Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
9.88K subscribers
29.2K photos
5.72K videos
77 files
11.6K links
📢 Madaniyat vazirligi rasmiy sahifasi

📍 Manzil: Toshkent, Amir Temur ko‘chasi, 107b

🌐 Veb-sayt: https://gov.uz/madaniyat

📞 Telefon: (55) 502 33 75

📨 Email: info@madaniyat.uz

📲 instagram.com/madaniyatvazirligi

📲 facebook.com/madaniyatvazir
Download Telegram
Сирдарё вилояти мусиқали драма театри репертуарида янги спектакль

7-9 январь кунлари Ўзбек халқининг севимли адиби Тоғай Мурод асари асосида, Нигора Ғоибназарова инсценировкаси билан саҳналаштирилган “Отамдан қолган далалар” спектакльининг премьераси бўлиб ўтди

📖 Барчага яхши таниш бўлган ҳам фалсафий, ҳам бадиий юксак ғояга эга “Отамдан қолган далалар” асари кенг қамровга эга катта роман ҳисобланади. Унда уч авлод ҳаётидан ҳикоя қилинувчи воқеалар акс этган.

🎭Театрнинг устоз санъаткорларидан, истеъдодли, тажрибали, ёш актёрларигача бўлган ижодий жамоа асар қаҳрамонларини гавдалантирди.

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри иш жараёнларидан

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Ҳарбий қуролларда безаклар уйғунлиги

❇️ Амир Темур ва темурийлар даврида қимматбаҳо металл ва тошлардан ишланган ноёб заргарлик буюмларига эътибор катта бўлган. Заргарлар тақинчоқ, от абзали ҳамда ҳарбий анжом қисмлари ясашда олтин, кумуш, мис, бронзадан кенг фойдаланилган.

🗡Ясалган буюмларга зумрад, феруза, чақмоқтош, мармар, марварид ва биллурдан кўз қўйилган. Шу билан бирга заргарлар камар, камзул ва чакмонларга қимматбаҳо металл ва тошлар қадашда алоҳида эътибор беришган.

👑 Айниқса, ҳукмдорлар тожи қимматбаҳо тошлар билан безатилган. Кастилия элчиси Руи Гонсалес де Клавихо Амир Темурнинг бош кийимини қуйидагича таърифлаган: «У марварид ва қимматбаҳо тошлар билан безатилган узунчоқ телпак кийиб юрарди. Телпакнинг тепа қисмида олтин қуббаси бор эди. ”

❇️ Дарҳақиқат, нафис нақш, қимматбаҳо металл ҳамда тошлардан ишланган қоплама зийнатлар билан безатилган камар, дубулға, қилич каби жанг аслаҳалари асосан асилзода аёнлар ва саркардалар учун мўлжалланган.

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
ТАЙИНЛОВ

Маданият вазирининг тегишли буйруғи билан Маданият вазирлигининг Музейлар ва кутубхоналарни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимига
Жалилов Элёржон Ғуломжанович тайинланди.

Э.Жалилов 1982 йил Наманган вилоятида таваллуд топган. 2008 йил Наманган давлат университетини тамомлаган. Сўнгги йилларда, Маданият вазирлиги бошқарма бошлиғи, Ўзбекистон Давлат филармонияси бош режиссёри, Республика Маънавият ва маърифат марказининг Маданият ва санъат ташкилотлари билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Маданият вазирлиги Элёржон Жалиловнинг вазирликдаги фаолиятига улкан ютуқлар тилайди.

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
«Сурхон воҳаси Ўрта Осиё кулолчилиги тамаддуни» номли кўргазма очилиши бўлиб ўтди

Куни кеча, Термиз археология музейида «Сурхон воҳаси Ўрта Осиё кулолчилиги тамаддуни» номли кўргазма очилиши бўлиб ўтди.

✳️ Кўргазма очилишида музей илмий ходимлари томонидан сурхон воҳаси қадимги кулолчилиги тарихи борасида сўз юритилиб, иштирокчиларига қадимги давлатчилигимиз пойдевори бўлган Жарқўтон ёдгорлиги кулолчилиги ҳақида маълумотлар берилди.

✳️
Шунингдек, музей захира фондида сақланаётган бронза даври сопол идишлари тўғрисида тайёрланган тақдимот қатнашчиларга намойиш этилди.

❇️
Тақдимот музей бўйлаб экскурция билан давом этди. Эшбоев Муҳаммади бахши ижросида достон парчаси тингланди. Уста Хайрулла кулол томонидан кулолчилик чархида бежирим санъат намунаси томошабинлар кўз ўнгида ясалгани кўргазма учун муҳим аҳамият касб этди.

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
ЭЪЛОН

🎭 Бугун, 13 январь, соат 18:00да Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида “Сарвиқомат дилбарим” спектаклининг навбатдаги намойиши бўлиб ўтади.

Мурожаат учун телефон:
(+998) 71 245-16-33

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
АҚШлик журналист ва ёзувчи Ўзбекистондаги музейга ташриф буюрди

АҚШнинг "Atlantic Council" (Атлантика кенгаши) катта илмий ходими, журналист ва ёзувчи Теrrеll Jеrmаinе Starr Ўзбекистонга ташрифи давомида Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейига ҳам саёҳат қилди.

✳️ Меҳмон музей маъмурияти томонидан юқори савияда кутиб олиниб ноёб экспонатлар ва экспозициялар билан таништирилди.

✍️ Ёзувчи Теrrеll Jеrmаinе Starr музей ҳақида олган таассуротлари билан ўртоқлашаркан шундай деди:
"Ўзбек ҳунармандчилиги санъатининг нодир асарлари мени ҳайратлантирди, юртингизнинг бой маданий мероси ва бу миллий қадриятлари яхши сақланаётганига гувоҳ бўлдим. Бу эса келгуси авлод учун катта тарих сифатида хизмат қилади. Албатта музейдан олган таассуротларим ҳақида мақолаларимда акс эттираман".

❇️ Америкалик ёзувчига музей раҳбарияти томонидан эсдалик совғалар тақдим этилди.

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Праздничное поздравление в связи с 29-летием образования Вооруженных Сил Республики Узбекистан и Днем защитников Родины

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўз ҳаётини Ватанни ҳимоя қилишдек энг улуғ ва олижаноб ишга бағишлаган юртимиз мард ўғлонлари!

Сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда 14- январь Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этамиз!

Ушбу қутлуғ айёмда барчамиз аввало ўз жанговар постида доимо ҳушёр ва сергак туриб, юртимиз сарҳадларини кўз қорачиғидек асраб келаётган жасур ва содиқ йигитларимиз шаънига энг эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.

Осуда тонгларимиз, фаровон кунларимиз, оилаларимиз тинчлиги, сарҳадларимиз мустаҳкамлиги учун сизлардан миннатдормиз!

Ҳамиша юзингиз ёруғ бўлсин, азиз Ватан ҳимоячилари!

Маданият вазирлиги


Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз Ватан ҳимоячилари!

С праздником, дорогие защитники Родины!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter