****
Холиқо! Сабру тўзимсан, Холиқо.
Жанг, кураш урфин тузибсан, Холиқо!
Қай томон, қай эл, қаю куч енгса ҳам,
Оқибат ғолиб Ўзингсан, Холиқо!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Холиқо! Сабру тўзимсан, Холиқо.
Жанг, кураш урфин тузибсан, Холиқо!
Қай томон, қай эл, қаю куч енгса ҳам,
Оқибат ғолиб Ўзингсан, Холиқо!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
МЕҲРУ МУҲАББАТ МУЛКИНИНГ СУЛТОНИ – НОДИРА БЕГИМ (МОҲЛАР ОЙИМ) БУ
(1792–1842)
Моҳлар Ойим – Нодира 1792 йилда Андижон шаҳрида туғилган. У истеъдодли, маърифатпарвар шоира бўлиш билан бирга, давлат арбоби ҳам бўлган. Комила ва Макнуна тахаллуслари билан ҳам шеърлар ёзган. Отаси Андижон ҳокими Раҳмонқулбий юқори насаб ҳисобланган минг қавмидан бўлиб, Фарғона ҳукмдори Олимхоннинг тоғасидир.
Нодира бир ғазалида саййидлар – улуғлар хонадонидан эканини айтиб, барча улуғ аждодларига Аллоҳнинг раҳматини тилайди:
Сиёдат хонадони – Шоҳ Бобур насли покимен,
Худоё, раҳмат айла барча аждоди ъизомимни.
Амир Олимхон укаси Амир Умархонга Марғилон ҳокимлигини беради ва уни 1807 йилда Нодирага уйлантиради.
Нодира шу хонадонда шеяърият билан машғул бўлади, шоира Увайсий билан танишади, уни муаллима сифатида саройга таклиф этади.
Нодиранинг эри Амир Умархон ҳам Амирий тахаллусида кўркам ижод қилган.
Амир Умархон вафотидан кейин уларнинг ўғли Муҳаммад Алихон (Маъдалихон) 14 ёшида (баъзи манбаъларда 17 ёшида – тақрибан 1803-06–1842 йиллар) тахтга ўтириб, Қўқон хони бўлади.
Лекин давлатни, асосан, Нодира Бегимнинг ўзи идора қилди. Унинг ҳукмронлиги даврида хонлик ҳудудини кенгайтиришга уринилган. Вайрона мулкларни адолат билан обод этиш малика Нодиранинг улуғ ғояларидан бўлган:
Мен ҳам ҳиммат ила эл хотирин шод этай,
Мулк вайронларин адл ила обод этай.
Нодиранинг замондоши Қози Абдунаби Хотифнинг ўз достонида ёзишича, Нодира Бегим “гулистондек Чаҳорчаман боғига бориб, Фарғона, Тошкент, Хўжанд, Андижон ва бошқа шаҳарлардан фозиллар, олимлар, ҳаттотлар, наққошларни ўз хизматига чақиртириб келган”.
Нодира Бегим мадрасалар бунёд этган маликалардан саналади. У бозор ва расталар, масжид ва мадрасалар, карвонсаройлар қурдирган. Гўристони Калондаги Мадрасаи Чалпак, Тақагарлик растасидаги Моҳларойим мадрасасини бино эттирган.
Нодиранинг умри охири фожеали бўлди...
Бухоро – Қўқон ўртасидаги муносабатлар ёмонлашуви ва тез-тез такрорланиб турадиган ҳарбий тўқнашувлар шунга олиб келдики, Муҳаммад Алихон 1841 йилнинг ноябрида тахтни укаси Султон Маҳмудга топширади.
Шунга қарамай, 1842 йилнинг апрелида Бухоро амири Насруллоҳхон Қўқонни забт этди ва гарчи ўзи ислом шариати ҳукмларига қатъий амал қилган шахс бўлса-да, Муҳаммад Алихонни, унинг укаси Султон Маҳмудхонни ва онаси Нодира бегимни қатл эттиради.
Нодира Бегимдек диёнатли, маърифатпарвар ва олима аёлни ўлдириши амир Насруллоҳхоннинг мудҳиш хатоси эди. Бу жиноятнинг жавоби осон бўлмаса керак.
* * *
Нодира Бегим фақр ва қаноат мақомида ижод қилган бўлса-да, меҳру муҳаббат султони эканни баён этиб, Фарғонанинг фарзоналари – оқил, фозил ва донишмандлари унинг маънавий давлатидан баҳраманд эканини изҳор этади:
Комила, меҳру муҳаббат мулкининг султониман,
Давлатимдин баҳравар Фарғонадур фарзоналар...
Нодира шеърларида мажозий муҳаббат, яъни ўз жуфти ҳалоли Амир Умархонга бўлган ошкора муҳаббат изҳорларини ҳам учратамиз. Лекин шоиранинг ошиқ ва ориф қалби Ҳақ таолодан ўзгага ошно бўлишни истамайди:
Икки оламда умидим Сендин эрмиш, Комила,
Қилмағил, ё Рабб, Ўзунгдин ўзгаларга ошно!..
Шўро давридан бузуқ мафкура натижасида Нодира Бегимнинг қабри Амир Умархоннинг ёнидан бошқа жойга – қабристон чеккасига қўчирилган.
(давоми бор)

НОДИРА БЕГИМ МАЪРИФАТИ
(давоми)
Нодира Бегимнинг ўз Девони дебочасида дарж этган энг юксак маърифий шеърларидан бирининг шарҳи:
Ул Худовандеки, қудрат ошкоро айлади,
Етти туфроқ узра тўққуз қубба иншо айлади.
“Ул Яратгувчи Зот ўз қудратини ошкор айлаб, етти қават ер устида тўққиз қуббани (осмонни) бунёд этиб қўйди”... Талоқ сураси, 12-оят маъноси: “Аллоҳ етти осмонни ва ердан ҳам уларнинг мислини (айри-айри) яратган Зотдир...”
Оламу Одамни халқ айлаб, камоли ҳикмати,
Халқ аро турлук аломатлар ҳувайдо айлади.
Ҳақ таоло оламни ва Одамни яратгач, ўз ҳикматининг камолини намойиш этиб, халқ орасида – яралмишлар ўртасида турли аломатлар, белгиларни ошкор қилиб, белгили ва зоҳир қилиб қўйди.
Шу белгилардан баъзилари инсонларнинг тиллари, ранглари ва хилма-хил бўлганидир.
Одамни илк бор тупроқдан яратгани, кейин инсонларни кўпайтириб, ер юзига тарқатгани,
инсонга ҳамдам бўлиб, одамзоднинг роҳат топмоғи учун ўз жинсидан жуфтлар яратгани ва ораларига муҳаббат ва меҳрибонлик солиб қўйгани,
осмонларни ва ерни яратмоғи, инсонларнинг тиллари рангларининг хилма-хил бўлмоғи,
кечаси ухлаб дам олиши ва кундузи Ҳақ таолонинг фазлу карамидан ризқини қидириши,
одамларга қўрқув ва ёмғирдан умид бериши учун чақмоқни кўрсатиши, осмондан ёмғир тушириб, у билан ўлимидан кейин ерни тирилтириши,
осмон ва ер Унинг амри билан (мавжуд тарзида) қоим туриши, Аллоҳ таоло қудратининг далилларидандир.
Бу оят-аломатларнинг ҳаммасида, шубҳасизки, тафаккур қиладиган инсонлар учун ибратлар бордир. Буларнинг ҳаммаси Рум сурасининг 20-25-оятларида билдирилган.
Зарраи хуршиди тобон, қатра – то баҳри ъамиқ,
Ҳар бири асрори ҳикмат эрди – иншо айлади.
Порлаб кўриниб турган қуёшнинг заррасидан тортиб, то чуқур уммоннинг бир қатрасигача – ҳар бири ҳикмат сирлари эди, уларни Ҳақ таоло бор қилди.
Қилди Аҳмадни нубувват осмонида қуёш,
Ул қуёш анворидин оламни пайдо айлади...
Ҳақ таоло Инжилда Аҳмад (Фараклит) деб зикр қилинган ва Қуръони каримда билдирилган ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломни нубувват, яъни пайғамбарлик осмонида қуёш қилиб қўйди. Ўша қуёшнинг нурларидан оламни пайдо қилди...
Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
"Ёшларга дил сўзларим" китобидан.

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 24-куни.
Милодий 2025 йил, 22-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 24-куни.
Милодий 2025 йил, 22-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
Ул қутби олами руҳоний, ул маъдани ҳикмати раббоний, шайхлар имоми – ибни Ато қоддасаллоҳу таоло руҳаҳул азиз.
Шайх Жўнайд ҳазратлари муридларининг улуғи эди.
Ҳазрати шайх ибни Ато ҳикматларидан
****
Кимки солиҳлар номини топган бўлса, унинг бисоти (даражаси) каромат бисоти бўлгай.
Кимки авлиёлар номини топган бўлса, унинг бисоти унс (Ҳақ дўстлиги) бисоти бўлгай.
Кимки анбиёлар номини топган бўлса, унинг бисоти қурб (Ҳаққа яқинлик) бисоти бўлгай.
****
Ботин Ҳақ таоло назаргоҳидир. Ҳақ назаргоҳидан мўъминларнинг ғизоси – зикру тоат, мунофиқларнинг ғизоси – емоқ-ичмоқдир.
****
Агар бир киши йигирма йил нифоқ шевасига қадам босган бўлса-ю, кейин бир соат мусулмон биродарининг манфаати учун қадам босса, бу ҳоли олтмиш йил ихлос ила тоат қилмоқдан яхшироқдир.
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.

Холиқо! Боқсанг-чи оҳ-зоримга, Ҳув!
Дард олиб келдим бу бозорингга, Ҳув!
Нолалиғ найман, мени кесмиш гуноҳ,
Бас, мени қайтар у найзоримга, Ҳув!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Холиқо! Боқсанг-чи оҳ-зоримга, Ҳув!
Дард олиб келдим бу бозорингга, Ҳув!
Нолалиғ найман, мени кесмиш гуноҳ,
Бас, мени қайтар у найзоримга, Ҳув!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
МУБОРАК МУҲАММАД ИСМИ БОР ЖОЙДА ТАҲҚИР СЎЗЛАРИ БЎЛМАСЛИГИ ЛОЗИМ
Камина 1983 йилда “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси шеърият бўлимида хизмат қилар эдим. Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов каби улуғ устозлар билан савол-жавоб тарзидаги суҳбатлар ташкил қила бошладим. Бу ишда бош муҳаррир ўринбосари лавозимида хизмат қилган атоқли олим Иброҳим Ғафуров тавсияси ва маслаҳатларига диққат қилар эдим.
Эркин Воҳидов билан қилган суҳбатим “Шоир ва шеър дунёси” сарлавҳаси билан газетада чоп этилди (1983). Абдулла Орипов билан қилган суҳбатим “Инсон қалби билан ҳазиллашманг” деган сарлавҳа остида босилди (1983, 26 сентябрь).
Шундан кейин бош муҳаррир, атоқли адиб Одил Ёқубов мендан ранжигандек бўлиб юрдилар. Гап шундаки, ўша суҳбатдаги баъзи сўзлар гўё Одил Ёқубовга қарши қаратилган экан.
Лекин бу тагдор ҳолатдан менинг асло хабарим йўқ эди. Бу сўзлар асар қаҳрамонларининг номлари ҳақида бўлган.
Абдулла Орипов ўша суҳбатда: “Муаллиф қаҳрамонни ёмон кўрса, унга ёмон ном қўймаслиги керак. Чунки ёмон одам онасидан ёмон бўлиб туғилмайди-ку! Ота-онаси бошда унга яхши ном қўйган бўлади. Ҳаққонийлик шуни талаб этади. Йўқса, ўқувчи унинг номига қараб, салбий қаҳрамон эканлигини, бундан кейинги қилмишлари салбий бўлишини сезиб қолади”, деб гапирган.
Бу адабиёт ҳақида самимий, ҳаққоний сўзлардир. Бу, унутмаган бўлсам, номига салбий сифатлар тақалган қаҳрамонлар ҳақида айтилган эди.
Бу гаплар ўз замонида ўтиб кетди. Ўша улуғ устозлар – Одил Ёқубов, Абдулла Орипов оламдан ўтиб кетдилар.
Лекин камина улуғ аллома, хожагон-нақшбандия таълимотининг улуғ шайхи Муҳаммад Зоҳид Қўтқу Ибн Иброҳим ал-Бурсавий ҳазратларининг иймон-эътиқодга оид “Аҳли суннат вал-жамоат ақоиди” асарини, буюк аллома, нодир фақиҳ ва муҳаддис, хожагон-нақшбандия тариқати Кумушхонавия шўъбасининг асосчиси, аждодлари Бухорои шарифдан бўлган азиз шайх – Аҳмад Зиёуддин ал-Кумушхонавий ҳазратларининг “Жомиъ ул-мутун” китобларини таржима қилиб, кўплаб тафсир ва ҳадис китобларини ўқиб, шуни англадимки, Муҳаммад деган исмга нисбатан ҳурмат сақлаш шарт экан ва кимки бу исмга беҳурматлик қилса, унинг жазоси муқаррар экан. Бу ҳурмат коинотнинг саййиди, севикли Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломнинг буюк ҳурматлари туфайли экан. Бу муборак исм ёнига салбий сифатларни тақаш, масалан, “Муҳаммад Чатоқ” деб номлаш оғир гуноҳ ҳисобланар экан.
“МУҲАББАТИДИН ОТИНГНИ ҲАБИБ
АТАБ МАҲБУБ...”
Хулусийнинг “Мажмаъ ул-одоб” китобида: “Бир дастурхон бошида Муҳаммад исмли киши ўтирган бўлса, ўша ерда баракот бўлишига эътиқод қилинсин”, дейилади.
Ҳазрати Умар (розияллоҳу анҳу): “Фарзандларингизга Муҳаммад деб исм қўйсангизлар, бу муборак номнинг ҳурматини сақланглар. Йўқса асло Муҳаммад деб ном қўйманглар”, дея вилоятларга мактуб йўллаганлар (Ибн Касир).
Ҳазрати Алишер Навоийнинг “Зиҳи, висолингга толиб тутуб ўзин матлуб” деган наът ғазалини ўқиб, мен бу ҳақиқатга янада қатъийроқ иқрор бўлдим. Матлаъда айтилади:
Зиҳи, висолингга толиб тутуб ўзин матлуб,
Муҳаббатидин отингни Ҳабиб атаб Маҳбуб.
Яъни: “Қандай гўзалдирки, талаб этувчи ҳар бир киши сизнинг висолингизга ўзини талабгор деб билади, зеро Маҳбуб, яъни севилгувчи Зот бўлмиш Ҳақ таоло сизга бўлган муҳаббати туфайли номингизни Ҳабиб деб атаган”.
Зотан, севикли Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг бир исмлари
Ҳабибуллоҳдир.

САЙЙИДИ КОИНОТ ИСМИНИНГ ФАЗИЛАТИ
(давоми)
****
“ОТИНГ ЖАНОБИҒА КИРГАН...”
Алишер Навоий яна бир байтда айтадилар:
Отинг жанобиға кирган ҳисоб вақтида,
Агарчи журми эрур беҳисоб, эмас маҳсуб.
Яъни: “Сизнинг номингиз даргоҳига кирган киши Қиёмат кунидаги ҳисоб вақтида, гарчи гуноҳи беҳисоб бўлса-да, ҳисоб-китобга тортилмайди”.
Демак, инсон Муҳаммад деб номланган бўлсаю шу муборак номнинг шарафи ва ҳурматини сақлаб, тўғри иймон-эътиқод ва солиҳ амаллар билан яшаган бўлса, ҳисоб вақтида у ҳисоб-китоб қилинмай, раҳматга ва жаннатга эришади, дейилмоқда.
Ҳазрат Навоий бу хулосани одоб ва тафсир китобларидан олганлар.
Шоир девонида бу байтнинг “Итинг ҳисобиға кирган ҳисоб вақтида...” деган шакли ҳам бор.
Лекин мен ҳазрат Навоийнинг араб ёзувидаги китобларидан бирида “Отинг жанобиға кирган” деб ёзилганини кўрганман.
Демак, ёшлар, бўлажак улуғ қаламкашлар шеър ёки бошқа асар ёзганларида азиз пайғамбарларга нисбатан, жумладан, севикли Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломга нисбатан, бошқа азиз-авлиёларга нисбатан самимий ҳурмат сақлашлари, уларга зинҳор ва зинҳор беҳурматлик қилиб қўймасликлари зарур. Йўқса, бундай асар турли фитналарга, беиззатлик ва беобрўйликка сабаб бўлиб қолади.

Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 25-куни.
Милодий 2025 йил, 23-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 25-куни.
Милодий 2025 йил, 23-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
Ул қутби макнат, айни рукни сунна, иймони аҳли сабқ – ҳазрати шайх Абдуллоҳ Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳ.
Фатҳи Мавсилий айтар:
- Мен унинг билан кўп суҳбатда бўлдим ва унинг риёзати ҳамда ҳаловатининг ўхшашини ҳеч кимда кўрмадим.
****
Ул зотнинг ҳикматли сўзларидан.
****
Одам боласида тўрт нарса мавжуд:
1. Кўз.
2. Тил.
3. Қалб.
4. Шаҳват.
Кўзни зинодан, тилни лағв- ёмон сўзлардан, қалбни кибрдан, шаҳватни эса ҳаромдан сақламоқ керакдир.
****
То гуноҳлардан халос бўлмагунча, тоатнинг ҳаловати бўлмас.
****
Ихлос амалдан яхшироқдир. Ҳар кимнинг сидқи бўлса, Ҳақ таоло унга ғайб оламидан эшик очгай ва муродига етказгай.
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ул қутби макнат, айни рукни сунна, иймони аҳли сабқ – ҳазрати шайх Абдуллоҳ Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳ.
Фатҳи Мавсилий айтар:
- Мен унинг билан кўп суҳбатда бўлдим ва унинг риёзати ҳамда ҳаловатининг ўхшашини ҳеч кимда кўрмадим.
****
Ул зотнинг ҳикматли сўзларидан.
****
Одам боласида тўрт нарса мавжуд:
1. Кўз.
2. Тил.
3. Қалб.
4. Шаҳват.
Кўзни зинодан, тилни лағв- ёмон сўзлардан, қалбни кибрдан, шаҳватни эса ҳаромдан сақламоқ керакдир.
****
То гуноҳлардан халос бўлмагунча, тоатнинг ҳаловати бўлмас.
****
Ихлос амалдан яхшироқдир. Ҳар кимнинг сидқи бўлса, Ҳақ таоло унга ғайб оламидан эшик очгай ва муродига етказгай.
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
Холиқо! Ҳеч ҳасратим хоҳловчи йўқ,
Ул Диёрда бандани йўқловчи йўқ.
Мен гуноҳкорман, Ҳакам Сенсан Ўзинг,
Лек Ўзингдан ўзга ҳам оқловчи йўқ!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Холиқо! Ҳеч ҳасратим хоҳловчи йўқ,
Ул Диёрда бандани йўқловчи йўқ.
Мен гуноҳкорман, Ҳакам Сенсан Ўзинг,
Лек Ўзингдан ўзга ҳам оқловчи йўқ!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
ҲАЗРАТИ ПАҲЛАВОН МАҲМУДНИНГ
ПАҲЛАВОНЛИК СИРИ
Амир Алишер Навоийнинг “Насойим ул-муҳаббат” асари, 479-боби - “Паҳлавон Маҳмуд – Паккаёр қуддиса сирруҳ” маноқибида зикр қилинади:
“(У киши) Хевақ (шаҳри)дандир, лақаби Пурёр деб машҳурдир, баъзилар Паккаёр дебдилар. Аммо Хевақлик кишидан таҳқиқ ва тасҳиҳ қилинди – теран ўрганилиб, ҳақиқат юзага чиқарилдики, лақаби Паккаёр деган сўзда қарор топти, яъни барчага бирдай ёр ва ёрдамчи бўлувчи (Паккаёр)дир.
Ёр қассобнинг ўғлидир. Курашчиликда саромад – илғор, юқори шахс бўлуб, улуғ шуҳрат қозонган. (Тариқатда) яширин сулук ва риёзати ҳам бор экан, андоқки, файз оламидан кўнглига баҳра ва насиба етган экан. Табъи ҳам яхши эди. Яна шеър ёзар эди.
Бир гал Ҳинд мулкидан бир заргар Ҳинд подшоҳидан хабар келтириб, паҳлавонга сўз иҳзор қилиб, илтимос етказибди. Паҳлавон бу рубоийни ўқибди, рубоий:
Заргарбачае зи гуфт раҳи Мўлтонро,
Овард ба ман қоъидаи султонро.
З-онжоки ману ҳиммати ёрони ман аст,
Як жав нахарам чунаи Ҳиндустонро.
Таржимаси:
Заргар бола англатди раҳи Мўлтонни,
Келтурди манга қоъидаи султонни.
Ҳар қайда мену ёроним ҳиммати бор,
Бир арпага олмам ул Ҳиндустонни.
(Маъноси: Заргар бола Мўлтон йўлларидан гапирди, султоннинг талабини менга етказди. Қаерда мен бўлсаму дўстларимнинг ҳиммати бўлса, Ҳиндистонни ҳам битта арпага сотиб олмайман).
Аммо ғойибдан унга “Бориш керак” деган ишорат етди. Ҳиндистонга азм қилиб, борди. Ҳинд мулки подшоҳининг бир курашчиси бор эди, Паҳлавонни у билан курашга солиш учун чақирган экан. Бу сўзни Паҳлавон билан мулоқот қилганидан кейин изҳор қилиб, шундай қарор қилинибдики, эртага халойиқни жамлаб, курашга тушадилар.
Кечаси Паҳлавон ўз қоидасига кўра (эҳтиёжманд бўлиб) ёлворган ҳолда мозористон зиёратига бориб, ўз муродини Аллоҳдан сўраб турганида, кўрибдики, ярим кечада бир бузургнинг мозорида бир қари заифа кампир кўп дод-фиғон ва тазарруъ билан: “Худоё, бу келган паҳлавон курашчи маъракасидан менинг ўғлимни шарманда қилиб чиқармагайсан!” – деб Тангрига муножот қилиб ёлбормоқда эди.
Паҳлавон билибдики, у ўша курашчининг онасидир, ўз-ўзига: “Эртага ўша курашчининг қўлида йиқилиб бераман”, деб қарор қилибди.
Эртаси подшоҳ улуғ маърака тузиб, Паҳлавонни чақириб, у курашчи билан курашга солганида, Паҳлавон ўзига ўзи қарор қилганидек, бир-икки ҳамла қилиб талашганидан кейин, унинг қўлида енгил йиқилибди.
Шундай нақл қилинадики, елкаси ерга тегиб, кўзи осмонга тушгач, (кўзидан) ҳижоблар – пардалар кўтарилиб, малакут олами – Илоҳий салтанат олами кўзига жилвагар бўлибди. У подшоҳ ҳам муроду мақсадига етибди. Аммо Паҳлавонни ўзи чақиртириб, таклиф билан келтиргани учун, муболаға билан риоят ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, суҳбатдошлик йўли билан яшаб турар экан.
Бир кун (Паҳлавонни) овга таклиф қилиб, ўзи билан элтганида, тоғ ови экан, овнинг ортидан қувиб бораётганида, ов қоядан пастга учиб тушибди, подшоҳ ҳам отининг жиловини сақлай олмасдан, икки оёғи камар қироғида қолиб, икки қўли хато бўлганида, Паҳлавон у билан бирга экан, дарҳол қўлини чўзиб, отини минувчиси билан бирга даст кўтариб, текис ерга қўйибди. Подшоҳ ҳайратланиб: “Бунча ҳаддан ортиқ кучинг билан у курашчидан йиқилганинг ажабланарли иш-ку!” – дейди.
Шунда Паҳлавон ушбу рубоъийни ўқийди:
Гар бар сари нафси худ амийри – марди,
Дар ёд гири нукта бигийри – марди.
Марди набувад фитодаро пой задан,
Гар дасти фитода бигийри – марди.
Таржимаси:
Гар нафсинг учун ҳоким эрурсан – мардсан,
Ибрат бўлажак сўзни этурсан – мардсан.
Ҳар кимки йиқилганни тепар – мард эмас,
Гар ким йиқилур, қўлни тутарсан – мардсан.
Подшоҳ (у кишидан дуолар сўраб) кўп ниёзмандликлар – ҳожатмандликлар кўрсатади. Паҳлавон қайтиб, Хеваққа келади. Қабри Хевақдадир.
(Хевақ – бугунги Хива шаҳри.)

Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 26-куни.
Милодий 2025 йил, 24-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 26-куни.
Милодий 2025 йил, 24-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
«ҲАТТО, ЖОН ОЛГУВЧИ ҲАМ, ВАҲШИЙ ҲАЙВОНЛАР ҲАМ АҲЛИ ТАВАККУЛНИНГ ХИЗМАТИДА БЎЛГАЙ! »
« Тазкират ул-авлиё »дан.

Ҳазрати Абу Ҳамза Хуросоний қоддасаллоҳу сирраҳул азиз, улуғ шайхлардан эди. Ҳазрати шайх Абу Туроб ила кўп суҳбат тутарди.
****
Нақлдирки, Абу Ҳамза Каъба сари йўлга чиқди. Ёнида ҳеч вақоси йўқ. Унинг бир меҳрибон опаси бўлиб, у бехабар ҳирқасининг ёқасига кумуш танга тиқиб қўйган эди. Йўлда ҳотифдан овоз келди:
“ Ё Ҳамза! Таваккул аҳлиданман, дейсан. Аллоҳ сенинг қорнингни оч қолдирмасликка қодир эмасми?!”
Абу Ҳамза буни эшитиб, оҳ урди. Эгнини қидирди. Ҳирқасига тикилган тангани топди. Уни ёбонга улоқтириб йўлига равона бўлди.
Кунлар юргач, очлик ҳаддидан ошди, мадори қолмади.
“Ёнингда бир танга ва бир бурда нонинг йўқ, жоизмидирки, энди ҳалок бўлгайсен!!!”
Билдики, фикрига келган нарса нафс ва шайтон иғвосидир. Бу иғвога учмади. Яна йўл юрди.
Ногоҳ бир қудуққа тушиб кетди. Қудуқ тубидан ҳолсизгина юқорига қаради.
Шунда қудуқ оғзида бир баҳайбат шер пайдо бўлди. Бошини қудуққа эгиб, олдинги ўнг оёғини узатиб деди:
- Қўрқма эй Абу Ҳамза қўлингни бер!
Абу Ҳамза шернинг кўзларида сокинлик, фармонбардорликни кўрди. Шернинг оёғидан тутди.
Шер азот, эпчил бир ҳаракат билан Абу Ҳамзани қудуқдан тортиб олди. “Фармонни бажардим” дегандек атрофга бир наъра тортиб, келган изига қайтиб кетди.
Шунда ҳотифдан яна овоз келди:
“ Эй Абу Ҳамза сен бизга таваккул қилдинг. Албатта, бизга чин таваккул қилгувчиларга нажот бергаймиз. Ҳатто, жон олгувчи ҳам, ваҳший ҳайвонлар ҳам аҳли таваккулнинг хизматида бўлгай!”

Холиқо! Қутқар гуноҳзордан мени,
Ёрдам эт, этма жудо Ёрдан мени,
То тирикман, энди йиғлаб ёлборай:
Қилмағил маҳрум дийдордан мени!..
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Холиқо! Қутқар гуноҳзордан мени,
Ёрдам эт, этма жудо Ёрдан мени,
То тирикман, энди йиғлаб ёлборай:
Қилмағил маҳрум дийдордан мени!..
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
“БУ ҚИРЛАР – ДУНЁНИНГ ЖАННАТИ”
Ҳақ таоло мен фақиру ҳақирга анча йил нақшбандия тариқатининг улуғ шайхи, беназир аллома Аҳмаджон Махдум Ҳанафий-Нақшбандий ҳазратларининг суҳбат ва хизматларида бўлиш саодатини насиб этди. У кишининг Ҳожи Иқроруддин Бобо деган дўстлари бўлар эди.
Тўполондарёнинг ёқасида сўлим боғи бўлиб, биз бир гал ўша боғда суҳбат қурганмиз.
Суҳбатда эътиборли ўқув даргоҳининг раҳбари Мавлон Раҳмонов деган дўстимиз ҳам иштирок этди. Айни баҳор мавсуми, кўкламнинг гуркираб яшнаган маҳали. Дўстимиз соҳилдаги гўзал манзаралар, дарёнинг у бетидаги кўм-кўк қирларни кўриб:
“Оҳ, жаннат, жаннат!” – деб юборди.
Камина эътиқод тамойилларидан хабардор бўлганим учун бу гапдан чўчиб:
“Ҳазратдан сўрайлик-чи, бу гап дурустмикан?” – дедим.
Сўнг:
“Ҳазрат, бу манзараларни жаннат дейиш мумкинми?” – дедим.
Шайх ҳазратлари табассум қилиб:
“Ҳа, булар – дунёнинг жаннати-да!” – дедилар.
Демак, дунёнинг гўзал манзилларини “Дунёнинг жаннати” дейиш мумкин экан.Бу ифода Ислом ақидасига зид бўлмас экан.
Баъзи хабарларда илм мажлислари ҳам дунёнинг жаннати дейилади.
Бас, бу дунёда осойиш ва оройиш истаганлар – дунёнинг жаннатини излаган кишилардир.
... Лекин бу сўзларда ҳозирги ёшлар ва келажак авлод учун улкан ибратлар борлигини ўйлаб, ошкор ёзишни мақбул санадим.

ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 27-куни.
Милодий 2025 йил, 25-апрель.
КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ҳазрати Абу Муҳаммад ал- Муртоиш қоддасаллоҳу сирраҳул азиз, шайхларнинг кабирларидан бўлиб, шайх Абу Ҳафси Ҳаддод ҳазратларининг асҳобларидан эди. Ул зот ҳазрати шайх Абу Усмони Ҳирий, ҳазрати шайх Жўнайд Бағдодийлар билан суҳбат тутарди.
****
Нақлдирки, Бағдод шаҳрида бир дарвиш:
“ Муртоиш ҳазратлари менга ўн беш танга берсалар эди, у пулга пойафзал олар эдим”, дея кўнглидан кечирди. Кўп ўтмай кулбанинг эшигини қоқдилар, очиб қараса, Муртоиш ҳазратлари турибди, унга сўрагани ўн беш тангани бериб кетдилар.
****
Ул зотга дедилар:
- Фалон киши ҳавода учади.
Шайх Муртоиш жавоб бердилар:
- Одам боласининг ўз ҳавои нафсига мухолафат этмоғи ҳавога учмоғидан кўра яхшироқдир.
****
Сўрадилар:
- Бандани Аллоҳга қайси нарса дўст қилгай?
Дедилар:
- Ҳақ таоло душман тутган нарсаларни душман тутса, басдир!
Булар – мол-дунё, нафс ва шайтондир.