MARKAZ XABARLARI
31K subscribers
19.5K photos
3.25K videos
19 files
8.44K links
Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi rasmiy kanali

Veb-sayt: manaviyat.uz
Facebook: fb.com/manaviyat.uz
Instagram: instagram.com/manaviyat_markaz
Youtube: http://www.youtube.com/@respublikamanaviyatvamarif2968
Download Telegram
#Жараён
#Бухоро

Қоракўл туманида Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигига бағишланган брифинг ташкил этилди.

✍🏻 Брифингда Республика Маънавият ва маърифат маркази Қоракўл туман бўлинмаси раҳбари Маъруф Каримбердиев ва тумандаги таълим ташкилотларининг ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчилари, маънавий -маърифий масалалар бўйича директор ўринбосарлари, ижтимоий тармоқ фаоллари ва маҳаллий журналист ва блогерлар иштирок этдилар.

Брифинг давомида Маъруф Каримдбердиевнинг туманда фаолият олиб бораётган ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчилар фаолияти самарадорлигига бағишланган ҳисоботи тингланди, амалга оширилган ишлар хусусида маълумотлар берилди. Тадбир фаолиятга доир савол-жавоблар ва таклифлар кетма-кетлиги билан давом эттирилди. Шунингдек, намунали тарғиботчилар фаолиятига бағиланган видеоролик ва слайдлар тақдимоти намойиш этилди.

🌐@manaviy_markaz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
#Наманган

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!

"Ватанпарвар"
ташкилоти Наманган вилояти бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан Наманган шаҳрида жойлашган "Ватанпарвар" ташкилотида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан, “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида "Қаҳрамонлар номи барҳаёт" мавзусида маънавият ва маърифат соати ташкил этилди.


🌐 @manaviy_markaz
#Жараён
#Фарғона

Республика Маънавият ва маърифат маркази Марғилон шаҳар бўлинмаси ва шаҳар Оила ва хотин қизлар бўлими ҳамкорлигида Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Анжуманни шаҳар ҳокими кириш сўзи билан очиб, махаллаларда ва хонадонларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда шаҳримиздаги маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият кўрсатиб келаётган хотин-қизлар фаолларининг ўрнига алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, узоқ йиллар мобайнида маҳалла фуқаролар йиғинларида оила ва хотин-қизлар ижтимоий-маънавий ишлари бўйича раис ўринбосари лавозимида фаолият юритган бир гуруҳ хотин-қизларни байрам билан табриклаб уларга шаҳар ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Марғилон шаҳар бўлинмаси томонидан бадиий китоблар туҳфа этилди. Шаҳар Маданият маркази санъаткорлари ижросидаги қўшиқлар даврага файз киритди.

@manaviy_markaz
#Жараён
#Самарқанд

Республика Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд вилоят бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчилар ҳамда уларнинг ташаббускор-ижодкор ўқувчиларини Қашқадарё вилоятига саёҳати ташкил этилди. Саёҳат давомида ижодкорлар Қарши шаҳрининг “Маънавият маскани” билан танишиб, Абу Муъин Насафий ва Абу Убайда Ал-Жарроҳ мажмуаларини зиёрат қилишди, сўнгра Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов ижод мактабига ташриф буюришди.

🌐 @manaviy_markaz
#Жараён
#Фарғона

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остидаги байрам тадбирлари доирасида хайру саховат, меҳру мурувватга йўғрилган савобли амаллар ҳам кенг қулоч ёзмоқда.

Ўзбекистон туман ҳокимлиги ва Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ташаббуси билан бугун Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида яшовчилар учун байрам тадбири ташкилланди.

Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва туман прокурори Музаффаржон Абдурахмановлар иштирок этди.

Байрам йўқлови, самимий меҳр, тўкин дастурхон, улашилган байрам совғалари, куй-қўшиқлардан иборат концерт дастури билан муассасада яшовчи мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан бўлган 360 нафар бемор аёллар қалбларига шодлик улашилди.

Шу куни меҳр масканида узоқ йил самарали ишлаб, қарилиқ нафақасига чиқаётган бир гуруҳ соҳа фидойиларига ҳам алоҳида иззат-икром кўрсатилди.

🌐 @manaviy_markaz
#Жараён
#Cамарқанд

Республика маънавият ва маърифат маркази Самарқанд вилоят бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами арафасида вилоятдаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида Қўшработ, Оқдарё туманлари ва Самарқанд шаҳрида уйида таҳсил олаётган ўқувчи ёшларга китоблар жамланмаси, ўқув қуроллари ва эсдалик совғалари топширилди.

🌐 @manaviy_markaz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
#Наманган

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!

Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Наманган шаҳрида жойлашган 4-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида “Чинор”, “Чорсу”, “Шарқ тонги”, “Бўстон” ва "Ҳақиқат" МФЙларида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан, “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида фестивал ташкил этилди.

🌐 @manaviy_markaz
#Жараён
#Қашқадарё

“Энг яхши китобхон” танлови бўлиб
ўтди

Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда уни тарғиб қилиш бўйича Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилоят бўлими томонидан “Энг яхши китобхон” танлови ўтказилди.

Унда, жорий йилнинг 15 августигача ўтказилган викторинада ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар “Бадиий асарлар билимдони” ва “Тезкор савол-жавоб” шартлари бўйича билимларини синовдан ўтказишди.

Якуний натижаларга кўра, Қамаши тумани вакили Наргиза Рўзиева 1-ўринни, Қарши туманидан Ойбек Қурбонов 2-ўринни ва фахрли 3-ўринни Косон туманидан Жобир Исматиллоев эгаллади. Ғолибларга диплом ва эсталик совғалари топширилди.

🌐 @manaviy_markaz
#Жараён
#Тошкент_вилояти

📚Республика маънавият ва маърифат маркази Бекобод шаҳар бўлинмаси томонидан "Ал Хоразмий" маҳалласида жойлашган "Ўзметкомбинат" АЖ тасарруфидаги "Саҳоват интернат уйи" да яшовчи нуронийлар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
📌Тадбирда Бекобод шаҳар ҳокими Н.Бабаев бошчилигида барча сектор раҳбарлари, "Нуроний" жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи Р.Раджапов, Республика маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари М.Қўзибаев ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари А.Усманқулов ҳамда маҳалладаги нуроний оқсоқоллар, умумий ўрта таълим мактабинининг иқтидорли ўқувчилари иштирок этдилар.
Анжуман якунида ташкилотчилар томонидан совға-саломлар улашилди.

🌐 @manaviy_markaz