Мирзо Кенжабек ижодхонаси
6.11K subscribers
2.37K photos
315 videos
37 files
1.23K links
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи, шайх ва шоир устоз Мирзо Кенжабек (Мирзо Аҳмад Хушназар Термизий)нинг ижодхонаси.

ЎЗАНДАН МАЪЛУМОТЛАР ОЛИНГАНДА МАНБА КЎРСАТИШ ЛОЗИМ!
Download Telegram
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 19-куни.
Милодий 2025 йил, 17-май.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

МУМТОЗ ШЕЪРИЯТ ФИДОЙИСИ

Бобораҳим Машраб ижоди фидойиси
Жалолиддин Юсуфий ёди


****
Мумтоз адабиёт фидойиси, заҳматкаш олим, санъаткор хаттот Жалолиддин Юсуфий 1945 йилда Самарқанд (ҳозирги Навоий) вилоятининг Хатирчи туманида зиёли ўқитувчи оиласида дунёга келган.

У кишининг ўлмас шеърият борасидаги беминнат хизматлари қадрланиб, 1984 йилда – атоқли жамоат арбоби, адиб Сарвар Азимов Ёзувчилар уюшмасига раҳбарлик қилган даврда Уюшма аъзолигига қабул қилинган эди.

Бу маънавий эътибор шоиртабиат олимни янада руҳлантириб, янги рағбат, ғайрат ва шижоат билан илмий-ижодий ишга киришди.

Машраб ижоди борасида кўп муҳтарам олимлар хайрли ишлар қилиб, илмий-тадқиқий мақолалар ёзганлар.

Булар орасида Жалолиддин Юсуфийнинг хизматлари беқиёсдир.
Машраб шайдоси бўлган бу зот кўплаб қўлёзма ва тошбосма асарлардан мумтоз шоир шеърларини жамлаб, аввал «Меҳрибоним қайдасан» (1990) китобини, кейин “Девон”ни (2006) кўплаб нусхада нашр эттирди.

Олимнинг сўзбоши тарзидаги мақоласи, луғат, шарҳ ва изоҳлари улкан илм ва кенг дунёқараш маҳсулидир.

Биз у кишининг нусхалари асосида Машраб “Куллиёт”ини қайтадан нашрга тайёрлаб, чоп этишга (2017) ва кўп йилдан бери тўшакда бемор ётган олимнинг дуосини олишга муваффақ бўлдик.

У киши яна Машрабнинг “Мабдаъи нур” достонини марҳум олим Исматулла Абдуллаевдан кейин қайтадан жорий имлога табдил этиб чиқди.

Бу достон ҳазрати Мавлоно Жалолуддин Румийнинг “Маснавийи маънавий” асарига татаббуъ тарзида ёзилган бўлиб, муайян байтлар шарҳидан иборат экани илм аҳлига маълумдир.

Камина дафтарларда қолган бу нусхани нашрга тайёрлаш жараёнида олдинги чопларда беихтиёр йўл қўйилган саҳву нуқсонлар теран билимдонлик билан тузатилиб, жиддий эътибор билан кўчирилганига шоҳид бўлдим.

Яна у киши Машрабнинг “Кимё” асарини ҳам араб имлосидан жорий ёзувга табдил этган эди.

Лекин олим бу нусхани ўз кутубхонасидан топа олмади ва кимга берганини ҳам эслай олмади. Шояд, нусха топилса, бу нодир асар ҳам нашр этилиб, халқимизга етказилар эди.

(давоми бор)


УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Дўстлар илтимосига кўра, такрор.

Бу улуғ ҳикматларни қанча такрор қилсак, шунча оз...

ҲАЗРАТИ АЛИ ҲИКМАТЛАРИ
(Розияллоҳу анҳу)

ИЛМ АФЗАЛМИ, МОЛ-ДУНЁ АФЗАЛМИ?

1. Илм мол-дунёдан афзалдир. Илм пайғамбарларнинг меросидир, мол эса Қорун, Шаддод, Фиръавн ва бошқа шунга ўхшаганларнинг меросидир!.

2. Илм мол-дунёдан афзалдир. Илм сени қўриқлайди, молни эса сен қўриқлайсан.

3. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол эгасининг душмани кўп бўлади, илм эгасининг дўсти кўп бўлади.

4. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молни сарфлаганинг сари у камайиб боради, илмни сарфлаганинг сари у кўпайиб боради.

5. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол эгасини бахил-қизғанчиқ деган ном билан маломат қилиб чақиришади, илм эгасини эса иззат-икром ва ҳурмат-эҳтиром билан чақиришади.


6. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молни ўғридан сақлаб яширилади, илмни эса ўғридан сақлаб яширилмайди.

7. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молнинг эгаси қиёмат куни ҳисоб-китоб қилинади, илм эгаси эса қиёмат куни шафоъат қилади.

8. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол узоқ вақт туриши ва замонлар ўтиши билан эскиради ва қадри кетади, илм эса асло эскирмайди ва қадри кетмайди.

9. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол қалбни қорайтиради, илм эса қалбни ёритади – ёруғ ва нурли қилади.

10. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молнинг эгаси бора-бора худоликни даъво қилади, илм эгаси эса ҳамиша бандалик мақомида туради.

Мирзо Кенжабек
(“Ошиқлар ва орифлар” китобидан).

(Бошқа ўзанларга олувчилар манбаъни ва мусаннифни кўрсатишлари шарт.)

@m_kenjabek
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 20-куни.
Милодий 2025 йил, 18-май.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
* * *

Ҳаёт йўлларида дўст бор, ғаним бор,
Дунё матоидан қандай ғамим бор?
Раббим бор, меҳрибон, Пайғамбарим бор,
Бас, менинг оламда нима камим бор?!

Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
****

ҲОЖИЛАР

✍️Устоз Мирзо Кенжабек.
🎙Муҳаммад Қурбон Қиличев.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
МУМТОЗ ШЕЪРИЯТ ФИДОЙИСИ

Бобораҳим Машраб ижоди фидойиси
Жалолиддин Юсуфий ёди


(давоми)

****
Жалолиддин Юсуфийнинг яна бир улкан хизмати бор. У киши хаттотлик санъати билан Машрабнинг турли баёзлардан тўплаган шеърларини араб ёзувида нодир ҳуснихатда кўчириб чиққан.
Ҳозирда бу қимматли қўлёзма олимнинг укалари – шоир ва адабиётшунос олим Камолиддин Юсуф қўлларида сақланади.

Биз ушбу нодир асарни ҳам жорий ёзувдаги матни билан бирга нашрга тайёрладик.

Ўзбек китобхони бу халқ олимининг хизматлари натижасида Машраб ижодидан тўлиқ баҳраманд бўлиш, мумтоз шоирни яхшироқ ва тўлиқроқ таниш имконига эга бўлди.

Маълумки, мустамлака даврида (ХХ асрда) мумтоз шеърият, яъни қадимий девон адабиёти анъаналари асосида яширин ижод қилган ва маънавий хазиналари халққа етказилмай қолган шоирлар бор эди.

Фаҳмий Марғиноний, Мирзо Камол Охунд, Фақирий Шаҳрисабзий, Йўлдошхўжа Доғий, Дадахон Суҳайлий каби зотлар шулар жумласидандир.

Булар орасида Самарқандда яшаб ижод қилган Ибни Давлат исмли мумтоз шоир ҳам бор. Жалолиддин Юсуфий бу зотнинг девонини араб ёзувидан жорий имлога кўчириб, чопга тайёрлаган эди.
Афсус, бу девонни олим ҳаётлигида нашрга этишга улгура олмадик.

Жалолиддин Юсуфийнинг аждодлари вақтида замонасининг эътиборли алломаларидан ҳисобланган, хусусан, етти-тўққиз пушт юқори бобокалонлари Саййид Жалолуддин Бухорий улкан олим, моҳир хаттот бўлиб, Мир Араб мадрасасининг устозларидан бўлган.

Оталари Саййид Муҳаммад Юсуф (Юсуфжон Ҳақбердиев) ўз фарзанди Жалолиддинни Машраб ва мумтоз шеърият муҳаббати билан тарбият қилган, у кишига нозик хаттотлик санъатини ўргатган.

Машраб асарларини жамлаш ва кўчриш у кишига отамерос хислатдир. Чунки бу мумтоз шоир шеърларини тўплашда дастлаб оталари ташаббус кўрсатган.

Юсуфийнинг бобомерос кутубхоналарида ҳозир ҳам кўплаб нодир (50 яқин) асарлар билан бирга Машраб китоблари сақланади.

Вақтида марҳум аллома, доктор, профессор Ғайбулла Саломов Жалолиддин Юсуфийнинг маънавий хазиналарини ардоқлаб, у кишини: “Халқ академиги, халқ орасидан, оддий қишлоқ муаллимидан чиққан аллома!” – деб алқаган эди. Менимча, бу муҳаббатли таърифда муболаға йўқ, балки эътироф бор, хизматни қадрлаш бор.

Жалолиддин Юсуфий 2017 йилнинг 10 декабрида моддий оламни тарк этди. Шундай билимдон олим ва мумтоз шеърият фидойисининг ҳаётдан кетиши илм-маърифат олами учун улкан йўқотишдир. Ёзувчилар уюшмаси раҳбарияти олимнинг тўшакда бемор ётиб, моддий ва маънавий далдага эҳтиёжманд экани ҳақида хабар топиб, у кишини йўқлаб, баҳоли қудрат ёрдам беришга улгуриб қолгани хайрли иш бўлди.

Марҳум аллома ўз илмий-ижодий ишларини охирига етказишни укалари Камолиддин Юсуф иштирокида менга ишониб топширган эди.

Камина тўртта асарни навбатма-навбат нашрга тайёрламоқдаман.

Марҳумга яхши амаллари ҳамроҳ бўлиб, Яратган Зот у кишини Ўз раҳматига олишини тилаб қоламиз.

2017, декабрь.


УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qur'oni Karimning Buxoriy bosmasini bilasizmi?

🕊Telegram |📱Instagram
📺 YouTube |📱Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 21-куни.
Милодий 2025 йил, 19-май.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Хожа Али ар-Ромитаний (қуддиса сирруҳ) ҳазратларидан: «Иймон нимадир?» – деб сўрадилар. Ул зот: «Узмоқ ва уламоқ!» – дедилар.
Бу сўзларида бир неча маънога ишора бор.
1. Қалбнинг самимий тасдиқини тилга кўчирмоқ, дилдаги ҳақиқатни тилга уламоқдир.
2. «Узмоқ ва уламоқ»дан рамзий маъно шуки, солик дунёдаги ўткинчи орзу ҳаваслардан, беҳуда хаёллардан, дунё ҳирси ва муҳаббатидан кўнглини узсин ва кўнглини Ҳақ таолога боғласин. Шундан кейингина ҳақиқий иймонга сазовор бўлади, иймон ҳаловатига эришади.
3. Ҳазрат Азизоннинг тўқувчилик касблари билан боғлиқ маъноси бор...

****

УЗМОҚ ВА УЛАМОҚ

(Кўҳна Урганчда ҳазрати Азизон Али ар-Ромитаний ал-Бухорий зиёратлари)


Ҳазрат Азизондан асҳоби камол
“Иймон нима?” дея сўрмишлар савол.
“Узмоқ ва боғламоқ!” демишлар Ҳазрат,
Бу сўзга жон фидо, бу сўзга ҳайрат!

Маъно талқинида дилни доғлайсиз:
Нимани узасиз, нени боғлайсиз?
Иймоннинг шарти не, азиз дўсту ёр,
Дил билан тасдиқдир, тил билан иқрор.

Дилни Ҳақдан ўзга илоҳдан узиб,
Ёлғиз Аллоҳ билан иртибот тузиб,
Чин иймон неъматин жойлайсиз дилга,
Дилнинг тасдиқини улайсиз тилга!

Ёмон қилмишлардан узасиз кўнгул,
Яхши хислатларга боғланур сўнг ул!
Дунёдан кўнгилни узасиз, албат,
Дилни охиратга боғлайсиз фақат.

Ҳақдан бошқа не бор – кўнгил узасиз,
Ёлғиз Ҳаққа боғлаб, бирлик тузасиз.
Видо айтиб буткул мосиваллоҳга,
Кўнгилни боғлайсиз ёлғиз Аллоҳга!

Эй дил, бу ҳикматга борлиғинг тўлдир:
Узмоқ ва уламоқ маъноси шулдир!..
Ё Раб! Даргоҳингга бизни қариб эт,
Узмоқ ва боғламоқ бахтин насиб эт!

Биз учун маърифат анжуманин туз,
Дунё занжиридан кўнглимизни уз!
Ё Раб! Лутфинг ила дилларни чоғлат,
Қалбимизни ёлғиз Ўзингга боғлат!..


2022 йил, 15-ноябрь, сешанба.


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
****

«УЗМОҚ ВА УЛАМОҚ»


✍️Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
🎙Комронбек САМАРҚАНДИЙ.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 22-куни.
Милодий 2025 йил, 20-май.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
#ирфон

****

Қалби яланғоч – ҳақиқатга оч, дардлари ошкор – ташнаи дийдор, ишқи оташнок, муҳаббати пок, сўзлари ўтлиғ, оҳлари дудлиғ, мажозлари тагли, ҳақиқати рангли, туйғулари жорий, мақсуди олий, қўрқуви пурғам, умиди маҳкам, ҳислари тошқин, шеърлари жўшқин, иймони соғлом, ихлослари том – биз билган ва биз севган Машраб ана шудир!..



Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК

“Ошиқ Машраб ва тасаввуф олами” китобидан



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Тушти савдои муҳаббат бошима,
Op этар мардум келурға қошима.

Ул муҳаббат кўйида қон йиғладим,
Етти иқлим ғарқ бўлди ёшима.

Сажда айлар зоҳид ул меҳроб аро,
Мен қилурман сажда эгма қошима.

Муҳтасиб тўктурди соқий бодасин,
Етмади ақли ани сирдошима.

Кунда юз минг жабр этсанг, ўргулай,
Қўй қараб ғам юкини бардошима.

Машраби девонани ҳайрон этиб,
Не сабабдин келмадинг бир қошима?


БОБОРАҲИМ МАШРАБ
қуддиса сирруҳу




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
ҒАЗАЛ

То жаҳонда ишқу ғам ёдгори бор,
Ҳар кўнгулнинг ўз азиз асрори бор.

Кимки, юзда кулгуси бор – пардадур,
Дилда ўлмас дардининг мозори бор.

Топди иймон давлатин улким, мудом
Дилда – тасдиқ, тилда ҳам иқрори бор.

Пок кўнгул Ҳаққа нечоғ бўлса яқин,
Шунча кўп қўрқувда оҳу зори бор.

Боқ, қуёшга кўп яқин бўлган сари
Чўққилар бошида оппоқ қори бор.

Кундузи қайнар жаҳон бозорлари,
Ишқ элининг кечалар бозори бор.

Тунлари бўлгай қамардек нур фишон,
Ҳар кишининг гар шамсдек ёри бор.

Бор ҳаёт урфики, булбул дод этар,
Гулнинг эрса бир сукут изҳори бор.

Маъсият домида Мирзо йиғлагай,
Дилда – андуҳ, тилда истиғфори бор.


01.12. 2022.


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
****

Маснавийхонлик суҳбатидан лавҳа.

"ИСЛОМ МАМЛАКАТЛАРИ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ" ҳадя этилди.
Бўлажак тақдимот ҳақида хушхабар эълон қилинди.

ҲАР БИР ОИЛА УЧУН ЗАРУР.

— Бу улуғ китобни қаердан топамиз?

— +998 97 102 80 88


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 23-куни.
Милодий 2025 йил, 21-май.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

“Дунёда яхшиликдан кўра оғир юк йўқ. Чунки сенга яхшилик қилган киши сени боғлаб қўйган бўлади, ёмонлик қилса, сени ўз ҳолингга эркин қўйган бўлади”.


ШАЙХ МУҲАММАД ҲАКИМ АТ-ТЕРМИЗИЙ қуддиса сирруҳу




Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК “Буюк Термизийлар” китобидан.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
ҲАЗРАТИ БОБОРАҲИМ МАШРАБ қуддиса сирруҳу шеъриятидан

****

"ЗИНДАЛИКДА ҚАДРИ УМРУНГНИ БИЛИБ, ТОАТДА БЎЛ"


****

Маънавият бозори Ҳақ зикри билан қизийди: “Умр савдосини нобуд қилма, бозоринг Манам”.

Умр ҳаводис чақмоғи кабидир, лекин ғофил одам ой ва кун туришида бир лаҳза фурсат йўқлигини билмайди, кеча ва кундузнинг алмашиниб туришини тафаккур қилмайди, Ҳақ таоло бу коинотни, осмонларни ва ерни беҳуда яратган эмас:

“Умр чун барқи ҳаводис, ғофил одам билмади,
Ойу кун оромига бир лаҳза фурсат эмас”.


Рўзғорнинг тавоғи синса, бир чора қиласан, умринг тавоғи синса, қайга борасан? –

Зиндаликда қадри умрунгни билиб, тоатда бўл,
Бас, мабодо қўрқаман – қўлдан тушиб сингай тавоғ.

Умр гавҳари баҳоси йўқ, ноёб гавҳардир, яхши бир экин экмасдан, надомат билан умринг ўтмасин:

“Бебаҳо, ноёбдур, билсанг, бу умрунг гавҳари,
Умринг ўтти, во дариғо, қилмадинг бир яхши кишт”.


Ҳолбуки, умрингнинг ҳар соати учун қон йиғласанг, арзийди: “Бул ўтган умрунга ҳар соати қон йиғласанг, арзир”.



Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК

"Ошиқ Машраб ва тасаввуф олами" китобидан


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

УЛУҒ ХИСЛАТ ҚАСИДАСИ

Оппоқ матоҳ ўраб, қайга борурсан?  -
Кўнгулдан қилиб чин тавба, борурсан.
Халқим!  На Парижу на Рим матлабинг,
Пул топдим дегунча, Каъба борурсан!


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•