Manba.uz
994 subscribers
2.33K photos
612 videos
113 links
Download Telegram
Сурия Араб Республикаси Президенти Аҳмад Шаръ ҳамроҳидаги делегация билан биргаликда Баҳрайн Қироллигидаги Сухайр ҳарбий авиабазасига етиб келди.

Уларни фахрий кутиб олувчилар қаторида қирол номидан инсонпарварлик ва ёшлар ишлари бўйича вакил шайх Насир бин Ҳамад Оли Халифа, Ташқи ишлар вазири доктор Абдулатиф бин Рошид аз-Заяний ва Қиролликнинг қатор юқори мартабали амалдорлари қатнашди.

@manbauzz
Сурия

Фуқароларнинг ҳаёти ва хавфсизлигини муҳофаза қилиш мақсадида, 66-фирқага қарашли минани йўқ қилиш бўйича муҳандислар бўлими Мариия шаҳарчасида собиқ тузум томонидан ўрнатилган уруш қолдиқларини, миналар ва портловчи воситаларни аниқлаш ҳамда йўқ қилиш ишларини амалга оширмоқда.

Ушбу шаҳарча Дейр аз-Зўр аэропорти яқинида жойлашган бўлиб, мазкур база собиқ режим томонидан ҳарбий база сифатида фойдаланилиб, у ердан аҳоли яшайдиган маҳаллаларга ҳаво ҳужумлари амалга оширилар эди.

@manbauzz
Сурия Араб Республикаси Президенти Аҳмад Шаръ Баҳрайн Қироли Ҳамад бин Исо Оли Халифа томонидан Сухайр саройида расман кутиб олинди.

@manbauzz
Сурия Мудофаа вазирлиги Дараъа вилояти ғарбий ҳудудидаги Марказий қўмитага тегишли бўлган таркиблардан оғир қуроллар ва ўқ-дорилар омборларини қабул қилишни бошлади.

Бу жараён мазкур гуруҳлар расман Мудофаа вазирлиги таркибига қўшилиб, қайта тайёрлов лагерьларига жойлаштирилгани ва уларнинг илк бўлими фаолиятни якунлаганидан сўнг амалга оширилмоқда.

@manbauzz
Сурия

Мудофаа вазири, генерал-муҳандис Мурҳаф Абу Қасра кўрсатмасига биноан, Лазиқия вилоятидаги ёнғинларни ўчириш ишларида иштирок этиш мақсадида ҳарбий ҳаво кучлари иккинчи кундирки парвоз амалга оширмоқда.

Бу ҳаракат кенг кўламли ёнғинларни назоратга олиш ва уларнинг тарқалишини чеклаш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар доирасида амалга оширилмоқда.

@manbauzz