Мирзо Кенжабек ижодхонаси
6.28K subscribers
2.32K photos
311 videos
37 files
1.23K links
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи, шайх ва шоир устоз Мирзо Кенжабек (Мирзо Аҳмад Хушназар Термизий)нинг ижодхонаси.

ЎЗАНДАН МАЪЛУМОТЛАР ОЛИНГАНДА МАНБА КЎРСАТИШ ЛОЗИМ!
Download Telegram
****

Мўъмин улдурки, ўз нафси билан бирга тургай.
Ориф улдурки, ўз Парвардигори билан бирга бўлгай.

****

Аллоҳ таборак ва таъолонинг банда устидаги макри (имтиҳони) қоронғу кечада қора тош устида юрган кичик чумолидан ҳам ниҳонроқдир.

****

Ишқ илоҳий бир жунундир.

****

Бир сири бўлмаган киши зарарлидир.

****

Шукр қилувчи бойдан сабр қилувчи камбағал афзал. Чунки бойнинг кўнгли чўнтакда, камбағалнинг кўнгли эса Аллоҳдадир.



“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан.
Мусанниф Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Илоҳий, ҳар наки мангуликка эш,
Ҳар наки покликдан – Сендан далолат,
Унга ҳайратимни сочсам куну кеч,
Шукронам деб қабул қилгайсен фақат!


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

УЗОҚЛАРГА ҚАРАГАН АЛЛОМА

Доктор, профессор Ғайбулла Саломов домлани эслаб


(давоми)

****

Домланинг баъзи қувончли кунларига шоҳидман.

Тилак Жўра университетда номзодлик илмий ишини ёқлаган куни домланинг энг қувончли кунларидан бири бўлди.
Москвадан “Жалолиддин Румий” асари муаллифи Радий Фиш, туркман шоири Омондурди Аннадурдиев, кўплаб олимлар, шоирлар келишди, суҳбат қизиди. Суҳбат ва зиёфат атоқли олим, Саломов домланинг сафдоши ва елкадоши Нажмиддин Комиловнинг Сағбон (асли Соқбон) кўчасидаги уйида давом этди.

Домла Тилак Жўрани жуда яхши кўрар эдилар. Шу меҳр-муҳаббат туфайли шоир қалбидан олим чиқардилар.

Яна бир хислатлари, домлада табъи назм – шеърий иқтидор ҳам бор эди. Ғайбулла ас-Салом деган тахаллус билан ботиний кечинмаларини баҳоли қудрат изҳор этар, заковатли шеърхон билан маънавий суҳбатлашар эдилар.

* * *
1991 йили Тошкент Давлат университети (ҳозирги Миллий унверситет) маданият саройида домланинг 60 йиллик тўйи нишонланди.

Мен Адиблар иттифоқининг котиби эдим. Тилак Жўра, Саъдулла Аҳмад яна кимлардир, кенгашиб, домлага қандай совға ҳозирласак экан, деб бошимиз қотди.

Чунки пулимиз, мол-мулкимиз йўқ, битта чопонга ҳам қурбимиз етмайди. Тилак Жўра жўшқин, самимий инсон эди. Гап орасида ҳазил-ҳузул аралаш бундай дейилди:

– Домланинг уйларига борамиз, сандиқларида чопон кўп, янгамиздан битта чопон олиб, анжуманда домлага кийгизамиз...
Бу тўхтамга келолмадик.
– Юбилейда домлага кўп чопон кийгизилади, биттасини парда орқасидан олиб, буёқдан келтириб, домлага кийгизамиз!..

Бундай қилишга ҳам уялдик.
Қуруқ қўл билан анжуманга бордик. Мен нутқ сўзлаб, “навбатчи чопон” воқеасини айтиб юбордим. Зал гулдурос кулгу, олқишларга тўлди. Кейин “Ҳали ўлмай туриб, дўстлар, бу ҳижрон доғидан ўлдим” деган ғазалимни илк марта ўқиб бердим.
Домланинг қалблари қувнаб, гул-гул яшнаб кетдилар. Давранинг расмий ҳолати самимият билан алмашди.

Анжумандан сўнг бир олим:
– Сиз домлага тўн кийгизмасангиз ҳам, сўзга тўн кийгиздингиз. Домлага эса шу керак эди! – деди.

* * *
Тўйдан кейин кўп ўтмай домланинг бошларига бир мусибат тушди: ҳуқуқшунос ўғиллари бедарак йўқолди.
Мен Сурхондарёга кетгандим. Бир туш кўргандек бўлдим: домла оппоқ кийинган ҳолда мусибат ҳолатида турган эканлар. Қайтгач, домлани оппоқ кийинган ҳолда, ҳассага таяниб, нажот излаб, бир идорага қараб кетаётганларини кўрдим...

* * *
Домла ҳаж қилган эканлар. Мен бехабар эдим. Кейинроқ билдим. Ҳаждан сўнг руҳиятларида жиддий ўзгариш бўлганини кузатдим.

Бир гал бола-чақа, аҳли оила билан Бодомзордаги ҳовлиларига бордик. Сайди Умиров домламиз ҳам ўғиллари Абдувоҳид билан келдилар. Уларнинг домла билан самимиятлари кучли эди. Яна бир қанча ёшлар, меҳмонлар... Домланинг бир қадрдони қўй келтириб сўйдирди. Суҳбат қизиди. Домла фурсат топиб, Қуръони каримнинг Валерия Порохова қаламига мансуб русча шеърий таржимасини олиб чиқдилар. Икковимиз асли ва бошқа таржима нусхалари билан баъзи сураларни қиёслаб кўрдик. Ғаройиб иш, ғаройиб тажриба. Лекин китобни жуда сифатли нашр этишган. Домла таржимон Порохованинг Исломга кирганини, эр-хотин иккалалари ҳам ҳожи бўлганини айтиб, завқланар эдилар.
Домла бу китобдан менга бир нусха ваъда қилган эдилар, афсус, умр вафо қилмади.

Кейинчалик у шеърий таржимасини Эронда менга ҳадя қилишди. Сўнг Валерия Порохова таржимаси ҳақида “Таржимада садоқат зарур” сарлавҳали кескин танқидий мақола ёздим. Чунки мутаржим Қуръони каримдаги тасбиҳ оятларини, яъни Аллоҳ таолонинг яралмишларга, башар зотига хос бўлган сифатлардан пок ва муназзаҳ экани, ўғил-қиз тутишдан беҳожат ва пок экани ҳақидаги оятларни чалкаш таржима қилган эди.

Шу кеча домланинг уйлари маърифат нурига, қалблар ҳаёт сурурга тўлди. Фақат намоздан кейин домла ўғилларини йўқлаб, бир дуо қилдилар, қалблар ларзага келди...


(давоми бор)



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 3-куни.
Милодий 2025 йил, 1-май.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Икки жаҳон қуёши – севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам жанобимиз, Увайс Қараний мадҳида:
«Ямандан менга Аллоҳ ошиғининг иси келур», деб марҳамат этганлар.
****
Расули Акром жанобимиз марҳамат этдилар:
«Қиёмат кунида етмиш минг фариштани (Увайс суратида) яратилгайдир, Увайс уларнинг орасида жаннатга киргайдир, ҳеч кимса уни танимас-билмас. Зеро дунёда пинҳон ибодат қилгани ва ўзини халқдан яширгани учун қиёмат кунида уни кимса билмас...»


("Тазкират ул-авлиё"дан)

****

Ҳазрати Увайс қараний қуддиса сирруҳу сўзи:

«Сен қалбингга қулоқ сол», яъни: «Сенинг ишинг қалбингни Ҳақ ҳузурида ҳозир тутмоқдир, токи Ундан бошқаси дилингга йўл топмасин!»



“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан.
Мусанниф Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Илоҳий, билгайсен вазиятимни,
Илоҳий, умидим қилмагайсен кул.
Ҳақ йўл деб чеккан ҳар азиятимни
Ибодат ўрнида этгайсен қабул!..


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

УЗОҚЛАРГА ҚАРАГАН АЛЛОМА

Доктор, профессор Ғайбулла Саломов домлани эслаб


(давоми)

****

Мен домланинг ўзимга бўлган ҳурмат ва хайрихоҳликларини ҳамиша ҳис этганман.

Александр Пушкиннинг “Евгений Онегин” шеърий романини таржима қилишимда менга кўп далда бердилар.

Шайх Хожа Маҳмуд Асъад Жўшон ҳазратларининг “Тасаввуф ва муҳаббат” маърифий асарларини туркчадан ўгириб, “Кўзгу” газетасида чоп эттираётган эдим, домла бунга ҳам муносабат билдириб, махсус сўз ёзиб, асар таржима соҳасида ҳам тадқиқот омили бўлишини таъкидладилар.

(Бу китобнинг асл туркча номи "Ислом, севги ва тасаввуф" эди. Кейинчалик ўзбек тилида "ТАСАВВУФ ВА ГЎЗАЛЛИК" деган ном билан машҳур бўлди ва кенг тарқалди.)

****

Домланинг умр йўлдошлари Шаҳрибону ая нақл қиладилар: “Домла кўп меҳнат қилар эдилар. Ёзганларини улаб чиқса, Тошкентдан Маккаи мукаррамагача етади. Домла ҳар замон-ҳар замонда чой дамлатиб, мен билан суҳбатлашиб турардилар. Бир куни:
– Отаси, кўп чой ичасиз-а? – дедим. Шунда домла:
– Эй, онаси! Чой бир баҳона, озгина дардлашамиз, ҳасратлашамиз, юкимиз енгил бўлади. Бир-биримизга ғаниматмиз!.. – дедилар”.
“Бу гапнинг маъносини домланинг вафотларидан кейин тушундим”
, дейдилар ая.

****

Инсоннинг дунёдаги ҳаёти ҳар хил ҳолатда ўтади. Лекин охиратдаги ҳаёти қандай бўлади? Гап ана шунда. Одамнинг ўлими унинг охиратидан хабар беради...

Ғайбулла Саломов домлани Аллоҳ раҳмат қилсин! Ортидан қолганларга узоқ, хайрли умрлар ато айласин! Қолдирган маънавий меросларидан эл-юрт баҳраманд бўлсин!


Ҳар ҳолда ўтади инсон ҳаёти,
Қадри билинади, келгач вафоти.
Ҳаёт боғларидан бир дарахт кетди,
Аммо ўрни қолди, ҳеч ўчмас ёди!..


2002


УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 4-куни.
Милодий 2025 йил, 2-май.


КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Эй бор Худоё! Кўп ухлар кўздан ва кўп еяр қориндан Ўзингдан паноҳ тилайман!..

****

Агар сен Аллоҳ таъолога ер аҳли ва осмон аҳли каби ибодатлар қилиб, қуллуқ этсанг, то Унга ишончинг бўлмагунича, сендан қабул этмас! Ишончнинг белгиси эса сенга раво кўрган нарсасига чин дилдан рози бўлиб, эмин бўлмоғинг, тоат-ибодатда хотиржам ва озод бўлмоғингдир.

****

Кимки Аллоҳни таниса, унга ҳеч бир нарса махфий қолмас. (Яъни, Аллоҳни инсонга Аллоҳ танитар. Чунки: «Раббимни Раббим орқали танидим», дейилган. Кимки Аллоҳни Аллоҳ ила таниса, у ҳамма нарсани билур).


“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан.
Мусанниф Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

ҲАҚНИНГ ОЗОД ҚУЛИ

Адабиётшунос олим, филология фанлари доктори Иброҳим Ҳаққул ёди

****

Иброҳим Ҳаққул ўзбек адабиёти, илму фани даргоҳида мутлақ ўз ўрни ва мавқеига эга бўлган фидойи алломадир.

Ўзбекистонда танқид, адабиётшунослик, айниқса, гўзал тасаввуф соҳаларини Иброҳим Ҳаққул фаолиятисиз тасаввур этиш мумкин эмас.

Иброҳим Ҳаққул бутун онгли фаолиятини, кўз нури, соғлиги, кундузлари ва кечалари, байрамлари ва таътилларини ўз Ватани, ўз халқи, ўз миллати учун қурбон қилган шуъури уйғоқ, виждони дардлик шахсдир.


Иброҳим Ҳаққул фақат Ўзбекистон зиёлилари муҳитида эмас, балки Туркия, Озарбайжон, Шарқий Туркистон (Урумчи) илму маърифат аҳли орасида ҳам юксак обрўйга эга бўлган шахсдир. Унинг бу обрўй-эътибори фақатгина илмий-ижодий фаолияти сабабли эмас, балки ўз ижтимоий қарашларида, ўз ҳақиқатларида собит турган матонатли шахс экани туфайли ҳамдир.

Ўзбекистонга 24 йил раҳбарлик қилган Шароф Рашидов 1983 йилда вафот этганидан кейин... Рашидов номи қораланиб, унга балчиқ чаплаш, ўтмишни қоралаш даври бошланди. Идеология (мафкура) соҳасида бир ҳужумкор аёл раҳбар бўлиб, барча миллий, мафкуравий, маънавий соҳалар алғов-далғов бўлди.

Ана шу аснода Ёзувчилар уюшмаси раислигидан ноҳақ ҳолда бўшатилган Сарвар Азимов шахсини ҳимоя қилиш баҳонасида Ўзбекистондаги зулм ва ноҳақликларни фош этиб, адолатсизликка қарши дадил курашадиган бир жамоа пайдо бўлди. Булар сафида Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон, Усмон Азим, Иброҳим Ҳаққул, Саъдулла Аҳмад, Хуршид Даврон каби истеъдодли қаламкашлар бор эди. Камина (Мирзо Кенжабек) ҳам шулар сафидаман, денг. Мазкур жамоа қаттиқ назорат ва тазйиқ остига олинди, уларнинг нашриёт режасига киритилган китобларига қарши сиёсий айбномаларга тўла ички (махфий) имзосиз тақризлар ташкил этилиб, китоблар нашри тақиқланди.

Ўша пайтда мустамлака ва истибдод сардорлари ва уларнинг хоин малайларига қарши тақризлар ёзиб, истеъдодли шоирларни ҳимоя қилиб, мардона курашган энг жасоратли ва энг фаол шахс, шубҳасиз, Иброҳим Ҳаққул бўлди. У барча яширин тақризларга қарши ўз имзоси билан ошкора тақризлар ёзиб, ўзбек шеъриятини янги ҳужумлардан, ўзбек шоирларини янги сиёсий айбномалар, ҳибс ва қатллардан ҳимоя қилди...

Ўшанда Иброҳим Ҳаққул менинг “Муножот” китобимга рус тилида битилган ички тақризга раддия ёзар экан, бамисоли мени ўлимдан ҳимоя қилаётгандек, жон жаҳди билан сиёсий бўҳтон ва айбномаларга жавоб қайтарди. Махфий тақризнинг рус тилида ёзилиши қўрқинчли хатардан дарак берар эди.

Шўро мустамлакасининг сўнгги йилларида Иброҳим Ҳаққул жисму жони ва қалами билан Ўзбекистондаги озодлик ҳаракатларининг олдинги сафларида турди. Ватан истиқлоли даврида эса у бутун куч-қуввати ва умрини илм-фан, маърифат, адабиёт, хусусан, тасаввуф адабиёти хизматига бағишлади.

...Менинг тасаввуримда, Иброҳим Ҳаққул бир юксак тепада туриб, ўз халқини яхшилик, ҳақиқат, адолат сари – абадий ҳаёт сари чорлаб турган мунодий бир Шахсдир.


2019 йил, 21 август – 28 сентябрь,
ҳижрий 1440 йил, 20 зулҳижжа – 1441 йил, 29 муҳаррам.




Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
(“Ҳақнинг озод қули –
Иброҳим Ҳаққул” бадиасидан).


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Раббим! Ҳар ижодинг ҳикматга мосдир,
Коинот низоми бекаму костдир.
Йўқдан бор қилиш-ку мангу санъатинг,
Бордан йўқ қилиш ҳам Ўзингга хосдир.


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 5-куни.
Милодий 2025 йил, 3-май.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Раббим! Қудрат ила ҳукм юргиздинг,
Ўлганидан кейин ерни тиргиздинг.
Кечанинг қисмини кундузга жойлаб,
Кундузнинг қисмини тунга киргиздинг!


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

ҲАҚНИНГ ОЗОД ҚУЛИ

Адабиётшунос олим, филология фанлари доктори Иброҳим Ҳаққул ёди

(давоми)

****

Иброҳим Ҳаққул илмий-ижодий фаолиятида тасаввуф мавзуйи муҳим ўрин тутади.

Тасаввуф илми – Иброҳим Ҳаққулнинг яйраб-яшнаб сузадиган тиниқ уммони, яйраб-яшнаб фикр айтадиган маърифий минбаридир.

Ҳазрат Навоий айтадилар:

Тасаввуф эмас зуҳду тақвою тоъат –
Ки, анда риё йўл топар бетаваққуф;
Эрур маҳз тақво, ва лекин риёсиз,
Убудият – сарфу айни талаттуф.


Яъни: “Тасаввуф риё (ўзини кўрсатиш ҳоли) тўхтовсиз йўл топадиган зуҳду тақвою тоъат эмас, балки, риёдан холи, соф, холис тақводир, инсонларга фойда етказиб, бандалик қилиш, асл лутф ва юмшоқлик манбаидир”.
Иброҳим Ҳаққул бу байтларни ғайрат билан шарҳлаган.

Ошиқ ва ориф шоир Саййид Қосимий ўз маснавийларида айтадилар:

Ичу тошинг гар бўлмаса мувофиқ,
Тасаввуфдан дам урма, эй мунофиқ!


Иброҳим Ҳаққулнинг кўплаб шарҳларидан англашиладики, тасаввуф нафс тарбияси, ич ва ташнинг бир хил бўлиши, қалбни поклаш, зоҳир ва ботинни пок тутиш таълимотидир.

Тасаввуф – комил инсон ғоясини ўзида жамлаган муҳаббат ва маърифат мактабидир.

Ҳазрати Хожа Аҳмад Яссавий айтадилар:

Муҳаммадни билинг, зоти арабдур,
Тариқатнинг иши куллу адабдур.


Тариқатнинг иши – машғулоти, амалиёти бошдан-охир адабдан иборатдир. Лекин ана шу адаб таълимотининг манбаъи – зоти араб бўлган ҳазрати Муҳамммад алайҳиссаломдирлар.

Иброҳим Ҳаққул тасаввуфдек адаб ва муҳаббат мактабининг асл-асоси Ҳақ Расули жаноб Пайғамбар алайҳиссаломнинг муборак даргоҳлари, ақвол ва ахлоқлари, суннат ва ибратлари эканини теран англаган олимдир.

Зотан, Ҳақ таоло Қуръони каримда Илоҳий муҳаббатни, яъни Аллоҳ севгисини даъво қилувчиларни Ўз Расулига эргашишга буюрган (Анфол, 31).
Бунга зид нарсани даъво қилиш тасаввуф оламига туҳмат бўлади.

Менинг шахсий ва лекин қатъий фикримча, Иброҳим Ҳаққул фақат Ўзбекистонда ёки Ўрта Осиёда эмас, балки жаҳон тасаввуфшунослари даврасида ўз муносиб мавқеига эга бўлган забардаст ўзбек олимидир. Ва у ҳақли равишда тасаввуф илми дарғаларидан биридир.

Атоқли олим Акмал Саидов буюк мутасаввиф, шайх ва шоир Фаридуддин Атторнинг маънавий ва маърифий хазиналарини тадқиқ этиб ёзган “Атторшунослик” номли муҳташам китобида Иброҳим Ҳаққул асарларидаги шарҳлардан ўринли истифода этган ва бир қанча ўринда ундан муҳим иқтибослар келтирган.

Иброҳим Ҳаққул маърифат устози сифатида ҳам ўз мавқеига эгадир.

У ўнлаб сермаҳсул шогирдларга хайрхоҳлик қилмоқда. Жумладан, Нодирхон Ҳасан ҳазрати Хожа Аҳмад Яссавий, ҳазрати Ҳазиний каби тасаввуф адабиётининг буюк вакиллари ижодидан гўзал илмий-тадқиқий асарлар ёзаётир.
Муҳаммад Абдуллаев шоир Убайдий шеъриятидан тадқиқотлар қилиб, валий шоир девонини нашрга тайёрлаётир...



2019 йил, 21 август – 28 сентябрь,
ҳижрий 1440 йил, 20 зулҳижжа – 1441 йил, 29 муҳаррам.



Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
(“Ҳақнинг озод қули –
Иброҳим Ҳаққул” бадиасидан).


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Audio
Ҳазрати Хожа Аҳмад Яссавий (қуддиса сирруҳ).
Ўқиган: Ҳабибуллоҳ Қорий Андижоний.

"СЎФИНАҚШ БЎЛДИНГ, ВАЛЕ ҲАРГИЗ МУСУЛМОН БЎЛМАДИНГ!.."

@m_kenjabek
#янги_китоб

* * *

ҲАР БИР ОИЛА УЧУН
ЗАРУР КИТОБ

ИСЛОМ МАМЛАКАТЛАРИ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Янги китоб муборак бўлсин!

* * *

ҲАР БИР ОИЛА УЧУН
ЗАРУР КИТОБ

“ИСЛОМ МАМЛАКАТЛАРИ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ:

Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар, ундаги кузатувчи давлатлар ва ислом маданияти етган ўлкалар”.


Китобда бутун дунёдаги Ислом маърифати ва тамаддунидан баҳраманд бўлган мамлакатлар ҳақида қомусий маълумотлар жамланган.

ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИнинг мўътабар нашри бўлган бу китоб рангли ва безакли ҳолда бўлиб, тегишли давлатларнинг герб, байроқ, харита ва бошқа тасвирлари билан зийнатланган.

Ушбу энциклопедияга кўз ташлайдиган ўзбек китобхонлари ер юзидаги диндош биродарларининг ижтимоий ҳаёт тарзларидан хабардор бўладилар, турли халқлар билан дўтстлашиб яшаш ҳикматини яна бир бор эсга оладилар.

Яна умид қиламизки, ушбу энциклопедия жаҳон ислом тамаддуни жараёнларини ўрганишда ҳамда халқимизнинг маънавий-маърифий юксалуви йўлида муайян аҳамият касб этади.

Тузувчи муаллиф: РАХШОНА КЕНЖАБОЕВА, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори; асар устида 15 йилдан ортиқ иш олиб борган.

Илмий муҳаррирлар:
Фирдавс ҲАЛИМОВ,
исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори; Мирзо КЕНЖАБЕК, фахрий профессор.

Тақризчилар:
Академик Нурислом ТЎХЛИЕВ.
Доктор. профессорлар: Мавжуда РАЖАБОВА, Икромиддин ОСТОНАҚУЛОВ.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг
2024 йил 27 декабрь санасидаги, 0307/ 7546-сонли
хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

Кирил ёзувида 1000 нусха.
Лоти ёзувида 3000 нусха.

Китобни қаердан топамиз?
Маслаҳат учун телефон рақами:
+99897 102 80 88

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 6-куни.
Милодий 2025 йил, 4-май.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Раббим! Қайтгувчидир ғоялар Сенга.
Ҳамд этар тоғу тош, қоялар Сенга.
Ҳукмингга юкинар бутун коинот,
Ҳатто, сажда қилар соялар Сенга!


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Устоз Мирзо Кенжабек муҳтарам Шайх Усмонхон Эшон Нақшбандий ҳазратларининг зиёратларида.
Сурхон воҳаси, Сариосиё тумани.
2023 йил, 21-июль.
Ҳижрий 1445 йил, 3-муҳаррам.
Жумъа куни.

(Бу зот бузрквор Шайх Муҳаммад Шариф Ҳисорий (раҳматуллоҳи алайҳ) ҳазратларининг масжидларини бунёд этиб, иршод хатига мушарраф бўлганлар.)



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•