Мирзо Кенжабек ижодхонаси
6.2K subscribers
2.34K photos
311 videos
37 files
1.23K links
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи, шайх ва шоир устоз Мирзо Кенжабек (Мирзо Аҳмад Хушназар Термизий)нинг ижодхонаси.

ЎЗАНДАН МАЪЛУМОТЛАР ОЛИНГАНДА МАНБА КЎРСАТИШ ЛОЗИМ!
Download Telegram
«Маснавийхонлик дарслари»нинг 31-суҳбатига марҳамат

❤️ Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларининг «Маснавийи маънавий» асарини тушунишга ва ҳаётимизга татбиқ этишга қаратилган «Маснавийхонлик дарслари» суҳбатининг 31 дарси 6 майда бўлиб ўтади.

✔️ Суҳбатга Рустамжон домла Раҳматуллоҳзода ва Мирзо Кенжабек устоз ташриф буюрадилар.

Марҳамат, навбатдаги илм мажлисига ташриф буюринг! 😊

📆 6 май, 14:00

📍 «Hilol Nashr» нашриёти

@hilolnashr
Қадрли дўстлар! "Маснавийи маънавий" асарининг муҳиблари!

МАСНАВИЙХОНЛИК дарсларининг 2025 йил, 6-май, сешанба (ҳижрий 1446 йил, 8-зулқаъда) кунги суҳбатида Анушервони Одил номи ўрнига хатоан Хорун ар-Рашид деб айтган эканман.

Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Одил подшоҳ замонида туғилдим" деганлар ва Анушервони Одилни назарда тутганлар.

Хатоим учун дўстлардан кечирим сўраб, Анушервони Одил деб тузатиб қабул қилишларини сўрайман.

Эҳтиром ила, фақиру ҳақир
Мирзо Кенжабек.
06.05.2025.

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 9-куни.
Милодий 2025 йил, 7-май.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
* * *

Раббим! Ҳар нарсага тўлов бор, филҳол,
Сенинг неъматларинг текин ва ҳалол.
Қуёш ва ҳавога тўлов бўлсайди,
Инсонда яшашга қолмасди мажол.


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
****
Ёшлик ва мажозий муҳаббат лирикаси
* * *
Исмат Хушев:

"МИРЗО КЕНЖАБЕКНИНГ БУЮК ШЕЪРИ... БУГ
УН ТОПДИМ..."

03.05.2025.

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 10-куни.
Милодий 2025 йил, 8-май.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Аслий дўсту ёрлар келсин биз томон,
Ғамгинлар, беморлар келсин биз томон.
Давлати борларни тўрга ўтқазинг,
Фақат қалби борлар келсин биз томон!..


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

ВАТАН ВА ОЗОДЛИК ФАРЗАНДИ

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев
ҳақида хотиралар


****

НИСБИЙ ТАЪРИФЛАР

Шукур Холмирзаев ҳақида: «Ўзбек адабиётида Абдулла Қаҳҳордан кейин ҳикоя жанри имкониятларини бир поғона кўтариб қўйди», деган таъриф юради.
Бу иқрор ва улуғлаш менга камситиш бўлиб туюлади.

Менимча, бу фикр икки адиб ижодини ҳам теран билмасликдан туғилган.

Шукур Холмирзаев ҳикоя бобида ўз мустақил мактабига эга бўлган беназир адибдир.
Бу мактаб янги асрларга ҳам татиса керак.

Шукур Холмирзаев ижодининг юксаклиги унинг мавзулари, фалсафаси, замонавийлиги, ғоялари ва хос санъати билан белгиланади.

У даврлар мафкурасига ўзини «боғлаб бермади». У қўлидан келганча занжирларни узган адибдир.

Зотан, Шукур ака васиятномасида:

«Менинг асарларим, хусусан, ҳикояларим, ўзбек адабиётида янги босқичдир; бунинг изоҳини билгичлардан ҳам сўраш лозим», деб бежиз айтмаган.

У ўз халқини маҳдудликда айблаш ва «калтаклаш» йўлини тутмади, унинг улуғ имкониятларини эслатиш, кимлигини ўзига англатиш, ўзлигини танитиш, уни уйғотиш, курашларга ва озодликка ҳозирлаш йўлини тутди.

«Ўзбек халқининг ярим асрлик ҳаёти Шукур Холмирзаев ижодида акс этган», деган таъриф ҳам нисбий.

Унинг биттагина ҳикоясида баъзан бир аср «тарихи» акс этади.


«Ҳукумат» деган ҳикоясини ўқинг, бир аср фожеасини томоша қилинг. Бир тузум ва жамият ҳалокатини кўринг.

«Устоз» деган ҳикояда давр мафкураси қули бўлган, устоз қиёфасидаги жаллод сиймоси чизиб берилган.
«Табассум» ҳикоясида Мўминнинг кўкрагини безаган шўро орден-медаллари фақатгина ўз халқига, ўз ватанига хиёнати ва сотқинлиги учун эканлиги тагдан очилган.

****

Шукур ака устоз Абдулла Ориповни олдида ҳам, ортида ҳам «Абдуллажон» деб гапирар, эътироф ва ҳурмати улуғ эди. Эркин Воҳидни юксак эҳтиром билан тилга оларди. Рауф Парфини сўз санъаткори деб биларди. Иброҳим Ҳаққулнинг суҳбатини жуда хушлар эди, соатлаб гаплашиб ўтирарди. Усмон Азимни суюб, ардоқлаб гапирарди. Сирожиддин Саййидни яхши кўрарди.
Кейинги авлод ёзувчиларига ажиб, аниқ-тиниқ таърифлар берарди. Баъзиларнинг мавзуси яхши бўлиб, маҳорати сустлигини, баъзиларнинг ёзгани яхши бўлиб, сарлавҳалари жойига тушмаганини, баъзиларнинг жумлалари «ғиштдек» қаланиб, бир саҳифада бирорта хатбошиси йўқлигини айтарди.
Ўз ватани тарихини билмаган, унга қизиқмаган, муҳим тарихий мавзуларини четлаб ўтган ёзувчиларни танқид қиларди.
Сўз санъатида масхарабозликни ёқтирмас эди.
Ҳатто, Толстой тилидан: «Тавба, санъат асари ҳаётни масхара қилса, яхшимиш», – деган эди («Танҳолик»).

* * *

Шукур Холмирзаев ижоди асосан истиқлол даврида расман қадрланди: 1991 йилда Ўзбекистон халқ ёзувчиси унвони, 2000 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени берилди.

(давоми бор)


УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 11-куни.
Милодий 2025 йил, 9-май.

КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ҳаёт – илмда, роҳат – маърифатда, завқ – зикрдадир.

****

Шавқ ошиқларнинг дорул-мулкидир. Ўшал дорул-мулк ичида бир тахт қургандирлар. Ҳануз омол унга етмагандир.

****

Ҳар иш мужоҳада бирлан бўлмоғи керакки, ундан Ҳақ таолонинг фазли кўрилгай.


Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

9-МАЙ - ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ

****

ЎҚ

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Улаш бобога хат

Ишонгил,
Ёлғиз сен эмассан, отам,
Вужуддаги ўқдан қийналиб толган.
Ишонгил,
Жисмимда ўқ бор менинг ҳам –
Кўкрак қафасимни ларзага солган.

Умримни титратар чап ёнимдаги
Бу ўқ – тинч замоннинг нотинч шарпаси,
Сени қийнагандек вужудингдаги
Қирқинчи – қирғинли йиллар парчаси...

Ўтасан аэропорт назоратидан,
Магнит жаранглайди. Тугар саботинг.
Менинг ҳам бу оғриқ асоратидан
Жаранглаб ўтади бутун ҳаётим!

Сен тунлар эслайсан
Жанг майдонида
Қандоқ даҳшатларга тушганларингни;
«Пул», «Алдов», « Хиёнат» –
Ҳақ нишонида
Мен кўзлаб яшайман душманларимни.

Иккимиз ҳам шундоқ безовта, бедор,
Сенда ҳам, менда ҳам тунлар ором йўқ:
Сенинг вужудингда отилган ўқ бор,
Менинг вужудимда – отилажак ўқ!..

1980

МИРЗО КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ўтган асрнинг 90-йиллари ўзбек шеъриятида мустақиллик йўлида ўз-ўзини сафарбар этган авлоднинг курашлари билан эсланади. Бу авлод орасида бир ном борки, уни бугун китобхонлар маърифий мавзулардаги ижоди билан тилга олади. Бу эслов унинг лирикасини, бўлганда ҳам жанговар лирикасини бироз сояда қолдиргандек. Мирзо Кенжабек – ижоди ана шундай кескин бурилишларга, сокинлигу суронларга, курашлар, енгилишлар ва Ҳаққа таслим бўлишларга бой адиб...

****


ОТИЛМАГАН ЎҚ

ХХ асрнинг 80-йиллари... Мустамлака тузуми ҳали қонли қамчисини ўйнатиб турган бир давр. Миллатнинг бошига “пахта иши”, “ўзбек иши” каби балолар ҳали келиб улгурмаган бўлса-да, бир шоир йигит юраги билан бу қаттол зулмнинг кейинги даражасини сезиб турар эди. Бу унинг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган Улаш бобога хат тарзида битилган “Ўқ” шеърида аён бўлади:

Ишонгил,
Ёлғиз сен эмассан, отам,
Вужуддаги ўқдан қийналиб толган.
Ишонгил,
Жисмимда ўқ бор менинг ҳам –
Кўкрак қафасимни ларзага солган...


Шеър композицияси шундайки, муаллиф лирик қаҳрамон “жисмидаги ўқ” ва Улаш бобонинг оёғида қолиб кетган ўқ билан боғлиқ тафсилотларни параллел бериб боради: бири тинч замоннинг нотинч шарпаси бўлса, бошқаси 40-йилларнинг қирғинларини эслатиб туради; бири аэропорт назоратидан ўтаётганда магнит ускуналар овозидан сесканиб кетса, бунисининг бутун умри ана шундай оғриқда ўтади; бири тунларда жанг майдонидаги даҳшатларни эслаб уйқусиз бўлса, бошқаси пул, алдов ва хиёнат каби бугунги душманларини кўзлаб тонг оттиради. Шеърда лирик қаҳрамон ўзининг дардини Улаш бобонинг оғриқлари билан таққослар экан, бунда фақат битта фарқни таъкидлайди. Бу фарқ эса шеърнинг кулминацияси ва финалини белгилаб беради. Агар буни илмий тил билан изоҳлаш зарур бўлса, бутун шеър таносуб санъати асосида (ўзаро мутаносиб жиҳатлар таъкиди) билан қурилган-у, охирги икки мисра тазод (қарама-қаршилик)га айланмоқда:

Иккимиз ҳам шундоқ безовта, бедор,
Сенда ҳам, менда ҳам тунлар ором йўқ:
Сенинг вужудингда отилган ўқ бор,
Менинг вужудимда – отилажак ўқ!..


Хўш, бу ўқ қачон отилади?! Қачон шоир ўз ижодий амбицияларини намоён қилади?! “Ўқ” шеъри 1980 йилда ёзилган бўлса, кўп ўтмай ўзбек шеъриятида ошкоралик шамоллари эса бошлайди. Барча шоирлар бирваракайига ижтимоий ҳақиқатларни қаламга ола бошлади. Бу даврда Мирзо Кенжабек шеъриятида ўша 80-йилда айтилган ўқнинг отиладиган даври бўлди дея оламиз. Шоирнинг Мустақиллик даврига қадар ёзилган шеърлари унинг ижодида алоҳида давр бўлиб қолди. Адабиётга муҳаббат ва самимий туйғулар куйчиси бўлиб кириб келган шоир ўз ижодий ракурсини ўзгартирди. Бу жараён онгли равишда қилинганини шоирнинг шеърларидан англаш мумкин.


Суҳроб ЗИЁ
"Истеъдод барча замонларда жасоратдир" мақоласидан




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 12-куни.
Милодий 2025 йил, 10-май.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

АССАЛОМ, АҲЛИ ДИЁНАТ ҲОЖИЛАР,
ЕТДИ АЛЛОҲДАН ИНОЯТ, ҲОЖИЛАР.


МИРЗО КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

ҲОЖИЛАР

Ассалом, аҳли диёнат ҳожилар,
Етди Аллоҳдан иноят, ҳожилар.

Чорлади Ҳақ, чиқдингиз "Лаббайка!" деб,
Ўзбекистондан тумонат ҳожилар.

Элу юрту хонадон, хеш-ақрабо
Ҳақ таолога омонат, ҳожилар!

Меҳрибон Парвардигор меҳмонисиз,
Ҳар дуо бўлгай ижобат, ҳожилар.

Асли эҳром дилдаги тақво эрур,
Оқ матоҳ - зоҳир аломат ҳожилар.

Бу жаҳонда Раббимиз зикри билан
Қалбимиз топгай ҳаловат, ҳожилар.

Ҳар ибодат Охират савдосидир,
Шул эрур асли тижорат, ҳожилар!

Ассалом, аҳли диёнат ҳожилар,
Етди Аллоҳдан иноят, ҳожилар.

Ҳожини камситманг, эй аҳли жаҳон,
Ҳаж эрур хос бир каромат, ҳожилар.

Ҳожини, Каъба тушиб, жаннат сари
Чорлагай рўзи Қиёмат, ҳожилар.

Ҳар кўнгилга эслатар Маҳшар кунин
Сиз билан гавжум Арофат, ҳожилар.

Тошлаганда, ичдаги шайтонни ҳам –
Нафсни ҳам айланг маломат, ҳожилар!

Фикр этайлик, асли қурбонлик надир?
Бул фидолик, бул садоқат, ҳожилар.

Эслангиз, сидқи Халилуллоҳ билан
Ота шод, ўғлон саломат, ҳожилар.

Бу тавоф не? Асли инсон қалбига
Каъба бир қасри ҳимоят, ҳожилар!

Ассалом, аҳли диёнат ҳожилар,
Етди Аллоҳдан иноят, ҳожилар.

Ваҳки, Иброҳим мақоминда туриб,
Тош вужуд йиғлар ниҳоят, ҳожилар.

Бас, Сафою кўҳи Марва ораси
Чин таваккулга ишорат, ҳожилар.

Оби зам-зам барча дунё аҳлига
Қудрати Ҳақдан далолат, ҳожилар!

Сочни олдирсак, кетар бўлсин, басе,
Бошдаги барча разолат, ҳожилар!

Ассалом, аҳли диёнат ҳожилар,
Етди Аллоҳдан иноят, ҳожилар.

Оҳ, Ҳабибуллоҳ билан Ясриб гўзал,
Топди ул зотдан шарофат, ҳожилар!

Пок Расулуллоҳга денг элдан салом,
Равзани айлаб зиёрат, ҳожилар.

Икки олам сарварига рўбарў,
Йиғлашиб айтур саловат, ҳожилар.

Боғи Жаннат бор Набий меҳробида,
Ҳужжати асри саодат, ҳожилар!

Ассалом, аҳли диёнат ҳожилар,
Етди Аллоҳдан иноят, ҳожилар.

Тавбангиз даргоҳида бўлсин қабул,
Ҳажингиз этсин шафоъат, ҳожилар.

Чиқдингиз ҳимматли Ислом юртидан,
Кўрсатинг жаҳду матонат, ҳожилар.

Бас, ибодатлар билан нурли бўлинг,
Бўлмагай турли қиёфат, ҳожилар.

Элу юрт, миллат, Ватан қадрин билинг,
Соғ бориб, қайтинг саломат, ҳожилар.

Бу фақир Мирзони ҳам айланг дуо,
Раббимиз берсин саодат, ҳожилар!

Ассалом, аҳли диёнат ҳожилар,
Етди Аллоҳдан иноят, ҳожилар.

2001

Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Hojilar
<unknown>
#шеърият

Ҳожилар!

Устоз Мирзо Кенжабек ижодлари.
🎙Устоз Собитхон қори ҳафизаҳуллоҳ ўқидилар.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 13-куни.
Милодий 2025 йил, 11-май.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Келар бўлсанг, менга, эй дўст,
дили донони бошлаб кел,
Сўник ғофилни дуч қилма,
асл шайдони бошлаб кел!


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

«Боязид бизнинг орамизда, фаришталар орасидаги Жаброил кабидир».

Жунайд Бағдодий қуддиса сирруҳу

****

«Ўн саккиз минг оламнинг барчасини Боязид кўрди. Ва Боязид каби эр йўқдир».

Шайх Абу Саид Абул Хайр қуддиса сирруҳу

****

Боязид Бистомий бир юз ўн учта шайхга хизмат қилди. Шулардан бири ҳазрати Жаъфари Содиқ розияллоҳу анҳу эди.

Бир куни Жаъфари Содиқ:
- Ё Боязид! Фалон китобни токчадан олиб туш,- деди.
- Қайси токчадан?
Жаъфари Содиқ марҳамат этди:
- Шунча вақтдан бери шу ердасан, ҳали токчани кўрмадингми?
Боязид айтдики:
- Ё Шайх! Мен сизнинг ҳузурингизга тафарружга (сайр-томошага) келмадимки, бошимни кўтариб тўрт томондан нарса қарасам.
- Бу сўз Шайхга хуш келди:
- Ё Боязид! Сенинг ишинг тамом бўлди, бор, қайтиб Бистомга кетавергил! - деди...


Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

ЙЎЛДОШ ЭШБЕК – ХАЛҚ ДАРДЛАРИ КУЙЧИСИ


Йўлдош Эшбек – туркий-ўзбек адабиётида ўз ўрнини топган, ўзига хос халқчил овозга эга бўлган, шеърлари дарё тўлқинидек залвор билан тўлқинланиб турадиган ҳассос шоир.

У қайси шакл ва вазнда ёзмасин, шеърлари халқ оҳанглари томон бурилган нуқталарда алоҳида самимият ва юксаклик касб этади, муаллифнинг қалб кенгликларини очади, улкан ижтимоий дард ва ғояларини ифода этишда имкон пайдо қилади.

Ана шу маънода Йўлдош Эшбек миллий оҳангларни уйғотгувчи халқ шоиридир.

Йўлдош Эшбек – чин ватанпарвар, миллатпарвар, инсонпарвар шахс.


Унинг ватансеварлиги сунъийликдан холи, дилию тилида, зоҳиру ботинида жамланган хислат, У Турон ва Туркистон ғояси, қадимий Ватан ғами билан яшайди.

Йўлдош оға бор даврада оддий башарий суҳбатларда ҳам сўз мавзуйи Ватан тарихи, миллат дарди, дахлсиз Туркистон кенгликлари томон бурилади.

У ўзбек шоирларининг мана шу ғояни асос қилиб олган вакилларини ўта қадрлайди ва улуғлайди. Масалан, устоз Рауф Парфини шеърий санъат ва ғоя жиҳатидан 20-асрда етишган шоирларнинг энг буюкларидан деб билади.

“Онанинг сафар олдидан ўғлига деганлари” шеърида шоир майда туйғулардан баланд, улкан ғам ва мақсадлар билан яшашга бел боғлаган шахс сиймосини ифода этади:

Элга қалбин берган қалбнинг бунёдисан,
Сен заҳматга эгиз халқнинг зурёдисан,
Пастлик қилма, Алпомишнинг авлодисан,
Муҳтожларнинг ғамларини арит, болам!

Йўлдош Эшбек саксонинчи йилларнинг бошларида Тошкент адабий муҳитида ана шундай улкан қалб ва улуғ инсоний туйғулар билан пайдо бўлган эди.

* * *
Йўлдош оғамиз тахминан 1978 (ёки 1980) йилда “Гулистон” журналида чоп этилган бир туркум шеърлари билан етук шоир сифатида танилди.

Ўша шеърлари, хусусан, “Ойгулгинам” битиги тиллардан тилларга, диллардан дилларга ўтди, шеърият мухлислари уларни ёд олиб, катта-кичик давраларда ўқийдиган бўлдилар.

Бу туркум девонавор қалбнинг оқилона нолалари ёки оқил шоирнинг девонавор фарёдлари эди.

Шоир “Ойгулгинам” шеъридан кейин кўп шеърлар ижод этди. Лекин, менинг назаримда, ҳанузгача унинг энг мумтоз ва шоҳ шеъри ўша “Ойгулгинам” битигидир.

Шоирнинг халқ оҳангларида битган шеърлари – халқ, миллат дардини куйлаш, мустамлака даври зулм ва ноҳақликларини фош этиш, жамият мусибатларини очиб ташлаш, халқни ғафлатдан уйғонишга ундашда шоирга кенг имконият беради.

Бу борада Абдулла Ориповнинг буюк маҳорати ва ишоратлар санъати – ўзига хос, Рауф Парфининг сарлавҳа остида ҳақ сўзни айтиш санъати – ўзига хос, Усмон Азимнинг бахшиёна услублари – ўзига хос, айни вақтда, Йўлдош Эшбекнинг халқ оҳангларига таянган шеърий санъати ўзига хосдир.

Шоирнинг “Ойгулгинам”, “Қадим оҳанглар” (“Қўш ҳайда”), “Қўшиғинг” (“Биз бахтиёр бўлгаймиз хўб”), “Бойчибор”, “Хабар” (“Алпомиш” достонини ўқиб), “Алпомиш”, “Тоҳир” каби неча ўнлаб шеърлари озодлик, эркинлик, адолат ва ҳақиқат ғоялари билан яшаётган улуғ бир қалбнинг шуурларни уйғотгувчи хитобларидир.

(давоми бор)


УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•