Мирзо Кенжабек ижодхонаси
6.17K subscribers
2.35K photos
315 videos
37 files
1.23K links
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи, шайх ва шоир устоз Мирзо Кенжабек (Мирзо Аҳмад Хушназар Термизий)нинг ижодхонаси.

ЎЗАНДАН МАЪЛУМОТЛАР ОЛИНГАНДА МАНБА КЎРСАТИШ ЛОЗИМ!
Download Telegram
****

ҲАЗРАТИ ШАЙХ МАНСУР ИБН АММОР
қуддиса сирруҳу зикри


****

Бир куни бир бозургон айшу ишрат дастурхонини ёзиб, фисқу фасод билан машғул эди. У қулини қўлига тўрт танга берди:
- Бозордан ул-бул келтир, - деди.
Қул бозорга бораётиб, Мансур Аммор ҳазратларининг мажлисига дуч келди.
У бу мажлисни авло кўрди.

Шайх Мансур айтдилар:
- Кимки тўрт танга берса, биз унга тўрт дуо қилгаймизки,
тўрт тилаги Ҳақ даргоҳида қабул бўлгай.


Қул дарҳол тўрт тангани бериб:
- Ё Шайх ҳазратлари! Ушбу дуоларни менга қила қолинг, - деди.

Мансур ибн Аммор ҳазратлари қулни дуога очдилар:
Биринчи - Аллоҳ сени кулликдан озод килсин!
Иккинчи – хожангга тавба насиб қилсин!
Учинчи - бу тўрт танганинг эвази берсин!
Тўртинчи - сени, мени ва ушбу мажлис аҳлини Аллох таоло рахмат ва мағфират айласин!


Қул изига қайтиб, хожасининг ёнига келди. Аҳволни тушунтирди.

Хожаси кўп мутаассир бўлди:
- Аллоҳ таоло шоҳид бўлсин сени озод этдим ва мен ҳам тавба қилдим! Сенга тўрт танга ўрнига тўрт юз танга бераман. Бу ёғи менинг қўлимда эмас, Ҳақ таолонинг қудрати қўлидадир! - деди.

Ўша кеча хожа бир туш кўрди, Ҳотифдан овоз эшитди:
«Сен қуллигинг билан қўлингдан келганини қилдинг, Мен Подшоҳлигим билан нечун қўлимдагини қилмайин! Сени, қулингни ва Мансурнинг ўша мажлисида ҳозир бўлган жамоатни барчасини ёрлақадим ва раҳмат айладим!»



Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Forwarded from Muhammadbobur Moʻmin
****

Раббим! Бу дунёда эллар хилма-хил,
Ранглар хилма-хилдир, тиллар хилма-хил.
Ҳар хилқат қудратинг аломатидир,
Бундан ажаброғи – диллар хилма-хил!


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
САРВАР АЗИМОВ –
АДИБ, АРБОБ ВА ЭЛЧИ

(давоми)

Истибдод қатағонига учраган бир қанча ўзбек адиблари қатори Абдулла Қодирийнинг ҳам номи оқланганидан кейин “Ўтган кунлар”, “Меҳробдан чаён” асарлари Сарвар Азимов таҳрири остида нашр этилди.

Ошкоралик ва истиқлол даврлари келгач, унинг таҳририни танқид қилувчилар топилиб қолди. Ҳолбуки, муҳаррир шу асарлар халққа етсин деб баъзи жойларини бир оз қисқартирган, кўҳна нутқини бир оз соддалаштирган, шу билан Абдулла Қодирийга тақалган сиёсий айблар ноўрин эканини исботламоқчи бўлган.

Абдулла Қодирий асарларини ўз миллатига етказиш танқидга лойиқ иш эмас, балки ўз даврига нисбатан жасорат ва матонат намунаси эди деб баҳоланса, виждонга мувофиқ иш бўлади.
Ўшанда Сарвар Азимов оғир масъулиятни ўз зиммасига олганини тушуниш керак.

* * *

Истибдод, мустамлака салтанатининг даври ўтди.

Йиллар давомида халқимизга етган маънавий ва моддий талофатлар, босқин ва тажовузлар тарихларда битилган. У даврнинг қайтишини ҳеч бир соғлом ватандошимиз орзу қилмайди.

Лекин ўз халқимиздан етишган нодир шахсларни қадрлаш маъносида айтиш мумкинки, собиқ шўро иттифоқи катта ва қудратли мамлакат эди. Ўзбек фарзанди, Ўзбекистон ўғлони Сарвар Азимовнинг кўп йиллар ана шу улкан давлатнинг Ливан ва Покистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб хизмат қилгани, дипломатик соҳада маршал бўлгани тарихлар давомида эсланадиган муҳим ҳодисадир.

Ифтихорга лойиқ маълумотларга кўра, (1965 йил) Сарвар Азимов жаҳон минбарида – Бирлашган миллатлар ташкилоти Ассамблеясида “Жаҳонда тинчликни барқарорлаштириш” мавзуйида нутқ сўзлаган биринчи ўзбек фарзандидир.

Бу воқеа шарафига ўзбек шоирлари, жумладан, Рамз Бобожон (“Нутқ”) ва Туроб Тўла шеърлар ёзганлар.

Яна бир оламшумул маълумот: 1966 йилнинг январида Тошкентда Ҳиндистон ва Покистон давлат раҳбарлари томонидан имзоланган ва икки мамлакатнинг ярашув дастури бўлган Тошкент декларацияси деган тарихий ҳужжатни эслаганда Сарвар Азимов номини ҳам тилга олиш мумкин.

Тарихдан маълумки, ХХ асрнинг иккинчи ярмида Ҳиндистон билан Покистон мамлакатлари орасида кўп йиллик кескин зиддиятлар ҳукм сурди.

1965 йил сентябрида икки мамлакат ўртасида Кашмир масаласида қуролли тўқнашув бўлиб ўтганди.

1966 йилнинг 4–10 январида Тошкентда Покистон президенти Муҳаммад Айюбхон билан Ҳиндистон Бош вазири Лаъл Баҳодур Шастри учрашдилар.

Бу мулоқотга бош бўлиб собиқ иттифоқнинг сиёсий арбоблари (Косигин, Громико) Тошкентга келишган.

Ана шу учрашувда ҳар икки мамлакат томонидан Тошкент декларацияси (1966) номли тарихий ҳужжат имзоланди ва бу ҳужжат икки мамлакат ўртасидаги низоларнинг тинч йўл билан ҳал қилинишига асос бўлди.

Бу даврда, (1959–1969 йиллар) Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бўлиши билан бирга Вазирлар кенгаши раиси ўринбосари ҳисобланган Сарвар Азимов мазкур тарихий воқеаларда фаол иштирок этгани ўз-ўзидан маълумдир.

Адабиёт муайян халқ ва миллат руҳий-маънавий ҳаётининг бир қисмидир.

Шунинг учун адабиёт дарслигини тузиш осон нарса эмас, деб ўйлайман. Одатда, адабиёт дарсликлари давр, тузум мафкурасидан холи бўлмайди.

Сарвар Азимов адабиётшунос (Ҳамзашунос) олим Юсуф Султон билан бирга битирувчи синфлар учун Ватан адабиёти дарслигини тузган муаллифлардандир.

У киши шўро мустамлакаси даврида (1987 йил) Ўзбекистон компартияси марказий қўмитасини, хусусан, марказқўм котибининг адолатсиз ва ножўя ишларини Ёзувчилар уюшмаси мажлисида ошкор танқид қилган шахсдир. У киши ҳамма ишлардан четлатиб қўйилганда ҳам Москвада тузилган Осиё ва Африка халқлари тинчлик ҳаракатининг раиси бўлиб турган эди.


(давоми бор)


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
«Маснавийхонлик дарслари»нинг 31-суҳбатига марҳамат

❤️ Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларининг «Маснавийи маънавий» асарини тушунишга ва ҳаётимизга татбиқ этишга қаратилган «Маснавийхонлик дарслари» суҳбатининг 31 дарси 6 майда бўлиб ўтади.

✔️ Суҳбатга Рустамжон домла Раҳматуллоҳзода ва Мирзо Кенжабек устоз ташриф буюрадилар.

Марҳамат, навбатдаги илм мажлисига ташриф буюринг! 😊

📆 6 май, 14:00

📍 «Hilol Nashr» нашриёти

@hilolnashr
Қадрли дўстлар! "Маснавийи маънавий" асарининг муҳиблари!

МАСНАВИЙХОНЛИК дарсларининг 2025 йил, 6-май, сешанба (ҳижрий 1446 йил, 8-зулқаъда) кунги суҳбатида Анушервони Одил номи ўрнига хатоан Хорун ар-Рашид деб айтган эканман.

Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Одил подшоҳ замонида туғилдим" деганлар ва Анушервони Одилни назарда тутганлар.

Хатоим учун дўстлардан кечирим сўраб, Анушервони Одил деб тузатиб қабул қилишларини сўрайман.

Эҳтиром ила, фақиру ҳақир
Мирзо Кенжабек.
06.05.2025.

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 9-куни.
Милодий 2025 йил, 7-май.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
* * *

Раббим! Ҳар нарсага тўлов бор, филҳол,
Сенинг неъматларинг текин ва ҳалол.
Қуёш ва ҳавога тўлов бўлсайди,
Инсонда яшашга қолмасди мажол.


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
****
Ёшлик ва мажозий муҳаббат лирикаси
* * *
Исмат Хушев:

"МИРЗО КЕНЖАБЕКНИНГ БУЮК ШЕЪРИ... БУГ
УН ТОПДИМ..."

03.05.2025.

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 10-куни.
Милодий 2025 йил, 8-май.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Аслий дўсту ёрлар келсин биз томон,
Ғамгинлар, беморлар келсин биз томон.
Давлати борларни тўрга ўтқазинг,
Фақат қалби борлар келсин биз томон!..


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

ВАТАН ВА ОЗОДЛИК ФАРЗАНДИ

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев
ҳақида хотиралар


****

НИСБИЙ ТАЪРИФЛАР

Шукур Холмирзаев ҳақида: «Ўзбек адабиётида Абдулла Қаҳҳордан кейин ҳикоя жанри имкониятларини бир поғона кўтариб қўйди», деган таъриф юради.
Бу иқрор ва улуғлаш менга камситиш бўлиб туюлади.

Менимча, бу фикр икки адиб ижодини ҳам теран билмасликдан туғилган.

Шукур Холмирзаев ҳикоя бобида ўз мустақил мактабига эга бўлган беназир адибдир.
Бу мактаб янги асрларга ҳам татиса керак.

Шукур Холмирзаев ижодининг юксаклиги унинг мавзулари, фалсафаси, замонавийлиги, ғоялари ва хос санъати билан белгиланади.

У даврлар мафкурасига ўзини «боғлаб бермади». У қўлидан келганча занжирларни узган адибдир.

Зотан, Шукур ака васиятномасида:

«Менинг асарларим, хусусан, ҳикояларим, ўзбек адабиётида янги босқичдир; бунинг изоҳини билгичлардан ҳам сўраш лозим», деб бежиз айтмаган.

У ўз халқини маҳдудликда айблаш ва «калтаклаш» йўлини тутмади, унинг улуғ имкониятларини эслатиш, кимлигини ўзига англатиш, ўзлигини танитиш, уни уйғотиш, курашларга ва озодликка ҳозирлаш йўлини тутди.

«Ўзбек халқининг ярим асрлик ҳаёти Шукур Холмирзаев ижодида акс этган», деган таъриф ҳам нисбий.

Унинг биттагина ҳикоясида баъзан бир аср «тарихи» акс этади.


«Ҳукумат» деган ҳикоясини ўқинг, бир аср фожеасини томоша қилинг. Бир тузум ва жамият ҳалокатини кўринг.

«Устоз» деган ҳикояда давр мафкураси қули бўлган, устоз қиёфасидаги жаллод сиймоси чизиб берилган.
«Табассум» ҳикоясида Мўминнинг кўкрагини безаган шўро орден-медаллари фақатгина ўз халқига, ўз ватанига хиёнати ва сотқинлиги учун эканлиги тагдан очилган.

****

Шукур ака устоз Абдулла Ориповни олдида ҳам, ортида ҳам «Абдуллажон» деб гапирар, эътироф ва ҳурмати улуғ эди. Эркин Воҳидни юксак эҳтиром билан тилга оларди. Рауф Парфини сўз санъаткори деб биларди. Иброҳим Ҳаққулнинг суҳбатини жуда хушлар эди, соатлаб гаплашиб ўтирарди. Усмон Азимни суюб, ардоқлаб гапирарди. Сирожиддин Саййидни яхши кўрарди.
Кейинги авлод ёзувчиларига ажиб, аниқ-тиниқ таърифлар берарди. Баъзиларнинг мавзуси яхши бўлиб, маҳорати сустлигини, баъзиларнинг ёзгани яхши бўлиб, сарлавҳалари жойига тушмаганини, баъзиларнинг жумлалари «ғиштдек» қаланиб, бир саҳифада бирорта хатбошиси йўқлигини айтарди.
Ўз ватани тарихини билмаган, унга қизиқмаган, муҳим тарихий мавзуларини четлаб ўтган ёзувчиларни танқид қиларди.
Сўз санъатида масхарабозликни ёқтирмас эди.
Ҳатто, Толстой тилидан: «Тавба, санъат асари ҳаётни масхара қилса, яхшимиш», – деган эди («Танҳолик»).

* * *

Шукур Холмирзаев ижоди асосан истиқлол даврида расман қадрланди: 1991 йилда Ўзбекистон халқ ёзувчиси унвони, 2000 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени берилди.

(давоми бор)


УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 11-куни.
Милодий 2025 йил, 9-май.

КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ҳаёт – илмда, роҳат – маърифатда, завқ – зикрдадир.

****

Шавқ ошиқларнинг дорул-мулкидир. Ўшал дорул-мулк ичида бир тахт қургандирлар. Ҳануз омол унга етмагандир.

****

Ҳар иш мужоҳада бирлан бўлмоғи керакки, ундан Ҳақ таолонинг фазли кўрилгай.


Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

9-МАЙ - ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ

****

ЎҚ

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Улаш бобога хат

Ишонгил,
Ёлғиз сен эмассан, отам,
Вужуддаги ўқдан қийналиб толган.
Ишонгил,
Жисмимда ўқ бор менинг ҳам –
Кўкрак қафасимни ларзага солган.

Умримни титратар чап ёнимдаги
Бу ўқ – тинч замоннинг нотинч шарпаси,
Сени қийнагандек вужудингдаги
Қирқинчи – қирғинли йиллар парчаси...

Ўтасан аэропорт назоратидан,
Магнит жаранглайди. Тугар саботинг.
Менинг ҳам бу оғриқ асоратидан
Жаранглаб ўтади бутун ҳаётим!

Сен тунлар эслайсан
Жанг майдонида
Қандоқ даҳшатларга тушганларингни;
«Пул», «Алдов», « Хиёнат» –
Ҳақ нишонида
Мен кўзлаб яшайман душманларимни.

Иккимиз ҳам шундоқ безовта, бедор,
Сенда ҳам, менда ҳам тунлар ором йўқ:
Сенинг вужудингда отилган ўқ бор,
Менинг вужудимда – отилажак ўқ!..

1980

МИРЗО КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ўтган асрнинг 90-йиллари ўзбек шеъриятида мустақиллик йўлида ўз-ўзини сафарбар этган авлоднинг курашлари билан эсланади. Бу авлод орасида бир ном борки, уни бугун китобхонлар маърифий мавзулардаги ижоди билан тилга олади. Бу эслов унинг лирикасини, бўлганда ҳам жанговар лирикасини бироз сояда қолдиргандек. Мирзо Кенжабек – ижоди ана шундай кескин бурилишларга, сокинлигу суронларга, курашлар, енгилишлар ва Ҳаққа таслим бўлишларга бой адиб...

****


ОТИЛМАГАН ЎҚ

ХХ асрнинг 80-йиллари... Мустамлака тузуми ҳали қонли қамчисини ўйнатиб турган бир давр. Миллатнинг бошига “пахта иши”, “ўзбек иши” каби балолар ҳали келиб улгурмаган бўлса-да, бир шоир йигит юраги билан бу қаттол зулмнинг кейинги даражасини сезиб турар эди. Бу унинг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган Улаш бобога хат тарзида битилган “Ўқ” шеърида аён бўлади:

Ишонгил,
Ёлғиз сен эмассан, отам,
Вужуддаги ўқдан қийналиб толган.
Ишонгил,
Жисмимда ўқ бор менинг ҳам –
Кўкрак қафасимни ларзага солган...


Шеър композицияси шундайки, муаллиф лирик қаҳрамон “жисмидаги ўқ” ва Улаш бобонинг оёғида қолиб кетган ўқ билан боғлиқ тафсилотларни параллел бериб боради: бири тинч замоннинг нотинч шарпаси бўлса, бошқаси 40-йилларнинг қирғинларини эслатиб туради; бири аэропорт назоратидан ўтаётганда магнит ускуналар овозидан сесканиб кетса, бунисининг бутун умри ана шундай оғриқда ўтади; бири тунларда жанг майдонидаги даҳшатларни эслаб уйқусиз бўлса, бошқаси пул, алдов ва хиёнат каби бугунги душманларини кўзлаб тонг оттиради. Шеърда лирик қаҳрамон ўзининг дардини Улаш бобонинг оғриқлари билан таққослар экан, бунда фақат битта фарқни таъкидлайди. Бу фарқ эса шеърнинг кулминацияси ва финалини белгилаб беради. Агар буни илмий тил билан изоҳлаш зарур бўлса, бутун шеър таносуб санъати асосида (ўзаро мутаносиб жиҳатлар таъкиди) билан қурилган-у, охирги икки мисра тазод (қарама-қаршилик)га айланмоқда:

Иккимиз ҳам шундоқ безовта, бедор,
Сенда ҳам, менда ҳам тунлар ором йўқ:
Сенинг вужудингда отилган ўқ бор,
Менинг вужудимда – отилажак ўқ!..


Хўш, бу ўқ қачон отилади?! Қачон шоир ўз ижодий амбицияларини намоён қилади?! “Ўқ” шеъри 1980 йилда ёзилган бўлса, кўп ўтмай ўзбек шеъриятида ошкоралик шамоллари эса бошлайди. Барча шоирлар бирваракайига ижтимоий ҳақиқатларни қаламга ола бошлади. Бу даврда Мирзо Кенжабек шеъриятида ўша 80-йилда айтилган ўқнинг отиладиган даври бўлди дея оламиз. Шоирнинг Мустақиллик даврига қадар ёзилган шеърлари унинг ижодида алоҳида давр бўлиб қолди. Адабиётга муҳаббат ва самимий туйғулар куйчиси бўлиб кириб келган шоир ўз ижодий ракурсини ўзгартирди. Бу жараён онгли равишда қилинганини шоирнинг шеърларидан англаш мумкин.


Суҳроб ЗИЁ
"Истеъдод барча замонларда жасоратдир" мақоласидан




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 12-куни.
Милодий 2025 йил, 10-май.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

АССАЛОМ, АҲЛИ ДИЁНАТ ҲОЖИЛАР,
ЕТДИ АЛЛОҲДАН ИНОЯТ, ҲОЖИЛАР.


МИРЗО КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

ҲОЖИЛАР

Ассалом, аҳли диёнат ҳожилар,
Етди Аллоҳдан иноят, ҳожилар.

Чорлади Ҳақ, чиқдингиз "Лаббайка!" деб,
Ўзбекистондан тумонат ҳожилар.

Элу юрту хонадон, хеш-ақрабо
Ҳақ таолога омонат, ҳожилар!

Меҳрибон Парвардигор меҳмонисиз,
Ҳар дуо бўлгай ижобат, ҳожилар.

Асли эҳром дилдаги тақво эрур,
Оқ матоҳ - зоҳир аломат ҳожилар.

Бу жаҳонда Раббимиз зикри билан
Қалбимиз топгай ҳаловат, ҳожилар.

Ҳар ибодат Охират савдосидир,
Шул эрур асли тижорат, ҳожилар!

Ассалом, аҳли диёнат ҳожилар,
Етди Аллоҳдан иноят, ҳожилар.

Ҳожини камситманг, эй аҳли жаҳон,
Ҳаж эрур хос бир каромат, ҳожилар.

Ҳожини, Каъба тушиб, жаннат сари
Чорлагай рўзи Қиёмат, ҳожилар.

Ҳар кўнгилга эслатар Маҳшар кунин
Сиз билан гавжум Арофат, ҳожилар.

Тошлаганда, ичдаги шайтонни ҳам –
Нафсни ҳам айланг маломат, ҳожилар!

Фикр этайлик, асли қурбонлик надир?
Бул фидолик, бул садоқат, ҳожилар.

Эслангиз, сидқи Халилуллоҳ билан
Ота шод, ўғлон саломат, ҳожилар.

Бу тавоф не? Асли инсон қалбига
Каъба бир қасри ҳимоят, ҳожилар!

Ассалом, аҳли диёнат ҳожилар,
Етди Аллоҳдан иноят, ҳожилар.

Ваҳки, Иброҳим мақоминда туриб,
Тош вужуд йиғлар ниҳоят, ҳожилар.

Бас, Сафою кўҳи Марва ораси
Чин таваккулга ишорат, ҳожилар.

Оби зам-зам барча дунё аҳлига
Қудрати Ҳақдан далолат, ҳожилар!

Сочни олдирсак, кетар бўлсин, басе,
Бошдаги барча разолат, ҳожилар!

Ассалом, аҳли диёнат ҳожилар,
Етди Аллоҳдан иноят, ҳожилар.

Оҳ, Ҳабибуллоҳ билан Ясриб гўзал,
Топди ул зотдан шарофат, ҳожилар!

Пок Расулуллоҳга денг элдан салом,
Равзани айлаб зиёрат, ҳожилар.

Икки олам сарварига рўбарў,
Йиғлашиб айтур саловат, ҳожилар.

Боғи Жаннат бор Набий меҳробида,
Ҳужжати асри саодат, ҳожилар!

Ассалом, аҳли диёнат ҳожилар,
Етди Аллоҳдан иноят, ҳожилар.

Тавбангиз даргоҳида бўлсин қабул,
Ҳажингиз этсин шафоъат, ҳожилар.

Чиқдингиз ҳимматли Ислом юртидан,
Кўрсатинг жаҳду матонат, ҳожилар.

Бас, ибодатлар билан нурли бўлинг,
Бўлмагай турли қиёфат, ҳожилар.

Элу юрт, миллат, Ватан қадрин билинг,
Соғ бориб, қайтинг саломат, ҳожилар.

Бу фақир Мирзони ҳам айланг дуо,
Раббимиз берсин саодат, ҳожилар!

Ассалом, аҳли диёнат ҳожилар,
Етди Аллоҳдан иноят, ҳожилар.

2001

Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Hojilar
<unknown>
#шеърият

Ҳожилар!

Устоз Мирзо Кенжабек ижодлари.
🎙Устоз Собитхон қори ҳафизаҳуллоҳ ўқидилар.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 13-куни.
Милодий 2025 йил, 11-май.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•