Manba.uz
1.01K subscribers
2.42K photos
623 videos
113 links
Download Telegram
Сурия

Лазиқия вилоятидаги хавфсизлик бошқармаси Қардаҳа туманига қарашли Баҳмара қишлоғида махсус ва аниқ амалга оширилган операция натижасида катта миқдорда портловчи моддалар сақланган омборхонани аниқлаб, мусодара қилди.

Омборда ҳужум учун тайёрлаб қўйилган портловчи қурилмалар бўлиб, улар тинч ҳудудларни нишонга олиш ва барқарорликни бузиш мақсадида тайёрланган эди.

Ушбу операция қонунга хилоф гуруҳларни фош этиш ва уларнинг режаларини амалга оширишдан аввал тўхтатиш йўлидаги давомли ҳаракатлар доирасида амалга оширилди. Бу ҳолат хавфсизлик идораларининг огоҳ ва фидокорона фаолият юритаётганини ҳамда фуқаролар хавфсизлигига бўлган жиддий эътиборини кўрсатади.

@manbauzz
Сурия Марказий банки раҳбари:

📌 Биз халқаро пул ўтказмалар тизими — SWIFTни қайта фаоллаштириш бўйича тайёргарлик ишларини бошладик.

📌 Илгари жорий этилган санкциялар Сурияни халқаро молия тизимидан бутунлай четлатган эди.

📌 Санкцияларнинг бекор қилиниши — мамлакат учун жуда муҳим воқеа ва бурилиш нуқтаси ҳисобланади.

📌 Санкцияларнинг бекор қилиниши натижалари олти ойдан бир йилгача бўлган муддатда сезила бошлайди.

📌 SWIFT тизимининг қайта ишга туширилиши экспортни осонлаштиради ва импорт нархларини пасайтиради.

📌 Санкциялар бекор қилиниши орқали биз чет элда музлатилган банк ва давлат активларини қайта очиш имконига эга бўламиз.

📌 Сурия халқаро молиявий тизимга қайта қўшилиш учун дунё стандартларига мувофиқ ҳаракат қилади.

@manbauzz
Сурия – Тартус вилояти

Сурия Ер ва Денгиз Чегаралари ва Портлар Бош Идораси маълум қилди:

Дубай Портс Ворлд (DP World) компанияси билан 800 миллион долларлик англашув меморандуми имзоланди. Келишув Тартус порти ва логистика ҳудудларини ривожлантиришни назарда тутади.

– Унга мувофиқ, Тартус портида кўп мақсадли юк терминалини қуриш, бошқариш ва эксплуатация қилиш ишлари амалга оширилади.

– Томонлар, шунингдек, Сурия ҳудудидаги бир қанча стратегик нуқталарда саноат зоналари, эркин иқтисодий ҳудудлар, қуриқлик портлари ва юк ташиш марказларини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

@manbauzz
Сурия Ташқи ишлар вазири баёноти:

– Америка Қўшма Штатлари Суриядаги туб ўзгаришлардан сўнг қабул қилинган сиёсий йўналишимизнинг кўплаб нуқталарини қўллаб-қувватлади.

– АҚШ билан ҳамкорликни давом эттирамиз. Яқин ҳафтада қайта учрашамиз ва бу йўналишда махсус техник гуруҳлар ташкил этамиз.

– АҚШ Сурияни муҳим давлат сифатида тан олди ва унинг хавфсизлигини жаҳон барқарорлиги учун зарур деб ҳисоблади.

– Биз Президент Трампнинг ҳозирги муддати тугамасидан олдин Сурияда қайта қурилиш бошланишини ва барча сурияликларнинг юртига қайтишини истаймиз.

– 8 декабрдан бошлаб араб ва бошқа мамлакатлар, жумладан АҚШ билан ҳам муносабатларни нормаллаштиришни бошладик.

– Дунё ўз манфаатларига асосланиб ҳаракат қилади, биз эса халқимизнинг манфаатини биринчи ўринга қўямиз.

– АҚШ санкциялари бекор қилингач, Суриянинг келажаги ёруғ бўлади ва у минтақада рақобатлаша олади.

Манба: АлЖазира — 📍 Сурия

@manbauzz
Сурия Бош хавфсизлик хизмати томонидан Ҳусам ал-Имам қўлга олинди — у собиқ режим маъмури ал-Ҳимма Шалишнинг ишончли шахси ва унинг шахсий идораси раҳбари сифатида фаолият юритган.

Ҳусам ал-Имам оммавий қабрларни қазиш ва бошқаришда айбланмоқда. Унинг исми тинч аҳоли вафот этмасдан туриб тирик ҳолда дафн қилинган ҳолатлар билан боғланиб келган.

@manbauzz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистон Ислом Амирлиги Амири Ҳибатуллоҳ Охунзода давлат хизматчиларига мурожаат қилди:

Сизларни дунёвий манфаатлар йўлида шариатдан чекинишдан қайтараман. Аллоҳ ўз ҳукмларини татбиқ этишни буюрган.

Бир аср давомида дин давлат ҳаётидан узоқлаштирилди. Шариат, жиҳод ва Аллоҳнинг амрлари фақат назарияга айланди. Бугун эса, Аллоҳнинг инояти билан, Афғонистонда ҳокимият уламолар, толиблар ва солиҳ инсонлар қўлида. Бу катта неъмат, бироқ синов ҳамдир.

Ўз хизмат бурчингизни тўлиқ масъулият билан адо этинг. Манфаат учун шариатдан чекинманг. Кибр, ихтилоф ва шубҳалардан сақланинг. Бепарволикка ўрин йўқ.

Агар вазифаларингизни шариат асосида бажарсангиз, Аллоҳнинг ёрдами сиз билан бўлади. Вақтни беҳуда ишларга сарф этманг. Ҳушёр бўлинг — душман медиа орқали ғоявий уруш олиб бормоқда. Қандай қилиб сиз 20 йил қурол билан курашган бўлсангиз, энди ғоявий хавфларга қарши ҳам шундай курашинг.

Халққа ихлос билан хизмат қилинг. Улар сизларни қўллаб-қувватлади, кўп нарсадан воз кечди. Энди эса улар адолат ва раҳмдиллик кутмоқда. Зулм кўрганларга шафқат кўрсатинг, адолатни тикланг.

@manbauzz
Бирлашган Миллатлар Ташкилотига қарашли Халқаро Миграция Ташкилоти (IOM):

Башар Асад режими ағдарилгандан сўнг 1,87 миллион нафар суриялик қочқин ва кўчирилган шахслар ватанга қайтди.

Иқтисодий имкониятлар ва асосий хизматлар етишмаслиги — сурияликларнинг қайтишидаги энг йирик тўсиқ бўлиб қолмоқда.

– Сурияликлар учун даромад манбалари ҳали ҳам етарли эмас, ва қайта қурилиш жараёни секин кетмоқда.

– Суриянинг барқарорлик ва тараққиёт йўлида кетаётган бир пайтида, фуқароларнинг ватанга қайтишига кафолат яратиш жуда муҳимдир.

@manbauzz
Сурия

АҚШ Президенти Дональд Трамп:

– Мен исроилликлардан Суриянинг янги ҳукуматини тан олишни талаб қилмадим, аммо бу тўғри қадам бўлиши мумкин, деб ҳисоблайман.

– Биз Суриянинг муваффақиятга эришишини хоҳлаймиз, лекин бу санкциялар сақланиб қолса, имконсиз бўлади.

@manbauzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурия

📌 Ҳалаб шаҳрида ўтказилган тантанали маросимда, Қуръонни ёд олган 520 нафар ҳофиз ва ҳофиза, шунингдек, (санад) орқали ижозатнома олган 137 нафар Қуръон ўқувчиси расмий равишда тақдирланди.

@manbauzz
Ўзбекистонда болаларга диний таълим бериш юзасидан жазо чоралари кучайтирилди

Ўзбекистонда кучга кирган янги қонунларга мувофиқ, 18 ёшга тўлмаган шахсларга диний таълим бериш деярли тақиқланди.

Эндиликда болаларга дин ўргатиш фақат расман рўйхатдан ўтган диний ташкилотлар доирасида, мутасадди диний идоранинг рухсатномасига эга бўлган шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.

Ота-она ва васийларга фарзандларини мазкур шартлардан ташқарида диний таълимга юбориш қатъиян ман этилди.

Бунга амал қилмаганлар учун 1 млн 875 минг сўмдан 5 млн 625 минг сўмгача (тахминан 150–450 АҚШ доллари) жарима, такрорий ҳолда эса 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси белгиланган.

Ҳокимият бу чораларни «болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш» ва «мўътадил ривожланишини таъминлаш» деб изоҳламоқда. Бироқ амалда бу, ота-оналарнинг фарзандини Исломда тарбиялаш ҳуқуқи чекланаётганини англатади.

@manbauzz
Ҳама вилоятидаги ат-Таримса қишлоғи аҳолиси Шимолий Суриядаги Атма қочқинлар лагеридан ўз қишлоқларига қайтишни бошлади.

Улар йиллар давомида қочқинликда яшаб келган, энди эса осойишталик шароитида ўз қишлоқларига қайтишмоқда.

@manbauzz
Сурия энди пул купюраларини Бирлашган Араб Амирликлари ва Германияда босиб чиқаришни режалаштирмоқда — бу билан Россиянинг бу соҳадаги роли якунланади.

Ҳозирги вақтда Сурия лираси Россияда босиб чиқарилар эди.

@manbauzz
Сурия

Дамашқ шаҳрининг “Мазза 86” туманида
, жиноий фаолият юритган шахснинг уйига ўтказилган рейд чоғида Жамоат хавфсизлиги бошқармаси томонидан қурол-яроқ ва ўқ-дорилар аниқланиб, мусодара қилинди.

Ҳодиса юзасидан белгиланган тартибда қонуний чора-тадбирлар кўрилди.

@manbauzz