Mana Buyuklar
1.92K subscribers
97 photos
5 videos
434 links
Muvaffaqqiyatga erishgan biznesmenlar, olimlar, adiblar va barcha sohadagi yetuk mutaxassislar va shu kabi ustozlarning fikr-mulohazalarini, maslahatu-tajribalarini shu kanalda qo'yib boramiz.

sayt: http://mana.uz
"Oz-oz o'rganib dono bo'lur" (Navoiy)
Download Telegram
Vaqtni To'g'ri Taqsimlash⁣⁣
⁣⁣
Vaqtingizni qanday sarflaysiz? Eng ko'p soatni nimaga ajratasiz?

Bularning barchasi shaxsiy hayotingizga bog'liq, ya'ni har bir insonning hayot vaqtini sarflash turlicha. Agarda yangi ishlaringizga vaqtingiz yetmayotgan bo'lsa, unda bu suratdahi qoidaga amal qilib ko'ring (1 haftalik).
Vaqtni boshqarish imkoni bo'lmasa, u holda siz hayotingizni boshqarolmaysiz! ⁣

A'ZO BO'LING 👉 @JTBLOG1
Forwarded from Mubaşşir Ahmad
Қуёшнинг тонг отишига алоқаси йўқ. Тонг шунчаки оналарнинг уйғониши билан бошланади.

Манзилимиз @MubashshirAhmad
Audio
Энг Яхши АКА
Каналимизга қўшилиш учун 👇🏻👇🏻👇🏻
Меҳрли қўллар 👨‍💼Эркаклар гуруҳи: @Mehrliqollar_M
Меҳрли қўллар 👩🏻Аёллар гуруҳи: @Mehrliayollar
Меҳрли қўллар 📋Расмий Канали: @MehrliQollar
Ташқи кўринишга эътибор ҳақида.

Бир нарсага аҳамият бердим – бизда ташқи кўринишга ҳаддан ташқари кўп аҳамият берилади.

Масалан, уч йил Канадада яшадим, бирор марта сочим ҳақида гап эшитмадим. Ўсиб кетибди, тўкилиб кетибди (учта ўғилни эплаш ўзи эмас!), бало бўпти, баттар бўпти – бу гапларни Ўзбекистонда кўп эшитдим. Етти ёт бегона одамлардан.

Тан олиш керак, бизда чиқаётган «Спарк»-у «Кобальт»лар «марални» анча эскирган. Ғарбда бунақа машиналарни сотиб ҳам ололмайсиз. Бизда сотилаётган «Равон»лар пулига Канадада анча замонавий машиналар олиш мумкин.

Аммо қаерга қараманг, машиналарда диодли фара, «сака» диск, «чиройли» рақам ва ҳ.к. Одамлар ташқи кўринишини безатиш билан овора.

Ғарбда 99,9% машиналар дисклари, фаралари ўзгартирилмайди, пул бериб, олифта номерлар олинмайди. Мақтаниш урф эмас.

Кийинишга ҳам бизлар кўп эътибор қаратамиз. Аксарият аёллар косметикадан фойдаланади, баланд пошнали оёқ кийим кияди. Уларнинг Ғарбдаги тенгдошлари осилган-сочилган кийимларда юраверади, ташқи кўринишга эътибор бермайди.

Бу яхшими ёки ёмон – ҳулосани ўзингиз чиқаринг.

@zambarakning_oqi
Forwarded from Mehrli Qo'llar / Расмий канали (Mr Genius)
Меҳрли Қўллар саховатчиларига Миробод Тумани депутати Азизов И.К. ва Баёт маҳалла аҳолиси номидан Ташаккурнома!!! Аллоҳ ишларингизга ривож ва келаётган Мустақиллик куни билан барчангизни табриклаб қоламиз!!!

Ҳурмат ва эҳтиром ила Азизов И.К.
Forwarded from Mubaşşir Ahmad
Сакраш қутқармайди, тўхташ фойда келтирмайди ва кетаётганинг йўл эса тўғри томонга экани номаълум.
Мана шу энг қийин вазиятдир.

@MubashshirAhmad
Forwarded from InterView.uz
2. Al-Xorazmiyning arifmetika va algebraga oid asarlari Yevropaning qator tillariga ko`p marta tarjima qilinib, unda keltirilgan ilmiy dalillar matematika fanida va amaliyotda keng qo`llanilgan. Olim qoldirgan hisob-kitoblarning ko`pchiligi hozirga qadar o`z ahamiyatini yo`qotgan emas. Xususan, Al-Xorazmiy nomi lotincha kitoblarda Algoritmus, Algorismus, Al-Xoarismus, Alkauresmus, Alxoharitmus va hokazo shakllarda keltirilgan bo`lib, bu o`z navbatida yangi arifmetika - algoritmga asos bo`lgan.

@interview_uz 🤗

Maqsadimiz - Al-Xorazmiyning haqiqiy avlodlarini tayyorlashda kòmaklashish

#xorazmiy #alloma
Forwarded from Mubaşşir Ahmad
Одамлар оч қолиб, мен тўқ бўлсам, қандай ҳам ёмон ҳокимман!

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

@MubashshirAhmad
Forwarded from InterView.uz
3. Al-Xorazmiy ilmiy faoliyatida Bag'dod shahrida VIII asr oxiri IX asr boshlarida Xorun ar-Rashidning o'g'li Ma’mun davrida tashkil etilgan olimlar akademiyasi - «Bayt ul-hikma» («Donishmandlar uyi») katta rol o'ynagan. Bag'dod Akademiyasida Halifa Ma’munning topshirig'iga ko'ra, Al-Xorazmiy boshchiligida 70 dan ortiq olim jahonning va osmonning batafsil tasvirini o'z ichiga olgan «Jahon xaritalari», ya’ni dunyo atlasini tuzish ustida faoliyat olib borishgan.

@interview_uz 🤗

Maqsadimiz - Al-Xorazmiyning haqiqiy avlodlarini tayyorlashda kòmaklashish

#xorazmiy #alloma
Forwarded from Mubaşşir Ahmad
Охирида барибир фақат ўзинг билан ўзинг қоласан.

@MubashshirAhmad
Forwarded from Xushnudbek.uz
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида коронавирусга чалингани ва ундан қандай қилиб тузалгани ҳақида сўзлаб берди ҳамда бошқаларга ҳам тажрибаси билан ўртоқлашди. Жумладан, шундай дейди:

«Бошидан ўтган табиб деганларидек, кимдир ўзида шундай ҳолатларни сезса баъзи маслаҳатлар уларга фойдали бўлса керак деб ёзаяпман.

Биринчидан, Ваҳима қилмаслик. Ваҳима хар қандай касални янада кучайишига, одамни асабийлашишига ва атрофда унга ёрдам бераётганларни қийналишига сабаб бўлади.

Иккинчидан, Яхши ният қилиш. Интернетда жуда негатив кўп, лекин касал пайтингизда энг асосийси яхши ният қилиб ўзингиз биринчи навбатда тузалишга ҳаракат қилсангиз, тезроқ тузалиб кетасиз.

Учинчидан, Яхшилик қилиш, Садақа радди бало дейилгандек, қанчалик яқинларга ва мухтожларга ёрдам берилса, шунчалик одам ўзини енгилроқ ҳис қилади.

Охиргиси ва энг асосийси: шифокорлар ишини қадрлаш. Шунча қийинчиликларда энг асосий юк шифокорларга бўлаяпти. Шундай экан ҳозирги даврда соғлиғингиз туфайли шифохонага тушиб қолсангиз, сизни даволайдиган шифокорми, ҳамширами ёки бошқа тиббий ходим бўладими, сиз ҳам ўз навбатида уларга яхши гапириб, кўнглини кўтариб туришни маслаҳат бераман. Улар ҳам жуда чарчашаяпти, айниқса шу иссиқда санитария қоидаларига риоя қилиб ҳаммаси махсус кийимда юриши осон эмаслигини кўришингиз мумкин», - дейди Шерзод Шерматов.

Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқишингиз мумкин:
https://teletype.in/@xushnudbek/Shermatov-koronavirusdan-tuzaldi
Forwarded from InterView.uz
1. Algoritim tarixi. Algoritm so'zi va tushunchasi IX asrda yashab ijod etgan buyuk bobokalonimiz Muxammad al-Xorazmiy nomi bilan uzviy bogliq bolib, uning arifmetikaga bagishlangan “Al jabr va al-muqobala” nomli asarining dastlabki betidagi “Dixit Algoritmic” (“Dediki Al Xorazmiy”ning lotincha ifodasi) degani

@interview_uz🤗

Maqsadimiz - Al-Xorazmiyning haqiqiy avlodlarini tayyorlashda ko'maklashish

#algoritim #algoritimga_kirish
Imomi Azam qachon o'zlariga nimadur sotib olsalar, shu miqdorcha faqir-miskinlarga ehson qilarkanlar.

Ajoyib uslub a?

https://t.me/mana_buyuklar
Mana.uz -> Hikmatlar.uz ga ko'chdi

Rasmda oxirgi 7 kunlik va 3 yillik foydalanuvchilar tashrif buyurishlar soni.

WWW uz dagi statistika: https://www.uz/ru/res/visitor

Bundan keyin hikmatlar.uz sifatida davom etamiz. Ko'chish 1-2 kun vaqt olishi mumkin.

https://t.me/mana_buyuklar
Boy odamni uyida katta kutubxonasi bo'ladi.
Kambag'al odamni uyida katta televizori bo'ladi.

https://t.me/mana_buyuklar