Manba.uz
1K subscribers
2.33K photos
612 videos
113 links
Download Telegram
Сурия Мудофаа вазирлиги Дараъа вилояти ғарбий ҳудудидаги Марказий қўмитага тегишли бўлган таркиблардан оғир қуроллар ва ўқ-дорилар омборларини қабул қилишни бошлади.

Бу жараён мазкур гуруҳлар расман Мудофаа вазирлиги таркибига қўшилиб, қайта тайёрлов лагерьларига жойлаштирилгани ва уларнинг илк бўлими фаолиятни якунлаганидан сўнг амалга оширилмоқда.

@manbauzz
Сурия

Мудофаа вазири, генерал-муҳандис Мурҳаф Абу Қасра кўрсатмасига биноан, Лазиқия вилоятидаги ёнғинларни ўчириш ишларида иштирок этиш мақсадида ҳарбий ҳаво кучлари иккинчи кундирки парвоз амалга оширмоқда.

Бу ҳаракат кенг кўламли ёнғинларни назоратга олиш ва уларнинг тарқалишини чеклаш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар доирасида амалга оширилмоқда.

@manbauzz
Сурия Ташқи ишлар вазирлиги Муҳаммад Тоҳо ал-Аҳмадни вазир Асад аш-Шайбонининг араб ишлари бўйича ўринбосари этиб тайинланганини эълон қилди.

Ал-Аҳмад аввалроқ собиқ режим агдарилганидан сўнг тузилган вақтинчалик ҳукуматда Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимини эгаллаган. У Ҳалфая шаҳри (Ҳама вилояти ҳудуди)дан чиққан.

@manbauzz
Идлиб вилояти ҳокимлиги Иқтисод ва саноат вазири Муҳаммад Нидал аш-Шаър ҳамда Идлиб ҳокими Муҳаммад Абдураҳмон ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинган асосий масалаларни эълон қилди:

📌 Идлиб шаҳри шарқида янги саноат шаҳри қурилади

📌 Ҳудуддаги вайрон бўлган завод ва корхоналар қайта тикланади

📌 Боб ал-Ҳаво саноат шаҳарчасини кенгайтириш лойиҳаси бошланади

📌 Идлиб шимолида эркин иқтисодий зона ташкил этилади

📌 Вилоятда нон маҳсулотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш давом эттирилади

@manbauzz
Сурия | (Қора олтин) Нефтни мафиядан қутқариш йўллари — таҳлили

Суриядаги нефт соҳаси катта коррупция ва назоратсизликка дуч келган. Бу муаммони ҳал қилиш учун қуйидаги ишларни қилиш керак:

1. Бошқарувни тузатиш:

• Коррупциячи раҳбарларни алмаштириш
• Тайинловлар шаффоф ва ҳаққоний бўлиши
• Ҳар бир идора ўзини назорат қила олиши
• Янги ва малакали кадрларни тайёрлаш

2. Молияни тозалаш:
• Ҳар бир шартнома очиқ эълон қилиниши
• Ёлғончи компаниялар билан келишувлар бекор қилиниши
• Нефтдан тушган пул қаерга сарфланяпти — сунъий интеллектга таянилган блокчейн орқали кузатилиши
• Вазиятни текширадиган мустақил гуруҳ тузилиши

3. Қонуний чоралар:
• Пул ёки таниш-билиш орқали тайинланган рахбарларни жавобгарликка тортиш
• Мансабдорларнинг мол-мулки очиқ бўлиши
• Коррупция ҳақида хабар берганларга ҳимоя ва махфийлик кафолати

4. Технологиядан фойдаланиш:
• Барча ҳужжат ва маълумотлар рақамлаштирилиши
• Шубҳали харажатлар автоматик аниқланиши
• Нефт маълумотларини марказлашган базада сақлаш

5. Келажакка сармоя:
• Нефтдан тушган пулининг бир қисмини завод ва иш ўринларига сарфлаш
• Муқобил энергияга сармоя киритганларга солиқ имтиёзлари бериш
• Илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш

6. Халқ иштирокини таъминлаш:
• Одамлар муаммолар ёки коррупция ҳақида хабар бериши учун мобил илова яратиш
• Ёшлар ва мутахассислар иштирокида мунтазам учрашувлар ўтказиш

Бу ишлар орқали нефт соҳаси тозаланади, давлат пули тежалади ва фуқаролар ишонадиган тизим яратилади.

@manbauzz
Manba.uz
Сурия | (Қора олтин) Нефтни мафиядан қутқариш йўллари — таҳлили Суриядаги нефт соҳаси катта коррупция ва назоратсизликка дуч келган. Бу муаммони ҳал қилиш учун қуйидаги ишларни қилиш керак: 1. Бошқарувни тузатиш: • Коррупциячи раҳбарларни алмаштириш •…
Сурия

Суриядаги нефт савдоси сўнгги йилларда марказий назоратдан чиқиб, айрим гуруҳлар ва хусусий шахслар қўлига ўтиб қолгани катта иқтисодий муаммога айланди. Бундай ҳолат нафақат давлат бюджети учун йўқотиш, балки жамиятда адолатсизлик ва коррупцияни ҳам кучайтиради.

Нега давлат нефт савдосини тўлиқ назоратга олиши керак?

1. Бюджет даромадларини ошириш:
Нефт — давлат учун энг йирик табиий ресурслардан бири. Агар барча келишувлар давлат орқали амалга оширилса, нефтдан тушган даромад бевосита бюджетга тушади. Бу мактаб, шифохона, инфратузилма ва иш ўринларига сарфланади.

2. Коррупцияга чек қўйиш:
Ҳозирги шароитда кўплаб хусусий шахслар ҳукуматнинг ёки маҳаллий таъсир доираларининг номидан нефт савдоси қилади. Бу шаффофликни йўқ қилади ва давлатни йирик даромад манбаидан маҳрум қилади. Назорат тикланса, ҳар бир баррелнинг даромади ҳисобда бўлади.

3. Сиёсий барқарорликни таъминлаш:
Нефтдан тушаётган ноқонуний маблағлар айрим қуролли гуруҳлар ёки манфаатдор тузилмаларни молиялаштиришга кетиши мумкин. Бу эса давлатнинг суверенитетига хавф туғдиради. Давлат назорати бу маблағларни марказлаштириш ва хавфсизликни кучайтиришга ёрдам беради.

4. Ташқи сармоядорлар учун ишонч муҳити:
Агар давлат нефт савдосини қонуний, ошкора ва марказлашган тарзда бошқарса, халқаро сармоядорлар учун ишончли муҳит яратилади. Бу Сурия иқтисодиётини тиклашда жуда муҳим.

5. Иқтисодий ислоҳотлар учун асос:
Давлатнинг нефтдан тушган даромадлари экспорт салоҳиятини ошириш, янги заводлар қуриш ва энергия секторида инновация жорий этиш учун асосий молиявий манбага айланади.

Сурия давлатининг нефт соҳасини тўлиқ қўлга олиши — иқтисодий мустақиллик, барқарор ривожланиш ва миллий манфаатларни ҳимоя қилиш йўлидаги энг муҳим қадамлардан биридир. Бу нафақат давлат бюджетини тиклашга, балки бутун жамиятда ишончни тиклашга хизмат қилади.

@manbauzz
Сурия

Ички ишлар вазири Анас Хаттоб Сувайда вилояти ҳокими доктор Мустафо Баккур бошчилигидаги вилоят нуфузли шахслар делегациясини қабул қилди. Учрашувда Олий таълим вазири доктор Марвон ал-Ҳалабий ҳам қатнашди.

Учрашув чоғида Сувайдалик талабаларнинг таълим олиши билан боғлиқ сўнгги ҳолатлар, уларни ўқиш жойларига хавфсиз ва барқарор шароитда етказиб бериш йўллари муҳокама қилинди. Мақсад – ёшларнинг таълим олишини таъминлаш ва улар учун хавфсиз муҳит яратиш.

@manbauzz
Сурия

Олий таълим вазирлиги ҳар қандай нафрат, мазҳабпарстлик ёки ирқчиликка даъват қилувчи контентни нашр қилиш, тарқатиш ёки тарғиб этишни қатъиян ман этди.

@manbauzz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурия Араб Республикаси Президенти Аҳмад Шарънинг Баҳрайн Қироллигига расмий ташрифи акс этган расмий видео лавхалар.

@manbauzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Раққа
Маъдан шаҳри (Раққанинг шарқида)да Жамоат хавфсизлик кучлари ҳарбий намойиши ўтказилди.

@manbauzz
Сурия Президенти Аҳмад Шаръ шу сешанба куни Саудия Арабистонида АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашиши мумкин.

@manbauzz
Сурия

– Ҳалаб вилоятининг Тел Дабиқ яқинида Қатар қидирув гуруҳи, АҚШлик мутахассислар ва Сурия Жамоат хавфсизлик хизмати 3 кишининг жасад қолдиқларини топди.

– Улар орасида 2012 йилда бедарак йўқолган америкалик журналист Остин Тайс бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

– Қолдиқлар шахсини аниқлаш учун ДНК таҳлили ўтказиш мақсадида АҚШга олиб кетилди.

@manbauzz
Улар туну-кун дам олмасдан, қатъият ва жасорат билан ҳаракат қилмоқда

— Лазиқия вилояти шимолидаги Жабал Туркман ҳудудида авж олган йирик ўрмон ёнғинларини назоратга олиш ва ўчириш учун барча кучлар сафарбар этилган.

@manbauzz
Саудия Арабистони валиаҳди Сурия президентига мурожаат қилиб шундай деди:

– Суриянинг хавфсизлиги ва барқарорлигини қўллаб-қувватлаш борасида қатъий позициядамиз.
– Келгуси даврда иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни янада кучайтиришни истаймиз.

@manbauzz