Manba.uz
921 subscribers
2.14K photos
573 videos
112 links
Download Telegram
Сурия, Идлиб вилояти

Жамоат хавфсизлиги бошқармаси бўлинмалари Ариҳа шаҳрида кенг миқёсли равишда жойлаштирилди.

Бу саъй-ҳаракатлар шаҳарда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, аҳолига ўз кундалик ҳаётини осойишта ва хавфсиз муҳитда давом эттириш имконини яратиш мақсадида амалга оширилди.

@manbauzz
Президент Аҳмад Шаръ Ироқ разведка хизмати раҳбари Ҳамид аш-Шатри бошчилигидаги ироқлик делегацияни қабул қилди.

Сурия Президенти матбуот хизмати маълумотига кўра:

Ҳамид аш-Шатри Ироқ Бош вазири Муҳаммад ас-Суданининг шахсий мактубини етказиб берди. Мактубда Президент Шаръ 17 май куни Боғдодда ўтадиган Араб саммитида иштирок этишга таклиф қилинган.

Икки томон ўзаро сармоявий фаолиятни рағбатлантириш ва нефть ҳамда дон маҳсулотлари соҳаларида савдо битимларини имзолаш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, томонлар битимларни амалга оширишни кузатиб бориш учун қўшма қўмиталари ташкил этиш ва ат-Танф – ал-Валид чегара ўтиш маскани орқали савдо йўлларини ишга тушириш учун ишчи механизм яратиш масаласида келишиб олдилар.

@manbauzz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноятчи Тайсир томонидан қийналган ва шаҳид қилинганларнинг оилалари ҳамда жамоат хавфсизлиги офицерлари ва ходимлари билан учрашув ўтказилди.

@manbauzz
Бугун Идлиб шаҳар стадионида соат 17:00 да Ваҳий аш-Шариф мактаблари томонидан Қуръон каримни ёд олган 1500 нафар ўғил-қиз ўқувчини тақдирлаш маросими учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

@manbauzz
Manba.uz
Бугун Идлиб шаҳар стадионида соат 17:00 да Ваҳий аш-Шариф мактаблари томонидан Қуръон каримни ёд олган 1500 нафар ўғил-қиз ўқувчини тақдирлаш маросими учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. @manbauzz
Дорул-Ваҳий

“Фатҳул-Мубин” деб номланган маросим доирасида Қуръон ҳофизларини тақдирлаш учун уларни тадбир майдонига олиб борилмоқда.

Маросимда Сурия Президенти қатнашиши кутилмоқда.

@manbauzz