Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
9.88K subscribers
29.2K photos
5.72K videos
77 files
11.6K links
📢 Madaniyat vazirligi rasmiy sahifasi

📍 Manzil: Toshkent, Amir Temur ko‘chasi, 107b

🌐 Veb-sayt: https://gov.uz/madaniyat

📞 Telefon: (55) 502 33 75

📨 Email: info@madaniyat.uz

📲 instagram.com/madaniyatvazirligi

📲 facebook.com/madaniyatvazir
Download Telegram
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Бугун Ўзбекистон давлат консерваториясида Маданият вазирлигининг М.Қори Ёқубов номидаги республика танлови ҳамда ансамбл ва оркестр ижрочиларининг республика кўрик-танлови тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу танлов ҳар уч йилда бир маротаба ўтказилиб, М.Қори Ёқубов номидаги республика танловининг ҳудудий босқичлари жорий йилнинг март ойида бўлиб ўтган эди. Республика босқичи эса, 3-5 май кунлари онлайн тарзда ўтказилди. 29 та наминация бўйича сараланган иштирокчилардан:

1-ўринга — 27 нафар ўқувчи;

2-ўринга — 28 нафар ўқувчи;

3-ўринга — 28 нафар ўқувчи муносиб топилди.

Шунингдек, Ансамбл ва оркестр ижрочиларининг республика кўрик-танлови ҳудудий босқичлари жорий йилнинг апрель ойида ўтказилиб, Республика босқичи май ойида онлайн тарзда сараланган танлов қатнашчилари ҳам  11 та номинация бўйича тақдирланди. Мазкур танловнинг натижаларга кўра:

11 та ансамбль  1-ўринг
11 нафар ансамбль  2-ўрин
11 нафар ансамбль  3-ўринга лойиқ деб баҳоланди.
Танлов ғолиблари профессионал таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиниш имкониятини қўлга киритди.

Айтиш керакки, бу каби танловлар ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар ижодини кенг оммага намойиш этиш баробарида ўзбек мусиқа санъатига муносиб ҳисса қўша оладиган истеъдод эгаларини кашф этишга хизмат қилади.

@madaniyatvazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Бугун Ўзбекистон давлат консерваториясида Маданият вазирлигининг М.Қори Ёқубов номидаги республика танлови ҳамда ансамбл ва оркестр ижрочиларининг республика кўрик-танлови тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. (видео).
@madaniyatvazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ ХАЛҚ БИЛАН

Маданият Вазирлиги ташаббуси билан
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳамкорликда бутун Республикамиз бўйлаб давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган “Кўнгилларда Ватан мадҳи” шоу концерти дастури намойиш этилмоқда.

“Ниҳол” мукофоти совриндорлари ҳамда таниқли эстрада хонандалари энг чекка қишлоқлардан тортиб ҳар бир маҳаллага бориб,ватандошларимиз кайфиятига кўтаринкилик бағишлаб, маданий ҳордиқ олишлари учун хизмат қилишга киришган.
@madaniyatvazirligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтидорли ёшларни тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида” ги қарорига асосан, Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилган Муҳиддин Қори Ёқубов номидаги танлов ғолиблари тақдирланди.
Бу йилги танловда бахшичилик санъатига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, ғолиблар Ўзбекистон давлат консерваториясида диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бундай танловларнинг ўтказилиши келгусида иқтидорли ёшларнинг орзу-мақсадларини рўёбга чиқишида ва санъат соҳасида катта марраларни забт этишига замин яратади.
@madaniyatvazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Кўрик-танлов ғолиблари тақдирланди
#13june #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
@madaniyatvazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтнинг Жар стадионида давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи кубоги учун спортнинг мини футбол тури бўйича “Финал” мусобақалари ўтказилди.

@madaniyatvazirligi
МАДАНИЙ ҲАМКОРЛИК ЙЎЛИДА

  Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Б.Аҳмедов бошчилигидаги делегация Қозоғистон Республикасига йўл олди.

Делегация аъзолари ташрифнинг илк куни Нурсултон шаҳри Опера ва балет театрида бўлишди. Мазкур ташрифдан мақсади, ўзаро ижодий тажриба алмашиш, янгидан-янги ҳамкорликларни йўлга қўйиш, ҳар икки томон маданий алоқаларини янада мустаҳкамлаб, санъат ва маданиятни ривожлантириш йўлида амалга оширилган истиқболли лойиҳаларни оммалаштиришдан иборат.

Бугун, ҳар икки томон ўртасида музокаралар давом этади.
 @madaniyatvazirligi