O'ZBEKISTON MADANIY MEROSI
551 subscribers
2.59K photos
725 videos
8 files
2.17K links
Download Telegram
⚡️Тўрт минг йиллик Жарқўтон ёдгорлигидан тақинчоқ ва сопол идишлар билан бирга кўмилган одам қабрлари топилди

➡️Сурхондарё вилоятидаги 10 та маданий мерос объектларида дунёнинг етук археология институтлари ва илмий марказлари олимлари ҳамкорлигида археологик қазишма ишлари олиб борилмоқда.

➡️Шулардан бири «Жарқўтон» ёдгорлиги 4000 йиллик тарихга эга, Ўзбекистонда ягона бўлган энг қадимги шаҳар ҳамда Ўрта Осиёдаги дастлабки тамаддун бешиги ҳисобланади. Ҳозирга қадар ёдгорликнинг ҳукмдор саройи, Ўрта Осиёнинг илк ибодатхонаси ва мингдан ортиқ қабрлар очиб ўрганилди.

➡️Бугунги кунда Ўзбекистон-Франция қўшма экспедициясида Франция миллий тадқиқот маркази, Термиз давлат университети, Ўзбекистон миллий университети археолог олимлари иштирокида қазишма ишлари олиб борилмоқда. @madaniymerosi
⁉️Камолиддин Беҳзоднинг тугалланмаган асари қайси?

🕌Камолиддин Беҳзод сафавийлар пойтахти Табризда яшаганида Шоҳ Таҳмасп саройига келган. У вақтда Беҳзод 70 ёшларда эди, шунинг учун асосан ҳукмдорнинг топшириғига биноан мафтункор иллюстрациялар ташкил этиш жараёнларини бошқарган.

👑Манбаларда келтирилишича, Таҳмасп Бекзод билан суҳбатлашишни ёқтирар экан. Бу вақтда у оригинал асарлар билан деярли шуғулланмаган. Бу даврдан фақат у томонидан дастхат қўйилган иккита расм сақланиб қолган.

🖼Булар буюк рассомнинг етмиш ёшида чизган “Икки туя” ва тугалланмай қолган “Шоҳ Таҳмасп дарахт устидаги уйда” асарларидир.

📘Манба: “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” мультимедиа лойиҳаси доирасида чоп этилган “Монийни хижолатда қолдирган Камолиддин Беҳзод” нашри. Лойиҳа бош ҳомийси – "ErieiGroup" нефть хизматлари компанияси. @madaniymerosi
КИМСИЗ, ЖАНОБ ВАМБЕРИ?

📜Арминий Вамбери Чиғатой/эски ўзбек адабий тилига биринчи бўлиб қизиқиш билдирган венгер олими эди. У Ўрта Осиё туркий тиллари ва венгер тили генетик жиҳатдан боғлиқ эканлиги ҳақидаги ғояни илгари сурди.

🔎Турк тилини ўрганиш учун у 1857 йилдан 1861 йилгача Истанбулдаги кутубхоналарда чиғатой тилидаги қўлёзмаларни ўрганади. Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудига саёҳати унинг чиғатой тилини ўрганишга бўлган қизиқишини янада оширди.

📚1867 йилда Вамбери Европада илк чиғатой тили дарслигини чоп эттиради. Бу тил Вамбери томонидан аввало мумтоз адабий матнлар тили шунингдек, учта ўзбек хонлиги: Хива, Бухоро ва Қўқон аҳолиси сўзлашув шеваси сифатида тадқиқ қилинган.

🎭Илм-фан йўлида таваккал қилиб, ўзбек хонликлари ҳудудига дарвиш қиёфасида кириб келган олимни тарихчилар ким жосус деса, ким тил фидойиси дея таърифлайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам венгер олими чиғатой тили Европада кенг оммалашишига ҳисса қўшган.@madaniymerosi
⁉️Ўзбекистон тарихи давлат музейида қандай экспонатлар сақланмоқда?

🏛Ўзбекистон тарихи давлат музейида бўлганмисиз? Агар сиз ушбу масканга бориб кўрмаган бўлсангиз, бу ерга ташриф қилишга арзийди. Музейда сақланаётган кўплаб нодир экспонатлар сизнинг юртимиз тарихи ҳақидаги билимларингизни янада бойитишга ҳисса қўшади.

🎓Музей Ўзбекистон Фанлар Академиясининг йирик илмий-текшириш ва маданий-маърифий муассасаларидан бири.

Агар музейга боришни кейинга қолдирмоқчи бўлсангиз, сизга виртуал саёҳатни таклиф қиламиз. Яъни эътиборингизга YouTube каналимиз архивидан музей ҳақидаги қизиқарли илмий-оммабоп маърузани ҳавола этамиз.
🗿Мавзу:

Ўзбекистон тарихи давлат музейидаги ноёб артефактлар

🎤Маърузачи:

Профессор Жаннат Исмоилова.
⁉️Хива жума маcжидида нега пештоқ ҳам, гумбаз ҳам йўқ?

🕌Хива Жума масжиди (X-XVIII асрлар) Ичан қалъанинг марказий қисмида жойлашган.

🛕Бу масжид ҳакидаги илк маълумот X асрда Хоразмга келган араб сайёҳлари ал-Муқаддасий (Мақдисий) ва ал-Истахрий ёзишмаларида учрайди. Манбаларга кўра, Жума масжиднинг дастлабки биноси бузилиб кетган ва ўрнига Абдураҳмон Меҳтар буйруғига биноан худди шу усулда каттароқ янги масжид қурилган (1788).

🏗Масжид бир қаватли бўлиб, атрофи ғиштин девор билан ўралган. Унинг бошқа масжидлардан фарқи қад. араб меъморлигига хос услубда (ёпиқ, кўп устунли ҳамда ҳовлисиз қилиб) қурилганлигидадир. Унда айвонлар билан ўралган ҳовли ҳам, улкан пештоқ ҳам, гумбазлар ҳам йўқ.

Томи ясси, тўсинли, шипини 212 устун кўтариб туради. Масжид эшиги ёғоч ўймакорлигида ишланган ноёб намуна ҳисобланади. Ички безаклари содда ганч сувоқ қилинган.

Маcжид ёнидаги минора XVII асрда қулаб тушган, XVIII асрда майда пишиқ ғиштдан қайта тикланган. @madaniymerosi
Шарлотта Кремер, “Mueller&Schindler” нашриёт уйи президенти:

“Маданиятнинг асосий мақсади, бир-бирини тушуниш, қабул қилиш, бағрикенглик, англаш ва дунёга тарғиб қилишдан иборатдир. Ҳозирги давримиз дунёнинг турли қисмларига ташриф буюриб, одамларни кенгроқ тушунишга имкон яратиб бермоқда. Шунингдек китоблар ва санъат асарларининг оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилиши ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Санъат галереяларидан жаҳон меросининг муҳим асарлари ўрин олган. Китобларнинг факсимиле нашри биз шуғулланаётган фаолият соҳаси саналади.

Биз маданий мерос элчиларимиз. Албатта, ОАВ ва технологиялар бугунги кунда жуда муҳим ўринни эгаллайди. Биз улардан ахборот хазинаси сифатида фойдаланамиз. Аммо бу қисқа вақтга мўлжалланган ечим. Биз эса кишиларга бутун концепцияни ўрганишга имкон берадиган узоқ муддатли ечим яратмоқдамиз. Китобни тушуниш учун унга қўл теккизиш, кўриш, ҳис қилиш, унинг ишлаб чиқариш жараёнини тушуниш керак.

Биз қўлёзма асарлар нусхаларни жуда қизиқарли тарзда тайёрлаймиз. Биз уларни асл нусха қандай бўлса шу тарзда тиклаймиз". Батафсил YouTube каналимиз архивидаги
видеомаърузада.

Лойиҳа бош ҳомийси – "EriellGroup" нефть хизматлари компанияси. @madaniymerosi
#Ривоят

Мисдан тилла “ясаган” қаллоб

Қадимда маъданларни олтинга айлантириш илмини “кимё” деб аташган. Ғарбда ҳам, Шарқда ҳам ана шундай хомхаёллар билан умрини ўтказган “кимёгарлар” кўп бўлган. Бу ҳақда бир ибратли ривоят бор.
Вафотидан бир неча йил аввал Ҳусайн Бойқаро бод касалига чалиниб, юролмай қолади. Ўша пайтларда Ҳиротда нишопурлик бир табиб ва кимёгар ҳақида миш-мишлар тарқалади. У турли касалларни даволаш билан бирга мисни олтинга айлантира олиши билан ҳам эл орасида шуҳрат топганди. У ҳақидаги гап-сўзлар подшонинг ҳам қулоғига етади ва табибни саройга чорлашни буюради.
➡️ Батафсил бу ерда. @madaniymerosi
⚡️Пўстиндўз полвон шарафига бунёд этилган обида

🕌Паҳлавон Маҳмуд мажмуаси — XVIII - XIX асрларга оид иншоот.

⚜️Бу мақбара XIV асрда яшаб ўтган улуғ мутафаккир шоир, файласуф, олим, кураги ерга тегмаган паҳлавон, моҳир пўстиндўз ва телпакдўз уста Паҳлавон Маҳмуд шарафига бунёд этилган.

⚜️Паҳлавон Маҳмуд 1247 йилда туғилиб, 1326 йилда вафот этган. Уни Хоразмда "Пирёр валий", "Полвон Пир" деб ҳам аташади.

"Ўз нафсига ким бўлса амир, ул марддир.
Ҳам ўзгага бўлмаса ҳақир, ул марддир.
Ўтмак сира мағлубни тепиб мардлик эмас,
Тутса қўлидан забунни эр, ул марддир".
Паҳлавон Маҳмуд

@madaniymerosi
#Ривоят

Ҳинд шоҳининг ярим давлатидан воз кечган баҳодир

Паҳлавон Маҳмуд Ҳиндистон халқи томонида туриб, унинг душманларига қарши жангда иштирок этибди. Жанг пайти ўз жонини хатарга қўйиб бўлсада, ҳинд шоҳини ўлимдан қутқаради. Шунда шоҳ ўзбек баҳодирининг бемисл бу жасорати, мардлигини тақдирламоқчи бўлиб: «Тила тилагингни!», дебди.
Паҳлавон Маҳмуд: «Эй буюк шоҳ! Бундан анча йиллар муқаддам менинг ватандошларим - бу ерга асир қилиб олиб келинган. Ўшаларни озод этсангиз. Бирдан бир тилагим шу!», дебди. Шоҳ ҳайрон бўлиб: «Эй ҳиммати баланд паҳлавон! Агар ярим давлатимни тилаганингда, уни гап-сўзсиз сенга инъом қилган бўлурдим. Агар соҳибжамол қизимни никоҳингга олмоқни истасанг, сени ўзимга куёв этиб, тожу тахтимни ҳам қўшиб берардим. Зеро, жасоратинг улкан мукофотга муносибдир. Майли, тилагингни бажо келтираман. Ватандошларинг озод! Уларни Хоразмга боргунича егулик озиқ-овқат, кийим-бош, улов билан таъминлашни ҳам буюраман!», дебди.
Шу тарзда ўзбек асирлари озод бўлиб, ватанга қайтган экан.
@madaniymerosi
Термиз яқинидан топилган Айритом фризи лавҳалари

Айритом (Термиз яқинида). I-II асрлар. Парчалар. Найчи. Лютначи, Тақсимчада куй чалаётган аёл. Мармарсимон оҳактош. 96×52×38 см.

Манба: “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳаси, VI жилд. @madaniymerosi
🇺🇿🇯🇵 Ўзбекистон кашталари Япониядаги Хиросима санъат музейи тўпламида

Хиросима музейида нечта каштадўзлик намунаси бор?

21 та

🌟Ўзбек каштачилиги ҳамон дунёни лол қолдирмоқда

🍁Бу санъатнинг ўзига хос хусусияти, юксак эстетик дид ва услуб жиҳатидан мукаммаллиги, маросимлар, урф-одат, анъаналар ҳамда миллий маданият билан уйғунлиги миллийлигимизни тарғиб қилишда айниқса муҳимдир .

🎥Япониядаги ўзбек каштачилиги намуналарининг хусусиятлари, каштадўзлик намуналари ким томонидан яратилгани ва нақшларнинг мазмуни ҳақида доктор Элмира Гулнинг YouTube каналимиздаги махсус видеомаърузаси орқали билиб олишингиз мумкин. Ушбу маъруза қуйидаги ҳаволада (рус).