбур бўлади ва (Исроил дастаклаган) ал-Ҳижрийни сиёсий ниқоб сифатида қўллаётган Друзлар ҳарбий кенгашининг қуролларини мусодара қилади.

Бу кенгаш аъзолари орасида собиқ режим билан боғлиқ жиноятчилар ҳам бор бўлиб, уларга Исроил сиёсий таъсир ўтказаётгани аниқланмоқда.

Янги Ҳукумат мамлакат бўлиниши, пойтахт Дамашқдан ҳудудларни ажратиш ёки халқаро инфратузилмаларни таҳдид остига қўйишга қарши. Шунингдек, улар Дараъ ва бошқа вилоятларни марказдан узоқлаштиришга уринишларни қабул қилмайди.

Янги Ҳукумат Сурияда ҳар қандай бўлиниш, радикал ғояларга асосланган ҳарбий гуруҳларнинг барпо бўлишига йўл қўймасликка бел боғлади. Бу гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган ташқи таъсирлар эса мамлакатнинг мустақиллиги ва инқилобий йўналишига таҳдид солмоқда.

Бу каби таҳдидлар олдини олиш мақсадида хавфсизлик кучлари керакли чораларни кўришга тайёр.

@manbauzz
Сурия || Идлиб

Сармада шаҳрида хонанда (машшоқчи) Муҳаммад аш-Шайхнинг концерт дастурига қаршилик қўрсатилди.

Ҳодиса чоғида креслолар ва жиҳозлар синдирилди, натижада қўшиқчи концертни бекор қилди.

@manbauzz