****
Шайх Абу Туроб Нахшабий қоддасаллоҳу руҳаҳул азиз, валоят бодиясининг сайёҳи, замон дарёсининг маллоҳи¹ эди.
Хуросон мулки шайхларининг улуғларидандур.
****
Ҳар қачон ул зот ўз муридларининг бирида ёмон иш кўрса, шогирдига бирон сўз демас, ўзи тавба қилиб, истиғфор айтар эди. Дер эдики: “Ул бечора бу балога мен туфайли йўлиқди”. Дарҳол Ҳақ таоло ўша муридга ҳидоят ато этар, у пушаймон бўлиб, тавба қилар эди.
****
Нақл қилинадики, Шайх ҳазратлари айтар:
"Бир куни ҳижоз даштида ёлғиз борар эдим. Дафъатан, бир қора юзли баҳайбат одамни кўрдимки, бўйи минорадан ҳам узун эди. Кўнглим ундан ҳайиқди.
- Девмисан, паримисан?! – дедим.
У эса менга:
- Сенчи мусулмонмисан ё кофирмисан? Агар мусулмон бўлсанг, Аллоҳдан бошқасидан асло қўрқмагил! – деди-да кўздан ғойиб бўлди".
****
Шайх Абу Туроб ҳазратларининг вафоти Басра тупроғида содир бўлди. Ул дамда шайх ёлғиз эди. Бир неча йилдан кейин топдилар.
Шайх ҳазратлари нурли юзини қиблага қаратган, асосига суянган ҳолда жон берган эди. Гўё тирикдек эдилар, ҳеч бир нарса зарар беролмаган эди. Шайх Абу Туроб ҳазратларини топган ерда дафн этдилар. Хабарларда келадики:
“Валийларнинг жасади чиримас, зараркунандалар зарар беролмас. Валийлар ўлмаслар, улар бир уйдан бошқа уйга кўчгайлар”.
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.
1. Маллоҳ - қайиқчи.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Илоҳий, бу руҳим бақога ёндош,
Фанога қариндош қаттиқ вужудим.
Энг кичик зарраман – йўқликка номдош,
Дунёйи далилман – йўқдир ҳудудим!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Илоҳий, бу руҳим бақога ёндош,
Фанога қариндош қаттиқ вужудим.
Энг кичик зарраман – йўқликка номдош,
Дунёйи далилман – йўқдир ҳудудим!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
НОЛОЙИҚ ИШЛАРГА ҲУРРИЯТ ЙЎҚ
****
Азиз ва севимли ёш дўстларим!
Хотира ёзиш одоби ҳақидаги суҳбатимизни давом эттирамиз.
Ҳаёт ва адабиётдаги ҳуррият мезони жамият ҳаётига оид ҳуррият ўлчовларига таянади.
Бутун дунёда эркинлик, ҳуррият, демократия деган муаммо бор.
Ҳуррият дегани инсонга хоҳлаган ишини қилиш, хоҳлаган ҳунарини кўрсатиш ёки хоҳлаган сўзини сўзлаш имкони дегани эмас.
Бизнинг шарқ маданиятимизда, миллий удумимизда ҳалолликка, покликка, тўғриликка, ҳаётбахш ва манфаатли нарсаларга ҳуррият бор.
Нопокликка, ҳаром нарсаларга, ботил сўз, бефойда амалларга асло ҳуррият йўқ.
Баъзи хорижий мамлакатлардаги айрим “демократия” кўринишларида инсонлик шарафига зид, иймон, диёнат, виждон тамойилларини таҳқирлайдиган нопок ишлар учрайди.
Бу асло ҳуррият эмас, аксинча, асл ҳурриятни оёқости қилишдир.
Шунинг учун баъзи ғарб ва оврупо ўлкаларидаги ҳуррият тушунчалари бизнинг миллий одоб-ахлоқимиз, виждоний тушунчаларимизга тўғи келмайди, дейилса, бу сўздан асло ажабланмаслик ва ранжимаслик керак.
Чунки маънавий ўлим ва ҳалокатга, авлод ва наслни барбод этишга олиб борадиган нарсалар моҳият эътибори билан асло ҳуррият саналмайди, балки ҳуррият ва инсон ҳуқуқларига зид ҳаракатлар саналади.
Бу сўзлар хотира ёзиш одобига ҳам тегишлидир.
Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
"Ёшларга дил сўзларим" китобидан.

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 29-куни.
Милодий 2025 йил, 27-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 29-куни.
Милодий 2025 йил, 27-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
Ҳазрати шайх Фатҳи Мусулий қаддасаллоҳу сирраҳул азиз, машойихи изомнинг улуғларидан эди.
Ўзини халқ билишини истамас эди. Мени бозургон (савдогар) деб ўйласинлар, дея бир қанча калитларни ёнига тақиб юрар эди.
****
Ул зотдан сўрадилар:
- Сидқ нима?
Шайх ҳазратлари қўлини темирчининг ўчоғига суқиб, бир парча қизиган темирни чиқардилар. Уни анча вақт қўлида тутиб турар экан:
- Сидқ мана шудир! – дедилар.
****
Нақлдирки Шайх ҳазратлари айтдилар:
“ – Бир кеча тушимда ҳазрати Алий розияллоҳу анҳуни кўрдим.
- Менга ўгит беринг, - дедим.
Ҳазрати Алий:
- Агар бой бўлсанг, дарвишларга тавозиъ айла. Агар камбағал бўлсанг, бойларга такаббурлик қил! – дедилар.”
****
Ҳазрати Шайх бу ёруғ оламдан ўтгач, бир дарвиш ул зотни тушида кўрди.
Сўради:
- Аллоҳ таоло сизга қандай муомила қилди?
Жавоб бердилар:
Аллоҳ таоло мендан нечун кўп йиғлашимни сўради.
Дедимки, “Гуноҳларим ўтидан”.
Нидо бўлдики:
“ Ё Фатҳ! Гуноҳларингни ёзаётган фариштага, ҳар гал йиғлаётганингни кўргач: “Ёзма!” – деб фармон берар эдим!”.

Илоҳий, назаринг сирларга гувоҳ,
Гуноҳим даштида унди дил оҳи.
Аёнинг – ўзимга ноаён гуноҳ,
Умидим паноҳи Сенсан, Илоҳий!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Илоҳий, назаринг сирларга гувоҳ,
Гуноҳим даштида унди дил оҳи.
Аёнинг – ўзимга ноаён гуноҳ,
Умидим паноҳи Сенсан, Илоҳий!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
АБАДИЯТ БУЛОҒИ
Атоқли олим Акмал Саидов, машҳур немис ёзувчиси ва мутафаккири, Йоханн Вольфганг Гётенинг “Ғарбу Шарқ девони” ўзбекча таржимасига ёзган сўзбошисида Нажмиддин Комиловнинг ҳайратомуз сўзларини келтиради:
“Гёте наздида Шарқ адабиёти ва шеърияти, Фирдавсий, Шайх Саъдий, Ҳофиз Шерозий, Жалолиддин Румий ижоди – “Хизр чашмаси”. У ҳамиша мусаффо ва равон, ундан ҳаёт нафаси уфуриб туради. Бу руҳ ва ижод манбаъи, муҳаббат ва қўшиқ салтанатидир. Шарқ оламидаги еттита юлдуз қаторида Саъдий, Ҳофиз ва Навоийни санар экан, Гёте: “Мен уларнинг соясига ҳам арзимайман”, дейди.
...Гётенинг “Ғарбу Шарқ девони”да барча мавзуларини бирлаштириб турувчи нарса, бу – Шарқ шеъриятига асос бўлган тасаввуфий қарашлардир.
“Девон”нинг барча шеърларига “Ўлмасдан олдин ўлинглар” деган ҳадиси шариф маъноси ҳамда “Ўлгин ва қайта тирилгин”, деган тасаввуфий ғоя теран сингдирилган”.
БИР НАФАСДА ИККИ НЕЪМАТ БОР
Гёте ўз даврида Саъдий Шерозийнинг “Гулистон” асаридан ҳам хабардор экани англашилади.
Нафас олмоқ билан нафас чиқармоқ –
Икки неъмат эрур – бир нафасда, боқ:
Бири – сиқув бўлса, бириси – роҳат,
Улар боис ҳаёт бардавом, албат.
Аллоҳга шукр айт – кирганда нафас,
Шукр дегил – нафас чиққанида, бас.
Саъдий “Гулистон”ида айтилади: “Бир нафасда икки неъмат бор: нафас олмоқ ва нафас чиқармоқ. Ҳар бир неъмат учун эса шукр келтириш вожибдир".
Демак, бир нафас учун икки шукр вожиб бўлади”. Сўнг Саъдий ҳазратлари: “Эй Довуд оиласи! (Аллоҳга) шукр қилиш учун урининглар! Бандаларимдан (ҳаққоний) шукр қилгувчи оздир” (Сабаъ сураси, 13) деган оят маъносини келтирадилар.
Саъдий оламидан огоҳ Гёте ўз девонида буюк ва гўзал исломий ҳақиқатлардан жуда узоқ бўлган бир халққа ҳар бир нафас учун икки марта шукр айтишни тавсия қилади.

Суратда:
Устоз Мирзо Кенжабек Бухорои шарифда буюк аллома, муфассир,муҳаддис, фазилатли шайх Тақий Усмоний (салламаллоҳу фид-дунйо ва уқбо) ҳазратлари билан.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Суратда:
Устоз Мирзо Кенжабек Бухорои шарифда буюк аллома, муфассир,муҳаддис, фазилатли шайх Тақий Усмоний (салламаллоҳу фид-дунйо ва уқбо) ҳазратлари билан.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 30-куни.
Милодий 2025 йил, 28-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 30-куни.
Милодий 2025 йил, 28-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
Ул Мустафо миллатининг султони, ул Пайғамбар ҳужжатининг бурҳони, ул омили сиддиқ, олими таҳқиқ, ул авлиёлар кўнглининг кўчаси, ул набийлар саййидининг жигаргўшаси, ул Алийул – Муртазо нақиди, ул Муҳаммад Мустафо алайҳиссалоту васалламнинг вориси, орифу ошиқ – Абу Муҳаммад Имоми Жаъфари Содиқ, розияллоҳу анҳу ҳазратлари, жаноб Пайғамбаримизнинг аҳли байтидандир.
****
Дедикким, агар анбиё ва саҳобалар ҳамда аҳли байт зикрини қилар бўлсак, ҳар бири учун бир китоб битмоқ лозим бўлур. Табаррукан жаноб Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳлидан бошладик.
****
Агар ул зотнинг жамии кароматларини зикр қилсам, тилим бунинг васфига қодир бўлмас. Жаъфари Содиқ ҳазратлари жумла илмлар ва ишоратда, тариқат, ҳақиқат, маърифатда комил эди.
Мўъминлар имоми ва завқ аҳлининг мукаррамидир.
Ҳақойиқ илмида мусанниф ва тафсир бобида муфассирдир.
(давоми бор)

Илоҳий, тоғларинг ҳаракатдадир,
Ўлик водийларинг тузгай зиёфат.
Минг ҳикмат хонқиздек бир санъатдадир,
Чирилдоқ унида – мангу зарофат!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Илоҳий, тоғларинг ҳаракатдадир,
Ўлик водийларинг тузгай зиёфат.
Минг ҳикмат хонқиздек бир санъатдадир,
Чирилдоқ унида – мангу зарофат!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
УЗОҚЛАРГА ҚАРАГАН АЛЛОМА
Доктор, профессор Ғайбулла Саломов домлани эслаб
Ғайбулла Саломов домла камтарин, беозор, ҳамиша яхшиликка мойил, ўз ҳақиқати учун қатъиятли, курашчан, меҳнаткаш, зиёли, диёнатли инсон эдилар. Хайрли ишлари ўзларига завқ берар, асло мақтанмасалар ҳам, баъзи мужодалаларини кўнгилдош яқинларига ибрат учун сўзлаб берардилар. Чунончи, мустамлака даврида Ўзбекистонда Энциклопедия муҳарририятини ташкил этиш борасида Москвадаги ҳаракатлари, Ҳаж асносидаги баъзи феъллари бунга мисолдир.
Саломов домлани мен илк бор Тошкент Давлат университети журналистика факультетида ўқиб юрган кезларимда кўрганман. Домла менда сирлари ўзида “қулфланган”, ботин оламини ҳаётга ошкор қилмаган бир зотдек таассурот қолдирган эдилар. Зотан, у даврдаги асл олимлар ички имконлари очилмаган кишилар эди.
Филология факультети қошида таржима назарияси кафедраси бўлиб, домла кафедра мудири эдилар. Ўшанда домла бизларга (журналистика факультети талабаларига) ҳам дарс берардилар. Дарс асносида домла ҳеч кимга тик қарамас, кўзлари ерда бўлар, бош кўтариб қараган чоғларида ҳам узоқларга қарагандек бўлардилар.
Ўша маҳалда ёзувчи Неъмат Аминов Борис Приваловнинг “Весёлый мудрец” (“Қувноқ донишманд”) асарини ўзбек тилига ўгирган, домла шу таржимани русчага қиёслаб, мутаржим маҳоратидан сўзлаганлари эътиборимни тортганди.
Таржима кафедрасига ва устозга самимий ҳурматим туфайли, мен ўқишни битириш пайтида таржима санъатига оид диплом иши олдим. “Матбуот, таржима, таржимон (Гётенинг “Фауст” асари таржимаси ва шу муносабат билан бўлган танқидий баҳслар асосида)” деган мавзуда диплом иши ёқладим.
Инсоннинг шахсияти унинг фаолиятида, қолдирган маънавий меросида кўринади. Ғайбулла Саломов домланинг туркий-ўзбек халқи ҳаёти учун муҳим саналган улкан ишлари бор.
Биринчиси, Таржима назариясини фан сифатида Ўзбекистонда жорий қилганларидир. Таржима бир халқнинг маънавий мулкини ўз миллатининг мулкига айлантиришдир. Таржима жаҳон халқлари тафаккури билан маънавий мулоқотга киришиш ҳамдир. Булар фавқулодда жараён бўлганидан, бу соҳани тадқиқ этиш ўта зарур илмдир.
Иккинчиси, домла ташкил этган “Таржима санъати” туркум китобларидирки, булар ҳақиқатан, таржима жараёни, ошкор ва пинҳон тажрибалари, таржимон фаолиятининг хос ва нозик қирралари, тиллар ўртасидаги фарқли ва муштарак жиҳатлар, муаллиф ва таржимон ўртасидаги руҳий муносабатлар ҳақида сўзловчи ўлмас ёдгорликдир.
Толиблик пайтларимда “Таржима санъати” китоби қўлимдан тушмасди, ёзги таътил чоғларида қариндошларимни йўқлаб, тоғларга ҳам олиб чиқиб кетар эдим. Байрон, Гёте, Пушкин, Лермонтов шеърларининг турли хил таржималари қиёси мени ҳайратга соларди. Бу китоблар менда асар руҳини таржима қилиш малакасини уйғотди.
“Таржима санъати” туркумини қайта йўлга қўйиш лозим, деб ўйлайман. Чунки мустамлака даврида асарлар асосан рус тили орқали таржима қилинар эди. Энди эса бутун жаҳон адабиётини асл нусха тилидан ўгириш имкониятига эга бўлиб боряпмиз. Бу оламшумул жараён ўз тадқиқига муҳтож.
Учинчиси, домла матбуотдаги турли мақолалари орқали куюнчаклик билан миллат маънавияти, санъат моҳияти, инсон ахлоқини муҳофаза қилар, ҳатто шеърлар ёзиб, шунчаки дардлашгандек туюлса ҳам, дардларида ижтимоий маъно бўлар эди.
(давоми бор)
УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан

Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 1-куни.
Милодий 2025 йил, 29-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 1-куни.
Милодий 2025 йил, 29-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
Илоҳий, инсон-ку ўзи – коинот,
Денгизда – долғалар, қалбда – эҳтирос...
Ёмонликдан тортган изтиробим бот
Тавбам деб қайд этсанг, кимда эътироз?!

***
Ҳар кимки ўзи учун ўз нафси билан мужоҳада қилса, у кароматларга эришгай. Ҳар кимки Аллоҳ учун ўз нафси билан мужоҳада қилса, Аллоҳга етишгай.
***
Беш кишининг суҳбатидан ҳазар қилинг:
1. Ёлғончидирки, у билан ҳамиша алданиш ҳудудида бўласан;
2. Аҳмоқдирки, сенинг фойдангни кўзлаб турган ҳолида сенга зиён етказади-ю, ўзи билмайди;
3. Бахилдирки, сенинг энг қимматли вактингни олиб кетади;
4. Ёвуз кўнгилли кишидирки, ҳожатинг тушганида сендан қочади;
5. Фосиқдирки, арзимас луқмани тамаъ қилиб, бир луқма учун сени сотади.
***
Ушбу ояти каримадаги:«Аллоҳ Ўз раҳматига Ўзи хоҳлаган (киши)ни хос этгайдир» (Бақара сураси, 105-оят) сўзининг маъноси билан Аллоҳ воситани, сабабларни ўртадан кўтарган. Токи бу Аллоҳнинг махсус атоси – лутфу марҳамати эканини билгайсизлар.
***
“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан.
Мусанниф Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК.

(давоми)
Тўртинчиси, Мовароуннаҳр хожагон-нақшбандия силсиланинг ҳалқаларидан бири, етук шайх, маърифати юсак олим Қутбуддинхон Эшон ибн Муҳйиддинхон ҳазратларининг илмий ишни ёқлаб, филология фанлари номзоди илмий даражасига эга бўлиши ва Ўзбекистон Фанлар академияси Алишер Навоий (собиқ А.С.Пушкин) номидаги илмий-тадқиқот институтида хизмат қилишларида Ғайбулла Саломов домланинг муайян хизматлари бор.
“Мен сув ичган дарёлар” китобида домла бу воқеаларни фахр билан эслаганлар.
Шўро мустамлакаси даврида соқолли, дўппили ёки саллали, жуббали, ибодатли бир шахснинг фан номзоди бўлиши, давлат идорасида – илмий-тадқиқот институтида хизмат қилиши сиёсат ўлчовларига тўғри келмайдиган иш эди.
Шайх Қутбуддинхон ибн Муҳйиддинхон (марҳум шоир Абдували Қутбиддиннинг боболари) нақшбандия сулукининг муршиди бўлиш билан бирга, буюк луғатшунос олим ҳам бўлганлар, шўро истибдоди даврида илмий ишни ёқлаб, фан номзоди бўлгач. тўрт жилдлик “Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати”ни тузишда фидойилик кўрсатганлар.
“Хамса” (“Беш достон”) асари луғатини тузиб, яна «Мажолисун-нафоис», «Лисонут-тайр» асарларининг сўзликларини тузишда иштирок этганлар, форсий, арабий, туркий сўз, ибора ва байтларнинг изоҳи ҳамда талқинини берганлар.
Ҳолбуки, муҳташам ва беназир “Хамса” асари луғатини тузиш учун тил билишнинг ўзи кифоя қилмайди, балки Қуръон маърифати ва ҳадис оламидан ҳам хабардор бўлиш шартдир.
Ана шундай зотнинг жамиятга маърифий манфаат етказиб, илмий фаолият кўрсатишида курашчан табиатли Ғайбулла Саломов домланинг ҳиссалари бор.
Бешинчиси, домла сермаҳсул ижтимоий фаолиятга эга эдилар. Тошкент Давлат университети филология ва журналистика фаультетларида педагог сифатида хизмат қилиш билан бирга, матбуотда ўзбек адабий таржимачилиги борасида хилма-хил мақолалар билан фаол қатнашар эдилар.
Олтинчиси, хоҳ пойтахтда, хоҳ вилоятларда бўлсин, бирор кишининг илмга лаёқати, рағбати ёки интилишини кўрсалар, уни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилар эдилар. Самарқанд вилоятининг Хатирчи туманида Камолиддин Юсуфий исмли матншунос олим яшар эдилар.
У кишининг ота-боболари мадраса кўрган, Бухородаги Мир Араб мадрасасида таълим олган ва мударрислик ҳам қилганлар. Хусусан, оталари Бобораҳим Машраб шеъриятининг шайдоси бўлганлар.
Жалолиддин Юсуфий амакиларидан хат ўрганиб, хаттотлик санъатига ҳам эга эди. У киши ҳазрати Машрабнинг шеърларини нашрга тайёрлаб, “Меҳрибоним қайдасан” (1990), “Девон” китобларини чоп эттирган.
Ғайбулла Саломов домла “Девон”га сўзбоши ёзиб, у кишини “халқ академиги” деб тавсифладилар ва: “Мислсиз бу маънавий хазина билан танишар эканман, мулла Жалолиддин Юсуфийни халқ академиги деб ардоқлагим келади. Халқ орасидан, оддий қишлоқ муаллимидан чиққан аллома!” – деб алқадилар.
Еттинчиси, домла талабалари ва шогирдларининг ҳақиқий олим бўлишини исташ билан бирга, ҳар ҳолатда ҳам, ҳақиқий Одам бўлишини истар эдилар.
Ижодни ахлоқдан, ахлоқни ижоддан айри ҳолда тан олмас эдилар. Беҳаё, бадхулқ, зўравон, золим кимсаларни севмас эдилар.
Баъзан устозлар ўртасидаги майда-чуйда ихтилофлар туфайли шогирдлар зарар кўради, иши юришмай қолади.
Баъзан, вилоятлардан келган истеъдодли олим ёки ижодкорлар унча ижтимоий, киришимли кишилар бўлмайди. Домла бундай ихтилофларга, айрим мансабдорларнинг қош-қабоғига қарамай, истеъдодни юзага чиқаришга қайсарлик билан уринар эдилар. Шунингдек, оила шаънини, олимлик мақомини, устоз ва шогирдлар ор-номусини яхши сақлар эдилар.
Домла кейинги йилларда бир қанча китоблари воситасида миллий истиқлол ғоялари билан яшадилар.

Устоз Мирзо Кенжабек шайхи бузруквор -- Шайх Қурбонхон Эшон Бойсуний Нақшбандий (раҳматуллоҳи алайҳ) ҳазратлари билан.
2019 йил, Қумқўрғон.
Ражаб ойи.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Суратда:
Устоз Мирзо Кенжабек шайхи бузруквор -- Шайх Қурбонхон Эшон Бойсуний Нақшбандий (раҳматуллоҳи алайҳ) ҳазратлари билан.
2019 йил, Қумқўрғон.
Ражаб ойи.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 2-куни.
Милодий 2025 йил, 30-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 2-куни.
Милодий 2025 йил, 30-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
Мўъмин улдурки, ўз нафси билан бирга тургай.
Ориф улдурки, ўз Парвардигори билан бирга бўлгай.
****
Аллоҳ таборак ва таъолонинг банда устидаги макри (имтиҳони) қоронғу кечада қора тош устида юрган кичик чумолидан ҳам ниҳонроқдир.
****
Ишқ илоҳий бир жунундир.
****
Бир сири бўлмаган киши зарарлидир.
****
Шукр қилувчи бойдан сабр қилувчи камбағал афзал. Чунки бойнинг кўнгли чўнтакда, камбағалнинг кўнгли эса Аллоҳдадир.

Илоҳий, ҳар наки мангуликка эш,
Ҳар наки покликдан – Сендан далолат,
Унга ҳайратимни сочсам куну кеч,
Шукронам деб қабул қилгайсен фақат!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Илоҳий, ҳар наки мангуликка эш,
Ҳар наки покликдан – Сендан далолат,
Унга ҳайратимни сочсам куну кеч,
Шукронам деб қабул қилгайсен фақат!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•