517 subscribers
2.65K photos
726 videos
8 files
2.23K links
"O‘zbekiston madaniy merosini o‘rganish, asrash va ommalashtirish bo‘yicha Butunjahon jamiyati"

Facebook:
O'zb:https://www.facebook.com/profile.php?id=100086979775315
Rus: https://www.facebook.com/uzbculture/

Instagram: https://www.instagram.com/madan
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугун Марғилон шаҳрида “Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фестивали ўз ишини бошлади. @madaniymerosi
⁉️Қадимий ўзбек тангаларида нима тасвирланган?

🔍Тарихчи олима А.Мусакаеванинг таъкидлашича, Бухорода милодий III-IV асрларда мис тангалар муомалада бўлган.

🐫Бу тангаларнинг олд томонида туя суратлари тасвирланган. Орқа томонида эса олов меҳроби ўз аксини топган. Умуман Бухоро тангаларида 300 йил давомида туя тасвирли тангалар устунлик қилган.

🐪Шунингдек, Чоч ва Варахшадан топилган тангаларда ҳам қурбонгоҳ ва туя тасвирлари кўп учрайди.

🪖Археологлар В.А.Шишкин ва Л.И. Ремпельнинг қайд этишича, туяни тангаларда тавсирлаш аслида Авестодаги ривоятлардан мерос қолган.

📚Манба: “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидаги “Давлат эрмитаж тўплами” (XIII том) ва “Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси тўплами” (XVIII том).

📍Лойиҳа бош ҳомийси "Eriell Group" нефть хизматлари компанияси. @madaniymerosi
⁉️Ҳусайн Бойқародан қолган "хазина" қаерда сақланмоқда?

👑Хуросон ҳукмдори, Темурийлар сулоласи вакили Ҳусайн Бойқаро мамлакатни 37 йилга яқин бошқарган.

⚔️Ҳусайн Бойқаро деганда кўз олдимизда Алишер Навоий билан бир замонда яшаган, маишатга берилган, набираси Мўмин Мирзонинг ўлимига сабабчи бўлган ҳукмдор гавдаланади.

📚Лекин Ҳусайн Бойқоро маърифатпарвар ҳукмдор бўлган. У эски ўзбек тили тақдирига бефарқ эмас эди, унинг ривожи учун қатор чора-тадбирларни амалга оширган. Ўзи форсий ва туркий тилларида ғазал битиш иқтидорига эга бўлса-да, асосан туркийда "Ҳусайний" тахаллуси билан ижод этган.

📖Ҳусайн Бойқарога тегишли девоннинг кўплаб нусхалари бизгача етиб келган. Унинг қаламига мансуб “Девоний Ҳусайний”нинг қадимий нусхаларидан бири айни пайтда Россия Фанлар академиясининг Санкт-Петербург шаҳридаги Шарқ қўлёзмалари институтида сақланмоқда. @madaniymerosi
🏛 Ўзининг бебаҳо ва ноёб экспонатлари билан нафақат Марказий Осиёда, балки барча минтақаларда машҳур бўлган Термиз археология музейи дурдоналаридан намуналар.

@madaniymerosi
⚡️Санъатшунослик фанлари доктори, профессор Элмира Гул: “Лойиҳа билан яқиндан танишишимга академик Эдвард Василевич Ртвеладзе сабабчи бўлган”

📙Бир куни Эдвард Василевичнинг олдига каштачилик ҳақидаги китобимни (“Само ва замин боғлари. Ўзбекистон каштачилиги: муқаддас матнларнинг яширин маъноси”, Москва, 2013 йил) совға қилиш учун келдим.

📗Монографияни кўриб чиққач, Эдвард Василевич шундай деди: “Қулоқ солинг, сиз бу ерда “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳаси учун қизиқарли бўлган муҳим материалларни тўплагансиз. Мазкур лойиҳанинг “Ўзбекистон кашталари ва гиламлари хорижий тўпламларда” жилди устида ишласангиз бўлмайдими?”

📘Шундай қилиб, мен бутун жамоа билан учрашдим. Улар билан ушбу жилдни нашр этиш ғоясини муҳокама қилдик. Тез орада китоб нашр этилди. Олиманинг илмий фаолияти ҳақида кенгроқ билмоқчи бўлсангиз бизнинг сайтимизга ўтинг. @madaniymerosi
⚡️Сурхондарёдаги маданий мерос ёдгорликларида тадқиқотлар олиб борилмоқда

🧐Бойсун туманининг «Работ» археологик ёдгорлиги ҳудудида Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Археология институти ва Хитойнинг Шимолий ғарбий университетининг Буюк ипак йўли тадқиқот маркази томонидан тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

🏛Экспедиция давомида хитойлик археологлар томонидан археология музейи ташкил этиш ва дунё тамаддун бешикларидан бўлган Бойсунда топилган экспонатларни жойлаштириш таклифи билдирилди. @madaniymerosi
⁉️“Катта Лангар Қуръони” қўлёзмаси қачон яратилган?

📖Қуръони Каримнинг Ер юзидаги энг мўътабар нусхалардан бири “Катта Лангар Қуръони” қўлёзмаси саҳифалари бугунги кунда Санкт-Петербург, Тошкент ва Бухоро шаҳарларида, шунингдек, Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида сақланади.

📃Тахминларга кўра, қўлёзманинг умумий ҳажми 206 саҳифани ташкил этган. Бугунги кунгача уларнинг 97 саҳифаси етиб келган. Қолган саҳифаларнинг тақдири сирлигича қолмоқда.

🗞Мазкур қўлёзма матни сайқалланган ҳайвон териси — пергаментга битилган. Саҳифаларнинг ўртача ўлчами 52,5х34,0 см.ни ташкил этган. Матнлар араб алифбосининг куфий-ҳижозий хатида ёзилган.

🔍 Санкт-Петербургдаги Шарқ қўлёзмалари институтида қўлёзманинг 81 саҳифаси сақланмоқда. Маълум бўлишича, улар 1936 йилда нотаниш кекса аёлдан сотиб олинган. Олим Е.Резван ёзишича, қўлёзманинг яратилиши VIII аср охирига тўғри келади.

❗️Ноёб қўлёзма ҳақида батафсил бизнинг ролигимизда билиб олинг.
Лойиҳа бош ҳомийси – “EriellGroup” @madaniymerosi
БЕҲЗОД ҲАҚИДАГИ ҲАҚЛИ ЭЪТИРОФ

🖼Камолиддин Беҳзод реал инсонларнинг эсда қоларли образларини яратган. У Ҳирот ва Табризда қатор шогирдларни етказди. Шогирдлари ичида энг машҳурлари Қосими Али ва Маҳмуд Шайхзодадир.

👑Камолиддин Беҳзодни шоҳ китоб устахонасига бошлиқ этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонда қуйидагича фикрлар келтирилган:

📃“У ўзининг рассомлик мўйқалами билан Монийни хижолатда қолдирган бўлса, сураткашлик қалами билан Аржанг саҳифаларини ортда қолдирди”.

📘Манба: “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” мультимедиа лойиҳаси доирасида чоп этилган “Монийни хижолатда қолдирган Камолиддин Беҳзод” нашри

📍Лойиҳа бош ҳомийси “EriellGroup” нефт хизматлари компанияси. @madaniymerosi
#Афсона ⚡️Сомонийлар мақбарасининг лойи туя сутига қорилганми?

🕌Сомонийлар даври меъморчилигининг нодир намуналаридан бири Исмоил Сомоний мақбараси Бухорода қад ростлаган.

🕍Мақбара Сомонийлар давлатига асос солган йирик сиёсий арбоб Исмоил Сомоний томонидан 864-868 йилларда бунёд этилган.

🛕У гумбазсимон шаклида бўлиб, Мовароуннаҳр ва Хуросон меъморчилигининг ўзига хос “Чор” услубида қурилган. Ўша даврларда илк бор юқори сифатли пишган ғишт, алебастр қоришмалар ишлатилган.

Ушбу архитектура ёдгорлиги XI асрдан ортиқ вақт ичида тўлалигича сақланиб қолган обида саналади.

🐫Айрим ривоятларга кўра, уни қуришда туя сутига қорилган лой ишлатилган. Бошқа афсоналарда айилишича обида қурилишида қизил хўрознинг қонидан фойдаланилган. Шу сабаб мақбара ғиштлари ҳеч қандай бўёқларсиз ҳам ҳозиргача ўз жозибасини йўқотмаган эмиш. @madaniymerosi
Бўйра, кигиз, намат... Булар қайси қадимий ҳунармандчилик соҳасининг атамалари?
Anonymous Quiz
7%
Чилангарлик
6%
Ганч ўймакорлик
14%
Каштачилик
71%
Гиламдўзлик
1%
Зардўзлик
❗️Бўйра, намат, кигиз – гиламнинг аждодлари

⚜️Одамлар қадим замонларда дастлаб тупроқ ва заҳдан сақловчи қамиш, зиғир пояларидан тўқилган бўйрадан фойдаланганлар. Ҳатто каноп, қичитқи ўт кабилардан ҳам тўшамалар тўқилган.

⚜️Ҳаёт ривожланди. Бўйрадан сифатли ва “умри” узоқроқ бўлган кигиз, палос, наматлар пайдо бўлди. Улар жундан босиб тайёрланган, айниқса, чорвачилик ривожланган минтақаларда кенг оммалашган.

⚜️Жун иплар пайдо бўлиши Марказий Осиёда гиламдўзликнинг ривожланишида туб бурилиш ясади.

⚜️Ҳали тасвирий санъат қоятошлардаги суратлар шаклида бўлганида ҳам гиламдўзлик бор эди. Гилам уйни ёмон назарлардан асраган. Гиламдан ўтовлар ясалиб, инсонга бошпана бўлган. Тарихга поёндоз, дунёга машҳур санъатни авлодларга етказиш муҳимдир.

➡️Манба: “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” нашри “Ўзбекистон гиламдўзлиги: асрларга тенгдош анъана” китоб-альбоми, XIV жилд. Лойиҳа ҳомийси –"ErieiGroup". @madaniymerosi
🎼“АЁЛҒУ” – АЖДОДЛАРИМИЗ ЯРАТГАН НОТА ТИЗИМИ

📝Қадимги аждодларимиз Шарқда энг биринчилар қаторида ўз ноталарига эга бўлишган.

🪕Улар мусиқада “аёлғу” усулини қўллашган. Ҳар бир оҳанг учун алоҳида белги ўйлаб топишган. Куйни шу шакллар ёрдамида қоғозга туширишган. Чолғучилар шунга қараб, мусиқани чалишган.

📖Абу Наср Форобий эса “Китоби мусиқий ал-кабир” асарида мусиқа оҳангларини араб алифбосига асосланган абжад саноқ тизимига солиб чиққан.

📜Ҳайдар Хоразмийнинг “Махзан ул-асрор” асарида ҳам “аёлғу” ҳақида сўз боради:

“Турк сурудини тузук бирла туз,
Яхши аёлғу била куйла қўбўз”.


@madaniymerosi
""Буни қайтариб бермоқчиман..."

Хоразмлик ижодкор Отабек Исмоилов ёзади: яқинда “ Ичан қалъа“ давлат музей-қўриқхонаси номига Германия давлатидан, фуқаро Капкиндан почта орқали  жўнатма келди. Конверт ичида  мактуб билан бирга ҳажми ўрик данаги катталигидаги тош бўлаги ҳам бор экан. У юзаси мовий рангда сирланган  кошин синиғи  эди.

Мактубда инглиз тилида  қуйидаги сўзлар  ёзилганди: “Мени кечирасиз. Мен бу тошни  Калта минордан олган эдим.  Буни қайтариб бермоқчиман.”

Бундан англашиладики, мактуб эгаси  яқинда сайёҳ сифатида Хива шаҳрида саёҳатда бўлган. "Ичан қалъа"да сайр пайтида  Калта минордаги кошинларнинг биридан синиб тушган кичик парчасини эсдалик сифатида  олиб кетган. Сайёҳ юртига қайтгач ўзининг қилган ишидан пушаймон бўлган.

Балки шу кичкинагина кошин бўлакчаси қачонлардир минорани таъмирлашда зарур бўлиб қолса-чи,  деган хаёлга  борган бўлса ажаб эмас.

Бу маданий меросимизни сақлаш бўйича қилинаётган ишларнинг самараси, десак муболаға бўлмайди. @madaniymerosi