НУРАФШОН ШАҲАР 57-МАКТАБ ХАЁТИ
239 subscribers
4.15K photos
607 videos
41 files
594 links
Канал админига мурожаатингиз бўлса
@olimsamatovich га мурожаат қилинг
Download Telegram
#расман

⚡️Ҳайит намози ўқилмайдиган бўлди
⚡️⚡️Жума намозлари вақтинча тўхтатилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши қуйидаги фатвони эълон қилади:

1. Қурбон ҳайити намозида катта жамоат бир жойда жамланишини инобатга олиб, пандемия янада авж олмаслиги, вабо оқибатларини юмшатиш мақсадида шу куни ийд намози адо этилмайди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилади.

2. Жума намозларидан (юқоридаги сабабларга кўра вақтинча ўқилмайди) бошқа намозлар барча карантин талабларига риоя қилган, яъни ниқоб таққан ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда, масжидларнинг очиқ саҳнларида адо этилади. Масжидларда қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришиш қатъиян таъқиқланади.

3. Иситма, йўтал каби касаллик аломатларини ўзида ҳис қилганлар, кексалар ва кичик ёшдаги болаларга жамоат намозларида иштирок этиш тавсия этилмайди.

4. Ёши улуғ кексалар ва беморлар ҳолидан хабар олиш ҳамда ҳайит билан табриклаш ва бошқа миллий урф-одатлар билан боғлиқ анъаналарни алоқа воситалари орқали амалга ошириб туриш тавсия этилади.

5. Жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида, хонадонларда ўқилади. Марҳумларнинг ҳақларига қилинадиган дуои фотиҳаларни қатъий равишда юртдошларимиз ўз хонадонларида, оила даврасида бажарсинлар, фотиҳагарчиликларга боришдан ҳамда ўтганларнинг қабрларини зиёрат қилишдан сақланиб турсинлар.

6. Мўмин-мусулмонлар имкон қадар касалликнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида қурбонлик гўшти эҳсонларини тарқатишда карантин талабларига қатъий риоя этсинлар.

7. Пандемия вазиятида озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур воситаларнинг нархини ошириш, бозорлар ва дўконларда сунъий равишда тақчилликни юзага келтириш ҳамда аҳоли ўртасида турли ваҳимали хабарларни тарқатиш шаръан ҳаромдир.

8. Вакцина олмаслик, унинг таркиби тўғрисида бўлмағур гапларни тарқатиш дуруст эмас. Давлатимиз барча талабларга жавоб берувчи вакциналар воситасида оммавий равишда эмлаш ишларини амалга ошираётган экан,барча юртдошларимиз ўзларини ва оила аъзоларини, шифокорлар билан келишган ҳолда, эмлатишлари мақсадга мувофиқ бўлади.

9. Эҳтиёжмандлар, ногиронлиги борлар, вақтинча ишсизларга эҳсон кўрсатишнинг айниқса ушбу кунлар ва ойларда савоби улуғдир. Хайрия ва эҳсон тадбирларини “Вақф” жамғармаси орқали ёки бевосита амалга ошириш тавсия этилади.

10. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, унинг вилоятлардаги вакилликлари ходимлари ва имом-хатиблар ушбу фатво мазмун-моҳияти бўйича аҳолининг кенг қатламлари орасида батафсил тушунтириш ишларини амалга оширсинлар.

Аллоҳ таоло ушбу касалликни тез кунларда бартараф этишини ҳамда халқимизнинг ҳаёти тинчлик ва осойишталикда давом этишини Яратгандан илтижо қилиб қоламиз!


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши
Милодий: 16 июль 2021 й.
Ҳижрий: 6 Зулҳижжа 1442 й.

Каналга уланиш:
👉@maktabhayoti57_Nurafshonshahri
#Тезкор #Расман
⚡️⚡️Умра зиёрати учун талаблар эълон қилинди

10 августдан бошлаб хорижлик зиёратчиларга Умра зиёратини амалга оширишлари мумкин бўлади.

Муқаддас ўлкага ташриф буюришни истаган мусулмонлар қиролликда тасдиқланган Pfizer, Moderna, Johnson & Johnson, AstraZeneca вакциналаридан бири билан тўлиқ эмланган бўлиши лозим.

Вакцина олмаган зиёратчилар келгандан сўнг карантиндан ўтиб, кейин коронавирус учун қайта ПЦР тестини топширишлари лозим.

Ислохот канали 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAENs9jV1FigI_aCWuw
#Тезкор #Расман

⚡️Мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан бошланади.

Таътил 14 календарь кун, яъни 2022 йил 10 январгача давом этади.

Мактаб дарслари 2022 йилнинг 11 январидан бошланади.

Халқ таълими вазирлиги.

Ота-оналарга 14 кунлик сабр тилаймиз😁👇

👉https://t.me/maktabhayoti57_Nurafshonshahri
#Тезкор #Расман

⚡️2021/2022 ўқув йили якунида 5-6-7-8 ҳамда 10-синфларнинг босқичли имтиҳонлари бўлмайди — ХТВ
.

Ўзбекистон мактабларида 9- ва 11-синф ўқувчиларини якуний назорат имтиҳонлари 26 майдан 15 июнга қадар ўтказилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Расман #Онлайн_рўйхат

ОТМларга 2022-2023 ўқув йили учун қабул бошланди!

Иститутларга кирмоқчи бўлган барча абитуриентларга омад тилаймиз.

Ариза бериш учун dtm.uz сайтига мурожаат қиласиз

Олий таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш учун видеони кўринг

Тарқатинг👇🏻 https://telegram.me/joinchat/SDdS2FAiH5e4grs5
#ТЕЗКОР #РАСМАН

❗️Расмий хабар: қишки таътил узайтирилди

Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди.

Ўқув машғулотлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади.
👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
Forwarded from Deleted Account
#Расман
⚡️Ўқиш 23 январдан анъанавий тарзда бошланади

Жорий йилнинг 23 январидан эътиборан барча олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун дарс машғулотлари анъанавий тарзда бошланишини маълум қиламиз.

(Олий таълим вазирлиги)

📲@Nurafshon_uz ҳақида энг тезкор маълумотлар  канали👇👇👇
https://t.me/+I4l1ctfQMPAzYTEy
https://t.me/+I4l1ctfQMPAzYTEy
#Тезкор #Расман

III чоракнинг сўнгги ўқиш куни 18-март (шанба) бўлади

"Умумий ўрта таълим мактабларида 18 март (шанба) III чоракнинг сўнгги ўқиш куни бўлиб, IV чорак 27 март санасидан бошланишини маълум қиламиз" - ХТВ
#Расман

⚡️Таълим кредити хусусий университет талабалари учун ҳам берилади.

Тўлов шартнома асосида ўқиётганлар учун ажратиладиган таълим кредити фақат давлат ОТМлари талабаларига эмас, балки хусусий ОТМлар талабаларига ҳам ажратилади.

https://t.me/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw