****
Раббим! Ҳеч туганмас саховатинг бор,
Ҳар жонга ризқ учун кафолатинг бор.
Ҳар ишга Сен қодир, фақат Сен вакил,
Ҳар ишга бир Сенинг ваколатинг бор!..
(Ҳуд, 6; Анъом, 102; Зумар, 62).
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Раббим! Ҳеч туганмас саховатинг бор,
Ҳар жонга ризқ учун кафолатинг бор.
Ҳар ишга Сен қодир, фақат Сен вакил,
Ҳар ишга бир Сенинг ваколатинг бор!..
(Ҳуд, 6; Анъом, 102; Зумар, 62).
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 26-куни.
Милодий 2025 йил, 24-май.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 26-куни.
Милодий 2025 йил, 24-май.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
МАХТУМҚУЛИ
қуддиса сирруҳу
****
ЁР, САНДАН!
Булбулларни асир этган гул хандон,
Ё Раб, хабар биларманми, Ёр, Сандан,
Етти иқлим менга кўринар зиндон,
Ё Раб, хабар биларманми, Ёр, Сандан.
Исфандиёр, Руинтоб, Рустам, Золинда,
Шом, Нажафда, Макка, Дамашқ элинда,
Арши Курсда, Карбалонинг чўлинда,
Ё Раб, хабар биларманми, Ёр, Сандан.
Шароб ичиб, сархуш бўлиб, сакрасам,
Таним жонин қийма-қийма тўғрасам,
Гўрўғлидек тоғдан-тоғқа учрасам,
Ё Раб, хабар биларманми, Ёр, Сандан.
Бир гул анқир гўзал ёрнинг боғинда,
Булбул ҳужум айлар сўлу соғинда,
Байтуллоҳнинг Сафо, Марва тоғинда,
Ё Раб, хабар биларманми, Ёр, Сандан.
Шайх Санъондай узун ғамга улансам,
Шиблий каби туз-тупроққа белансам,
Каъба бориб, етти карра айлансам,
Ё Раб, хабар биларманми, Ёр, Сандан.
Юсуф каби зиндон ичра йиғласам,
Жиржис каби жон йўлинда чоғласам,
Юнус каби Ҳаққа қуллуқ боғласам,
Ё Раб, хабар биларманми, Ёр, Сандан.
Дуо қилиб, қўлим кўкка кўтарсам,
Гул Фарҳоддек қизил рангим сўлдирсам,
Қўбиз олиб, улуғ наъра чолдирсам,
Ё Раб, хабар биларманми, Ёр, Сандан.
Ийсо каби хилват тутсам самода,
Идрис каби қуллуқ этсам зиёда,
Хизр, Илёс каби кирсам зулмота,
Ё Раб, хабар биларманми, Ёр, Сандан.
Махтумқули, ошиқларинг мастинда,
Хира кўзи ҳайрон бўлар дўстинда,
Етти ерда, тўққиз фалак устинда,
Ё Раб, хабар биларманми, Ёр, Сандан.
Туркман тилидан ўзбек тилига мувофиқлаштирувчи
Устоз Мирзо Кенжабек.

МАХТУМҚУЛИ – ВАЛИЙ ШОИР
(давоми)
* * *
Нақлга кўра, Махтумқулининг илк шеъри «Тургил, дедилар» манзумасидир. Шоир шеърда Аллоҳ таоло ато этган маънавий икромни шукрона ва ҳиссиёт билан баён этади:
Бир кеча ётардим, туннинг ярмида,
Тўртта отлиқ келиб, «Тургил!», дедилар,
«Хабар бергайдирмиз фурсат етганда,
Бул ерда эрлар бор, кўргил!» дедилар.
Назарим тушганда ул тўрт мардона,
Кўнглим жўша келди, бошим гардона, -
дея шоир маъно оламида эрлар – валий зотларни кўриб, кўнгли жўш уриб, боши айланганини айтиб, ҳис-ҳаяжонини изҳор этади. Маъно оламидан Махтумқулига инсонларни шеър билан Ҳаққа даъват этиш изни ва истеъдоди берилгани манзума замирида ифодаланган. Бу «Ўғлон, Аллоҳ ёринг, боргил, дедилар» сатридан ҳам англашилади.
Айтганимиздек, Махтумқули нафақат истеъдодли шоир, балки улкан аллома, аҳли ҳол, аҳли сирр, аҳли ҳикмат бўлган ориф зотдир. Маъно оламида унинг бир қанча азиз сиймолар билан иртиботи борлиги англашилади.
Бир қанча шеърида у ҳақ Пайғамбарлар, машҳур авлиёлар билан боғлиқ тушларини фараҳ ва шукрона билан баён этади. Чунончи, ҳазрати Шоҳ Баҳоуддин Нақшбанд ҳузурида олган файзларини бундай ифодалайди:
Бир кеча ётардим, Шоҳи Нақшбанд
Карами жўш уриб, бир нон кетирди;
Ўнг қўлида бода – гулгун шароби,
Чап қўлида тоза бирён кетирди...
Шеърда Махтумқули Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг маънавий таважжуҳ ва ҳимматларига мазҳар бўлганини ошкор этмоқда. «Бода – гулгун шароб»дан мурод ишқи илоҳий, улуғ валий руҳониятидан етган маънавий таважжуҳ, «тоза бирён» эса ҳикмат натижаси бўлган маънавий насибадир.
Бошқа бир шеърида шоир «сайрон ичинда» – сулукдаги сайр чоғида Пайғамбарлар ва азиз авлиёлардан иборат 32 нафар сиймони кўрганини билдиради ва: Туркистон эгаси – Хожа Аҳмад Яссавий ҳам улар орасида борлигини айтади:
Туркистон эгаси – сарвар,
Имом Қосим, Имом Жаъфар,
Яҳё билан Нуҳ Пайғамбар,
Боязид Султон ичинда...
Шеърда зикр қилинган Имом Қосим – хожагон силсиласидан ҳазрати Қосим ибни Муҳаммад ибни Абу Бакри Сиддиқ, Имоми Жаъфар эса ҳазрати Жаъфари Содиқ разийаллоҳу анҳумо ҳазратларидир. Шеър якунида шоир: «Махтумқули, сирим кўпдур...» деб ўз-ўзига сиғмаётганини, лойиқ сирдош излаётганини билдириб ўтади.
Шоир ижодида Илоҳий ишқ мавзуйи алоҳида ўрин тутади. Аммо у кўплаб мумтоз шоирлардек, ижодда мажозий муҳаббатни баҳона қилмайди, балки ҳақиқатни куйлайди. Шоир айтади:
Ошиқлар Ҳақ ишқинда
Ҳайрондадир-ҳайронда.
Кўз интизор изинда
Гирёндадир-гирёнда...
(давоми бор)
Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК
«ОШИҚЛАР ҲАҚ ИШҚИНДА» китобидан.

Раббим! Ҳар оятинг қалбга нур бўлур,
Англайдиган қалблар бахтга ёр бўлур.
Қалблар англамаса ҳақиқатларни,
Демак, кўзлар эмас, қалблар кўр бўлур.
(Ҳаж, 46)
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Раббим! Ҳар оятинг қалбга нур бўлур,
Англайдиган қалблар бахтга ёр бўлур.
Қалблар англамаса ҳақиқатларни,
Демак, кўзлар эмас, қалблар кўр бўлур.
(Ҳаж, 46)
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Болалар васфи билан боғлиқ шеърлар
****
ОТИШМАЛАР
(Жажжи дўстим Жамшидга)
Менинг гўдаклардан душманим йўқдир –
Холисман гумон деб аталган ҳисдан.
Гўдаклар поклиги билан улуғдир,
Соддалиги билан каттадир биздан...
Жажжи бармоқларин тўппонча қилиб,
У отаверади – қулайвераман.
Гоҳо очиқ жойдан, гоҳо беркиниб,
У отаверар, мен «ўлавераман».
Агар «ўлмай қолсам» отган кезида,
Бола хафа бўлар ва чекар озор.
Унинг мўлжал олган тиниқ кўзида
Нишонга теккулик нималардир бор!
Пинҳона ғараз йўқ бу бармоқларда,
Зимдан пиширмаган у ўз ишини.
Бу содда ўқлардан, бу пок ўқлардан,
Ўлими гўзалдир, ўлган кишининг!
Менинг гўдаклардан йўқдир душманим,
Гоҳо, ўз-ўзимни сезганда танҳо,
Машқ ҳам қилмай туриб чин отишмани,
Унинг ҳузурига шошаман гоҳо;
Даволаб қайтаман ҳар гал янгидан
Фалак инъом этган олий шукуҳни –
Ҳаёт ўқларининг турфа зангидан
Омон қолаётган омонат руҳни.
1980
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
ОТИШМАЛАР
(Жажжи дўстим Жамшидга)
Менинг гўдаклардан душманим йўқдир –
Холисман гумон деб аталган ҳисдан.
Гўдаклар поклиги билан улуғдир,
Соддалиги билан каттадир биздан...
Жажжи бармоқларин тўппонча қилиб,
У отаверади – қулайвераман.
Гоҳо очиқ жойдан, гоҳо беркиниб,
У отаверар, мен «ўлавераман».
Агар «ўлмай қолсам» отган кезида,
Бола хафа бўлар ва чекар озор.
Унинг мўлжал олган тиниқ кўзида
Нишонга теккулик нималардир бор!
Пинҳона ғараз йўқ бу бармоқларда,
Зимдан пиширмаган у ўз ишини.
Бу содда ўқлардан, бу пок ўқлардан,
Ўлими гўзалдир, ўлган кишининг!
Менинг гўдаклардан йўқдир душманим,
Гоҳо, ўз-ўзимни сезганда танҳо,
Машқ ҳам қилмай туриб чин отишмани,
Унинг ҳузурига шошаман гоҳо;
Даволаб қайтаман ҳар гал янгидан
Фалак инъом этган олий шукуҳни –
Ҳаёт ўқларининг турфа зангидан
Омон қолаётган омонат руҳни.
1980
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
ХОРАЗМ. ШОВОТ...
Менинг гўдаклардан душманим йўқдир,
Холисман гумон деб аталган ҳисдан.
Гўдаклар поклиги билан улуғдир,
Соддалиги билан каттадир биздан...
Мирзо Кенжабек
@m_kenjabek | @xojagon_uz |instagram | youtube
Менинг гўдаклардан душманим йўқдир,
Холисман гумон деб аталган ҳисдан.
Гўдаклар поклиги билан улуғдир,
Соддалиги билан каттадир биздан...
Мирзо Кенжабек
@m_kenjabek | @xojagon_uz |instagram | youtube
СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ КУНИДА
барча устоз-ўқитувчилар,
мударрис ва муаллимларга эҳтиром.
УСТОЗ БЎЛМАСА
Жаҳон ободлиги устоз биландир,
Дилда қарор бўлмас, устоз бўлмаса.
Камолот, кушуфот устоз биландир,
Ишда барор бўлмас, устоз бўлмаса.
Йўқдан олим бўлди отамиз Одам,
Ҳақдан таълим олди Сарвари олам,
Сабаб оламинда бул куни бекам
Илму анвор бўлмас, устоз бўлмаса.
Ҳар йўл, ҳар соҳанинг бир пири бўлур,
Эҳтиром дил аҳлин тадбири бўлур,
Ҳар ишда устознинг бир сири бўлур,
Кашфи асрор бўлмас, устоз бўлмаса.
Ҳикмат кўп илму фан, касбу корида,
Деҳқон кетмонида, дорбоз дорида,
Ошпазнинг бир сири – гармдорида,
Шогирд ҳушёр бўлмас, устоз бўлмаса.
Устоз қадрин билур ҳар қалби салим,
Ҳаёт дарсларидан бергайдир таълим,
Диллар ардоғида – азиз муаллим,
Кимса сардор бўлмас, устоз бўлмаса.
Маърифат, иқтисод, санъат турлари,
Осмон эшиклари, ер унсурлари,
Устоз-ла очилгай Қуръон сирлари,
Ҳадис ошкор бўлмас, устоз бўлмаса.
Пуштли, устозлидир ҳар бир синиқчи,
Беустоз муҳандис – оддий чизиқчи,
Устозсиз очилмас ҳатто қизиқчи,
Сухан тагдор бўлмас, устоз бўлмаса.
Ўзи ўсган дарахт мева бермагай,
Сурчи ўз тўйида сурнай чалмагай,
Сартарош ўз сочин ўзи қирмагай,
Уста саркор бўлмас, устоз бўлмаса.
Устоз кўрган зотлар ишга омилдир,
Заковат аҳлига бу сўз шомилдир,
Устознинг авлоси пири комилдир,
Дилда баҳор бўлмас, устоз бўлмаса.
Мирзо, ҳар кўнгилда ният бор бўлсин,
Ватан обод, эл ҳам бахтиёр бўлсин,
Покдил устозларга Тангри ёр бўлсин,
Ҳаёт гулзор бўлмас, устоз бўлмаса.
Мирзо Кенжабек
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
барча устоз-ўқитувчилар,
мударрис ва муаллимларга эҳтиром.
УСТОЗ БЎЛМАСА
Жаҳон ободлиги устоз биландир,
Дилда қарор бўлмас, устоз бўлмаса.
Камолот, кушуфот устоз биландир,
Ишда барор бўлмас, устоз бўлмаса.
Йўқдан олим бўлди отамиз Одам,
Ҳақдан таълим олди Сарвари олам,
Сабаб оламинда бул куни бекам
Илму анвор бўлмас, устоз бўлмаса.
Ҳар йўл, ҳар соҳанинг бир пири бўлур,
Эҳтиром дил аҳлин тадбири бўлур,
Ҳар ишда устознинг бир сири бўлур,
Кашфи асрор бўлмас, устоз бўлмаса.
Ҳикмат кўп илму фан, касбу корида,
Деҳқон кетмонида, дорбоз дорида,
Ошпазнинг бир сири – гармдорида,
Шогирд ҳушёр бўлмас, устоз бўлмаса.
Устоз қадрин билур ҳар қалби салим,
Ҳаёт дарсларидан бергайдир таълим,
Диллар ардоғида – азиз муаллим,
Кимса сардор бўлмас, устоз бўлмаса.
Маърифат, иқтисод, санъат турлари,
Осмон эшиклари, ер унсурлари,
Устоз-ла очилгай Қуръон сирлари,
Ҳадис ошкор бўлмас, устоз бўлмаса.
Пуштли, устозлидир ҳар бир синиқчи,
Беустоз муҳандис – оддий чизиқчи,
Устозсиз очилмас ҳатто қизиқчи,
Сухан тагдор бўлмас, устоз бўлмаса.
Ўзи ўсган дарахт мева бермагай,
Сурчи ўз тўйида сурнай чалмагай,
Сартарош ўз сочин ўзи қирмагай,
Уста саркор бўлмас, устоз бўлмаса.
Устоз кўрган зотлар ишга омилдир,
Заковат аҳлига бу сўз шомилдир,
Устознинг авлоси пири комилдир,
Дилда баҳор бўлмас, устоз бўлмаса.
Мирзо, ҳар кўнгилда ният бор бўлсин,
Ватан обод, эл ҳам бахтиёр бўлсин,
Покдил устозларга Тангри ёр бўлсин,
Ҳаёт гулзор бўлмас, устоз бўлмаса.
Мирзо Кенжабек
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 27-куни.
Милодий 2025 йил, 25-май.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 27-куни.
Милодий 2025 йил, 25-май.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
Раббим! Марҳаматинг ҳар жонзотгадир,
Неъматинг дўсту ёр, ёву ётгадир!
Лекин жаннатларинг – мангу боғларинг
Тавбакор қалб билан келган зотгадир!...
(Қоф, 32-33-34).
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Раббим! Марҳаматинг ҳар жонзотгадир,
Неъматинг дўсту ёр, ёву ётгадир!
Лекин жаннатларинг – мангу боғларинг
Тавбакор қалб билан келган зотгадир!...
(Қоф, 32-33-34).
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
УСТОЗ МАҚОМИ
****
Биз китоб ҳақида гапирамизми, газета ва журнал ҳақида сўзлаймизми, бу сўзларнинг ҳаммасидан мурод – илм, маърифат ва маънавиятдир.
Илм бу – ҳаёт демакдир. Бир кишига илм берган киши унга ҳаёт бахш этган, равшан қилиб айтганда, уни тирилтирган бўлади.
Шунинг учун шарқ оламида устознинг мақоми ҳамиша юксак саналган, бежиз эмас, халқимизда “Устоз отангдан улуғ” деган мақол бор.
Бу мақолни ҳам ўзича ўзгартириб: “Устоз отангдай улуғ” дейдиганлар пайдо бўлди. Бу нодуруст гап.
Отанинг нақадар улуғ зот экани ҳаммага маълум, айниқса, ота – ҳам падар, ҳам устоз бўлса, не улуғ давлат бу!
Энди устоз ана шундай юксак мақомга эга бўлган отадан ҳам улуғдир.
Чунки устоз мақомидаги олимлар – илмда ҳазрати Пайғамбар алайҳиссаломнинг ворисларидир, шайхлар, муршиди комиллар – ижтимоий ҳаётда ҳазрати Пайғамбар алайҳиссаломнинг вакилларидир.
Устоз инсонга икки жаҳон саодатининг йўлларини ўргатади.
2020 йил, 11 ноябрь.
УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«ИЛМ БУ - ҲАЁТ ДЕМАКДИР» мақоласидан

Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 28-куни.
Милодий 2025 йил, 26-май.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 28-куни.
Милодий 2025 йил, 26-май.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
МАВЛОНО АБДУРРАҲМОН ЖОМИЙ
қуддиса сирруҳу
****
Жон ўшал лабдан ҳикоят айлагай,
Тўти шаккардан ривоят айлагай.
Салсабил тавсифини ҳар ким деса,
Ул ширин лабдан киноят айлагай.
Бас, рақиблардан тамоман юз буриб,
Биз томонларни риъоят айлагай.
Тортадур шўх кўзлари тийғи жафо,
Лаъли жонбахши ҳимоят айлагай.
Нолалиғ найдур у лабдан айру жон,
“Англағил, най не ҳикоят айлагай”¹.
Ул шакар лабдан жудо қолғонда най,
“Айрилиқлардан шикоят айлагай”².
Жомий қатлиға на ҳожат захми тийғ? –
Анга бир ғамза кифоят айлагай.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси
1-2. Мавлоно Жалолиддин Румий сатрлари.

Раббим! Сен раҳматни Зотингга ёзиб,
Қуръон нозил қилдинг, англадик, кезиб.
Лекин Каломдаги эслатмалардан
Фақат қалби борлар олгайдир насиб!..
(Анъом, 12; Қоф, 37).
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Раббим! Сен раҳматни Зотингга ёзиб,
Қуръон нозил қилдинг, англадик, кезиб.
Лекин Каломдаги эслатмалардан
Фақат қалби борлар олгайдир насиб!..
(Анъом, 12; Қоф, 37).
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
ШОИР ВА ШЕЪР ДУНЁСИ
Устоз Эркин Воҳидов билан суҳбат
(“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида 1983 йил чоп этилган)
Мирзо Кенжабек:
-- Ҳурматли Эркин ака! Давра суҳбатларингиздан бирида «Истеъдод таёқчаси» тўғрисида сўзлаб, ҳазил аралаш: «Истеъдодсизлар тез топишади, истедодлилар эса бир-бирини тополмай юради», деган эдингиз. Дастлаб, шу сўзингизни бир оз изоҳлаб, иқтидор тўғрисида, ўз ижодий тажрибаларингиз ҳақида гапириб берсангиз.
Эркин Воҳидов:
-- Истеъдод ҳамиша ҳар хил бўлади, истеъдодсизлар эса ҳамма жойда ҳам бир хилдир.
Улуғ истеъдодлар бир-бирини юракдан тан олган ҳолда, қўлтиқлашиб, оғайни бўлиб юрган эмас.
Шунинг учун ҳам буюк шоирлар ҳамма вақт ўзларини ёлғиз санаганлар. Навоий, Бобур каби даҳолар ҳам ёлғизлик туйғуси билан яшаб ўтганлар.
Истеъдодсизлар бир-бирини тез топиб, тез уюшадилар. Шу боисдан ҳам улар жуда катта кучдир.
Истеъдоднинг катта бурчи – истеъдодсизликка қарши курашиш, адабиётнинг тозалиги учун курашиш.
Лекин ҳамма истеъдодлар ҳам бунга қарши курашмайди. Билмадим, ёки ўзларини баланд олиб, бу ишни эп кўришмайди.
Ёшлар ўртасида турфа йўллар билан обрўлироқ, мавқелироқ ёзувчининг пинжига кириб оладиганлари ҳам учрайди. Уларда ижодкорлик истеъдоди бўлмаса ҳам, одамнинг пинжига кириб олиш истеъдоди бор.
Ўша устозларнинг ўзлари ҳам иложи борича бундайларнинг бошини силамасликка интилишлари керак.
Зеро, кичик истеъдод улғайса, катта истеъдод бўлганидек, ноқобил улғайса – катта ноқобил бўлади. Ноқобиллик ҳам улғаяди. Унинг ҳам турли қирралари очила боради.
Умарали Норматов билан бўлган суҳбатимизда тутнинг шохига чиқиб олиб ашула айтадиган бола тўғрисида гапирган эдим. У улғайса, бировнинг ёқасидан олиб: «Менинг ашуламни эшитасан!» – дейдиган даражага боради.
Мен ижоднинг икки муҳим манбаи бор деб ўйлайман.
Биринчиси – ҳаётнинг ўзи, одамлардан олинадиган. Санъаткорда одамларни тинглай билиш қобилияти бўлиши керак. Кўпинча биз одамларни яхши эшитмаймиз, уларга бефарқ бўламиз. Ҳолбуки, уларнинг тажрибаси – ижодкор учун муҳим манба.
Иккинчиси – ўзидан илгари яратилган улуғ мерос.
Мен адабиётдаги ҳар қандай изланишни қўллаб-қувватлайман.
Аммо Шарқ классик адабиётидан узоқлашиб кетаётганимиз мени жуда ташвишга солади.
Биз уларнинг кўпидан бебаҳра қолаётганга ўхшаймиз.
Бу муқаддас жавоҳиротни, сал нарига бориб, ҳеч ким билмай, ундан баҳраманд бўлмай қоладими, деб қўрқаман.
Чуқур инсоний фалсафа, абадиятга даҳлдор бўлган бадиият, санъаткорлик сирларини айнан шулардан ўрганиш лозим. Кишилар ўртасида беқадрликка қарши инсоний меҳр масаласи биринчи ўринга чиқаётган бир пайтда, уларни ўқиб, юракка ҳаётбахш нур олиш жуда зарур.

Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 29-куни.
Милодий 2025 йил, 27-май.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 29-куни.
Милодий 2025 йил, 27-май.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
Бир сири бўлмаган киши зарарлидир.
Ҳазрати Шайх Ибн Муҳаммад Жаъфари Содиқ (розияллоҳу анҳу)
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.