Manba.uz
923 subscribers
2.11K photos
561 videos
112 links
Download Telegram
Жамоат хавфсизлиги бошқармаси томонидан Дараъ вилоятида қўлга олинган қурол ва ўқ-дорилар юки,

Сувейдa вилоятига юк машинаси орқали ноқонуний йўл билан олиб ўтилиш учун тайёрланаётган пайтда фош этилди ва давлат фойдасига мусодара қилинди.

@manbauzz
Сурия Мудофаа вазирлигидаги минадан тозалаш бўлими аъзоси Аҳмад Жумъа “Associated Press” агентлигига маълум қилди:

📌 Сўнгги ойларда Сурияда минадан тозалаш ишлари давомида 12 нафар ходим ҳалок бўлди.

📌 Шунингдек, 15 тадан 20 тагача мутахассис иш жараёнида қўл ёки оёғидан айрилди.

📌 Минадан тозалаш жараёни катта қийинчиликлар билан кечмоқда ва бу узоқ муддат талаб этади.

📌 Бизда замонавий мина аниқлаш ускуналари етарли эмас, бу эса хавфсизлик ва самарадорликка жиддий таъсир қилмоқда.

@manbauzz
Исроил армиясининг Қунайтира вилоятидаги Ашша ва Ал-Асбах қишлоқларига кириб келган бўлинмалари қайтиб чиқиб кетди ва ишғол остидаги Ғарбий Тел Аҳмар манзилига чекинди.

@manbauzz
Ички ишлар вазирлиги:

Ички ишлар вазири Анас Хаттоб Сурияда расмий ташриф билан бўлиб турган Қатар давлатининг ички хавфсизлик қўшинлари ва ёрдам гуруҳи қўмондони полковник Солиҳ Абдулваҳоб ал-Муҳандий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Қатар делегацияси таркибида, шунингдек, Халқаро ҳамкорлик директори подполковник Фалоҳ Абдуллоҳ ад-Дусарий, ҳамда қидирув-қутқарув гуруҳи қўмондони майор Холид Абдуллоҳ ал-Ҳумайдий ҳам иштирок этди.

Учрашувда томонлар хавфсизлик ва полиция соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

@manbauzz
Сурия

Ҳама вилояти Таълим бошқармаси
2025 йил 21 апрелгача инқилобда иштирок этгани сабабли ишдан бўшатилган ўқитувчи ва ходимларни ишга қайта олиш бўйича аризаларни қабул қилишни бошлади.

Ушбу ташаббус ҳуқуқларни тиклаш ва иш жойида адолатни таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Аризаларни қабул қилиш махсус тузилган комиссиялар орқали амалга оширилмоқда, бу эса жараённинг аниқлиги ва узлуксизлигини таъминлашга қаратилган.

@manbauzz
Сурия

Туркия
раҳбарлигида, янги ҳукумат билан мувофиқлашган ҳолда, Лазиқия вилоятининг Туркман тоғлари (Жабал ат-Туркман) ҳудудида қайта қуриш лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда.

Ушбу лойиҳа Туркиянинг расмий уй-жой қурилишига ихтисослашган муассасаси — TOKİ компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.

@manbauzz
🇦🇪☄️ БААда (Бирлашган Араб Амирликлари) сиёнист роҳибни ўлдирган 3 нафар ўзбекистонлик мусулмонни ўлим жазодан қутқариш ҳаракатлари бошланди.

🗣«Ер юзи ҳуқуқшунослари» ташкилоти томонидан уларнинг ўлим жазосини ҳеч бўлмаганда умрбод қамоқ жазога алмаштириш мақсадида юридик афв мактуби тайёрланди. Ушбу мактуб БАА ва БМТ расмий идораларига расмий тарзда топширилди.

https://t.me/iea_uz
Жамоат хавфсизлиги бошқармаси “Жамилия”, “Мазҳария” ва “Аъвaр” қишлоқларининг аҳолиси ва маҳаллий оқсоқоллари томонидан ихтиёрий равишда топширилган енгил қуроллар ва ўқ-дориларни қабул қилди.

@manbauzz
Туркия 13 йиллик тақиқлардан сўнг суриялик автомобиллар учун қуруқликдаги чегараларини очди

Туркия Савдо вазирлиги 2025 йил 21 апрелдан бошлаб Сурия ва Туркия ўртасидаги қуруқлик чегараларидан хусусий ва тижорат автотранспорт воситаларининг кириб-чиқишига рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Қарорга кўра, Сурия автомобиллари Туркияда бўлиб турган муддат давомида мажбурий суғурта полисига эга бўлиши шарт қилинади. Шунингдек, автомобилларга юк машиналари ёки бошқа тижорат юклари ўрнига кириш имкони берилади, бу белгиланган ҳуқуқий тартиблар асосида амалга оширилади.

Бу қарор Сурияда 2011 йилда бошланган можаролар ортидан жорий этилган 13 йиллик чекловлардан сўнг амалга оширилди.

@manbauzz
Сурия, Тартус вилояти:

Собиқ режимнинг қолдиқлари Тартус вилоятининг жанубида жойлашган Ал-Мунтор назорат пунктига ҳужум уюштиришди.

Ҳужумга Жамоат хавфсизлиги кучлари тезкор равишда жавоб қайтарди ва уни муваффақиятли равишда бартараф этди.

Ҳодиса натижасида ҳеч қандай талафот қайд этилмади.

@manbauzz
Сурия Ички ишлар вазирлиги: Йўл ҳаракати бўйича янги қоидалар ва жарималар
“Хавфсиз йўл” шиори остида эълон қилинди

Светофорда қизил чироқдан ўтиш — 70 доллар жарима ва автомобил 1 ҳафтага мусодара қилинади.

Рулда телефондан фойдаланиш — 50 доллар жарима.

Йўл полицияси ходимига тажовуз қилиш — 2000 доллар жарима, 1 йил қамоқ, ва автомобил 2 йилга мусодара қилинади.

Полиция ходимининг қарорини рад этиш — 20 доллар жарима.

Йўл-транспорт ҳодисаларида агар томонлар бир-бирига ҳужум қилса — иккаласи ҳам қамалади, ва транспорт воситалари мусодара қилинади.
Агар полиция дарҳол чақирилса — протокол тузилади, айбдор шахсга жарима ва товон тўлаш юкланади, ва жиноий жавобгарлик қўлланилади.

Соат 00:00 дан 08:00 гача автомобилдан баланд товуш чиқариш қатъиян ман этилади — бундай ҳолатда 100 доллар жарима.

Йўл полициясига пора таклиф қилиш ёки унинг фаолиятига тўсқинлик қилиш — 500 доллар жарима ва 3 ой қамоқ.

Хавфсизлик камарини тақмаслик — 10 доллар жарима.

Сурия Ички ишлар вазирлиги
“Хавфсиз йўл”

@manbauzz