Европа Иттифоқи Сурияга нисбатан санкцияларни енгиллаштирмоқда, аммо Греция Туркия таъсири сабабли тўсқинлик қилмоқда
Европа Иттифоқи Асад режими қулаганидан сўнг Сурияга нисбатан жорий этилган санкцияларни енгиллаштириш жараёнини бошлади. Бироқ, Греция ва Жанубий Кипр маъмурияти бу жараёнга тўлиқ қўшилмаяпти, сабаби — Туркия таъсирининг ошиши ҳақидаги хавотирлар.
Афина ва Никосия Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръдан қатъий кафолатлар талаб қилмоқда, жумладан:
– миллатлар ва диний озчиликларни ҳимоя қилиш,
– ва Туркия билан янги келишувларнинг олдини олиш.
@manbauzz

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юзлаб тинч фуқаролар, аёллар ва болаларнинг ўлимига сабабчи бўлган жиноятчи — Абу Муҳаммад Тайсир Жамоат хавфсизлиги бошқармаси томонидан қўлга олинди.
@manbauzz
@manbauzz
Сурия
Ички ишлар вазирлиги: Лазиқия хавфсизлик бошқармаси фуқароларга қарши жиноятларда айбланаётган “Урва Сулаймон”ни қўлга олди. У 2019 йилда озод қилинган ҳудудларга қарши ҳарбий юришда ўз гуруҳи билан иштирок этган ва тинч аҳолига қарши қотилликлар содир этган. Шунингдек, у жорий йил март ойида армия ва хавфсизлик пунктларига қилинган ҳужумларда ҳам қатнашган. Ҳозирда у ҳақдаги тергов жараёнларини якунлаш учун махкамага топширилган.

Британия Суриянинг Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари, шунингдек, бир қатор разведка идораларига нисбатан собиқ режим даврида жорий этилган активларни музлатиш жазо чораларини бекор қилди.
Британия Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган расмий баёнотда, мазкур вазирликлар ва Бош разведка бошқармаси эндиликда активларни музлатишга оид санкциялар рўйхатидан чиқарилгани маълум қилинди.
Бу қарор 2024 йил декабрь ойида Башар Асаднинг ҳокимиятдан ағдарилиши ортидан Ғарб давлатлари Сурияга нисбатан ўз сиёсатини қайта кўриб чиқаётган бир пайтда қабул қилинди. Бироқ Британия ҳукумати Асад режими аъзоларига нисбатан амалдаги санкциялар кучида қолишини таъкидламоқда.
Санкцияларнинг бекор қилиниши Сурия билан халқаро ҳамкорликни қайта тиклаш йўлида муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Сурия Республикаси Президенти Аҳмад Шаръ маданият вазири Муҳаммад Солиҳ ва вазирликнинг бир қатор масъуллари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда вазирликнинг Сурия маданиятини мустаҳкамлаш ва уни кенг жамоатчиликка танитишдаги ўрни, шунингдек, фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган режалар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Сурия маданиятини минтақавий ва халқаро даражада янада ривожлантиришга қаратилган бир неча истиқболли лойиҳалар тақдим этилди.

Manba.uz
Сурия Ахборот ва алоқа технологиялари вазирлиги: 📌 Вазир Абдуссалом Ҳайкал Дамашқда Туркиянинг Транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Уралоғлу ҳамда Туркия элчихонаси вакили Бурҳон Куроғлуни қабул қилди. 📌 Учрашувда Сурия Ахборот ва алоқа технологиялари…
Сурия Алоқа ва ахборот технологиялари вазири Абдуссалам Ҳайкал Дамашқ халқаро аэропортида паспорт назорати навбатида турган пайтида суратга олинган.
P/S: Суриянинг Алоқа ва Ахборот технологиялари вазири Абдуссалам Ҳайкал Дамашқ халқаро аэропортида оддий фуқаролар сингари паспорт текшируви учун навбатда турган ҳолда кўрилган.
Бу Оддийлик ва жамоат билан тенглик белгиси:
Одатда юқори лавозимдаги амалдорлар махсус йўлаклардан, VIP хизматлардан фойдаланишади. Аммо вазирнинг оддий навбатда туриши — у имтиёзсиз, халқ билан бирга эканини кўрсатади. Бу масалан, у кибрдан холи, халққа яқин амалдор сифатида кўрилади.

Дамашқ
Президент Аҳмад Шаръ вилоят ҳокимлари билан учрашиб, хизмат кўрсатиш соҳалари ва ривожланиш масалаларини муҳокама қилди. У фуқаролар эҳтиёжларини қондириш, ҳамкорликни яхшилаш ҳамда келгусидаги муаммоларни ҳал этиш учун янги ва самарали ечимлар ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Маҳаллий манбаларга кўра, сўнгги кунларда, айниқса бугун, ижтимоий тармоқларда собиқ режим қолдиқларига алоқадор саҳифалар фаолияти сезиларли даражада кучайгани кузатилмоқда. Бу ҳолат Сурияда барқарорликни издан чиқаришга қаратилган шубҳали ҳаракатлар мавжудлигини очиқ кўрсатмоқда.
Барча фуқаролардан ички хавфсизлик идорасига ҳар қандай шубҳали фаолият тўғрисида дарҳол хабар беришларини сўралмоқда.
@manbauzz
Барча фуқаролардан ички хавфсизлик идорасига ҳар қандай шубҳали фаолият тўғрисида дарҳол хабар беришларини сўралмоқда.
@manbauzz
Manba.uz
Сурия Жамоат хавфсизлиги бошқармаси Хомс шаҳрида террорчи гуруҳлардан бирининг бошлиғи — Асад армиясининг собиқ офицерини қўлга олишга муваффақ бўлди. Ҳибсга олиш пайтида содир бўлган тўқнашув натижасида Жамоат хавфсизлиги идорасининг 4 нафар ходими яраланди.…
Сурия
Жамоат хавфсизлиги Хомс шаҳрида ўтказилган махсус операция орқали жиноятчи — бригадир-генерал, вертолёт учувчиси Али Шалҳубни зарарсизлантиришга муваффақ бўлди.
Маълумотларга кўра, Шалҳуб Асад режими даврида бармeл бомбалар ташловчи вертолётлар учувчиси бўлган ва Асаднинг ағдарилиши ортидан террорчи гуруҳлардан бирини бошқариб келаётган эди.

Сурия ҳукумати ва Демократик Сурия кучлари (СДК) ўртасида Тишрин тўғонини бошқариш бўйича тузилган келишувни амалга оширишда муаммолар юзага келмоқда.
Келишувга кўра, тўғон ҳудуди нейтрал зона сифатида белгиланиб, ҳарбий кучлар босқичма-босқич қисқартирилиши керак эди. Шунингдек, тўғоннинг техник бошқаруви ва хавфсизлиги СДК ва Сурия ҳукумати томонидан биргаликда таъминланиши керак эди.
Бироқ, СДК тўғон устидан тўлиқ назоратни сақлаб қолишни истамоқда, Сурия ҳукумати эса бошқарувни тўлиқ ўзининг Энергетика вазирлигига топширишни талаб қилмоқда. Бу келишмовчиликлар келишувни амалга оширишни кечиктирмоқда.
Шунингдек, СДК томонидан тўғон атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилган, бу эса келишувга бўлган ишончни пасайтирмоқда. Бундан ташқари, СДКнинг айрим ҳаракатлари, масалан, тўғон атрофида туннеллар қазиш ва бошқа ҳарбий тайёргарликлар, келишувни амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда.
Келишувнинг тўлиқ амалга оширилмаслиги минтақада барқарорликка таҳдид солмоқда. Агар томонлар ўртасидаги келишмовчиликлар ҳал этилмаса, бу келишувнинг муваффақиятсиз якунланишига олиб келиши мумкин.

Собиқ режимнинг Давлат хавфсизлик тизими жиноятчилари орасида бўлган Билол Тофиқ Иброҳим қўлга олинди. У Қунейтра вилоятида кўплаб тинч фуқароларни ноқонуний тарзда ҳибсга олишда иштирок этган.
Шунингдек, Дараъ вилоятида бир неча йил фаолият юритган ва артиллерия зарбалари орқали кўплаб бегуноҳ фуқароларнинг ўлимига сабаб бўлган жиноятчи Нодир Мустафо Қаҳвачи ҳам қўлга олинди.
Идлиб ва Ҳама қишлоқларида қатор қатлиомлар ва шафқатсиз жиноятларни содир этган, жиноятчи Салоҳ ал-Осийнинг асосий ёрдамчиси бўлган Муҳаммад Комил Аюб ҳам ҳибсга олинди.