Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
9.88K subscribers
29.2K photos
5.72K videos
77 files
11.6K links
📢 Madaniyat vazirligi rasmiy sahifasi

📍 Manzil: Toshkent, Amir Temur ko‘chasi, 107b

🌐 Veb-sayt: https://gov.uz/madaniyat

📞 Telefon: (55) 502 33 75

📨 Email: info@madaniyat.uz

📲 instagram.com/madaniyatvazirligi

📲 facebook.com/madaniyatvazir
Download Telegram
Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
Photo
Маданият вазирлиги «Йилнинг энг намунали вазирлиги» дея эътироф этилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг анъанавий «Йил танлови-2020” тақдимот маросими бўлиб ўтди.

2020 йилда жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари томонидан «Энг намунали ҳудуд», «Энг намунали вазирлик», «Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти», “2020 йилнинг энг етакчи банки», “2020 йилнинг энг етакчи сиёсий партияси», «Энг намунали туман» каби йўналишлар бўйича 2020 йилнинг энг фаол тизимлари ва шахслари тақдирланди.

Тақдимот маросимида, «Йилнинг энг намунали вазирлиги» номинацияси бўйича Маданият вазирлиги 🥈 2-ўринни эгаллади.

Мукофотни Маданият вазирининг ўринбосари Олимжон Мирзаев қабул қилиб олди.

Тақдирлаш маросимида халқимизнинг севимли санъаткорлари Шуҳрат Дарё ҳамда Озода Нурсаидоваларнинг мусиқий чиқишлар билан кўтаринки руҳда давом этди.

Шу ўринда, Маданият вазирлиги фаолиятимизга бефарқ бўлмаган кенг жамоатчилик вакилларига, хусусан, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига мазкур эътироф учун ўз миннатдорчилигини изҳор этади.

Ахборот ва матбуот хизмати
Маданият вазири Озодбек Назарбеков матбуот анжуманида иштирок этди
Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
Маданият вазири Озодбек Назарбеков матбуот анжуманида иштирок этди
Бугун, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича 2020 йилда амалга оширилган ишларнинг танқидий-таҳлилий натижалари ҳамда 2021 йилги устувор вазифалар ҳақида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

❇️ Унда, Маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирок этиб, Маданият вазирлиги бўйича 2020 йилнинг асосий натижалари ҳамда 2021 йилда амалга ошириладиган долзарб вазифалар хусусида ОАВларига ахборот берди.

📃 Хусусан, бугунги кунга қадар соҳани янада ривожлантиришга қаратилган 25 та норматив ҳужжат ишлаб чиқилганлиги, соҳа ходимлари мақомини ошириш мақсадида “15 апрель куни – Маданият ва санъат ходимлари куни” этиб белгилангани алоҳида қайд этилди.

📑 Ўзбекистон Республикасининг “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуни куни кеча Олий Мажлис Сенатида маъқулланганлиги, давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги концерт, маданият саройлари ва бошқа муассасаларда тўлиқ жонли ижро асосида ўтказиладиган концерт-томоша тадбирлари учун ижара тўлови 50 фоизга камайтирилгани санъаткорларимиз учун енгиллик бўлгани таъкидланди.

🗓 Шунингдек Маданият вазири Озодбек Назарбеков 2021 йилда амалга ошириладиган устувор вазифаларга ҳам тўхталиб ўтди.

Жумладан, 2021 йилдан бошлаб республика, вилоят ва туман (шаҳар) миқёсида ўтказиладиган давлат тадбирларининг календарь режаларини тасдиқлаш амалиёти жорий этилгани, Маданият ва санъат соҳаси вакилларининг Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатаси ташкил этилгани, санъаткорларни вазирлик ва идоралар томонидан ўтказиладиган тадбирларга жамоатчилик асосида жалб қилиш ҳолатларига чек қўйилиб, бундай тадбирларга фақат шартнома асосида жалб қилиниши белгилаб қўйилгани таъкидлаб ўтилди.

✳️ Шунингдек, Концерт-томоша фаолияти иштирокчиларининг ягона онлайн портали ишга туширилиши, ҳар бир ҳудудда кўчмацирклар (шапито, дорбозлар гуруҳлари), ҳайвонот боғларини ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарда ўлкашунослик музейларини ташкил этиш ишлари амалга оширилаётгани айтиб ўтилди

🟢 Матбуот анжуманида Озодбек Назарбеков 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар билан биргаликда, республикадаги мавжуд пандемия ҳолати, зарур маблағлар ажратилмаганлиги ва бошқа объектив сабабларга кўра бир қатор масалалар ҳамда вазифалар бажарилмай қолган ишлар хусусида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

Матбуот анжуманини томоша қилиш.
Бугун ШҲТга аъзо мамлакатлар Халқаро маданият фестивалини "Россия Культура"да томоша қилишингиз мумкин

Бугун, 8 январ Тошкент вақти билан соат 18:10да (Москва вақти билан 16:10да) "Россия Культура" телеканалида ШҲТга аъзо давлатларнинг Халқаро маданият фестивали намойиш этилади.

✳️ 2020 йилда маданий ҳамкорликни ривожлантириш ва иштирокчи мамлакатлар санъати билан танишиш учун мўлжалланган фестивал Россияда бўлиб ўтиши керак эди. Пандемия туфайли тадбирнинг формати ўзгартирилди.

❇️ Мазкур Халқаро маданият фестивалида Ўзбекистон Давлат филармонияси жамоалари - Миллий симфоник оркестр бош дирижёри Aлибек Кабдурахманов ва "Навбаҳор" ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари Гулмира Мадрахимова Ўзбекистон номидан иштирок этди.

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Навбатдаги Давлат мукофоти ўз эгасига топширилди

📃2020 йил 27 август санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони имзоланган.

📃 Мазкур Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов ўзининг маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёш авлодни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги самарали хизматлари учун “Дўстлик” ордени билан тақдирланган эди.

Ушбу Давлат мукофоти Маданият вазири Озодбек Назарбеков ва вазирлик вакиллари томонидан жорий йилнинг 9 январь куни Нуриддин Ҳамрокуловга топширилди.

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Республика олий таълим муассасаларининг ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари анжумани бўлиб ўтди
Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
Республика олий таълим муассасаларининг ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари анжумани бўлиб ўтди
❇️ 8 январь куни, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида олий таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий ишларни янада такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Олий Мажлисига Мурожаатномасини кенг тарғиб қилиш мавзуcига бағишланган ўқув семинари ниҳоясига етди.

Мурожаатномада келтирилганидек, юртимизда Олий таълим муассасалари сифати ва қамрови оширилади. Давлат грантлари 25 фоизга ортади. ОТМларда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сони 2 баробарга кўпайтирилиб, 200 мингтага етказилади.

📑30 та олийгоҳга ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, қабул квотаси ва молиявий масалаларни мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади. «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали хорижий олий ўқув юртларига юбориладиганлар сони 5 карра оширилади.

❇️ Илғор халқаро амалиёт асосида, доцент ва профессор унвонлари, фалсафа ва фан доктори илмий даражаларни бериш ваколати ўз йўналиши бўйича нуфузли бўлган олийгоҳларнинг илмий кенгашларига ўтказилади. Бу албатта республикамизда фаолият олиб бораётган барча олий ўқув юртлари зиммасига катта масъулият юклайди.

✳️ Мазкур жараёнларда аввало Ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлар жонбозлик кўрсатишлари керак. Республикамиздаги олий ўқув юртлари проректорлари иштирокида ташкил этилган ўқув семинарида ана шулар ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, 7-8 январь кунлари бўлиб ўтган анжуман доирасида иштирокчилар пойтахтимизнинг эътиборга молик жойларини кўздан кечиришди.

🟢 Тадбир қатнашчилари эътиборига ушбу олий ўқув юртида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар халқимизнинг таниқли хонандалари, Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театри солистлари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube