Manba.uz
981 subscribers
2.31K photos
605 videos
112 links
Download Telegram
Сурия

📌 Жамоат хавфсизлиги бошқармаси Дамашқ вилоятининг Сарғоя ҳудудида мамлакатдан ташқарига олиб чиқиш учун тайёрланган қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва гиёҳванд моддаларни қочоқчилик орқали олиб чиқиш ҳаракатини бартараф этди.

@manbauzz
Manba.uz
Покистоннинг Лоҳур шаҳрида яшовчи фуқаролар ҳудуд устида учаётган Ҳиндистон дронларини аниқлаш ва уларни нишонга олишда Покистон армиясига фаол ёрдам бермоқда. @manbauzz
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги низо ҳозирча тўлиқ урушга айланмаган — бу фақат чегарадаги қаршиликлар, тортишувлар холос. Агар уруш бошланса ҳам, бу эҳтимоли жуда кам, ва у икки давлатнинг ўзи эмас, катта давлатларнинг таянчи билан юз бериши мумкин — масалан, Хитой Покистонни, АҚШ эса Ҳиндистонни қўллаб-қувватлаши мумкин.

Ким кучлироқ?

Покистонда пиёда армияси сони кам, лекин уларнинг интизоми, тайёргарлиги яхшироқ.

Ҳиндистон армиясида тартибсизлик кўп, лекин иқтисодиёти кучли. Узоқ давом этадиган урушда иқтисод катта аҳамиятга эга.

Бироқ Ҳиндистоннинг атрофи душман деб ҳисобланган давлатлар билан ўралган — шимолдан Хитой, шарқдан Бангладеш, ғарбдан Покистон ва Афғонистон.

Мудофаа сарф-харажатлари:

• Покистон – 40 миллиард доллар
• Ҳиндистон – 70 миллиард доллар


Ҳаво кучлари:
• Покистонда асосан Хитой ва АҚШ самолётлари (JF-17, J-10, F-16), ҳамда турк дронлари бор. Бу унга ҳавода устунлик беради.

• Ҳиндистонда ҳар хил турдаги самолётлар бор (МиГ, Су, Рафал, Мираж), лекин уларни биргаликда бошқариш қийин.

Ракеталар:
• Покистонда маҳаллий ракеталар (Ғурий, Абабил, Шоҳин),
• Ҳиндистонда кучлироқ ракеталар, асосан “Агни” ракета тизими бор.

Ҳаво мудофааси:
• Покистон — Хитойнинг HQ тизимларига таянади, лекин бу тизимлар урушда синовдан ўтмаган.
• Ҳиндистон — Россиянинг С-400 ва Исроилнинг мудофаа тизимларига эга, ва улар самарали ҳисобланади.

Ядровий қурол:

Иккала давлат ҳам ядровий қуролга эга, лекин бу қуроллар фақат хавф-хатар юзага келганда ишлатилиши мумкин.

Хулоса: Жаҳон ҳамжамияти урушнинг олдини олишга ҳаракат қилади. Бу низо узоққа чўзилиши эҳтимоли кам. Фақатгина катта давлатлар аралашса, можаро оғирлашиши мумкин.

@manbauzz
Сурия

Тартус портида 50 та йўловчи автобус ортилган биринчи юк танкери қабул қилинди.

Бу транспорт тизимини қўллаб-қувватлаш, самарадорлигини ошириш ва фуқаролар учун хизматлар сифатини яхшилашга қаратилган.

@manbauzz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сурия араб армияси вертолётларининг Лазиқия вилояти шимолий қишлоқ ҳудудларида ёниб турган ёнғинларни ўчиришдаги иштироки акс этган суратлар.

@manbauzz
Сурия

Агар “Тарбия ва таълим вазирлиги” деб аталса-ю, фақат таълимга эътибор қаратилиб, тарбия эътиборсиз қолса, у ҳолда ё вазирликнинг номини “Таълим вазирлиги” деб ўзгартириш керак, ёки тарбия соҳасини фаол ишга тушириш, ҳатто уни таълимдан устун қўйиш зарур — чунки “тарбия” сўзи аввало келган.

Жамият ахлоқсиз яшай олмайди — улар жамият қурилишидаги асосий боғловчи омилдир. Афсуски, одамлар фақат биноларни қуришни ёки инфратузилмани ривожлантиришни тараққиёт деб ҳисоблашади, холбуки, инсонни онгли равишда қуриш — яъни уни ахлоқли қилиб тарбиялаш — ҳақиқий тараққиётдир. Бугунги кунда эса инсон маънавий жиҳатдан савиясизлашиб кетган.

Ҳозирги жамиятда болаларнинг тарбияси фақат ота-оналар зиммасига юкланган, лекин ҳар бир ота-она ҳам болани тўғри тарбиялай олмайди. Шунинг учун мактаб — бола ҳаётидаги биринчи тарбия нуқтаси бўлиши керак.

Мактабда болага:

• ота-онага ҳурмат,

• дўстлар, қўшнилар ва ўқитувчиларга нисбатан одоб,

• сўкиниш, ёлғон, алдаш ва хиёнатнинг зарари,

• мустақил фикрлаш, ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш кўникмалари,

• шахсий гигиена, йўл қоидалари, ҳаракат белгиларини тушуниш,

• ҳаётда учрайдиган оддий муаммоларга тўғри муносабат каби нарсалар ўргатилиши керак.

Бундан ташқари, ҳар бир мактабда Ислом қоидаларига асосланган психолог маслаҳатчи бўлиши керак — у ўқувчининг шахсий муаммоларини эшитади ва йўл кўрсатади.

Шунингдек, исломий тарбия фанини қайта ишлаб чиқиш ва уни фақат ёдлаш эмас, амалий ахлоқий тарбия шаклида ўқитиш керак. Бу жамиятдаги турли муаммоларни йўқ қилиш учун энг самарали йўлдир.

@manbauzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Покистон Ҳиндистоннинг бугун тунгги тажовузига жавобан “Буньян ул-Марсус” амалиётини бошлади.

Бу амалиёт доирасида Покистон Ҳиндистоннинг асосий ҳарбий позицияларини нишонга олди.

Шунингдек, баллистик ракеталар ҳам қўлланилди.

@manbauzz
Сурия

Дамашқ вилоятидаги Забадани ҳудудида Жамоат хавфсизлиги бошқармаси Сарғая шаҳарчасидан Ливанга ноқонуний йўл билан олиб ўтилиши режалаштирилган қурол-яроғ юкини мусодара қилди.

@manbauzz
📌Сурия Президенти Аҳмад Шаръ расмий ташриф билан Баҳрайн Қироллигига етиб келди.

@manbauzz
Сурия Араб Республикаси Президенти Аҳмад Шаръ ҳамроҳидаги делегация билан биргаликда Баҳрайн Қироллигидаги Сухайр ҳарбий авиабазасига етиб келди.

Уларни фахрий кутиб олувчилар қаторида қирол номидан инсонпарварлик ва ёшлар ишлари бўйича вакил шайх Насир бин Ҳамад Оли Халифа, Ташқи ишлар вазири доктор Абдулатиф бин Рошид аз-Заяний ва Қиролликнинг қатор юқори мартабали амалдорлари қатнашди.

@manbauzz
Сурия

Фуқароларнинг ҳаёти ва хавфсизлигини муҳофаза қилиш мақсадида, 66-фирқага қарашли минани йўқ қилиш бўйича муҳандислар бўлими Мариия шаҳарчасида собиқ тузум томонидан ўрнатилган уруш қолдиқларини, миналар ва портловчи воситаларни аниқлаш ҳамда йўқ қилиш ишларини амалга оширмоқда.

Ушбу шаҳарча Дейр аз-Зўр аэропорти яқинида жойлашган бўлиб, мазкур база собиқ режим томонидан ҳарбий база сифатида фойдаланилиб, у ердан аҳоли яшайдиган маҳаллаларга ҳаво ҳужумлари амалга оширилар эди.

@manbauzz