Manba.uz
984 subscribers
2.31K photos
605 videos
112 links
Download Telegram
Покистон томони уриб туширдик, деб маълум қилган учта Ҳиндистонга тегишли Rafale жанговар самолётдан бир нафари ҳақиқатан ҳам йиқилгани тасдиқланди.

BS-001 серий рақамига эга бўлган парчалар Батхинда шаҳрида топилди, бу эса Покистон томонининг даъвосини тасдиқлайди.

Ушбу самолёт Ҳиндистоннинг илк Dassault Rafale EH турдаги жанговар учувчи қурилмаси эди.

@manbauzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурия Президенти Аҳмад Шаръ Парижда Франция Президенти Эммануэль Макрон билан учрашув ўтказди.

@manbauzz
Европа Иттифоқи:

– Исроил Суриянинг якдиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиши керак.
– Исроилнинг Суриядаги ҳужумлари барқарорликни бузади ва мазҳабий келишмовчиликларни кучайтиради.
– Бу ҳужумлар сиёсий ўтиш жараёнига ҳам таҳдид солади.

@manbauzz
Manba.uz
Сурия Президенти Аҳмад Шаръ Парижда Франция Президенти Эммануэль Макрон билан учрашув ўтказди. @manbauzz
Макрон (Сурия Президенти Аҳмад Шаръ билан қўшма матбуот анжуманида):

– Асад режими қулаши ҳамма учун енгиллик ва хурсандлик олиб келди.

– Биз Сурияга қандайдир дарс ўргатиш ниятида эмасмиз; Сурия халқининг адолатли орзу-умидларини қўллаб-қувватлаймиз.

– Мен Президент Шаръдан сўрайман: “ҳеч бир истисносиз барча сурияликларни ҳимоя қилиш учун бор кучингизни ишга солинг.”

@manbauzz
Manba.uz
Макрон (Сурия Президенти Аҳмад Шаръ билан қўшма матбуот анжуманида): – Асад режими қулаши ҳамма учун енгиллик ва хурсандлик олиб келди. – Биз Сурияга қандайдир дарс ўргатиш ниятида эмасмиз; Сурия халқининг адолатли орзу-умидларини қўллаб-қувватлаймиз. –…
Сурия Президенти:

– Биз Исроил билан вазиятни бошқариб туриш ва назоратни йўқотмаслик учун воситачилар орқали билвосита музокаралар олиб боряпмиз.

– Сурияни озод этиш орқали бутун минтақани собиқ режим амалга оширган терроризмдан халос қилдик.

– Биз Сурия ҳудудидан ташқаридаги ҳеч қандай ҳаракатда иштирок этмаяпмиз.

– Ҳарбий ҳаракатларимизни шараф билан ва масъулият ила амалга оширдик.

@manbauzz
Сурия Араб Республикаси Президенти Аҳмад Шаръ ва Франция Президенти Эммануэль Макрон иштирокидаги бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуман.

@manbauzz
Покистон ахборот вазири “Ал-Жазира” телеканалига:

– Ҳиндистон билан юзага келган вазиятни назорат остида ушлаш учун минтақавий ва халқаро саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда, аммо кескинликнинг ошиши эҳтимоли бор.

– Биз Ҳиндистон армиясига тегишли 5 та самолётни уриб туширдик, ва ҳарбий жиҳатдан юқори тайёргарликка эга кучларимиз бор.

– Ҳиндистон кечаги ҳужумда бегунох аёллар ва болаларни нишонга олди.

– Агар Ҳиндистон сув оқимини тўхтатиш ёки йўналишини ўзгартиришга уринадиган бўлса, бу жанг эълони сифатида қабул қилинади.

Бу ерда Ҳиндистондан Покистонга оқиб ўтувчи дарёлар тизими ҳақида кетмоқда. Ҳиндистон юқори дарё оқимида жойлашгани учун сув ресурсларини назорат қилиш имконига эга. Агар Ҳиндистон бу сувларни тўсса ёки йўналишини ўзгартирса, Покистонда сув етишмовчилиги юзага келади. Шунинг учун Покистон бундай ҳаракатни жанг эълони деб баҳолашини айтмоқда.

@manbauzz
АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кучлари Сурияни тарк этишда давом этмоқда.

Шарқий Дейр аз-Зўрда жойлашган ал-Умар ва Конико ҳарбий базаларидан катта ҳарбий колонна чекиниб, Ҳасака вилоятининг жанубидаги аш-Шададий базаси томон йўл олди.

У ердан эса Ироқ ҳудудига чиқиб кетиши кутилмоқда.

@manbauzz
Қатар Сурияга ҳар ой 29 миллион доллар миқдорида 3 ой давомида маблағ ажратади. Бу маблағ давлат сектори ходимлари маошини тўлаш учун мўлжалланган бўлиб, муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин.

@manbauzz
Manba.uz
Қатар Сурияга ҳар ой 29 миллион доллар миқдорида 3 ой давомида маблағ ажратади. Бу маблағ давлат сектори ходимлари маошини тўлаш учун мўлжалланган бўлиб, муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин. @manbauzz
Сурия Молия вазири Муҳаммад Юсар Барниянинг баёноти:

– Қатар гранти соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий ишлар соҳаларида ишловчи ходимлар ҳамда ҳарбий бўлмаган нафақахўрларнинг маошларини тўлашни қамраб олади.

– Биз Қатар ҳукуматига бу грант учун миннатдормиз, у амалдаги маошлар юкининг бир қисмини ёпишга ёрдам беради.

– Грант ойига 29 миллион доллардан уч ой давомида ажратилади, кейин узайтирилиши мумкин.

– Бу грант АҚШ санкцияларидан мустасно қилинган, ва биз буни амалга оширишда ёрдам берган АҚШ Молия вазирлигига раҳмат айтамиз.

– Грантни БМТнинг Тараққиёт дастури бошқаради.

– У жорий маошлар ва иш ҳақи харажатларининг тахминан бешдан бир қисмини қоплайди.

– Биз молиявий тизимга ишонч ва шаффофликни ошириш учун ислоҳотларни давом эттирамиз.

@manbauzz
Ал-Қоида Ҳиндистоннинг Покистонга қилган ҳужумларидан сўнг, Ҳиндистонга қарши жиҳод чақириқларини яна бир бор такрорлади.

@manbauzz
The Wall Street Journal нашрининг суриялик расмийларга таяниб хабар беришича:

🔸 Президент Аҳмад Шаръ ўзининг Маршалл режасига ўхшаш тикланиш концепциясини муҳокама қилиш учун Трамп билан учрашув ўтказишга интилмоқда.

🔸 Шарънинг қайта тиклаш бўйича режасида Америка ва Ғарб компаниялариХитой компанияларига нисбатан устун ўрин эгаллаши назарда тутилган.

🔸 Янги Сурия АҚШ билан кучли стратегик алоқалар ўрнатиш истагида.

🔸 Сурия ўзаро манфаат ва шерикликка асосланган муносабат қуришни хоҳлайди.

🔸 Дамашқ келажакда Вашингтоннинг муҳим ва таъсирли ҳамкорига айланишдан умидвор.

🔸 АҚШ: “Суриядаги вақтинчалик ҳокимиятнинг муомаласи — қўллаб-қувватлаш ёки санкциялар келажагини белгилайди”.

🔸 Шаръ Оқ уйга махсус мактуб юбориб, Трампнинг Қўрфаз давлатларига ташрифи чоғида учрашув ўтказишни сўраган.

🔸 Вашингтон Шаръ ҳукуматига санкциялар енгиллаштирилишидан аввал бажарилиши керак бўлган талаблар рўйхатини тақдим этган.

🔸 Шаръ АҚШ нефть ва газ компанияларига Сурияда фаолият юритишга рухсат бериш борасида шартномалар тузишга тайёрлигини билдирган.

@manbauzz
Жанубий Сурия — Сувайда вилояти:

Сувайда вилояти ҳокими:

📌 Полиция раҳбариятига шаҳар, ташқи туман, Салхад ва Шаҳба бўлимларини қайта фаоллаштириш кўрсатмаси берилди. Бу ишларга 100 нафар офицер ва 2000 дан ортиқ янги ва тажрибали ходим жалб қилинмоқда.

📌 Шунингдек, жиноят қидирув ва йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимлари ҳам қайта иш бошлайди.

📌 Вилоят аҳолисини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилишга чақириб қоламан ва Сувайдада хавфсизлик ҳамда барқарорликни таъминлаш учун ишни давом эттираман.

@manbauzz
Сурия:

Ироқ Бош вазири: Сурияни Ироқ миллий хавфсизлигининг бир қисми сифатида кўрамиз. Биз Дамашқдаги маъмурият билан алоқадамиз ва ИШИДга қарши курашда жиддий эканимизни яна бир бор таъкидлаймиз.

@manbauzz