****
Тушти савдои муҳаббат бошима,
Op этар мардум келурға қошима.
Ул муҳаббат кўйида қон йиғладим,
Етти иқлим ғарқ бўлди ёшима.
Сажда айлар зоҳид ул меҳроб аро,
Мен қилурман сажда эгма қошима.
Муҳтасиб тўктурди соқий бодасин,
Етмади ақли ани сирдошима.
Кунда юз минг жабр этсанг, ўргулай,
Қўй қараб ғам юкини бардошима.
Машраби девонани ҳайрон этиб,
Не сабабдин келмадинг бир қошима?
БОБОРАҲИМ МАШРАБ
қуддиса сирруҳу
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Тушти савдои муҳаббат бошима,
Op этар мардум келурға қошима.
Ул муҳаббат кўйида қон йиғладим,
Етти иқлим ғарқ бўлди ёшима.
Сажда айлар зоҳид ул меҳроб аро,
Мен қилурман сажда эгма қошима.
Муҳтасиб тўктурди соқий бодасин,
Етмади ақли ани сирдошима.
Кунда юз минг жабр этсанг, ўргулай,
Қўй қараб ғам юкини бардошима.
Машраби девонани ҳайрон этиб,
Не сабабдин келмадинг бир қошима?
БОБОРАҲИМ МАШРАБ
қуддиса сирруҳу
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
ҒАЗАЛ
То жаҳонда ишқу ғам ёдгори бор,
Ҳар кўнгулнинг ўз азиз асрори бор.
Кимки, юзда кулгуси бор – пардадур,
Дилда ўлмас дардининг мозори бор.
Топди иймон давлатин улким, мудом
Дилда – тасдиқ, тилда ҳам иқрори бор.
Пок кўнгул Ҳаққа нечоғ бўлса яқин,
Шунча кўп қўрқувда оҳу зори бор.
Боқ, қуёшга кўп яқин бўлган сари
Чўққилар бошида оппоқ қори бор.
Кундузи қайнар жаҳон бозорлари,
Ишқ элининг кечалар бозори бор.
Тунлари бўлгай қамардек нур фишон,
Ҳар кишининг гар шамсдек ёри бор.
Бор ҳаёт урфики, булбул дод этар,
Гулнинг эрса бир сукут изҳори бор.
Маъсият домида Мирзо йиғлагай,
Дилда – андуҳ, тилда истиғфори бор.
01.12. 2022.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
То жаҳонда ишқу ғам ёдгори бор,
Ҳар кўнгулнинг ўз азиз асрори бор.
Кимки, юзда кулгуси бор – пардадур,
Дилда ўлмас дардининг мозори бор.
Топди иймон давлатин улким, мудом
Дилда – тасдиқ, тилда ҳам иқрори бор.
Пок кўнгул Ҳаққа нечоғ бўлса яқин,
Шунча кўп қўрқувда оҳу зори бор.
Боқ, қуёшга кўп яқин бўлган сари
Чўққилар бошида оппоқ қори бор.
Кундузи қайнар жаҳон бозорлари,
Ишқ элининг кечалар бозори бор.
Тунлари бўлгай қамардек нур фишон,
Ҳар кишининг гар шамсдек ёри бор.
Бор ҳаёт урфики, булбул дод этар,
Гулнинг эрса бир сукут изҳори бор.
Маъсият домида Мирзо йиғлагай,
Дилда – андуҳ, тилда истиғфори бор.
01.12. 2022.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
****
Маснавийхонлик суҳбатидан лавҳа.
"ИСЛОМ МАМЛАКАТЛАРИ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ" ҳадя этилди.
Бўлажак тақдимот ҳақида хушхабар эълон қилинди.
ҲАР БИР ОИЛА УЧУН ЗАРУР.
— Бу улуғ китобни қаердан топамиз?
— +998 97 102 80 88
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Маснавийхонлик суҳбатидан лавҳа.
"ИСЛОМ МАМЛАКАТЛАРИ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ" ҳадя этилди.
Бўлажак тақдимот ҳақида хушхабар эълон қилинди.
ҲАР БИР ОИЛА УЧУН ЗАРУР.
— Бу улуғ китобни қаердан топамиз?
— +998 97 102 80 88
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 23-куни.
Милодий 2025 йил, 21-май.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 23-куни.
Милодий 2025 йил, 21-май.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
“Дунёда яхшиликдан кўра оғир юк йўқ. Чунки сенга яхшилик қилган киши сени боғлаб қўйган бўлади, ёмонлик қилса, сени ўз ҳолингга эркин қўйган бўлади”.
ШАЙХ МУҲАММАД ҲАКИМ АТ-ТЕРМИЗИЙ қуддиса сирруҳу
Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК “Буюк Термизийлар” китобидан.

ҲАЗРАТИ БОБОРАҲИМ МАШРАБ қуддиса сирруҳу шеъриятидан
****
"ЗИНДАЛИКДА ҚАДРИ УМРУНГНИ БИЛИБ, ТОАТДА БЎЛ"
****
Маънавият бозори Ҳақ зикри билан қизийди: “Умр савдосини нобуд қилма, бозоринг Манам”.
Умр ҳаводис чақмоғи кабидир, лекин ғофил одам ой ва кун туришида бир лаҳза фурсат йўқлигини билмайди, кеча ва кундузнинг алмашиниб туришини тафаккур қилмайди, Ҳақ таоло бу коинотни, осмонларни ва ерни беҳуда яратган эмас:
“Умр чун барқи ҳаводис, ғофил одам билмади,
Ойу кун оромига бир лаҳза фурсат эмас”.
Рўзғорнинг тавоғи синса, бир чора қиласан, умринг тавоғи синса, қайга борасан? –
Зиндаликда қадри умрунгни билиб, тоатда бўл,
Бас, мабодо қўрқаман – қўлдан тушиб сингай тавоғ.
Умр гавҳари баҳоси йўқ, ноёб гавҳардир, яхши бир экин экмасдан, надомат билан умринг ўтмасин:
“Бебаҳо, ноёбдур, билсанг, бу умрунг гавҳари,
Умринг ўтти, во дариғо, қилмадинг бир яхши кишт”.
Ҳолбуки, умрингнинг ҳар соати учун қон йиғласанг, арзийди: “Бул ўтган умрунга ҳар соати қон йиғласанг, арзир”.
Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК
"Ошиқ Машраб ва тасаввуф олами" китобидан

УЛУҒ ХИСЛАТ ҚАСИДАСИ
Оппоқ матоҳ ўраб, қайга борурсан? -
Кўнгулдан қилиб чин тавба, борурсан.
Халқим! На Парижу на Рим матлабинг,
Пул топдим дегунча, Каъба борурсан!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
УЛУҒ ХИСЛАТ ҚАСИДАСИ
Оппоқ матоҳ ўраб, қайга борурсан? -
Кўнгулдан қилиб чин тавба, борурсан.
Халқим! На Парижу на Рим матлабинг,
Пул топдим дегунча, Каъба борурсан!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Forwarded from Muhammadbobur Moʻmin
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 24-куни.
Милодий 2025 йил, 22-май.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 24-куни.
Милодий 2025 йил, 22-май.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
МАХТУМҚУЛИ – ВАЛИЙ ШОИР
Махтумқули Фироғий XVIII аср маърифий шеъриятининг буюк дарғаларидан бўлиб, бутун туркий халқлар учун тушунарли ва севимли шоир, маърифатли сиймо, ориф ошиқ, соҳиби ҳикмат бўлган валий зотдир.
Унинг инсонпарварлик, халқпарварлик, ватанпарварлик ғоялари билан йўғрилган шеъриятида пок исломий маърифат руҳи гуркираб, яшнаб туради.
Махтумқули тақрибан 1733 йилда Туркманистоннинг жануби-ғарбидаги Атрек (Атрок) дарёси соҳилларида, маърифатли исломий оилада дунёга келган.
Отаси Давлатманд Озодий ўз даврининг таниқли шоирларидан бўлиб, унинг шеърий китоби ҳамда «Ваъзи Озод» номли асари мавжуд. Озодий ижоди, айниқса, «Ваъзи Озод» китоби, чамаси, тўлиқ исломий руҳда бўлгани боис шўро даврида етарли ўрганилмаган.
Бу китобда муаллиф улуғ мутафаккир шоир Алишер Навоий ижодини яхши ўзлаштирган, айниқса, «Маҳбуб ул-қулуб» асаридан таъсир олган адиб сифатида намоён бўлади.
Давлатманд Озодий шунчаки шоир эмас, балки замон алломаси, тақво ва маърифат аҳлининг пешвоси, авлиёи барҳақ эканини Махтумқулининг бир неча марсиясидан англаш мумкин.
Шоир отаси ҳақидаги марсияда ёзади:
Молу давлатларга кўнгил қўймади,
Бу жаҳоннинг ишратини суймади,
Эски шолдан ортиқ пўшиш киймади,
Охират уйи бўлди қасди отамнинг.
«Мункир билмас, мухлисларнинг шакки йўқ, Пайғамбар дастидир дасти отамнинг» сатрлари ҳазрати Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг:
«Кимки бир олим кишини ҳурмат қилса, муҳаққақ, у мени ҳурмат қилган бўлади» ҳамда: «Ҳар бир муттақий олим менинг аҳли байтимдандир» деган муборак ҳадиси шарифларига асосланган.
Нуқабо дер: уч юз эран кўришди,
Чилтанда отамга назарим тушди,
Нужабо борсам, ҳафттанларга қоришди,
Абдоллардир чин пайвасти отамнинг.
Бу мисралар Озодийнинг шубҳасиз валий зот эканини англатади. Нуқабо, Нужабо авлиёларнинг муайян гуруҳларидир. «Нуқабо» – «нақиб» сўзидан, нақиблар – бирор жамоа ва гуруҳнинг улуғлари, эътиборли кишилари, раислари; «нужабо» – «нажиб» сўзидан, нажиблар – бузургворлар ва танланган азиз зотлар дегани. Абдоллар – валийликнинг қутбдан олдинги мартабасига эришган зотлар, демакдир.
Маҳшар куни ғамсиз кирар биҳиштга,
Ҳар ким чиндан бўлса дўсти отамнинг! -
Бу сатрлар ҳазрати Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг «Киши охиратда севган кишиси билан бирга бўлади», деган ҳадиси шарифларига таянади.
Махтумқулидек шариатда собитқадам ва истиқоматда мустаҳкам зотнинг бу муждаси оддий таъриф эмас, балки маъно оламидан етган шавқ натижасидир.
(давоми бор)
Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК
«ОШИҚЛАР ҲАҚ ИШҚИНДА» китобидан

МАХТУМҚУЛИ
Лам язал Ҳақнинг қули – Махтумқули,
Дашту саҳронинг гули – Махтумқули,
Барча элга суйгули – Махтумқули,
Шеъри ҳикмат сунбули – Махтумқули,
Тушди оламга йўли, Махтумқули,
Илму ирфон топди Ҳақ даргоҳидан,
Мўл хабар берди у ишқ сиргоҳидан,
Баҳра олсанг гар кўнгуллар шоҳидан,
Шеърида гуллар очилди оҳидан,
Балки, даргоҳ мақбули – Махтумқули.
Сўзда ким Қуръонни устод айлагай,
То абад давронга имдод айлагай,
Гар азиз зотни замон ёд айлагай,
Юртини, элини обод айлагай,
Пок муҳаббатнинг тили – Махтумқули.
Чин валий зотдир, кўнгул султонидир,
Олам ичра маърифат боғбонидир,
Қалби туркмон халқининг ирфонидир,
Қайси эл севса, анинг ўғлонидир,
Шайхи Озодий ули – Махтумқули.
Шеърига мангу ҳаёт – руҳ айлади,
Бехабарлар сўнгра андуҳ айлади,
Руҳига Мирзо таважжуҳ айлади,
Меҳри кўнглим шомини субҳ айлади,
Ишқ боғин булбули – Махтумқули!..
2024
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
МАХТУМҚУЛИ
Лам язал Ҳақнинг қули – Махтумқули,
Дашту саҳронинг гули – Махтумқули,
Барча элга суйгули – Махтумқули,
Шеъри ҳикмат сунбули – Махтумқули,
Тушди оламга йўли, Махтумқули,
Илму ирфон топди Ҳақ даргоҳидан,
Мўл хабар берди у ишқ сиргоҳидан,
Баҳра олсанг гар кўнгуллар шоҳидан,
Шеърида гуллар очилди оҳидан,
Балки, даргоҳ мақбули – Махтумқули.
Сўзда ким Қуръонни устод айлагай,
То абад давронга имдод айлагай,
Гар азиз зотни замон ёд айлагай,
Юртини, элини обод айлагай,
Пок муҳаббатнинг тили – Махтумқули.
Чин валий зотдир, кўнгул султонидир,
Олам ичра маърифат боғбонидир,
Қалби туркмон халқининг ирфонидир,
Қайси эл севса, анинг ўғлонидир,
Шайхи Озодий ули – Махтумқули.
Шеърига мангу ҳаёт – руҳ айлади,
Бехабарлар сўнгра андуҳ айлади,
Руҳига Мирзо таважжуҳ айлади,
Меҳри кўнглим шомини субҳ айлади,
Ишқ боғин булбули – Махтумқули!..
2024
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 25-куни.
Милодий 2025 йил, 23-май.
КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

МАХТУМҚУЛИ - ФИРОҒИЙ
қуддиса сирруҳу
****
Деҳистоннинг байиринда¹
Боди сабони кўрсам.
Баҳоуддин, Мир Кулол,
Занги Бобони кўрсам.
Наълайни² Аршга тождир,
Номи оламга фошдир,
Икки жаҳон муҳтождир,
Араб забонни кўрсам.
Келган кетар шашт³ этиб,
Сайр этмас гузашт⁴ этиб,
Кўнгил айтар: гашт этиб,
Олам-жаҳонни кўрсам.
Хизир каби чўлларда,
Илёс каби кўлларда,
Ковус каби тоғларда
Яхши-ёмонни кўрсам.
Олдинда Ҳиндистонни,
Орқада Туркистонни,
Авлиёлар уммони –
Ул Румистонни кўрсам.
Жон фоний, жаҳон шайдо,
Мундан ҳеч йўқдир фойда,
Етти тоғ, етти дарё –
Бари дунёни кўрсам.
Махтумқули хуш бўлса,
Оқса, дийдам ёш бўлса,
Иймоним йўлдош бўлса,
Борсам, Каъбани кўрсам!..
Туркман тилидан ўзбек тилига мувофиқлаштирувчи
Устоз Мирзо Кенжабек.
1. Байир – от, отнинг елғир бир тури.
2. Наълайн – бир жуфт наъл, бир жуфт ковуш.
3. Шашт этмоқ – шошмоқ, шитоб этмоқ.
4. Гузашт – ўтмоқ, гузаштан феълидан, гузар қилмоқ.

(давоми)
****
Махтумқули отаси сингари бошланғич таълимни қишлоқ мактабида олган.
Кейин Марказий Осиёнинг улкан маданият ва илм-фан марказларидан бўлмиш Кўҳна Хива шаҳрида, «Шерғозихон» мадрасасида ўқийди.
Қизилоёқ овулидаги (ҳозирги Чоржўй вилояти, Халаж тумани) Идрис Бобо мадрасасида бир қанча вақт илм олади.
У Бухорои шарифдаги Кўкалдош мадрасасида ҳам таълим олган, деган маълумот бор.
Хивадаги энг нуфузли ўқув даргоҳи саналмиш «Шерғозихон» мадрасасида Махтумқули уч йил ўқиб, муҳим илмларни ўзлаштириб, Қуръони каримни хатм қилади, ўзи айтганидек, дили очилади, оқ-қорани, ҳақ-ноҳақни, дўст-душманни ажратадиган бўлади.
Ёш олим мадраса билан хайрлашув шеърида шукрона туйғуларини бундай ифода этади:
Ҳақдан бизга буйруқ – фарз эрур билим,
Сенда таълим олдим, очилди дилим,
Келсин дея кутар ул Карказ элим,
Кетар бўлдим, хуш қол, гўзал «Шерғози».
Ажратарман энди оқу қарони,
Дўст-рақиб, қардошим, Ҳақни, ёронни,
Ўқидим, кўтардим Китоб – Қуръонни,
Кетар бўлдим, хуш қол, гўзал «Шерғози».
Шоир шеър давомида «Илм, таълим олган сени унутмас», деса, охирида «Асло унутмасман тилло қописин» дея миннатдорлик изҳор этади.
Биз бу шеърга «Хивадаги Шерғозихон мадрасаси билан хайрлашув» дея ост сарлавҳа қўйдик.
У Хивадан қайтгач, мударрислик қилгани, айни вақтда заргарлик билан шуғуллангани нақл қилинади.
Махтумқули араб, форс тилларини пухта ўзлаштирган, чиғатой – эски ўзбек тилини мукаммал билган.
Бу ҳол унинг ижодидаги сўз бойликларидан ҳам аёндир.
Ижодидан маълум, Махтумқули Марказий Осиё ва Яқин Шарқнинг бир қанча диёрларини кезган, Бухоро, Хива, Афғонистон, Озарбойжонда бўлган.
«Занги Бобони кўрсам», дейишига кўра, Тошкентга ҳам келган бўлиши керак.
Наълайни Аршга тождир,
Номи оламга фошдир,
Икки жаҳон муҳтождир –
Араб забонни кўрсам, –
дейишига кўра, Мадинаи мунавварада ҳазрати Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак равзаларини зиёрат қилмоқ ниятида экани, яна:
«Иймоним йўлдош бўлса, Борсам, Каъбани кўрсам» ёки:
«Ниятим Каъбадир, хаёлим ҳаждир, Ихлосим бор ҳаж тавофин этмоққа», дейишига қараганда, муборак ҳаж ибодатини адо этмоқни ният қилганлиги англашилади.
(давоми бор)
Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК
«ОШИҚЛАР ҲАҚ ИШҚИНДА» китобидан
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•ака

Раббим! Ҳеч туганмас саховатинг бор,
Ҳар жонга ризқ учун кафолатинг бор.
Ҳар ишга Сен қодир, фақат Сен вакил,
Ҳар ишга бир Сенинг ваколатинг бор!..
(Ҳуд, 6; Анъом, 102; Зумар, 62).
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Раббим! Ҳеч туганмас саховатинг бор,
Ҳар жонга ризқ учун кафолатинг бор.
Ҳар ишга Сен қодир, фақат Сен вакил,
Ҳар ишга бир Сенинг ваколатинг бор!..
(Ҳуд, 6; Анъом, 102; Зумар, 62).
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 26-куни.
Милодий 2025 йил, 24-май.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 26-куни.
Милодий 2025 йил, 24-май.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
МАХТУМҚУЛИ
қуддиса сирруҳу
****
ЁР, САНДАН!
Булбулларни асир этган гул хандон,
Ё Раб, хабар биларманми, Ёр, Сандан,
Етти иқлим менга кўринар зиндон,
Ё Раб, хабар биларманми, Ёр, Сандан.
Исфандиёр, Руинтоб, Рустам, Золинда,
Шом, Нажафда, Макка, Дамашқ элинда,
Арши Курсда, Карбалонинг чўлинда,
Ё Раб, хабар биларманми, Ёр, Сандан.
Шароб ичиб, сархуш бўлиб, сакрасам,
Таним жонин қийма-қийма тўғрасам,
Гўрўғлидек тоғдан-тоғқа учрасам,
Ё Раб, хабар биларманми, Ёр, Сандан.
Бир гул анқир гўзал ёрнинг боғинда,
Булбул ҳужум айлар сўлу соғинда,
Байтуллоҳнинг Сафо, Марва тоғинда,
Ё Раб, хабар биларманми, Ёр, Сандан.
Шайх Санъондай узун ғамга улансам,
Шиблий каби туз-тупроққа белансам,
Каъба бориб, етти карра айлансам,
Ё Раб, хабар биларманми, Ёр, Сандан.
Юсуф каби зиндон ичра йиғласам,
Жиржис каби жон йўлинда чоғласам,
Юнус каби Ҳаққа қуллуқ боғласам,
Ё Раб, хабар биларманми, Ёр, Сандан.
Дуо қилиб, қўлим кўкка кўтарсам,
Гул Фарҳоддек қизил рангим сўлдирсам,
Қўбиз олиб, улуғ наъра чолдирсам,
Ё Раб, хабар биларманми, Ёр, Сандан.
Ийсо каби хилват тутсам самода,
Идрис каби қуллуқ этсам зиёда,
Хизр, Илёс каби кирсам зулмота,
Ё Раб, хабар биларманми, Ёр, Сандан.
Махтумқули, ошиқларинг мастинда,
Хира кўзи ҳайрон бўлар дўстинда,
Етти ерда, тўққиз фалак устинда,

* * *
Нақлга кўра, Махтумқулининг илк шеъри «Тургил, дедилар» манзумасидир. Шоир шеърда Аллоҳ таоло ато этган маънавий икромни шукрона ва ҳиссиёт билан баён этади:
Бир кеча ётардим, туннинг ярмида,
Тўртта отлиқ келиб, «Тургил!», дедилар,
«Хабар бергайдирмиз фурсат етганда,
Бул ерда эрлар бор, кўргил!» дедилар.
Назарим тушганда ул тўрт мардона,
Кўнглим жўша келди, бошим гардона, -
дея шоир маъно оламида эрлар – валий зотларни кўриб, кўнгли жўш уриб, боши айланганини айтиб, ҳис-ҳаяжонини изҳор этади. Маъно оламидан Махтумқулига инсонларни шеър билан Ҳаққа даъват этиш изни ва истеъдоди берилгани манзума замирида ифодаланган. Бу «Ўғлон, Аллоҳ ёринг, боргил, дедилар» сатридан ҳам англашилади.
Айтганимиздек, Махтумқули нафақат истеъдодли шоир, балки улкан аллома, аҳли ҳол, аҳли сирр, аҳли ҳикмат бўлган ориф зотдир. Маъно оламида унинг бир қанча азиз сиймолар билан иртиботи борлиги англашилади.
Бир қанча шеърида у ҳақ Пайғамбарлар, машҳур авлиёлар билан боғлиқ тушларини фараҳ ва шукрона билан баён этади. Чунончи, ҳазрати Шоҳ Баҳоуддин Нақшбанд ҳузурида олган файзларини бундай ифодалайди:
Бир кеча ётардим, Шоҳи Нақшбанд
Карами жўш уриб, бир нон кетирди;
Ўнг қўлида бода – гулгун шароби,
Чап қўлида тоза бирён кетирди...
Шеърда Махтумқули Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг маънавий таважжуҳ ва ҳимматларига мазҳар бўлганини ошкор этмоқда. «Бода – гулгун шароб»дан мурод ишқи илоҳий, улуғ валий руҳониятидан етган маънавий таважжуҳ, «тоза бирён» эса ҳикмат натижаси бўлган маънавий насибадир.
Бошқа бир шеърида шоир «сайрон ичинда» – сулукдаги сайр чоғида Пайғамбарлар ва азиз авлиёлардан иборат 32 нафар сиймони кўрганини билдиради ва: Туркистон эгаси – Хожа Аҳмад Яссавий ҳам улар орасида борлигини айтади:
Туркистон эгаси – сарвар,
Имом Қосим, Имом Жаъфар,
Яҳё билан Нуҳ Пайғамбар,
Боязид Султон ичинда...
Шеърда зикр қилинган Имом Қосим – хожагон силсиласидан ҳазрати Қосим ибни Муҳаммад ибни Абу Бакри Сиддиқ, Имоми Жаъфар эса ҳазрати Жаъфари Содиқ разийаллоҳу анҳумо ҳазратларидир. Шеър якунида шоир: «Махтумқули, сирим кўпдур...» деб ўз-ўзига сиғмаётганини, лойиқ сирдош излаётганини билдириб ўтади.
Шоир ижодида Илоҳий ишқ мавзуйи алоҳида ўрин тутади. Аммо у кўплаб мумтоз шоирлардек, ижодда мажозий муҳаббатни баҳона қилмайди, балки ҳақиқатни куйлайди. Шоир айтади:
Ошиқлар Ҳақ ишқинда
Ҳайрондадир-ҳайронда.
Кўз интизор изинда
Гирёндадир-гирёнда...
(давоми бор)
Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК
«ОШИҚЛАР ҲАҚ ИШҚИНДА» китобидан.

Раббим! Ҳар оятинг қалбга нур бўлур,
Англайдиган қалблар бахтга ёр бўлур.
Қалблар англамаса ҳақиқатларни,
Демак, кўзлар эмас, қалблар кўр бўлур.
(Ҳаж, 46)
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Раббим! Ҳар оятинг қалбга нур бўлур,
Англайдиган қалблар бахтга ёр бўлур.
Қалблар англамаса ҳақиқатларни,
Демак, кўзлар эмас, қалблар кўр бўлур.
(Ҳаж, 46)
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Болалар васфи билан боғлиқ шеърлар
****
ОТИШМАЛАР
(Жажжи дўстим Жамшидга)
Менинг гўдаклардан душманим йўқдир –
Холисман гумон деб аталган ҳисдан.
Гўдаклар поклиги билан улуғдир,
Соддалиги билан каттадир биздан...
Жажжи бармоқларин тўппонча қилиб,
У отаверади – қулайвераман.
Гоҳо очиқ жойдан, гоҳо беркиниб,
У отаверар, мен «ўлавераман».
Агар «ўлмай қолсам» отган кезида,
Бола хафа бўлар ва чекар озор.
Унинг мўлжал олган тиниқ кўзида
Нишонга теккулик нималардир бор!
Пинҳона ғараз йўқ бу бармоқларда,
Зимдан пиширмаган у ўз ишини.
Бу содда ўқлардан, бу пок ўқлардан,
Ўлими гўзалдир, ўлган кишининг!
Менинг гўдаклардан йўқдир душманим,
Гоҳо, ўз-ўзимни сезганда танҳо,
Машқ ҳам қилмай туриб чин отишмани,
Унинг ҳузурига шошаман гоҳо;
Даволаб қайтаман ҳар гал янгидан
Фалак инъом этган олий шукуҳни –
Ҳаёт ўқларининг турфа зангидан
Омон қолаётган омонат руҳни.
1980
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
ОТИШМАЛАР
(Жажжи дўстим Жамшидга)
Менинг гўдаклардан душманим йўқдир –
Холисман гумон деб аталган ҳисдан.
Гўдаклар поклиги билан улуғдир,
Соддалиги билан каттадир биздан...
Жажжи бармоқларин тўппонча қилиб,
У отаверади – қулайвераман.
Гоҳо очиқ жойдан, гоҳо беркиниб,
У отаверар, мен «ўлавераман».
Агар «ўлмай қолсам» отган кезида,
Бола хафа бўлар ва чекар озор.
Унинг мўлжал олган тиниқ кўзида
Нишонга теккулик нималардир бор!
Пинҳона ғараз йўқ бу бармоқларда,
Зимдан пиширмаган у ўз ишини.
Бу содда ўқлардан, бу пок ўқлардан,
Ўлими гўзалдир, ўлган кишининг!
Менинг гўдаклардан йўқдир душманим,
Гоҳо, ўз-ўзимни сезганда танҳо,
Машқ ҳам қилмай туриб чин отишмани,
Унинг ҳузурига шошаман гоҳо;
Даволаб қайтаман ҳар гал янгидан
Фалак инъом этган олий шукуҳни –
Ҳаёт ўқларининг турфа зангидан
Омон қолаётган омонат руҳни.
1980
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
ХОРАЗМ. ШОВОТ...
Менинг гўдаклардан душманим йўқдир,
Холисман гумон деб аталган ҳисдан.
Гўдаклар поклиги билан улуғдир,
Соддалиги билан каттадир биздан...
Мирзо Кенжабек
@m_kenjabek | @xojagon_uz |instagram | youtube
Менинг гўдаклардан душманим йўқдир,
Холисман гумон деб аталган ҳисдан.
Гўдаклар поклиги билан улуғдир,
Соддалиги билан каттадир биздан...
Мирзо Кенжабек
@m_kenjabek | @xojagon_uz |instagram | youtube