Manba.uz
1.02K subscribers
2.49K photos
634 videos
115 links
Download Telegram
Manba.uz
АҚШ президенти Дональд Трамп унинг илк хорижий сафари доирасида Эр-Риёдга етиб келди. @manbauzz
Fox News:

📌 Трампнинг Яқин Шарқ бўйлаб сафари бошланди ва Сурия стратегик имконият сифатида кун тартибига чиқмоқда.

📌 Аҳмад аш-Шаръ Трамп учун кутилмаган ҳамкорга айланиши ва унга катта дипломатик ютуқ олиб келиши мумкин.

📌 Трамп АҚШнинг Сурияга қарши санкцияларини бекор қилиш ва икки томонлама муносабатларни қайта тиклашга очиқ муносабатда.

📌 Сурия ташқи ишлар вазирлиги расмийси: Янги Сурия АҚШ билан ўзаро манфаатлар асосида стратегик муносабат ўрнатишга интилаяпти.

📌 Аҳмад аш-Шаръ Трампни Яқин Шарқда тинчликка эришиш қобилиятига эга ягона етакчи деб ҳисоблайди.

📌 Америка тадқиқотчиси: Бу АҚШ учун тарихий имконият. Сурия илк бор Эронга нисбатан душманона позицияда турмоқда.

📌 Шаръ ва Трамп ўртасидаги учрашув бу ҳафта Трампнинг Ҳалиж сафари чоғида бўлиб ўтиши мумкин.

📌 Сурия АҚШни савдо ҳамкорлиги ва 14 йиллик урушдан кейин халқаро майдонга қайта интеграциялашишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.

📌 Дамашқ АҚШ компанияларига киришни енгиллаштириш, иқтисодий ва разведка соҳаларида ҳамкорлик қилиш таклифини билдирган.

@manbauzz
Manba.uz
Fox News: 📌 Трампнинг Яқин Шарқ бўйлаб сафари бошланди ва Сурия стратегик имконият сифатида кун тартибига чиқмоқда. 📌 Аҳмад аш-Шаръ Трамп учун кутилмаган ҳамкорга айланиши ва унга катта дипломатик ютуқ олиб келиши мумкин. 📌 Трамп АҚШнинг Сурияга қарши санкцияларини…
Суриялик ва дипломатик манбаларнинг The National газетасига маълум қилишича:

📌 Президент Аҳмад аш-Шаръ чоршанба куни Саудия Арабистонига ташриф буюради. Бу ташриф АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Ҳалиж давлатлари раҳбарлари билан учрашуви билан бир вақтда амалга ошади.

📌 Саудия Арабистони икки президент — Трамп ва Шаръ ўртасида 45 дақиқалик учрашув ташкил этишга интилаяпти.

📌 Ушбу учрашув АҚШ ва Ғарбий Ҳалиж давлатлари ўртасидаги саммит доирасида ўтиши режалаштирилган.

📌 Трамп Шаръ билан учрашиб, уни тинглашга “бошланғич розилик” билдирган, бироқ АҚШ расман бу учрашувни ҳали тасдиқламаган.

@manbauzz
Manba.uz
Улар туну-кун дам олмасдан, қатъият ва жасорат билан ҳаракат қилмоқда — Лазиқия вилояти шимолидаги Жабал Туркман ҳудудида авж олган йирик ўрмон ёнғинларини назоратга олиш ва ўчириш учун барча кучлар сафарбар этилган. @manbauzz
Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар вазири қуйидагиларни маълум қилди:

📌 Лазиқия вилояти шимолидаги Туркман тоғида чиққан ёнғинни ўчириш ишлари якунланиш арафасида, ёнғин қарийб тўлиқ назоратга олинди.

📌 Ҳомс вилоятининг Шатҳа туманига қарашли Ҳайдария қишлоғи атрофида 15 соат давом этган узлуксиз кураш орқали ўрмон ёнғинларини ўчирган ўт ўчирувчи қаҳрамонлар билан фахрланаман.

📌 Вазирликлар ва фуқаро муҳофазаси ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва мувофиқлаштирилган иш ёнғинни назорат қилиш жараёнига катта ёрдам берди.

📌 Барча соҳалардаги фуқаролар Сурияни тиклаш, вайрон бўлган яшил майдонларни қайта тиклаш ва мамлакатни яхшироқ келажак сари етаклашда ўз иродасини намоён этди.

@manbauzz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Manba.uz
АҚШ президенти Дональд Трамп унинг илк хорижий сафари доирасида Эр-Риёдга етиб келди. @manbauzz
Трампнинг Саудияга келишдан мақсади

Оқ уй: Саудия Арабистони АҚШ иқтисодиётига 600 миллиард доллар сармоя киритади (расмий баёнот)

Оқ уй: АҚШ ва Саудия Арабистони тарихдаги энг йирик мудофаа шартномасини имзолади — келишув қиймати 142 миллиард долларни ташкил этади.

@manbauzz
Сурия

Хавфсизлик идораларидаги манбаларга кўра, подполковник Абдурраҳмон Даббағ Дамашқ шаҳар хавфсизлик бошқармаси раҳбарлиги лавозимидан олинган ва у мамлакатдаги бошқа бир хавфсизлик тузилмасига ўтказилган.

Ҳозирча бу қарорга оид расмий баёнот эълон қилинмаган ва унинг ўрнини ким эгаллаши ҳам маълум эмас.

@manbauzz
Трамп:

«Биз барчамиз янги Сурия ҳукумати мамлакатда барқарорлик ўрнатишда муваффақият қозонишига умид боғлашимиз керак.»

@manbauzz
АҚШ Сурияга нисбатан жорий қилган санкцияларни бекор қилди.

АҚШ Президенти Дональд Трамп:

«Сурия билан муносабатларни нормаллаштириш йўлида биринчи қадамни қўйдик — Сурияга қўлланган санкцияларни бекор қилдик. Бу қарорни Президент Эрдоғон билан муҳокама қилиб қабул қилдим.»

Трамп қўшимча қилди:

💢 «Энди Сурияга имконият бериш вақти келди. Уларни омад билан қўллаб-қувватлайман.»

💢 «Келаси ҳафта Ташқи ишлар вазири Марко Рубио Сурия ташқи ишлар вазири Асад Шайбоний билан учрашади.»

@manbauzz
Тошкент шаҳрида Диний қўмитага қарашли айрим хайрия ташкилотлари ва диний марказларда давлат органлари томонидан рейдлар ўтказилгани ҳақида хабарлар келиб тушмоқда.

Маълумотларга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган ноқонуний текширувлар давомида бир нечта ходимлар ва ёшлар телефонлари текширилган. Улардан баъзилари Мубашшир Аҳмаднинг саҳифаларига обуна бўлгани учун терговга чақирилган, ҳатто айримлари идорага олиб кетилгани айтилмоқда.
(Kinan Malik)

@manbauzz
Manba.uz
Сурия Марказий банки долларнинг расмий алмашув курсини пасайтириб, 1 АҚШ долларини 11 000 сурия лирасига тенг деб белгиланди. P/S: Расмий курснинг 12,000 лирадан 11,000 лирага тушиши Сурия лирасининг АҚШ долларига нисбатан қадри ошганини кўрсатади. @manbauzz
Трамп томонидан Сурияга нисбатан собиқ режим даврида жорий этилган санкцияларни бекор қилиш эълон қилинганидан сўнг...

📌 Сурия лираси курсининг сезиларли даражада яхшиланиши кузатилди — қора бозорда 1 АҚШ доллари 8 400 сурия лирасига тенглашди.

@manbauzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурияликларнинг Сурия пойтахти Дамашқдаги Умавийлар майдонида Сурияга қарши санкциялар олиб ташланганидан кейин ўтказилган байрамлар.

@manbauzz
Manba.uz
Сурияликларнинг Сурия пойтахти Дамашқдаги Умавийлар майдонида Сурияга қарши санкциялар олиб ташланганидан кейин ўтказилган байрамлар. @manbauzz
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Сурия шаҳарларида Трампнинг Сурияга қарши санкцияларни олиб ташлаш қароридан кейин улкан хурсандчилик тарқалди.

Ҳа, биз хурсандмиз, ва бу сабрли, азоб чеккан халқнинг хурсанд бўлишига ҳақли.
Халқимиз кўп синовларни бошдан кечирди, кўп нарсаларни қурбон қилди.

Бир миллиондан ортиқ шаҳид, аёлларнинг номуси поймол қилинди, зиндонлар ва қамоқхоналар азобланганлар билан тўлди.

Сурия шаҳарларининг ярми вайрон қилинди, юзлаб қишлоқлар ва шаҳарчалар Башар, Путин ва Хоманаий режими қўли билан бутунлай хонавайрон бўлди.

Ниҳоят, Аллоҳнинг қудратли ва улуғ кучи билан енгиллик келди.

Сурия ўз аҳлига қайтди – улар намозни тўкис адо қилади, закот беради, яхшиликка буюради ва ёмонликдан қайтаради. Башар, Моҳир, Рифъат ва умуман Асад оиласи, Маҳлуф, Хайр, Дуба ва Ҳайдар эса мағлуб қилинди ва улар тарихнинг чиқиндисига улкандилар.

Шайх Абдурраззоқ ал-Маҳдий

@manbauzz
Сурия Президенти Аҳмад аш-Шаръ Ар-Риёдга етиб келди.

@manbauzz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Manba.uz
Сурия Президенти Аҳмад аш-Шаръ Ар-Риёдга етиб келди. @manbauzz
Сурия Ахборот Вазирлиги: Президент аш-Шаръ Риёзда Трамп билан учрашади, Сурия Ташқи ишлар вазири эртага Туркияда Америка Ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказади.

@manbauzz
Сурияга нисбатан санкцияларни сақлаб қолиш мақсадида ўтказилиши режалаштирилган конференция бекор қилинди.

Конференция АҚШда яқинда, собиқ режим қулаганидан сўнг ташкил топган “АҚШ Алавийлар уюшмаси” номли ташкилот томонидан уюштирилган эди. Конгресс залида ўтказиш учун аввал берилган рухсат уюшма аъзоларининг Асма Асадга тегишли собиқ муассасалар билан алоқаси аниқлангани сабабли бекор қилинди.

Диққатга сазовор жиҳат шундаки, ушбу шубҳали ташкилотнинг бирон аъзоси ўн тўрт йил давомида Сурия халқининг озодлик курашига ҳамдардлик билдирмаган ва уни қўллаб-қувватламаган.

@manbauzz
Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръ ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг учрашуви Ар-Риёд шаҳрида бошланди.

@manbauzz