192-maktab matbuot xizmati
667 subscribers
10.3K photos
3.36K videos
100 files
2.58K links
Ушбу каналда мактабнинг таълим сифатини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ишларни кузатиб боришингиз мумкин
Download Telegram
#bilib_oling
#xalqtaʼlimi #tashkiliyishlari

📌 ​​Ўқитувчиларга одоб-ахлоқида ман этиладиган ҳолатлар:

🔹жамоа аъзоларининг шахсиятини ва қадр-қимматини камситиш, ўзгаларнинг шахсий ва оилавий муаммоларини муҳокама қилиш;

🔹жамоа аъзолари ва бошқалар устидан турли иғво, ғийбат ва бўҳтонлар уюштириш;

🔹ўқувчилар билан ўз ҳамкасабаларининг касбий ва шахсий камчиликларини муҳокама қилиш;

🔹ўқувчиларни ўқув машғулотларидан асоссиз чиқариб юбориш;

🔹ўқув машғулотларида диний ташвиқот олиб бориш;

🔹ўқув машғулотларига маст, соч-соқол олинмаган ва кийиниш одобига риоя қилмаган ҳолда келиш;

🔹мактаб ҳудудида спиртли ичимликлар ичиш ва тамаки махсулотларини чекиш;

🔹Ўқитувчилар умумтаълим мактабига ораста бўлиб, унга монанд кийимда келиши лозим. Уларнинг таълим муассасасига одамлар диққатини тортадиган, елка, кўкрак ва қорин, шунингдек тиззадан юқори қисмлари очиқ қоладиган ҳамда ҳаддан зиёд тор кийимда ёки диний ибодат либосида, металл занжирлар, тўғноғичлар, танага турли мунчоқлар қадаган ҳолда, спорт кийими ва пойабзалида келиши таъқиқланади.

❗️Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт. Муаллифлик ҳуқуқи ҳимояланган.

⭕️ Батафсил: https://t.me/joinchat/AAAAAExSi8bQI5drDUeDTw
#bilib_oling
#xalqtaʼlimi #tashkiliy_ishlari

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 март куни бўлиб ўтган видеоселекторида берилган топшириқлар ижроси таъминлаш мақсадида Шайхонтоҳур туманидаги умумтаълим мактабларида ёш авлодни адабиёт, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот-технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида “5 ТА ТАШАББУСИ 5 ТА ИМКОНИЯТ КАРВОНИ” шиори остида тадбирлар бўлиб ўтди. Тадбирларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар Прокуратураси, Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси ҳамда умумтаълим мактабларнинг директорлари, педагог ходимлари, таълим муассасаси ўқувчилари, Ёшлар иттифоқи сардорлари, кенг жамоатчилик фаол иштирок этдилар. Туманидаги ўқувчи ёшлар учун 318 турдаги 15520 та бадиий китоблар, 42 та тикув машинаси, 19 та доира, 19та рубоб, 16та дутор, 7та скрипкалар тақдим этилди. 🖊📚

⭕️ Батафсил: https://t.me/joinchat/AAAAAExSi8bQI5drDUeDTw