Manba.uz
923 subscribers
2.12K photos
562 videos
112 links
Download Telegram
Туркия 13 йиллик тақиқлардан сўнг суриялик автомобиллар учун қуруқликдаги чегараларини очди

Туркия Савдо вазирлиги 2025 йил 21 апрелдан бошлаб Сурия ва Туркия ўртасидаги қуруқлик чегараларидан хусусий ва тижорат автотранспорт воситаларининг кириб-чиқишига рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Қарорга кўра, Сурия автомобиллари Туркияда бўлиб турган муддат давомида мажбурий суғурта полисига эга бўлиши шарт қилинади. Шунингдек, автомобилларга юк машиналари ёки бошқа тижорат юклари ўрнига кириш имкони берилади, бу белгиланган ҳуқуқий тартиблар асосида амалга оширилади.

Бу қарор Сурияда 2011 йилда бошланган можаролар ортидан жорий этилган 13 йиллик чекловлардан сўнг амалга оширилди.

@manbauzz
Сурия, Тартус вилояти:

Собиқ режимнинг қолдиқлари Тартус вилоятининг жанубида жойлашган Ал-Мунтор назорат пунктига ҳужум уюштиришди.

Ҳужумга Жамоат хавфсизлиги кучлари тезкор равишда жавоб қайтарди ва уни муваффақиятли равишда бартараф этди.

Ҳодиса натижасида ҳеч қандай талафот қайд этилмади.

@manbauzz
Сурия Ички ишлар вазирлиги: Йўл ҳаракати бўйича янги қоидалар ва жарималар
“Хавфсиз йўл” шиори остида эълон қилинди

Светофорда қизил чироқдан ўтиш — 70 доллар жарима ва автомобил 1 ҳафтага мусодара қилинади.

Рулда телефондан фойдаланиш — 50 доллар жарима.

Йўл полицияси ходимига тажовуз қилиш — 2000 доллар жарима, 1 йил қамоқ, ва автомобил 2 йилга мусодара қилинади.

Полиция ходимининг қарорини рад этиш — 20 доллар жарима.

Йўл-транспорт ҳодисаларида агар томонлар бир-бирига ҳужум қилса — иккаласи ҳам қамалади, ва транспорт воситалари мусодара қилинади.
Агар полиция дарҳол чақирилса — протокол тузилади, айбдор шахсга жарима ва товон тўлаш юкланади, ва жиноий жавобгарлик қўлланилади.

Соат 00:00 дан 08:00 гача автомобилдан баланд товуш чиқариш қатъиян ман этилади — бундай ҳолатда 100 доллар жарима.

Йўл полициясига пора таклиф қилиш ёки унинг фаолиятига тўсқинлик қилиш — 500 доллар жарима ва 3 ой қамоқ.

Хавфсизлик камарини тақмаслик — 10 доллар жарима.

Сурия Ички ишлар вазирлиги
“Хавфсиз йўл”

@manbauzz
Manba.uz
Ироқ Бош вазири Муҳаммад ас-Суданий: «Сурия Президенти Аҳмад Шаръга жорий йил 17 май куни Бағдод шаҳрида бўлиб ўтадиган Араб Лигаси саммитида иштирок этиш учун расмий таклиф юбордик». @manbauzz
Сўровнома ва юзлаб мурожаатлар: Сурия ичида ва ташқарисидаги турли маълум шахслар ва етакчилар Президент Шаръдан Бағдоддаги Араб саммитида иштирок этмасликни сўрамоқда

Сўнгги кунларда Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръ номига юзлаб мурожаатлар келиб тушди. Бу мурожаатлар мутафаккирлар, академиклар, ишбилармонлар, уламолар ва диний раҳбарлардан иборат бўлиб, Президентнинг Бағдодда ўтадиган Араб саммитида иштирок этмаслигини талаб қилмоқда.

Шу билан бирга ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, сурияликларининг катта қисми ҳам Президент Шарънинг Ироқдаги саммитга бормаслигини маъқул кўраётганини кўрсатди.

Эрон ва Исроил кучларининг Ироқ ҳудудида эркин ҳаракат қилиши — Сурия президентининг хавфсизлиги учун жиддий таҳдид солмоқда.

Ироқдаги мавжуд вазият, хусусан, ташқи ҳарбий кучларнинг назоратсиз ҳаракатланиши, Сурия Президенти Аҳмад аш-Шарънинг Бағдоддаги Араб саммитида иштирок этишига хавф туғдириши мумкин.

Шайхлар, сиёсий таҳлилчилар ва жамоатчилик ушбу шароитда Президентнинг ташрифи хавфли бўлиши ҳақида огоҳлантирмоқда.

@manbauzz
Сурия ҳукумати ва Сурия Демократик Кучлари (SDK) ўртасида расман эълон қилинган келишувга қарамасдан, SDK ҳарбий ҳаракатларини кучайтиришда давом этмоқда.

SDK ўзининг Рақа ва Ҳасакадаги назорат остидаги ҳудудларидан йирик ҳарбий кучлар ва техника колонналарини чиқариб, шимолий ҳудудда жойлашган тўқнашув фронтлари — Тел Абяд ва Рас ал-Айн йўналишларига жўнатмоқда.

@manbauzz
Собиқ режим қулаганидан сўнг Тартус портидан биринчи фосфат юки жўнатилди

Тижорат денгиз ҳаракати қайта тикланаётганини кўрсатувчи муҳим қадам сифатида, 10 минг тонна фосфат ортилган биринчи кема Тартус портидан халқаро бозор сари йўл олди.

Бу юклаш, собиқ режимнинг қулаши ортидан янги иқтисодий босқич бошланганини тасдиқловчи амалий белгидир.

@manbauzz
Сурия / Дамашқ

Душанба кундан бошлаб Дамашқ шаҳрида мамлакатдаги энг йирик автотранспорт аукциони бошланади.

15 кун давомида, ҳар душанба ва пайшанба кунлари, махсус автокўргазма майдонида эксклюзив таклифлар билан савдо ўтказилади.

Сотувга қўйилаётган автомобиллар орасида:
таможня ёки полиция томонидан мусодара қилинган,
озгина техник носозлиги бор,
– ёки яхши ҳолатда бўлиб, эҳтиёт қисмларга ажратиш учун мос машиналар мавжуд.

Автомобилларни осонлик билан рўйхатдан ўтказиш (расмийлаштириш) мумкин.

Нархлар 350 доллардан бошланиб, 8500 долларгача белгиланган.

@manbauzz
Дамашқдаги “Саййида Зайнаб мақбараси”га қайта шиъалик расм-русумлар кириб кела бошлади.

Сўнгги кунларда рoфизий гуруҳлар ушбу мақбарага қайтиб, унда “Ё Зайнаб” деб ёзилган байроқ кўтаришган. Ушбу жой Сурияда аҳли сунна аҳолисига қарши ҳаракат қилган шиъа ҳарбий гуруҳлари учун фаолият нуқтаси сифатида танилган.

Айни пайтда, жамоатчилик бу мақбарада Oйша розияллоҳу анҳони ҳақорат қилиш каби ҳаракатлар қайта жонлангани ҳақида хавотир билдирмоқда.

Кўплаб фуқаролар Сурия ҳукуматини ушбу диний нафратни авж олдирувчи маскандарни зудлик билан тўхтатиш ва қатъий чоралар кўришга чақирмоқда.

@manbauzz
Истанбул яқинида 6 баллик зилзила қайд этилди

Зилзиланинг келиб чиқиши Мармара денгизида, Истанбул шаҳрининг Силиври тумани соҳиллари қаршисида жойлашган.

Маҳаллий манбаларга кўра, зилзила аҳоли томонидан ҳам сезилган, лекин ҳозирча талафотлар ҳақида маълумот берилмаган.

@manbauzz
Сурия

Президент Аҳмад аш-Шаръ “The New York Times” нашрига берган интервьюсида:


– Биз ҳозирча ҳеч бир давлатдан, асосан Россияда ишлаб чиқарилган қуролларимизни алмаштириш бўйича расмий таклиф олмадик.

– Суриянинг Россия билан озиқ-овқат ва энергия соҳасида кўп йиллик ҳамкорлик битимлари мавжуд. Бу иқтисодий манфаатларимиз инобатга олиниши шарт.

АҚШ томонидан санкцияларни бекор қилиш учун қўйилаётган баъзи шартлар муҳокамани талаб қилади ёки қайта кўриб чиқилиши керак. Шуни таъкидлаймизки, Сурия ҳукумати бошиданоқ ўз ҳудудидан ҳеч қайси хорижий давлатга таҳдид юз бермаслиги учун масъулият билан ёндашиб келмоқда.

– Биз барча халқаро томонларга аниқ билдирдик: Сурияда ҳар қандай хорижий ҳарбий кучларнинг мавжудлиги мамлакат қонунларига тўлиқ мувофиқ бўлиши лозим.

@manbauzz
Истанбулда содир бўлган зилзиланинг оқибатларини акс эттирувчи илк видеолавҳалар пайдо бўлди.

@manbauzz
Сурия

Лазиқия | Жамоат хавфсизлиги бошқармаси муваффақиятли амалиёт ўтказди


Лазиқия вилояти қишлоқ ҳудудларида ўтказилган аниқ режалаштирилган хавфсизлик амалиёти давомида Жамоат хавфсизлиги бошқармаси томонидан қонунга хилоф гуруҳ қўлга олинди.

Гуруҳга жиноятчи Самуэл Ватфа раҳбарлик қилган бўлиб, у ва унинг ҳамроҳлари март ойида армия ва хавфсизлик нуқталарини ҳужумга олган, шунингдек, фуқароларга нисбатан ўғирлик жиноятларини содир этган.

Қўлга олиш жараёнида қаршилик кўрсатилган ва отишма содир бўлган, натижада икки киши ҳибсга олинган, улардан қуроллар мусодара қилинган.

@manbauzz
Manba.uz
Сурия Президент Аҳмад аш-Шаръ “The New York Times” нашрига берган интервьюсида: – Биз ҳозирча ҳеч бир давлатдан, асосан Россияда ишлаб чиқарилган қуролларимизни алмаштириш бўйича расмий таклиф олмадик. – Суриянинг Россия билан озиқ-овқат ва энергия соҳасида…
Сурия ҳукумати муҳолифат сафида қолган, мамлакатда кўп йиллар яшаган, баъзилари суриялик аёллар билан оила қурган четдан келган жангчиларга фуқаролик бериш масаласини кўриб чиқмоқда.

Президент Шарънинг таъкидлашича, бундай шахслар “сурия жамиятининг ажралмас қисмига айланган” ва уларнинг фидокорона хизматлари инкор этиб бўлмайди.

@manbauzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кузатув камераси сақлаб олган тасвирда бугун туш пайти Истанбул шаҳрида содир бўлган зилзила пайтида бир ёш йигитнинг шовқин ва ваҳимадан қўрқиб, ўз уйининг балконидан кўчада тўхтаб турган машина устига сакраган.

@manbauzz