Manba.uz
963 subscribers
2.23K photos
595 videos
112 links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хабарларга кўра, Туркия ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқ осмонида огоҳлантирувчи парвоз амалга оширган.

@manbauzz
Исроилга тегишли дрон томонидан Сувайда шаҳри яқинидаги фермага ҳаво ҳужуми қилинди.

@manbauzz
Сурия Республикаси Президент маъмурияти баёноти:

📌 Исроил томонидан Президент саройи яқинига қилинган бомбардимон — жуда хатарли қадамдир.

📌 Биз халқаро жамоатчилик ва араб давлатларини Сурияга нисбатан бундай тажовузларга қарши биргаликда туришга чақиримиз.

📌 Суриянинг ягона миллий бирлигини нишонга олган бундай ҳужумлар сурияликларнинг иродасини синдиролмайди.

📌 Биз барча томонларни миллий бирлик доирасида мулоқот ва ҳамкорликка чақиришни яна бир бор такрорлаймиз.

📌 Сурия суверенитети ва хавфсизлиги муҳокамага қўйилмайди, халқимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун мавжуд барча воситалардан фойдаланамиз.

@manbauzz
Сурия

Ички ишлар вазирлигига қарашли кучлар Ашрафият Сахная, Жарманa ва Сувайда вилоятида хавфсизликни таъминлаш ва барқарорликни тиклаш мақсадида жойлаштирилди.

@manbauzz
Жанубий Сурия

Сувайда, Мазраъа қишлоғи

Ҳикмат ал-Ҳижрий ва “Ҳарбий кенгаш” гуруҳлари Жамоат хавфсизлик кучлари ва Лайс ал-Балаусга ҳужум қилди. Бу ҳужум яқинда тузилган келишувни бузишга уринишдир.

@manbauzz
Сурия

Дория ҳудуди масъули Жамил Мадвар ва Қатно ҳудуди масъули Ҳасан аз-Зайн
Дамашқ вилоятидаги Ашрафият Сахная шаҳарчасида маҳаллий оқсоқоллар ва аҳоли вакиллари билан учрашди. Учрашувда ҳудуддаги тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, жамият ичида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, фитна ва парчаланиш уруғини сочишга қаратилган ҳар қандай уринишга қарши халқ бирдамлигининг аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Изоҳ:
Исроилнинг Сурияни ичидадан бўлиб юбориш бўйича навбатдаги режаси ҳам халқнинг бирлиги туфайли яна бир бор муваффақиятсизликка учради.

@manbauzz
Сурия

Дамашқ вилояти хавфсизлик бошқармаси Сахная ва Ашрафият Сахная шаҳарларидан давлатга бўйсунмаган гуруҳлар чиқариб юборилгандан сўнг, ҳудудда катта миқдорда қурол ва ўқ-дориларни қўлга туширди.

Бу ҳаракат минтақада хавфсизликни мустаҳкамлаш ва барқарорликни тиклашга қаратилган доимий саъй-ҳаракатлар доирасида амалга оширилди.

@manbauzz
📌 Дейр аз-Зўрда жойлашган “Конико” ва “Аль-Умар” ҳарбий базаларидан (АҚШ) халқаро коалицияга тегишли 200 дан ортиқ ҳарбий техника Ҳасака вилояти томонга чиқиб кетди.

@manbauzz
– Исроил ҳаво кучлари Дараъ вилояти шимолидаги Мусбайн қишлоғи яқинида ҳаво ҳужуми амалга оширди.

Дамашқ вилоятидаги ат-Тал шаҳрига икки марта Исроил ҳаво ҳужуми қилинди.

Дамашқ пойтахти атрофига 6 марта Исроил томонидан ҳаво ҳужуми уюштирилди.

Ҳараста шаҳри яқини Исроил ҳарбий самолётлари томонидан бомбардимон қилинди.

– Исроил ҳаво кучлари Тишрин ҳарбий госпитали атрофи ва алоқа қисмини нишонга олди.

Дараъ вилоятидаги Азраъ шаҳри яқинига ҳам Исроил ҳаво ҳужуми қилинди.

@manbauzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурия жанубида жойлашган Дараъ шаҳрига қилинган Исроил ҳаво ҳужумларининг бир қисми.

@manbauzz
Хабарларга кўра, Исроил вертолётлари друзлар яшайдиган Сувайда шаҳрига десант туширган. Сурия армиясининг ҳаво мудофаа тизимлари ёки бошқа кучлари йўқлиги сабабли, Исроил бу ҳудудда хоҳлаганича ҳаракат қилмоқда.

@manbauzz
Сурия

Туркия ҳарбий самолётлари Сурия осмонида GPS тизимини ёпиш (тўсиш)ни бошлади, бу эса айрим Исроил ҳарбий учоқларини ҳудуддан чекинишга мажбур қилди.

@manbauzz