Manba.uz
994 subscribers
2.27K photos
601 videos
112 links
Download Telegram
Сурия

Жамоат хавфсизлик бошқармаси Эронга қарашли ва собиқ Асад режими тарафдори Фаластин Халқини Озод Қилиш Фронти (PFPL-GC) бош котиби доктор Талал Нажий ва унинг идораси раҳбарини қўлга олди.

@manbauzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода гўёки Сувайда вилоятига ҳарбий қўшинлар йўл олгани ҳақида хабар берилган.

Аммо Сувайда вилояти хавфсизлик бошқармаси раҳбари билан боғланилганида маълум бўлдики, бугун ҳеч қандай ҳарбий колонна ушбу ҳудудга йўл олмаган.

Вилоят маъмурий ҳудудидаги хавфсизлик кучлари фақат барқарорликни таъминлаш ва келишувни бузиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида жойлаштирилган. Келишувга мувофиқ, фақат вилоят атрофида давлат кучлари жойлаштирилмоқда ва шаҳар ичида Жамоат хавфсизлик бошқармаси кучлари фаолият юритмоқда.

@manbauzz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шарқий Сурия

Жамоат хавфсизлик бошқармаси Мудофаа вазирлиги қўшинлари билан ҳамкорликда Дейр аз-Зўр вилоятининг шарқий туманларида қонунбузарлар ва тинч аҳолига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахсларга қарши кенг кўламли операция ўтказмоқда.

@manbauzz
Сурия Энергетика вазири Муҳаммад Баширнинг баёнотига кўра:

Сурия Туркиядан электр энергиясини импорт қилиш бўйича 400 киловольтли линия орқали шартнома имзолайди.

Шунингдек, Ҳалаб ва Туркиянинг Килис шаҳрини боғлайдиган табиий газ қувурини қуриш лойиҳаси устида ҳам иш олиб борилмоқда.

Ушбу газ қувури орқали кунига 6 миллион куб метр газ етказиб берилиб, Суриядаги электр станцияларини таъминлаш режалаштирилган.

Туркиянинг Ҳатай вилоятидаги Райҳания ва Идлиб вилоятининг Ҳарем туманини боғлайдиган янги линия қурилиши масаласи ўрганилмоқда.

Туркия Энергетика вазири Алп Арслон Байрақдор Сурия билан сув ҳудудларида табиий газ қазиб олиш масаласини кўтарди.

@manbauzz
Manba.uz
Шарқий Сурия Жамоат хавфсизлик бошқармаси Мудофаа вазирлиги қўшинлари билан ҳамкорликда Дейр аз-Зўр вилоятининг шарқий туманларида қонунбузарлар ва тинч аҳолига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахсларга қарши кенг кўламли операция ўтказмоқда. …
Ижтимоий тартибни тиклаш ва ҳуқуқбузарларга қарши кураш доирасида:

Сурия Бош хавфсизлик бошқармаси Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий кучлар билан ҳамкорликда Дейр аз-Зўр вилоятининг шарқий туманида кенг кўламли ҳавфсизлик амалиётини бошлади.

Ушбу амалиёт:

• Қонунсиз фаолият билан шуғулланаётган гуруҳларни қўлга олиш,

• Сирия фуқароларига қарши жиноят содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш,

• Минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашни мақсад қилган.

Манба: Сурия Бош хавфсизлик бошқармаси ахборот хизмати.

@manbauzz
Ҳомс вилоят ҳавфсизлик бошқармаси Суриядан ташқарига ноқонуний йўллар билан олиб чиқиш учун тайёрланган катта миқдордаги қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва “TNT” турдаги портловчи моддаларни қўлга киритди.

@manbauzz
Халқаро коалиция (АҚШ) кучлари Суриянинг шарқида жойлашган Дейр аз-Зўр вилоятининг шарқий туманидаги бир неча ҳарбий базалар ва нуқталарни тарк этди.

@manbauzz
Manba.uz
Ижтимоий тартибни тиклаш ва ҳуқуқбузарларга қарши кураш доирасида: Сурия Бош хавфсизлик бошқармаси Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий кучлар билан ҳамкорликда Дейр аз-Зўр вилоятининг шарқий туманида кенг кўламли ҳавфсизлик амалиётини бошлади. Ушбу амалиёт:…
📌Сурия

Бугун эрталаб Суриянинг Дейр аз-Зўр вилояти шарқида жойлашган Қурия ва Сабийхон шаҳарларида олиб борилган рейдлар чоғида Жамоат хавфсизлик бошқармаси томонидан тахминан 20 нафар шахс қўлга олинди.

Уларнинг аксарияти — асоссиз равишда қонундан ташқари фаолият юритган ва аввалги даврда асосан собиқ режим қолдиқлари, ИШИД террор ташкилоти ва маҳаллий қабилалар таркибида фаолият юритган жангчилар экани қайд этилган.

@manbauzz
Сурия Ички ишлар вазирлиги Дамашқ вилоятидаги Сахная шаҳарчасида мамлакатда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадида қуролларни ихтиёрий топшириш марказини очди.

@manbauzz
Жанубий Сурия

Шанба куни Сувайда вилояти ҳокими Мустафо ал-Бакур вилоятдаги друз ва бошқа етакчилар томонидан тасдиқланган келишув ҳали ҳам амалда эканини тасдиқлади. Унга кўра, келишув бандлари босқичма-босқич татбиқ этилади. Шу билан бирга, баъзи томонлар талабига биноан келишувга озгина ўзгартишлар киритилгани қайд этилди — бу Сувайдада хавфсизлик ва барқарорликни тезроқ тиклашга ёрдам беради.

Бакурнинг таъкидлашича, Сурия давлатининг Сувайдадаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлари тўхтагани йўқ. У шундай деди: “Айта оламизки, сўнгги даврдаги беминнат фаолиятимизнинг самарасини кўриш арафасида турибмиз”.

Шунингдек, у друзлар тоифаси Сурия жамиятининг ажралмас қисми эканини алоҳида таъкидлаб ўтди. Друзлар ташқи аралашувни рад этиб, барча ечимлар миллий даражада, ватандошлар ўртасида изланиши лозимлигини урғулашди.

@manbauzz
Сурия

Ҳусайн ас-Салама Янги Разведка Бошқармаси раиси этиб тайинланди.

@manbauzz
Исроилдаги “Ҳаарец” газетаси шундай ёзди:

• Исроил билан Суриядаги друзлар ўртасида алоқалар бор.

• Суриядаги друзлар Исроил ёрдамини ҳукумат билан музокарада фойдаланадиган восита сифатида кўряпти.

• Янги Сурия ҳукумати араб ва халқаро даражада тан олинган.

• Исроилнинг Сурияга қарши ҳаво ҳужумлари ва таҳдидлари фақат зарар келтиради, чунки бу друзларни Исроилга хизмат қилувчиларга ўхшатиб қўяди.

• Ғазодаги уруш давомида яна Сурияда ҳам фронт очиш хавфли. Исроил биринчи навбатда Ғазодаги асир исроилликларни қутқаришга эътибор қаратиши керак.

@manbauzz
📌 Сурия, Тартус

Банияс нефтьни қайта ишлаш заводи асосий электр тармоғида юз берган техник носозлик туфайли вақтинча тўхтатилган эди. Ушбу муаммо бартараф этилганидан сўнг завод иш фаолиятини қайта бошлади.

@manbauzz
📌Сурия

Ички ишлар вазирлиги ва Дария шаҳридаги туман бошқармаси томонидан сўнгги кунларда Дамашқ вилоятининг Саҳноя ва Ашрафият Саҳноя ҳудудларида юз берган воқеалар давомида қўлга олинган, лекин қон тўкилишида иштирок этмаган 22 нафар шахс озодликка чиқарилди.

@manbauzz
Сурия

📌 Лазиқия вилояти жанубидаги Жанийҳ қишлоғида Жамоат хавфсизлик бошқармаси томонидан жиноятяи гуруҳларга қарши махсус амалиёт бошланди.

📌 Қўлга олинганлар қуролли талончилик, ўғирланган автомобиллардан фойдаланиш ва аҳоли хавфсизлигига таҳдид солишда айбланмоқда.

📌 Ҳужумчилардан турли хил қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, шунингдек содир этилган жиноятларда фойдаланилган машиналар мусодара қилинди. Ҳозирда ҳуқуқий жараёнлар олиб борилмоқда.

@manbauzz