Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
9.88K subscribers
29.2K photos
5.72K videos
77 files
11.6K links
📢 Madaniyat vazirligi rasmiy sahifasi

📍 Manzil: Toshkent, Amir Temur ko‘chasi, 107b

🌐 Veb-sayt: https://gov.uz/madaniyat

📞 Telefon: (55) 502 33 75

📨 Email: info@madaniyat.uz

📲 instagram.com/madaniyatvazirligi

📲 facebook.com/madaniyatvazir
Download Telegram
Самарқандда ўтказилаётган ''Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!'' шиори остидаги ёшлар фестивалининг якуний концерт дастури бўлиб ўтди.
Самарқанд халқаро аэропорти ёнидаги майдонда ўтаётган тадбир вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ва Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевларнинг кириш сўзи билан бошланди.
Майдон узра Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради.
Тадбир давомида ёшларни қўллаб-қувватлашда фаоллик кўрсатган раҳбарлар ҳамда фаол ёшлар тақдирланди.
Фестивал Маданият вазирлиги Самарқанд вилоят Маданият бошқармаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил қилинди.
Маданият вазирлиги томонидан иштироки таъминланган эл суйган санъаткорларнинг дилтортар куй-қўшиқлари томошабинлар қалбига ўзгача шукуҳ ва кўтаринки кайфият бахш этди.
Давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан ўтказилаётган мазкур фестивалнинг якуний қисмида 30 мингга яқин ёшлар иштирок этишди.

Самарқанд вилояти
Маданият бошқармаси

@madaniyatvazirligi
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори остида концерт дастури
#14june #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
Photo
МАДАНИЙ ҲАМКОРЛИК :
йиллик тадбирлар режаси имзоланди

Хабар берганимиздек, айни пайтда Маданият вазирлиги делегацияси маданий ташриф билан  Қозоғистон Республикасида бўлиб турибди.
Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳамда Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги ўртасида бўлиб ўтган музокара давомида 2021 йилда ҳамкорликда ўтказилиши мўлжалланган тадбирлар режаси имзоланди.
Унга кўра: Ўзбек Миллий академик драма театри “Имон”, А. Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театр “Баядерка”, “Трубадур”, “Майсаранинг иши”, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри “Бахши”, Ўзбекистон давлат драма театри “Труфальдино”, “Ожиза деманг бизни”, Ўзбекистон давлат сатира театри “Жулқунбой”, Наманган вилояти мусиқали драма театри “Азиз”, Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар драма театри “Саббаи сайёр”, Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри “Алпомиш” каби спектакллари билан, Ўзбек Миллий симфоник оркестри, “Лазги”, “Навбаҳор”, “Ўзбекистон” қўшиқ ва рақс ансамбллари, Ю.Ражабий номидаги мақом ансамбли, Хоразм, Тошкент, Бухоро вилоятлари мақом ансамбллари ўз ижодий чиқишлари билан Қозоғистоннинг турли ҳудудларида ижодий сафар уюштириб, ўзаро тажриба алмашишади.
Ўз ўрнида, Қозоғистон Республикаси вакилларининг “Марказий Осиё жаҳон цивилизацияси чорраҳасида” номли Халқаро форумидаги иштироки, Қорақалпоғистонда Актўбе кунлари, “Остона опера” давлат опера ва балет театри, Чимкент шаҳар Ж.Шанина номидаги қозоқ драма театри, Окмола вилояти рус драма театри, “Сазген сазы” фолклор этнографик ансамбли ва анъанавий ижрочилар, Таттибет номидаги қозоқ халқ чолғу асбоблари академик оркестри ва К. Байженова номидаги концерт бирлашмаси, Қизилорда ва Туркистон  вилоятлари  санъат усталари ўз ижод намуналари билан юртимизнинг турли гўшаларида ижодий сафарда бўладилар.
Ҳар икки томоннинг ижодий сафарлари медия режада белгиланган сана ва манзилларда амалга оширилади.
Ўйлаймизки, жамият тараққий этиши, соҳа ривожига хизмат қиладиган бу каби маданий ҳамкорлик муносабатларининг давомийлиги ўзаро дўстлик, қардошлик ришталарини янада мустаҳкамлайди.

@madaniyatvazirligi
Тайинлов
Самарқанд шаҳар маданият бўлимига санъатшунослик фанлари номзоди эл суйган қизиқчи, «Ҳандалак» гуруҳи аъзоси Ортиқ Султонов бошлиқ вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У дастлабки меҳнат фаолиятини Самарқанд мусиқали драма театри актёри сифатида бошлаган. Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” телеканали, “Ўзбекистон” телеканалларида режиссёр бўлиб ишлаган.
Ушбу тайинловга қадар эса “Кулги” хусусий театри бадиий раҳбари бўлган.

Вилоят маданият бошқармаси матбуот хизмати

@madaniyatvazirligi
Forwarded from Ozodbek Nazarbekov
МАВЖУД МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ИЗЛАНДИ
Бугун Андижон вилояти Мусиқага ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлиб, мактаб биносини кўздан кечирдик. Таъкидлаш лозимки, мазкур мактаб-интернати ўз йўналишида республикада етакчи илм масканларидан бири ҳисобланади. Маданий соҳада етук ва маҳоратли мутахассис кадрларни  тайёрлаб бераётган ушбу таълим муассасаси бугун анчайин таъмирталаб аҳволга келиб қолган.
Мазкур ўқув даргоҳи биносини кўздан кечириш асносида унинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, ўқувчиларнинг самарали билим олишлари учун зарур омилларни ҳам ўргандик.
Бинони тез ва қисқа фурсат ичида замонавий ўқув даргоҳига айлантириш борасида тегишли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш борасида керакли кўрсатма ва топшириқларни бердик.
О.Назарбеков,
Маданият вазири
“МАДАНИЯТ КАРВОНИ” ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ...

Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 21-28 май кунлари Маданият вазирлиги томонидан “Тошкент — Орол Раллиси" ташкил этилиб, тадбиркорлар ҳамда блогерлардан иборат “Маданият карвони” 21 май куни Маданият вазирлиги биноси олдидан тантанали равишда Қорақалпоғистон Республикасига йўл олганди.

Жорий йилнинг 24 май куни “Маданият карвони” Қорақалпоғистон Республикасидан Орол денгизига етиб бориб, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси билан ҳамкорликда Орол бўйида экилган саксовуллар ва бошқа турдаги ўсимликлар ҳолати ҳамда Орол денгизида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида видео лавҳалар тасвирга олинди.

25 май куни эса “Маданият карвони” Мўйноқ туманидан Элликқалъа туманига йўл олиб, у ердаги бир нечта қадимий қалъаларда саёҳат қилишди.

Шунингдек, тадбир доирасида “IFNC” халқаро миллий либослар фестивали билан ҳамкорликда “AZUCAR MORENO” халқаро бренди миллий либослар кўргазмасининг “Этно-Арал” фотосессияси ташкил этилди.

Жорий йилнинг 26 май кунига келиб, Элликқалъа туманидан Қашқадарё вилоятига қараб йўл олган “Маданият карвони” Шаҳрисабзнинг тарихий маркази — “Оқсарой”ни томоша қилишди.
Бухоро, Самарқанд, Навоий, Жиззах каби юртимизнинг турли манзилларидаги тарихий обидаларни томоша, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиб, турли маданий тадбирлар ўтказган “Маданият карвони” 28 май куни вазирлик биносида якуний хулосалар учун йиғилди.

Вазирлик ҳовлисида барпо этилган саҳнада “IFNC” халқаро миллий либослар фестивали билан ҳамкорликда “AZUCAR MORENO” халқаро бренди миллий либослар кўргазмаси яна бир бор намойиш этилди.

Дарвоқе, “Тошкент — Орол- Раллиси" доирасида ўтказилган барча тадбирлар ОАВда кенг ёритиб борилди.

@madaniyatvazirligi