MA’NAVIYAT va MA'RIFAT
828 subscribers
10.5K photos
1.93K videos
96 files
4.28K links
Download Telegram
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Бухоро

Янгиланиш ва яшариш, меҳр-мурувват, тинчлик ва эзгулик рамзи - Наврўз айёми кунларида, Олот тумани "Ғанчи Чандир" маҳалласида “Армия ва халқ бир тану бир жондир” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси, вилоят ҳарбий горнизони ҳамда маҳалла фаоллари ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда сўзга чиққанлар, юртимиз ҳимоячилари номига ташаккурлар билдириб, тинчлигимиз йўлида дуолар қилишди.

Анжуманда, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, спорт билан шуғулланишларига ундаш ва ватанпарварлик ҳиссини янада ривожлантириш мақсадида бир қатор кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Тадбир доирасида, камондан отиш ҳамда от спорти бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди.

Мазкур фестивалда спорт турлари бўйича мусобақалар ҳам ташкил этилиб, ғолиблар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғаларига эга бўлишди.

Каналга уланиш: @manaviyat_uz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Бухоро

Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими ҳамкорлигида Жондор туманидаги “Маънавият маскани”да ёш ижодкорлар иштирокида “Бухоро оқшомлари” назм ва наво кечаси мавзусида маҳорат дарси бўлиб ўтди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилоят бўлими раҳбари Марҳабо Пардаева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими раҳбари Шодмон Сулаймонов, фахрий журналист Сафар Аҳмедов шунингдек, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ҳамда ижодкор ўқувчилар иштирок этишди.
Марҳабо Пардаева ёшларнинг илмий-ижодий фаолиятида китобхонликни ўрни ва ёшлар маънавиятини юксалтиришнинг асосий мезони китобхонлик ҳақида, шоир Шодмон Сулаймонов шеъриятда аҳамият бериш зарур бўлган муҳим жиҳатлар мавзусида тўхталиб, ёш ижодкорларга ўзининг тавсияларини бериб ўтди.
Назм ва наво кечасида ёш ижодкорларнинг шеърий машқлари, куй-қўшиқлари тадбирга янада файз қўшди.

@manaviyat_uz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Бухоро

Давлатимиз раҳбари ташшаббуси билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлиги ташкил этилди. Мамлакатимизда эҳтиёжманд оилалар, аёллар ва ёшлар билан ишлаш бўйича янги тизим жорий этилиб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” дагилар билан манзилли ишлаш йўлга қўйилди.

Бу ҳақда батафсил:👇🏻
https://telegra.ph/%D0%8Ezbekiston-Inson-%D2%9Badri-%D2%9Badr-topgan-yurtmavzusida-marifat-soati-%D1%9Etkazildi-04-19


Каналга уланиш:
@manaviyat_uz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Бухоро

Оила- жамият таянчи, инсоннинг бахт қўрғонидир. Шу боис бугунги кунда мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.Унинг ижтимоий-маънавий баркамоллиги давлат ва жамият фаровонлигининг негизидир. Дарҳақиқат, жамият ва давлат фаровонлиги, гуллаб-яшнаши оилаларнинг замонавийлиги ва унинг маънавий-ахлоқий пойдеворининг мустаҳкамлигига боғлиқ.

Бу ҳақда батафсил:👇🏻
https://telegra.ph/Ma%D2%B3alla---millij-%D2%9Badriyatlar-maskani-04-19

Каналга уланиш:👉🏻
@manaviyat_uz
#Жараён
#Бухоро

⚡️ Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро шаҳар бўлинмаси билан ҳамкорликда Бухоро шаҳридаги "Наврўз" маҳалла фуқаролар йиғинида "Адолатли ижтимоий сиёсат ва маънавий тараққиёт" мавзуида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Маҳалла фаоллари иштирокида ташкил этилган мазкур тадбирда жамиятнинг маънавий тараққиётида оила ва хотин-қизларнинг роли хусусида алоҳида тўхтаб ўтилди.

Каналга уланиш: @manaviyat_uz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Бухоро

Ёшларимиз мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маьнавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев

https://bit.ly/3MuJsfp
#Жараён
#Бухоро

“Ёш китобхон” танловининг бу йилги мавсумида 10-14 ёш тоифаси бўйича
Бухоро шаҳаридаги 30-умумтаълим мактаби ўқувчиси Мухлиса Насимова 1-ўринни қўлга киритди. Унга Президент совғаси — “Спарк” автомобили берилди. Мухлисанинг китоб ўқиб ота-онасига “Спарк” олиб бергани кўпчилик ёшларимиз учун ҳақиқий намуна бўлди. Китобхонлик ҳафталиги давомида нашриётларда сўнгги йилларда чоп этилган янги китобларнинг тақдимоти, таниқли, истеъдодли адиб ва шоирлар билан учрашувлар, ношир ва матбаачилар билан мулоқотлар ўтказилди.
Бу ҳақда батафсил:👇🏻
https://uza.uz/uz/posts/haftalikda-barcha-kitobxonlar-zham-boldi_365939

Каналга уланиш:
https://t.me/manaviy_markaz
Forwarded from MARKAZ XABARLARI
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Бухоро

Халқимиз армия сафларида хизмат қиладиган фарзандларига ҳамиша ғурур, ва ифтихор билан қарайди, ўз Қуролли Кучларининг мудофаа салоҳиятига ишонади. Аскарлар Ўзбекистон халқи ва олий бош қўмондон – Президентимиз ишончини оқлаш учун, аждодларимиз анъаналари, ҳамда миллий истиқлол ғоясини ҳамиша том маънода муқаддас билиб, мустақил Ватанининг садоқатли фарзанди бўлиши зарур.

Бухоро гарнизонига қарашли ҳарбий қисмга 941 нафар янги чақирилган муддатли ҳарбий хизматчи ўғлонлар, Ватанига, ҳалқига ва Президентига содиқ бўлишга қасамёд қилишиб, Президент совғаларини қўлга киритишди.
Тантанада Жануби-Ғарбий маҳсус ҳарбий округ Қўшинлари Қўмондонининг ўринбосари полковник Собиржон Байбабаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари, Мудофаа вазирлиги хузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси Марҳабо Пардаевалар сўзга чиқиб, йиғилганларни қутлуғ шодиёна билан муборакбод этди.

Каналга уланиш: @manaviy_markaz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Бухоро

Оилаларни мустаҳкамлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, оилавий қадриятларни тарғиб қилиш борасида кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Маънавий-аҳлоқий муҳитни яхшилаш, фаровонлик даражасини ошириш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 7 мартдаги "Оила ва хотин қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони бу борадаги ишларни тизимли йўлга қўйишда дастуриламал бўлмоқда.

Бу ҳақда батафсил:👉🏻
https://bit.ly/39JNEtn