Мирзо Кенжабек ижодхонаси
6.02K subscribers
2.41K photos
318 videos
37 files
1.24K links
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи, шайх ва шоир устоз Мирзо Кенжабек (Мирзо Аҳмад Хушназар Термизий)нинг ижодхонаси.

ЎЗАНДАН МАЪЛУМОТЛАР ОЛИНГАНДА МАНБА КЎРСАТИШ ЛОЗИМ!
Download Telegram
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулҳижжа ойининг 7-куни.
Милодий 2025 йил, 3-июнь.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
ҲАЗРАТИ ЛУҚМОНИ ҲАКИМ ҲИКМАТЛАРИ

* * *
Барча юкни кўтардим, қарздан оғирроқ юкни кўрмадим. Барча лаззатни тотдим, офиятдин (соғлик-саломатлик, тинчлик-хотиржамликдан) ширинроқ шарбатни тотмадим.

* * *
Яхши ахлоқ бегоналарга яқинликдир. Ёмон ахлоқ яқинларга бегоналикдир.

* * *
Сўрадилар: “Фойдаси барча халойиққа тегадиган нарса нимадир?” Дедики: “Ёмонларнинг йўқлигидир”.



Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК
(“Ҳикмат хазинаси” китобидан)


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Туркманистон Республикаси.
Тошовуз вилояти.
Кўҳна Урганч зиёратгоҳи.

2022 йил 15-ноябрь.
Ҳижрий 1444 йил Рабиъус-соний ойининг 21-куни, сешанба.

Кубравия тариқати асосчиси, Шайхи Валийтарош – авлиё етиштирувчи Шайх, улуғ валий ҳазрати Нажмуддин Кубро зиёратларида.

Тўлиқ исмлари: Абул-Жанноб Нажмуддини Кубро – Аҳмад ибн Умар ибн Муҳаммад ал-Хивақий ал-Хоразмий.

Ҳижрий 540, милодий 1145 йилда Хоразм мулкининг Хива шаҳрида таваллуд топганлар. Ҳижрий 618, милодий 1221 санада Кўҳна Урганч шаҳрида дунёдан кетганлар.

Мўғул босқинчларига қарши курашда душманнинг байроғини қўлга киритиб, шаҳид бўлганлар. Муборак қабрлари Кўҳна Урганчда, Катта Минора – Қутлуғ Темур минорасига яқин жойдадир.

Ҳазрати Алишер Навоий айтадилар:
“Ва дебдурларки, аларға Кубро андин лақаб бўлдики, йигитлик авонидаким, зоҳир улуми таҳсилиға машғул эрмишлар, ҳар ким билаким, мунозара ва мубоҳаса қилсалар эрмиш – ул кишига ғолиб бўлурлар эрмиш.
Ва аларни Шайхи Валийтарош ҳам дебдурлар. Онинг учунки, важду ҳол ғалаботида муборак назарлари ҳар кимга тушса, валоят мартабасиға етар эрмиш”.

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
ЗИЁРАТ

(Ҳазрати Шайх Нажмуддин Кубро даргоҳларида)



Азизлар даргоҳи – қиблаи дуо,
Дуо ижобатдир кароматида.
Серташвиш умрдан топдик бир маъно
Нажмуддин Кубронинг зиёратида.

Ривоятлар ичра кўҳна ривоят:
Истиғроқ ҳолида Шайх ҳазратлари
Бир кун итга назар айламиш ғоят,
Ҳол топиб, юксалмиш ит ҳасратлари.

Эй инсон! Умрингни елга сочасан,
Ахир, англабсан-ку таважжуҳ кучин!
Азизлар мулкидан нечун қочасан?
Пирлар даргоҳидан қочасан нечун?

Бир итки, валийнинг таважжуҳидан
Ошиқ ҳолин топиб, айласа нола,
Сен нечун файз олиб азиз руҳидан,
Ўзингни этмайсан Ҳаққа ҳавола?!

Ё Раб! Бир ошиқ қалб пайдо қил биздан,
Дилга ҳикмат нури турсин то оқиб!
Токи биз қутулиб ит нафсимиздан,
Одам сифатига бўлайлик соҳиб!..

2022 йил, 15-ноябрь, сешанба.


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
«Маснавийхонлик дарслари»нинг 32-суҳбатига марҳамат

❤️ Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларининг «Маснавийи маънавий» асарини тушунишга ва ҳаётимизга татбиқ этишга қаратилган «Маснавийхонлик дарслари» суҳбатининг 32-дарси 3 июнда бўлиб ўтади.
Устозлар — Рустамжон Раҳматуллоҳзода ва Мирзо Кенжабек ташриф буюришади.

Марҳамат, навбатдаги илм мажлисига ташриф буюринг! 😊

📆 3 июн, 14:00

📍 «Hilol Nashr» нашриёти

@hilolnashr
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулҳижжа ойининг 8-куни.
Милодий 2025 йил, 4-июнь.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
* * *
ҲАЗРАТИ МУҲАММАД ИБН ВОСИЪ
ҲИКМАТЛАРИ

* * *
«Кимки нон ва сувга қаноъат қилса, халққа муҳтож бўлмас».

* * *
Муножотида айтар эди: «Илоҳий! Мени хос дўстларинг каби оч ва яланғоч қолдиргил! Ахир, мен бул мақомни нима (амал) билан топурманки, ҳолим сенинг дўстларинг ҳолидек бўлгай!».

* * *
Гоҳида ғоят оч қолганидан ёронлари билан бирга Ҳасан Басрийнинг уйига борар, у ерда топган нарсасини ер эди. Ҳасан келгач, ундан шод бўлар ва айтар эди: «Бахтлидир ул кишиким, тонгда оч тургай, кечалари оч ётгай ва шу ҳоли билан иззат ва жалол соҳиби бўлган Аллоҳдан хушнуд бўлгай!».

* * *
«Ҳақ таъоло ўз маърифати билан азиз қилган кишига лойиқдирки, Уни мушоҳада қилмасдан бошқа бирор нарсага қарамагай ва ҳеч кимсани ундан-да ортиқ севмагай».


Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК
(“Ҳикмат хазинаси” китобидан)


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Нурга тўлғун ётар ҳазрат Бухорий
Тангри насиб этган иморатида.
Димоғларга етар ҳикмат ифори
Имом Бухорийнинг зиёратида.


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ЗИЁРАТИДА

Нурга тўлғун ётар ҳазрат Бухорий
Тангри насиб этган иморатида.
Димоғларга етар ҳикмат ифори
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Эй дўст! Ихлос ила иссиқ нафас қил,
Танни пок, дилни соф, овозни паст қил,
Аллоҳ ризосини юракдан қасд қил
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Кўп эзгу ишларга инсон чоғланур,
Гуноҳ, хатолардан кўнгил доғланур,
Ҳақнинг Расулига хаёл боғланур
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Илмидан бир насиб тегдими бизга?
Ҳеч амал қилдикми бирор ҳадисга?
Кўнгил тўлиб-тошар анвойи ҳисга
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Чин ризо қилдикми ота-онани?
Йўқладикми бирор ғариб хонани?
Босмоққа ҳад борми бу остонани
Имом Бухорийнинг зиёратида?

Дўст-ёр, қўни-қўшни, қавму қариндош
Мушкул ишларида бўлдикми йўлдош?
Қалбинг саволларга берурми бардош
Имом Бухорийнинг зиёратида?

Ғийбатдан тиндими бирор кун тиллар?
Омонатни омон элтдими қўллар?
Айланар умрлар, асрлар, йиллар
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Ўлимни ёд этиб, титрайди виждон,
Қаро ер барчани истарми бежон? –
Дунё ва охират турар ёнма-ён
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Ҳазрат Навоий ҳам ғами дин қилмиш,
Қирқ ҳадис назм этиб, Арбаъийн қилмиш,
Ҳирот ичра қалбин сарзамин қилмиш
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Ватан ифтихори, Ислом шонидир,
Пайғамбар издоши, ҳикмат конидир,
Юрак илму ҳикмат сиёҳдонидир
Имом Бухорийнинг зиёратида.

Мирзо, ким азиз зот руҳин шод этар,
Мақбара, илмгоҳ, юрт бунёд этар,
Халқ ҳам дуоларда уни ёд этар
Имом Бухорийнинг зиёратида!..

2009

Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
****

Исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори Рахшона Кенжабоеванинг "ИСЛОМ МАМЛАКАТЛАРИ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ" китоби тақдимоти ҳақида хушхабар.

2025 йил, 10-июнъ, сешанба, соат 14-00.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулҳижжа ойининг 9-куни.
Милодий 2025 йил, 5-июнь.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ижодкор учун фақат болалик хотиралари ёки маҳдуд туйғулари етарли мавзу бера олмайди. Ижодкор асл ватан фарзанди бўлиши, халқини буюк ғоялар билан таъминлаши, инсонларга юксак фазилатлардан сабоқ бериши учун ўз ватани, ўз халқи тарихини ўрганиши зарур.

****

Ҳақиқий ижодкор коинотнинг яралиши ва Абул-башар, яъни башариятнинг отаси бўлмиш Одам алайҳиссаломнинг яралишидан бошлаб, инсоният тарихини, маданиятлар, адабиётлар, динлар ва тиллар тарихини яхши ўрганиши зарур. Бу билими қаламкашни кенг тафаккур юритишга, мавзу қамровининг кенг бўлишига имкон пайдо қилади.

****

Ҳар бир жабҳада сизга ўргатилмайдиган, ҳар бир тафаккурли қаламкаш ўз фаросати, ўз заковати билан билиб олиши зарур бўлган ҳақиқатлар бор. Қаламнинг қоғоз устида тўғри юриши, ижодкор ўз виждонига мувофиқ яшаши учун жаҳон сиёсатини асл ҳақиқатлари билан билиш зарур.


Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
“ЁШЛАРГА ДИЛ СЎЗЛАРИМ” китобидан


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

КАПАЛАКЖОН


Ўз қадру ўз гулзорингни йўқотма,
Пок дашту пок баҳорингни йўқотма,
Муҳаббатлик бозорингни йўқотма,
Капалакжон, менга қўнма, гулга қўн...


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

КАПАЛАКЖОН


Ўз қадру ўз гулзорингни йўқотма,
Пок дашту пок баҳорингни йўқотма,
Муҳаббатлик бозорингни йўқотма,
Капалакжон, менга қўнма, гулга қўн.

На деб қаттиқ вужудимга қўнгайсан? –
Гуноҳкорни мазаҳ қилиб, қувнайсан,
Хор хирқамни гулзорингга йўйгайсан,
Капалакжон, менга қўнма, гулга қўн.

Ташрифингдан мамнундирман бағоят,
Лек умримдан маҳзундирман бағоят,
Золимсифат мазлумдирман бағоят,
Капалакжон, менга қўнма, гулга қўн.

Ўтди не-не авлиёю буюклар,
Ҳузурида ҳуркмас эди кийиклар,
Менинг дардчил танамда бор куюклар,
Капалакжон, менга қўнма, гулга қўн.

Кечмишимни ўйлаб, кўзим намланган,
Гуноҳкор ер дарди менда жамланган,
Менда дунё зулмлари рангланган,
Капалакжон, менга қўнма, гулга қўн.

Азизларнинг хоки пойи – гардиман,
Ўз қалбини йўқотган эл дардиман,
Ўз тарихин кўмган халқнинг қабриман,
Капалакжон, менга қўнма, гулга қўн.

Бу зулмкор дунё кийиб зулматни,
Одат қилди ёлғон, бўҳтон, туҳматни,
Сен хор қилма ўздаги пок хилқатни,
Капалакжон, менга қўнма, гулга қўн.

Лолазори ранглар сочган ерга бор,
Ғариб гули чечак очган қирга бор,
Қурбон бўлсанг, арзийдиган нурга бор,
Капалакжон, менга қўнма, гулга қўн!..

2022 й

Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум, азиз дўстлар!

Бугунги арафа куни ва эртанги икки байрам: Ъийд ал-азҳо (Қурбон ҳайити) ва жумъа байрамлари муборак бўлсин!


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулҳижжа ойининг 10-куни.
Милодий 2025 йил, 6-июнь.


БУГУН ИСЛОМ ОЛАМИДА ИККИ БАЙРАМ ЖАМЛАНГАН КУН: МУБОРАК ЖУМЪА ВА МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ КУНИ!


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

АЗИЗ ДЎСТЛАР!

БУГУНГИ ИККИ УЛУҒ БАЙРАМ: ЪИЙД АЛ-АЗҲО (ҚУРБОН ҲАЙИТИ) ВА ЖУМЪА БАЙРАМЛАРИ МУБОРАК БЎЛСИН!

ҲАҚ ТАОЛО ҚАЛБИНГИЗНИ ҚУВОНТИРСИН!



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•