Мирзо Кенжабек ижодхонаси
6.33K subscribers
2.3K photos
309 videos
37 files
1.23K links
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи, шайх ва шоир устоз Мирзо Кенжабек (Мирзо Аҳмад Хушназар Термизий)нинг ижодхонаси.

ЎЗАНДАН МАЪЛУМОТЛАР ОЛИНГАНДА МАНБА КЎРСАТИШ ЛОЗИМ!
Download Telegram
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 25-куни.
Милодий 2025 йил, 23-апрель.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ул қутби макнат, айни рукни сунна, иймони аҳли сабқ – ҳазрати шайх Абдуллоҳ Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳ.
Фатҳи Мавсилий айтар:
- Мен унинг билан кўп суҳбатда бўлдим ва унинг риёзати ҳамда ҳаловатининг ўхшашини ҳеч кимда кўрмадим.

****

Ул зотнинг ҳикматли сўзларидан.

****

Одам боласида тўрт нарса мавжуд:
1. Кўз.
2. Тил.
3. Қалб.
4. Шаҳват.
Кўзни зинодан, тилни лағв- ёмон сўзлардан, қалбни кибрдан, шаҳватни эса ҳаромдан сақламоқ керакдир.

****

То гуноҳлардан халос бўлмагунча, тоатнинг ҳаловати бўлмас.

****

Ихлос амалдан яхшироқдир. Ҳар кимнинг сидқи бўлса, Ҳақ таоло унга ғайб оламидан эшик очгай ва муродига етказгай.


Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Холиқо! Ҳеч ҳасратим хоҳловчи йўқ,
Ул Диёрда бандани йўқловчи йўқ.
Мен гуноҳкорман, Ҳакам Сенсан Ўзинг,
Лек Ўзингдан ўзга ҳам оқловчи йўқ!


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

ҲАЗРАТИ ПАҲЛАВОН МАҲМУДНИНГ
ПАҲЛАВОНЛИК СИРИ

Амир Алишер Навоийнинг “Насойим ул-муҳаббат” асари, 479-боби - “Паҳлавон Маҳмуд – Паккаёр қуддиса сирруҳ” маноқибида зикр қилинади:

“(У киши) Хевақ (шаҳри)дандир, лақаби Пурёр деб машҳурдир, баъзилар Паккаёр дебдилар. Аммо Хевақлик кишидан таҳқиқ ва тасҳиҳ қилинди – теран ўрганилиб, ҳақиқат юзага чиқарилдики, лақаби Паккаёр деган сўзда қарор топти, яъни барчага бирдай ёр ва ёрдамчи бўлувчи (Паккаёр)дир.

Ёр қассобнинг ўғлидир. Курашчиликда саромад – илғор, юқори шахс бўлуб, улуғ шуҳрат қозонган. (Тариқатда) яширин сулук ва риёзати ҳам бор экан, андоқки, файз оламидан кўнглига баҳра ва насиба етган экан. Табъи ҳам яхши эди. Яна шеър ёзар эди.

Бир гал Ҳинд мулкидан бир заргар Ҳинд подшоҳидан хабар келтириб, паҳлавонга сўз иҳзор қилиб, илтимос етказибди. Паҳлавон бу рубоийни ўқибди, рубоий:

Заргарбачае зи гуфт раҳи Мўлтонро,
Овард ба ман қоъидаи султонро.
З-онжоки ману ҳиммати ёрони ман аст,
Як жав нахарам чунаи Ҳиндустонро.

Таржимаси:

Заргар бола англатди раҳи Мўлтонни,
Келтурди манга қоъидаи султонни.
Ҳар қайда мену ёроним ҳиммати бор,
Бир арпага олмам ул Ҳиндустонни.


(Маъноси: Заргар бола Мўлтон йўлларидан гапирди, султоннинг талабини менга етказди. Қаерда мен бўлсаму дўстларимнинг ҳиммати бўлса, Ҳиндистонни ҳам битта арпага сотиб олмайман).

Аммо ғойибдан унга “Бориш керак” деган ишорат етди. Ҳиндистонга азм қилиб, борди. Ҳинд мулки подшоҳининг бир курашчиси бор эди, Паҳлавонни у билан курашга солиш учун чақирган экан. Бу сўзни Паҳлавон билан мулоқот қилганидан кейин изҳор қилиб, шундай қарор қилинибдики, эртага халойиқни жамлаб, курашга тушадилар.

Кечаси Паҳлавон ўз қоидасига кўра (эҳтиёжманд бўлиб) ёлворган ҳолда мозористон зиёратига бориб, ўз муродини Аллоҳдан сўраб турганида, кўрибдики, ярим кечада бир бузургнинг мозорида бир қари заифа кампир кўп дод-фиғон ва тазарруъ билан: “Худоё, бу келган паҳлавон курашчи маъракасидан менинг ўғлимни шарманда қилиб чиқармагайсан!” – деб Тангрига муножот қилиб ёлбормоқда эди.

Паҳлавон билибдики, у ўша курашчининг онасидир, ўз-ўзига: “Эртага ўша курашчининг қўлида йиқилиб бераман”, деб қарор қилибди.

Эртаси подшоҳ улуғ маърака тузиб, Паҳлавонни чақириб, у курашчи билан курашга солганида, Паҳлавон ўзига ўзи қарор қилганидек, бир-икки ҳамла қилиб талашганидан кейин, унинг қўлида енгил йиқилибди.

Шундай нақл қилинадики, елкаси ерга тегиб, кўзи осмонга тушгач, (кўзидан) ҳижоблар – пардалар кўтарилиб, малакут олами – Илоҳий салтанат олами кўзига жилвагар бўлибди. У подшоҳ ҳам муроду мақсадига етибди. Аммо Паҳлавонни ўзи чақиртириб, таклиф билан келтиргани учун, муболаға билан риоят ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, суҳбатдошлик йўли билан яшаб турар экан.

Бир кун (Паҳлавонни) овга таклиф қилиб, ўзи билан элтганида, тоғ ови экан, овнинг ортидан қувиб бораётганида, ов қоядан пастга учиб тушибди, подшоҳ ҳам отининг жиловини сақлай олмасдан, икки оёғи камар қироғида қолиб, икки қўли хато бўлганида, Паҳлавон у билан бирга экан, дарҳол қўлини чўзиб, отини минувчиси билан бирга даст кўтариб, текис ерга қўйибди. Подшоҳ ҳайратланиб: “Бунча ҳаддан ортиқ кучинг билан у курашчидан йиқилганинг ажабланарли иш-ку!” – дейди.

Шунда Паҳлавон ушбу рубоъийни ўқийди:

Гар бар сари нафси худ амийри – марди,
Дар ёд гири нукта бигийри – марди.
Марди набувад фитодаро пой задан,
Гар дасти фитода бигийри – марди.

Таржимаси:

Гар нафсинг учун ҳоким эрурсан – мардсан,
Ибрат бўлажак сўзни этурсан – мардсан.
Ҳар кимки йиқилганни тепар – мард эмас,
Гар ким йиқилур, қўлни тутарсан – мардсан.

Подшоҳ (у кишидан дуолар сўраб) кўп ниёзмандликлар – ҳожатмандликлар кўрсатади. Паҳлавон қайтиб, Хеваққа келади. Қабри Хевақдадир.

(Хевақ – бугунги Хива шаҳри.)



Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
"Ёшларга дил сўзларим" китобидан.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 26-куни.
Милодий 2025 йил, 24-апрель.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

«ҲАТТО, ЖОН ОЛГУВЧИ ҲАМ, ВАҲШИЙ ҲАЙВОНЛАР ҲАМ АҲЛИ ТАВАККУЛНИНГ ХИЗМАТИДА БЎЛГАЙ! »

« Тазкират ул-авлиё »дан.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ҳазрати Абу Ҳамза Хуросоний қоддасаллоҳу сирраҳул азиз, улуғ шайхлардан эди. Ҳазрати шайх Абу Туроб ила кўп суҳбат тутарди.

****

Нақлдирки, Абу Ҳамза Каъба сари йўлга чиқди. Ёнида ҳеч вақоси йўқ. Унинг бир меҳрибон опаси бўлиб, у бехабар ҳирқасининг ёқасига кумуш танга тиқиб қўйган эди. Йўлда ҳотифдан овоз келди:

“ Ё Ҳамза! Таваккул аҳлиданман, дейсан. Аллоҳ сенинг қорнингни оч қолдирмасликка қодир эмасми?!”

Абу Ҳамза буни эшитиб, оҳ урди. Эгнини қидирди. Ҳирқасига тикилган тангани топди. Уни ёбонга улоқтириб йўлига равона бўлди.

Кунлар юргач, очлик ҳаддидан ошди, мадори қолмади.

“Ёнингда бир танга ва бир бурда нонинг йўқ, жоизмидирки, энди ҳалок бўлгайсен!!!”

Билдики, фикрига келган нарса нафс ва шайтон иғвосидир. Бу иғвога учмади. Яна йўл юрди.

Ногоҳ бир қудуққа тушиб кетди. Қудуқ тубидан ҳолсизгина юқорига қаради.

Шунда қудуқ оғзида бир баҳайбат шер пайдо бўлди. Бошини қудуққа эгиб, олдинги ўнг оёғини узатиб деди:

- Қўрқма эй Абу Ҳамза қўлингни бер!

Абу Ҳамза шернинг кўзларида сокинлик, фармонбардорликни кўрди. Шернинг оёғидан тутди.

Шер азот, эпчил бир ҳаракат билан Абу Ҳамзани қудуқдан тортиб олди. “Фармонни бажардим” дегандек атрофга бир наъра тортиб, келган изига қайтиб кетди.

Шунда ҳотифдан яна овоз келди:

“ Эй Абу Ҳамза сен бизга таваккул қилдинг. Албатта, бизга чин таваккул қилгувчиларга нажот бергаймиз. Ҳатто, жон олгувчи ҳам, ваҳший ҳайвонлар ҳам аҳли таваккулнинг хизматида бўлгай!”



Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Холиқо! Қутқар гуноҳзордан мени,
Ёрдам эт, этма жудо Ёрдан мени,
То тирикман, энди йиғлаб ёлборай:
Қилмағил маҳрум дийдордан мени!..


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
БУ ҚИРЛАР – ДУНЁНИНГ ЖАННАТИ”

Ҳақ таоло мен фақиру ҳақирга анча йил нақшбандия тариқатининг улуғ шайхи, беназир аллома Аҳмаджон Махдум Ҳанафий-Нақшбандий ҳазратларининг суҳбат ва хизматларида бўлиш саодатини насиб этди. У кишининг Ҳожи Иқроруддин Бобо деган дўстлари бўлар эди.

Тўполондарёнинг ёқасида сўлим боғи бўлиб, биз бир гал ўша боғда суҳбат қурганмиз.

Суҳбатда эътиборли ўқув даргоҳининг раҳбари Мавлон Раҳмонов деган дўстимиз ҳам иштирок этди. Айни баҳор мавсуми, кўкламнинг гуркираб яшнаган маҳали. Дўстимиз соҳилдаги гўзал манзаралар, дарёнинг у бетидаги кўм-кўк қирларни кўриб:

“Оҳ, жаннат, жаннат!” – деб юборди.

Камина эътиқод тамойилларидан хабардор бўлганим учун бу гапдан чўчиб:

“Ҳазратдан сўрайлик-чи, бу гап дурустмикан?” – дедим.

Сўнг:

“Ҳазрат, бу манзараларни жаннат дейиш мумкинми?” – дедим.

Шайх ҳазратлари табассум қилиб:

“Ҳа, булар – дунёнинг жаннати-да!” – дедилар.

Демак, дунёнинг гўзал манзилларини “Дунёнинг жаннати” дейиш мумкин экан.Бу ифода Ислом ақидасига зид бўлмас экан.

Баъзи хабарларда илм мажлислари ҳам дунёнинг жаннати дейилади.

Бас, бу дунёда осойиш ва оройиш истаганлар – дунёнинг жаннатини излаган кишилардир.

... Лекин бу сўзларда ҳозирги ёшлар ва келажак авлод учун улкан ибратлар борлигини ўйлаб, ошкор ёзишни мақбул санадим.



Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
"Ёшларга дил сўзларим" китобидан.

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 27-куни.
Милодий 2025 йил, 25-апрель.


КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ҳазрати Абу Муҳаммад ал- Муртоиш қоддасаллоҳу сирраҳул азиз, шайхларнинг кабирларидан бўлиб, шайх Абу Ҳафси Ҳаддод ҳазратларининг асҳобларидан эди. Ул зот ҳазрати шайх Абу Усмони Ҳирий, ҳазрати шайх Жўнайд Бағдодийлар билан суҳбат тутарди.

****

Нақлдирки, Бағдод шаҳрида бир дарвиш:
“ Муртоиш ҳазратлари менга ўн беш танга берсалар эди, у пулга пойафзал олар эдим”, дея кўнглидан кечирди. Кўп ўтмай кулбанинг эшигини қоқдилар, очиб қараса, Муртоиш ҳазратлари турибди, унга сўрагани ўн беш тангани бериб кетдилар.

****

Ул зотга дедилар:
- Фалон киши ҳавода учади.
Шайх Муртоиш жавоб бердилар:
- Одам боласининг ўз ҳавои нафсига мухолафат этмоғи ҳавога учмоғидан кўра яхшироқдир.

****

Сўрадилар:
- Бандани Аллоҳга қайси нарса дўст қилгай?
Дедилар:
- Ҳақ таоло душман тутган нарсаларни душман тутса, басдир!
Булар – мол-дунё, нафс ва шайтондир.



Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Илоҳий, ҳар наки мангуликка эш,
Ҳар наки покликдан – Сендан далолат,
Унга ҳайратимни сочсам куну кеч,
Шукронам деб қабул қилгайсен фақат!


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

ХОТИРА ЁЗИШ ОДОБИ


Азиз ва севимли ёш дўстларим!

Ўта муҳим мавзуда – ўтганларни эслаб хотира ёзиш одоби хусусида сизлар билан дилдан суҳбатлашмоқчиман.

Шарқ адабиётида хотира ёзиш одоби қадимий илдизларга эга.

Саҳобалар (розияллоҳу анҳум) ҳақидаги жилд-жилд китоблар хотира ва тазкира жанрининг олий намуналаридир.

Абдураҳмон Суламийнинг “Табақот ус-суфия” (“Тасаввуф табақалари”),
Фаридуддин Атторнинг “Тазкират ул-авлиё” (“Валийлар ёдномаси”),
Мавлоно Жомийнинг “Нафаҳот ул-унс” (“Чин дўстлик ислари”),
Ҳазрат Навоийнинг “Насойим ул-муҳаббат” (“Муҳаббат шабодалари”), “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад”, “Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер”
каби асарлари хотира ва тазкира жанрининг энг гўзал нусхаларидир.


Ҳазрат Имом Бухорий,
ҳазрати Имом Муслим,
ҳазрати Имом Термизий,
ҳазрати Имом Абу Довуд,
ҳазрати Имом Насоий,
ҳазрат Имом Ибн Можа (раҳматуллоҳи алайҳим ажмаъийн)

каби энг улуғ муҳаддисларнинг саҳиҳ ва сунан китобларида келган
“Пайғамбарларнинг хислатлари”,
“Саҳобаларнинг фазилатлари”

каби боблар бутун олам аҳли учун ўрнак бўладиган энг юксак адабиёт намуналаридир.

Мазкур асарларда инсоният одоби, хислати, фазилатининг камоли бўлган васфлар баён этилган.

Ғарб ва Европа ёзувчилари хотира ёзганда эсланувчининг ҳамма қилмишларини ёзаверишади.

Ҳаромхўрлиги, ароқхўрлиги, зинокорлиги, фоҳишабозлиги, қаллоблик ва товламачилик каби манфур сифатлари ҳам четда қолмайди.

Бизнинг Шарқ адабиётидаги хотиранавислик эса жирканч мавзуларни кўтармайди.

Инсонга ёмонликни эслатадиган, нопок ишлардан ор қилмасликни ўргатадиган, беномусликни тарғиб қиладиган, фаҳш ва бузуқликка ундайдиган хотиралар бизнинг адабиётимизга хос эмас.

Ўзбек, тожик, қозоқ, туркман, қирғиз, қорақалпоқ – ислом маърифатидан баҳра топган барча халқлар адабиётининг умумий хислати – инсонларга эзгулик, поклик, яхшиликни ўрнак қилиб кўрсатмоқ, юксак башарий васфлардан таълим бермоқдир.



Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
"Ёшларга дил сўзларим" китобидан.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 28-куни.
Милодий 2025 йил, 26-апрель.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

"Валийларнинг жасади чиримас, зараркунандалар зарар беролмас. Валийлар ўлмаслар, улар бир уйдан бошқа уйга кўчгайлар".


( "Тазкират ул-авлиё" дан)


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Шайх Абу Туроб Нахшабий қоддасаллоҳу руҳаҳул азиз, валоят бодиясининг сайёҳи, замон дарёсининг маллоҳи¹ эди.
Хуросон мулки шайхларининг улуғларидандур.

****

Ҳар қачон ул зот ўз муридларининг бирида ёмон иш кўрса, шогирдига бирон сўз демас, ўзи тавба қилиб, истиғфор айтар эди. Дер эдики: “Ул бечора бу балога мен туфайли йўлиқди”. Дарҳол Ҳақ таоло ўша муридга ҳидоят ато этар, у пушаймон бўлиб, тавба қилар эди.

****

Нақл қилинадики, Шайх ҳазратлари айтар:

"Бир куни ҳижоз даштида ёлғиз борар эдим. Дафъатан, бир қора юзли баҳайбат одамни кўрдимки, бўйи минорадан ҳам узун эди. Кўнглим ундан ҳайиқди.
- Девмисан, паримисан?! – дедим.
У эса менга:
- Сенчи мусулмонмисан ё кофирмисан? Агар мусулмон бўлсанг, Аллоҳдан бошқасидан асло қўрқмагил! – деди-да кўздан ғойиб бўлди".

****

Шайх Абу Туроб ҳазратларининг вафоти Басра тупроғида содир бўлди. Ул дамда шайх ёлғиз эди. Бир неча йилдан кейин топдилар.

Шайх ҳазратлари нурли юзини қиблага қаратган, асосига суянган ҳолда жон берган эди. Гўё тирикдек эдилар, ҳеч бир нарса зарар беролмаган эди. Шайх Абу Туроб ҳазратларини топган ерда дафн этдилар. Хабарларда келадики:

“Валийларнинг жасади чиримас, зараркунандалар зарар беролмас. Валийлар ўлмаслар, улар бир уйдан бошқа уйга кўчгайлар”.



Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.


1. Маллоҳ - қайиқчи.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Илоҳий, бу руҳим бақога ёндош,
Фанога қариндош қаттиқ вужудим.
Энг кичик зарраман – йўқликка номдош,
Дунёйи далилман – йўқдир ҳудудим!


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

НОЛОЙИҚ ИШЛАРГА ҲУРРИЯТ ЙЎҚ

****

Азиз ва севимли ёш дўстларим!

Хотира ёзиш одоби ҳақидаги суҳбатимизни давом эттирамиз.

Ҳаёт ва адабиётдаги ҳуррият мезони жамият ҳаётига оид ҳуррият ўлчовларига таянади.

Бутун дунёда эркинлик, ҳуррият, демократия деган муаммо бор.

Ҳуррият дегани инсонга хоҳлаган ишини қилиш, хоҳлаган ҳунарини кўрсатиш ёки хоҳлаган сўзини сўзлаш имкони дегани эмас.

Бизнинг шарқ маданиятимизда, миллий удумимизда ҳалолликка, покликка, тўғриликка, ҳаётбахш ва манфаатли нарсаларга ҳуррият бор.

Нопокликка, ҳаром нарсаларга, ботил сўз, бефойда амалларга асло ҳуррият йўқ.

Баъзи хорижий мамлакатлардаги айрим “демократия” кўринишларида инсонлик шарафига зид, иймон, диёнат, виждон тамойилларини таҳқирлайдиган нопок ишлар учрайди.
Бу асло ҳуррият эмас, аксинча, асл ҳурриятни оёқости қилишдир.


Шунинг учун баъзи ғарб ва оврупо ўлкаларидаги ҳуррият тушунчалари бизнинг миллий одоб-ахлоқимиз, виждоний тушунчаларимизга тўғи келмайди, дейилса, бу сўздан асло ажабланмаслик ва ранжимаслик керак.

Чунки маънавий ўлим ва ҳалокатга, авлод ва наслни барбод этишга олиб борадиган нарсалар моҳият эътибори билан асло ҳуррият саналмайди, балки ҳуррият ва инсон ҳуқуқларига зид ҳаракатлар саналади.

Бу сўзлар хотира ёзиш одобига ҳам тегишлидир.



Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
"Ёшларга дил сўзларим" китобидан.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 29-куни.
Милодий 2025 йил, 27-апрель.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ҳазрати шайх Фатҳи Мусулий қаддасаллоҳу сирраҳул азиз, машойихи изомнинг улуғларидан эди.

Ўзини халқ билишини истамас эди. Мени бозургон (савдогар) деб ўйласинлар, дея бир қанча калитларни ёнига тақиб юрар эди.

****

Ул зотдан сўрадилар:

- Сидқ нима?

Шайх ҳазратлари қўлини темирчининг ўчоғига суқиб, бир парча қизиган темирни чиқардилар. Уни анча вақт қўлида тутиб турар экан:

- Сидқ мана шудир! – дедилар.


****

Нақлдирки Шайх ҳазратлари айтдилар:

“ – Бир кеча тушимда ҳазрати Алий розияллоҳу анҳуни кўрдим.

- Менга ўгит беринг, - дедим.

Ҳазрати Алий:

- Агар бой бўлсанг, дарвишларга тавозиъ айла. Агар камбағал бўлсанг, бойларга такаббурлик қил! – дедилар.”

****

Ҳазрати Шайх бу ёруғ оламдан ўтгач, бир дарвиш ул зотни тушида кўрди.

Сўради:

- Аллоҳ таоло сизга қандай муомила қилди?

Жавоб бердилар:

Аллоҳ таоло мендан нечун кўп йиғлашимни сўради.
Дедимки, “Гуноҳларим ўтидан”.

Нидо бўлдики:

“ Ё Фатҳ! Гуноҳларингни ёзаётган фариштага, ҳар гал йиғлаётганингни кўргач: “Ёзма!” – деб фармон берар эдим!”.



Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•