Manba.uz
1.04K subscribers
2.51K photos
641 videos
116 links
Download Telegram
Manba.uz
Трамп ва Сурия раҳбари Аҳмад аш-Шаръ Саудия Арабистонида 30 дақиқа давом этган учрашув ўтказишди. Учрашувда Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам видеоконференция орқали иштирок этди. @manbauzz
Америка

Вашингтон Пост: АҚШ президенти Дональд Трамп ва Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръ 25 йил ичида икки мамлакат етакчилари ўртасидаги илк учрашувни ўтказишди.

Учрашув ёпиқ эшиклар ортида, оммавий ахборот воситалари ҳозир бўлмаган ҳолда амалга оширилди.

@manbauzz
Сурия

📌 ИншаАллоҳ, эртадан Сармадa–Идлиб лойиҳасини давом эттириш ишлари бошланади. Бу босқич Маъаррат Мисрин ва Идлиб шаҳарлари ўртасидаги асосий йўлни таъмирлаш ишларини қамраб олади.

@manbauzz
Сурия

“Ички хавфсизлик хизмати” Лазиқия вилоятининг Ҳафъа шаҳрига қарашли Матан қишлоғидан бўлган Абдуллоҳ Али Ҳамдонни қўлга олди. У бир неча қотиллик ва зўрлаш жиноятларида иштирок этганликда гумон қилинмоқда.

@manbauzz
Сурия

Амалдаги пул алмаштирилади — янги сурия лираси бир ой ичида муомилага чиқарилади.

@manbauzz
Идлиб шаҳри

Президент Аҳмад аш-Шарънинг 22.00 да қилмоқчи бўлган мурожаати кутилмоқда.

@manbauzz
Manba.uz
Идлиб шаҳри Президент Аҳмад аш-Шарънинг 22.00 да қилмоқчи бўлган мурожаати кутилмоқда. @manbauzz
📌 Президент Аҳмад аш-Шаръ АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашув ва санкцияларнинг бекор қилиниши ортидан тарихий нутқи бошланди.

@manbauzz
Manba.uz
📌 Президент Аҳмад аш-Шаръ АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашув ва санкцияларнинг бекор қилиниши ортидан тарихий нутқи бошланди. @manbauzz
Президент Аҳмад аш-Шаръ:

– Ватан озод бўлди, халқ хурсанд бўлди. Улар билан бирга қўшни давлатлардаги қардошларимиз, ҳатто бутун дунёдаги эркин инсонлар хурсанд бўлишди. Халқимиздаги ватанпарварлик руҳи қайта тикланди, янги давлатини асраб-авайлашга бўлган интилиш яққол намоён бўлди.

– Эй азиз сурияликлар, мамлакатимиз яқин тарихидаги энг фожеали даврдан ўтди. Қон тўкилди, инсонлар қочқинга айланди, минглаб одамлар қоронғу зиндонларга ташланди ва халқ азоб садолари остида яшашга мажбур бўлди.

– Давлатнинг иқтисодий ва моддий имкониятлари вайрон қилинди, қотил ва ўғирликка уста қўллар томонидан талон-тарож этилди. Сурия ўз аҳолиси, қўшнилари ва бутун минтақа учун қўрқинчли маконга айлантирилди.

– Маданият бешиги бўлган Сурия ўз тарихидан ажралиб қолди, ўзлигидан узоқлашди ва дунё давлатлари орасида ортда қолди. Аммо Идлибда — қаҳрамонликнинг тимсоли бўлган бу шаҳарда ва муборак сурия инқилоби соясида янги келажак пойдевори қўйилди.

– Қўшни мамлакатлар ва уларнинг халқлари бизнинг хурсандчилигимизга шерик бўлишди. Умид эшиклари очилди. Бироқ биз ҳали ҳам ўтмишнинг оғир мероси ва дардлари билан юзлашмоқдамиз.

– Ўтган олти ой давомида Суриядаги оғир ҳолат бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди. Миллий бирлик, фуқаролар тинчлиги, хавфсизлик ва қуролларнинг назоратини таъминлаш, ҳукумат ва сайлов комиссиясини шакллантириш ишлари олиб борилди.

– Конституцион баёнот эълон қилинди, миллий анжуман чақирилди, зулм асосида қабул қилинган қонунлар бекор қилинди, бозор эркинлаштирилди ва давлат муассасаларининг ҳолати қайта баҳоланди. Шу билан бирга Суриянинг янги воқелигини дунёга танитиш учун дипломатик сафарлар амалга оширилди.

– Янги Сурия халқаро анжуманлар ва форумларда иштирок этди, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти минбарида ўз байроғини кўтарди ва араб ҳамда ғарб давлатлари билан стратегик муносабатлар учун йўл очди.

– Бир неча ой аввал мен Риёдга ташриф буюриб, шаҳзода Муҳаммад бин Салмон билан учрашдим. У Сурияга қўйилган санкцияларни бекор қилиш учун бор кучини сарфлашга ваъда берди. У ва унинг халқи кўзларида Сурияга бўлган самимий муҳаббатни кўрдим.

– Кейинроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашдим. У Сурия халқи билан елкадош бўлиб 14 йил давомида миллионлаб сурияликларга ёрдам қилди.

@manbauzz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Manba.uz
P/S:

Албатта, янги ҳукумат муҳожир мужоҳидларга нисбатан ўзининг аниқ ва очиқ позитсиясини билдириши шарт. Бу расмий баёнот шаклида бўладими ёки муҳожирлар етакчилари — амир ва қўмондонлар орқали бўладими, барибир халқ ва муҳожирлар орасида ишонч ва хотиржамликни таъминлаш учун буни кечиктирмасдан амалга ошириш лозим.

Чунки хавотир ва ишончсизликни бартараф этиш фақат расмий муносабат билангина бўлади.

(admin)

@manbauzz
Manba.uz
Президент Аҳмад аш-Шаръ: – Ватан озод бўлди, халқ хурсанд бўлди. Улар билан бирга қўшни давлатлардаги қардошларимиз, ҳатто бутун дунёдаги эркин инсонлар хурсанд бўлишди. Халқимиздаги ватанпарварлик руҳи қайта тикланди, янги давлатини асраб-авайлашга бўлган…
Сурия Президенти Аҳмад аш-Шаръ:

Президент Трамп Сурияга қўйилган санкцияларни бекор қилиш қарорини қабул қилди.

Эй азиз сурияликлар, олдимиздаги йўл ҳали ҳам осон эмас ва узоқ. Бугундан бошлаб ҳақиқий меҳнат, фидокорлик ва масъулият даври бошланди. Бу — замонавий, кучли ва озод Сурияни тиклаш йўлининг бошланишидир.

Келинг, биргаликда билим, тараққиёт ва меҳнат асосида янги Сурияни қуришга қадам қўяйлик. Ривожланиш, фаровонлик ва миллий бирлик йўлида елкадош бўлайлик.

@manbauzz
Сурия Президенти Аҳмад аш-Шаръ:

Бошимиздан ўтган қийинчиликлар бизга шундай дарс бердики — ҳақиқий кучимиз ягона ва бирдам бўлишимизда экан.

@manbauzz
Manba.uz
Сурия Президенти Аҳмад аш-Шаръ: Бошимиздан ўтган қийинчиликлар бизга шундай дарс бердики — ҳақиқий кучимиз ягона ва бирдам бўлишимизда экан. @manbauzz
Сурия Президенти Аҳмад аш-Шаръ:

– Сурия — барча сурияликлар учундир, улар қайси мазҳаб ёки ирққа мансуб бўлишидан қатъи назар. Бу муборак заминда яшаётган ҳар бир инсон унинг бир қисмидир. Биргаликда яшаш — бизнинг тарихий меросимиздир. Бизни бўлиб ташлаган низолар эса ҳар доим ташқи аралашувлар туфайли юзага келган. Бугун эса биз бундай бўлинишни қатъиян рад этамиз.

– Шаҳидларимизни ҳеч қачон унутмаймиз, тан жароҳати олган фидоийларимизни ҳам ёдда тутиб, уларнинг садоқати ва жасоратини қадрлаймиз. Яқинларини йўқотган фуқароларнинг дарди ва ҳақ-ҳуқуқи ҳамиша эътиборимиз марказида бўлади. Улар биз билан бирга келажак сари юради.

@manbauzz
Manba.uz
Президент Аҳмад аш-Шаръ: – Ватан озод бўлди, халқ хурсанд бўлди. Улар билан бирга қўшни давлатлардаги қардошларимиз, ҳатто бутун дунёдаги эркин инсонлар хурсанд бўлишди. Халқимиздаги ватанпарварлик руҳи қайта тикланди, янги давлатини асраб-авайлашга бўлган…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурия Президенти Аҳмад аш-Шарънинг тўлиқ нутқи - видео

Санкцияларнинг бекор қилиниши — халқимизнинг азобини енгиллаштиришга йўл очадиган муҳим ва жасур қарор бўлди.

Бугундан бошлаб Сурия ҳеч қачон ташқи кучлар таъсирини бўлишадиган майдон бўлмайди.

@manbauzz
#Сурия
Reuters агентлиги:

– Президент Трампнинг Сурияга қўйилган барча санкцияларни бекор қилиш ҳақидаги эълони айрим маъмурият аъзолари учун кутилмаган қарор бўлди.
– Давлат департаменти ва Молия вазирлигидаги масъуллар бу қарорни қандай амалга ошириш мумкинлигини ўргана бошлашган, чунки айрим санкциялар ўнлаб йиллар аввал жорий этилган эди.

@manbauzz
Manba.uz
#Сурия Reuters агентлиги: – Президент Трампнинг Сурияга қўйилган барча санкцияларни бекор қилиш ҳақидаги эълони айрим маъмурият аъзолари учун кутилмаган қарор бўлди. – Давлат департаменти ва Молия вазирлигидаги масъуллар бу қарорни қандай амалга ошириш мумкинлигини…
#Сурия

АҚШнинг Сурияга нисбатан санкциялари 1979 йилда бошланган бўлиб, 2005 йили Ҳаририйнинг ўлдирилиши ортидан янада кенгайтирилган ва 2019 йилда “Қайсар” қонуни билан янада қаттиқлаштирилган.

Қайсар санкциялари Сурияга ёрдам беришни бошқа давлатлар учун тақиқлаган, ҳамда ҳар қандай молиявий ёки тижорат ташкилоти ёки давлатни Сурия билан алоқада бўлгани учун жазолашни назарда тутган.

Бу санкцияларни, айниқса Қайсар санкцияларини бекор қилиш жуда мураккаб жараён бўлиб, у Конгресс томонидан жорий этилгани учун қонуний тартиб-таомил ва вақт талаб қилади.

Шу боис, санкцияларни бекор қилиш эҳтимолан босқичма-босқич амалга оширилади. Аввало, АҚШ Молия вазирлиги уларни вақтинча тўхтатиши мумкин, сўнгра Конгресс орқали расман бекор қилиниши кутилмоқда.

@manbauzz
Америкадаги PayPal компанияси Сурияга қўйилган блокни бекор қилди.

Ҳозирда ушбу платформа MTN мобил алоқа тармоғи орқали бевосита ишламоқда — ҳеч қандай VPN айланиб ўтиш дастурларисиз.

@manbauzz
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти:

📌 АҚШ президенти Трамп томонидан Сурияга қўйилган санкцияларнинг бекор қилиниши ҳақидаги баёнотни олқишлаймиз.

📌 Бу қарор миллионлаб сурияликларнинг узоқ йиллик азобини енгиллаштириш йўлида ҳақиқий имкониятни ўз ичига олади.

📌 Санкциялар инсонпарварлик ёрдамига жавоб бериш ва барқарор тикланишни бошлаш жараёнларига тўсиқ бўлган.

📌 Ушбу ижобий ўзгариш Сурия халқи ҳаётида сезиларли яхшиланишларга айланиши жуда муҳим.

📌 Биз инсонпарварлик ва кенг қамровли тикланиш орқали суриялик халқни қўллаб-қувватлашга қатъий содиқмиз.

📌 Санкцияларнинг бекор қилиниши — сурияликларни ҳаётини хавфсизлик ва қадр-қиммат билан қайта қуриш ҳамда тинчлик сари илдамлаш имконини берувчи янги имкониятдир.

@manbauzz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурия Мудофаа Вазирлигининг 52-фирқасига қарашли махсус қўшинлар учун ҳарбий курс битирув маросимига тайёргарлик кетмоқда.

@manbauzz
Сурия

Жамоат хавфсизлик кучлари Тартус шаҳрида собиқ режим тарафдори жиноятчи Нариман Мустафо Ҳижозий Жазорани қўлга олди.

@manbauzz
Сурия қишлоқ хўжалиги вазири муовини Тамам ал-Ҳаммуд:

📌 Буғдой етиштириладиган ҳудудларнинг кўп қисми ҳукумат назоратидан ташқарида экани туфайли, умумий ҳосил ҳақида аниқ тахминлар бериш қийин.

📌 Бутун Сурия бўйича кутилган умумий ҳосил 750 минг тоннадан 800 минг тоннагача бўлиши мумкин.

📌 Давлат томонидан қабул қилинадиган буғдой миқдори 250 мингдан 300 минг тоннагача бўлиши тахмин қилинмоқда — бу миқдор мамлакат эҳтиёжини фақат 1,5 ойгагина қоплайди.

@manbauzz