****
МАЖОЗ ВА ҲАҚИҚАТ
Баъзи туркий мамлакатларда девон санъатига асосланган мумтоз адабиёт “Девон адабиёти” деб юритилади.
Девон адабиёти дегани, баъзилар ўйлагандек, подшоҳларга хушомад қиладиган сарой адабиёти ёки сарой шеърияти деган маънода эмас, балки, бизнинг тушунчамиздаги мумтоз адабиёт деган маънодадир.
Девон адабиёти XI асрда Мовароуннаҳрда (бугунги Ўзбекистон заминида) Қорахонийлар салтанати даврида бошланган, исломий маданиятдан баҳра олган, Қуръони карим ва ҳадиси шариф маъноларини ўзига сингдирган маърифий адабиётдир.
Бу мумтоз адабиёт «Мажоз ҳақиқатнинг кўпригидир» деган ҳикматга асосланади; яъни мажоз йўли билан ҳақиқатни куйлайди, мажозий муҳаббатни баҳона қилиб, илоҳий ишқни тараннум этади.
Тасаввуф адабиёти шоирлари икки йўналишда – мажоз ва ҳақиқат тариқида ижод қилганлар.
Мажоз тариқи вакиллари сўз ва истилоҳларни кўчма маънода қўллайдилар. Лекин мажоз санъатида сўзнинг ҳақиқий маъноси тарк этилган бўлиши мумкин эмас, балки мажознинг ортида сўзнинг ўз ҳақиқий маъноси туриши шарт қилинган. (“Ғиёсул-луғот”)
Шунинг учун ҳазрат Навоий айтадилар:
Гар Навоий йиғласа, ишқинг мажозийдур дема –
Ким, назар пок айлагач, айни ҳақиқатдур мажоз.
Мавлоно Лутфий, Шайхзода Атоий, Алишер Навоий, Муҳаммад Фузулий, Муҳаммад Ризо Огаҳий – то ХХ асрнинг 80-йилларигача етишган тасаввуф шоирлари мажоз тариқида ижод қилганлар.
Хожа Аҳмад Яссавий, Сулаймон Боқирғоний, Сўфи Аллоҳёр, Бобораҳим Машраб, Махтумқули, Ҳазиний, Ҳувайдо сингари мумтоз шоирлар ҳақиқат тариқида ижод қилганлар.
Лекин Машраб шеъриятида мажоз тариқидаги ғазаллар ҳам жуда кўп.
Ҳақиқат тариқи сўз санъаткорлари мавзулари ошкор, дунё ва охиратни ўз номи билан атаб, шеърият орқали жўшқин ишқ ва шавқларини, даъват ва чақириқларини очиқ изҳор этадилар.
Мажоз тариқи сўз санъаткорлари эса ўз мақсудларини бошқа сўз ва истилоҳлар билан изҳор этадилар. Лекин моҳиятан икки тариқнинг ҳам мақсуди бирдир.
Мажоз замиридаги ҳақиқатни англаш учун эса тасаввуф таълимоти, тасаввуф адабиёти ва луғатини ўрганиш шарт.
“Масалани мураккаблаштиришнинг нима кераги бор?” дейишингиз мумкин.
Адабиётни ҳаётим деб, тақдирим, қисматим деб, бахту саодатим деб билган истеъдодли қаламкаш учун бу масаланинг ҳеч қандай қийин ва мураккаб жойи йўқ.
Тасаввуф адабиётидан бебаҳра инсон ҳикмат ва маъно оламидан йироқ бўлади.
МАЖОЗДАН МАҚСАД – ИШҚИ ҲАҚИҚИЙДИР
Ҳазрат Навоий ёзадилар:
Мажоздин манга мақсуд эрур ҳақиқий ишқ,
Нединки, аҳли ҳақиқатқа бу тариқат эрур.
Мажоздин чу ҳақиқатқа йўл топар ошиқ,
Қилур мажозни нафй улки, беҳақиқат эрур.
Яъни: “Менга мажоздан мурод башарий-инсоний муҳаббат эмас, балки ҳақиқий ишқ, яъни ишқи Илоҳийдир. Чунки ҳақиқат аҳлига йўл ана шудир. Модомики, ошиқ мажоз орқали ҳақиқатга йўл топар экан, демак, мажозни фақат ҳақиқатсиз кишигина рад этади”.
Яна ёзадилар:
Кўрмаса ҳусни мажози ичра жуз Ҳақ сунъини,
Ошиқеким, бўлса ишқ атвори ичра покбоз,
Зоҳидо, бу ишқдин манъ айлама ошиқниким,
Гар сен идрок айласанг, айни ҳақиқатдур мажоз.
“Бир ошиқ мажоз гўзаллиги ичида Ҳақ таолонинг сунъи – санъатидан бошқа нарсани кўрмайдиган бўлса, агар у ишқ атворида – ишқи илоҳий йўли-равишида покбоз бўлса, яъни ҳақиқий ошиқ бўлса, чин-ҳалол ошиқ бўлса, эй зоҳид, эй ҳамма нарсанинг фақат ташқи томонини кўрувчи зоҳирбин шахс, у ҳолда ошиқни бундай ишқдан асло манъ этма, асло қайтарма. Чунки агар сен идрок айласанг, тушунсанг, мажоз бу айни ҳақиқатдир!”
(давоми бор)
Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
"Ёшларга дил сўзларим" китобидан.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 17-куни.
Милодий 2025 йил, 15-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 17-куни.
Милодий 2025 йил, 15-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
Шайх Али ибн Усмон Жуллобий айтурларки:
«Шом шаҳрида эдим. Муаззин ҳазрати Билол розийаллоҳу анҳунинг қабри бошида ухлаб қолган эдим. Тушда ўзимни Маккаи мукаррамада кўрдим. Ҳазрати Пайғамбар алайҳиссалом Бани Шайба эшигидан ичкари кирдилар ва худди ёш болани бағрига босган каби бир пири нуронийни том бир меҳрибонлик билан бағирларига босдилар.
Мен олдинга отилиб бориб, ул зотга хос эҳтиром кўрсатдим.
Бул пир кимдир, дея таажжубда қолдим. Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўъжиза ҳукми ила менинг ботинимдан огоҳ бўлдилар ва дедилар:
«Бу зот сенинг ва сенинг диёринг халқининг имоми Абу Ҳанифадир», деб марҳамат қилдилар.
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.

Холиқо! Куч бер, муножот айлайин,
Энди вайронимни обод айлайин.
Бир гуноҳ хавфи туғилса, ҳар қачон
Сен билан ёлғиз мулоқот айлайин.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Холиқо! Куч бер, муножот айлайин,
Энди вайронимни обод айлайин.
Бир гуноҳ хавфи туғилса, ҳар қачон
Сен билан ёлғиз мулоқот айлайин.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
НОҚИСДАН КОМИЛ ИШ ЧИҚМАЙДИ
Нима учун маънавият раҳнамолари тасаввуф йўлини инсоннинг янги бир ҳаёти деб атаганлар? Чунки бу руҳий тарбия йўлидир. Чунки бу йўл комиллик йўлидир. Комил иш комил инсонлардан чиқади. Ноқис инсондан комил иш чиқмайди.
Тасаввуф бўлмагунча маънавий юксалиш бўлмайди, ноқисдан комил иш чиқмайди.
Гўзал ахлоққа қараб келаётир инсонлар.
Демакки, юмшоқ қалблиликка, муҳаббатга қараб келаётир. Мана, тасаввуф аҳлининг усули ана шудир.
Зафар қозонмоқ учун икки шарт илгари қўйилади: биринчиси – сабр, иккинчиси – тақво.
Тақво – исломий тасаввуфнинг ғояси.
Муҳаббат – исломий тасаввуфнинг ғояси.
Гўзал ахлоқ – исломий тасаввуфнинг ғояси.
Тасаввуф бўлмагунча, маънавий юксалиш бўлмайди, азиз биродарларим! Мумкин эмас.
Руҳий тарбия бўлмаса, инсон инсон бўла олмайди, инсони комил бўла олмайди.
Комил бўлмаган инсонлардан эса комил иш чиқмайди, ҳамиша ноқис иш чиқади...
ИЖОДДА НУР БЎЛМОҒИ ЛОЗИМ
Сўз санъати, ижод шавқи инсон қалбидан нур талаб қилади.
Ижодда нур бўлмоғи лозим. Ижодкорнинг қалбида нур бўлса, у нур унинг асарларига, ундан китобхоннинг қалбига ўтади.
Чингиз Айтматов асарларида нур бор – қалб нури, гўзал ахлоқ нури бор.
Лев Толстой асарларида нур бор – адолат, ҳаққоният нури бор.
Абдулла Қодирий, Чўлпон асарларида нур бор – маърифат нури бор.
Абдулла Ориф шеъриятида нур бор – ҳақиқат нури бор.
Эркин Воҳидов ижодида нур бор – зарофат ва латофат нури бор.
Иброҳим Ғафур ижодида нур бор – тафаккур ва эҳсос нури бор.
Рауф Парфи шеъриятида нур бор – санъат нури бор.
Эркин Аъзам ижодида нур бор – тўғрилик нури бор.
Усмон Азим шеъриятида нур бор – ростгўйлик ва жўшқин туйғулар нури бор.
Абдували Қутбиддин ижодида нур бор – руҳият нури бор.
Барча мумтоз шоирлар шеъриятида нур бор – муҳаббат нури бор...
Руҳсиз ва нурсиз адабиёт – адабиёт бўлмайди.
Асл ғаввос бўлсанг, дурни кўргайсан,
Соф бўлсанг, кетар чоғ ҳурни кўргайсан.
Ҳамма ёқ зулмат деб шикоят қилма,
Ўзингда нур бўлса, нурни кўргайсан...

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#таваллуд
Бугун 15 апрел – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ туғилган кун
****
Мирзо КЕНЖАБЕК:
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини эслаймиз.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Бугун 15 апрел – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ туғилган кун
****
Мирзо КЕНЖАБЕК:
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини эслаймиз.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказида ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ИЛМ-ФАН РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ мавзуйида халқаро конференция иш бошлади.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий жамоси бу халқаро анжуманга улкан тайёргарлик билан ташриф буюрган.
Мирзо Кенжабек ва Абдушакур Муродов маърузалари кутилмоқда.
Онлайн кузатиш 👉 https://youtu.be/XnA-hxTJbSo
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий жамоси бу халқаро анжуманга улкан тайёргарлик билан ташриф буюрган.
Мирзо Кенжабек ва Абдушакур Муродов маърузалари кутилмоқда.
Онлайн кузатиш 👉 https://youtu.be/XnA-hxTJbSo
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
2025 йил 15-апрел (1426 йил шаввол ойининг 17-кун сешанбада) Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказида ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ИЛМ-ФАН РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ мавзуйида халқаро конференция ўз ишини давом эттирди.
Халқаро анжуманда жаҳоннинг кўплаб олимлари иштирок этмоқдалар.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи, фахрий профессор Мирзо Кенжабек "ИМОМ БУХОРИЙ БИЛАН ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ЎРТАЛАРИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ҲАМКОРЛИК НАТИЖАЛАРИ" мавзуйида маъруза қилди.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий ходими Абдушакур Муродов "САҲИҲИ БУХОРИЙ' АСАРИ ЩАРҲЛАРИ.РИВОЖИДА НАСАФ УЛАМОЛАРИНИНГ ЎРНИ" мавзуйида маъруза қилди.
Маърузалар давом этмоқда.
Онлайн кузатиш 👉 https://youtu.be/XnA-hxTJbSo
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Халқаро анжуманда жаҳоннинг кўплаб олимлари иштирок этмоқдалар.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи, фахрий профессор Мирзо Кенжабек "ИМОМ БУХОРИЙ БИЛАН ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ЎРТАЛАРИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ҲАМКОРЛИК НАТИЖАЛАРИ" мавзуйида маъруза қилди.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий ходими Абдушакур Муродов "САҲИҲИ БУХОРИЙ' АСАРИ ЩАРҲЛАРИ.РИВОЖИДА НАСАФ УЛАМОЛАРИНИНГ ЎРНИ" мавзуйида маъруза қилди.
Маърузалар давом этмоқда.
Онлайн кузатиш 👉 https://youtu.be/XnA-hxTJbSo
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 18-куни.
Милодий 2025 йил, 16-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 18-куни.
Милодий 2025 йил, 16-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Унга айтдилар:
– Сенинг яқинингда бир киши борки, ўттиз йилдан бери, бир гўр қазиб, бир кафанни гўрга осиб, қабр оғзида ўтириб, кеча-кундуз тинмай йиғлагани-йиғлаган.
Увайс дарҳол у ерга борди ва озиб-тўзган, ранглари сарғайган, кўзлари ичига ботган ул кишини кўрди. Унга:
– Эй фалон! Ўттиз йилдан бери бў гўр билан кафан сени Аллоҳ таъолодан чалғитиб қўйибди! Сен бу иккиси туфайли йўлдан озибсан! Бу иккиси сенинг йўлингдаги бутдир! – деди.
Ул киши Увайснинг нури билан ўз нафсидаги офатни кўрди. Унга ҳол кашф бўлди, парда кўтарилиб, ҳақиқати ҳол аён бўлди. Бир наъра тортиб, жон берди ва ўша гўр билан кафанга тушди.
Агар гўр билан кафан нсонга шундай парда-тўсиқ бўлса, бас, энди бошқаларнинг пардасини кўргилки, недир!
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
– Сенинг яқинингда бир киши борки, ўттиз йилдан бери, бир гўр қазиб, бир кафанни гўрга осиб, қабр оғзида ўтириб, кеча-кундуз тинмай йиғлагани-йиғлаган.
Увайс дарҳол у ерга борди ва озиб-тўзган, ранглари сарғайган, кўзлари ичига ботган ул кишини кўрди. Унга:
– Эй фалон! Ўттиз йилдан бери бў гўр билан кафан сени Аллоҳ таъолодан чалғитиб қўйибди! Сен бу иккиси туфайли йўлдан озибсан! Бу иккиси сенинг йўлингдаги бутдир! – деди.
Ул киши Увайснинг нури билан ўз нафсидаги офатни кўрди. Унга ҳол кашф бўлди, парда кўтарилиб, ҳақиқати ҳол аён бўлди. Бир наъра тортиб, жон берди ва ўша гўр билан кафанга тушди.
Агар гўр билан кафан нсонга шундай парда-тўсиқ бўлса, бас, энди бошқаларнинг пардасини кўргилки, недир!
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
Холиқо! Пок нур - Сенинг килкинг эрур,
Энг гўзал хулқ ҳам Сенинг хулқинг эрур.
Банданинг сарҳадлари беҳудадир,
Қай томон боқсам, Сенинг мулкинг эрур.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Холиқо! Пок нур - Сенинг килкинг эрур,
Энг гўзал хулқ ҳам Сенинг хулқинг эрур.
Банданинг сарҳадлари беҳудадир,
Қай томон боқсам, Сенинг мулкинг эрур.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
ЧАРЛИ ЧАПЛИННИНГ СЎЗСИЗ
САНЪАТИ
Адабиёт сўз санъатидир. Адабиётга таянган бошқа кўплаб санъатлар ҳам сўз санъатига асосланади: қўшиқ, кино, театр. Лекин бир сўзсиз санъат бор: бу – Чарли Чаплиннинг сўзсиз санъати, фильмлари.
У сўзли фильмларни ёқтирмаган. Унинг сўзли фильмлар устида кулиб: “Одамлар бунча кўп гапиради-я!” – деб ғазаблангани таржимаи ҳолида айтилади.
Марҳум шоир Муҳаммад Раҳмоннинг “Гунг муҳаббати” (“Понтамимо учун мазмун”) деган машҳур шеъри бор.
Шеърда гапира олмайдиган гунг инсоннинг муҳаббати ғоят санъаткорона ифодаланган:
“Мана бундай унинг кўзлари... Мана бундай унинг қошлари” – буларни гунг фақат ишоралар билан билдиради.
“Чарли Чаплиннинг сўзсиз санъатини, гунг муҳаббатини эслашнинг нима зарурияти бор?” дейишингиз мумкин.
Бундан қандай ўрнак топамиз, нима хулоса чиқарамиз? Нечук ҳикмат излаймиз бундан?
Шеъриятда ишорат деган санъат бор. Бу айтмасдан туриб айтиш санъатидир. Абдулла Орипов, Рауф Парфи бу санъатни камол нуқтасига етказдилар... Улар зулмни, мустамлакани ишоратлар билан фош этдилар, миллат озодлигини ишоратлар билан куйладилар.
Биринчи хулоса, бундан ишорат санъатини, айтмасдан туриб айтиш йўлини ўрганишдир.
Иккинчи хулоса, камгапликни, оз сўз билан кўп маънони ифодалаш маҳоратини ўрганишдир.
Учинчи хулоса, ҳаётда гапирадиган бўлсак, яхши гапни гапиришни, йўқса, сукут қилишни ўрганишдир.
ТАҚЛИД
Тақлид – аслнинг соясидир. Ижод нур бўлса, тақлид – нур сабабли пайдо бўлган соя.
Афсус, шеъриятимизнинг соялари бор. Адабиётда, шеъриятда тақлид кўп учрайди.
Баъзи тақлидчилар тақлид қилаётганини ўзи билмай ёки билмаганга олиб умр ўтказяпти.
Баъзи санъаткор шоирларга тақлид қилиб бўлмайди.
Абдулла Ориповга тақлид қилган киши уятга қолади, унинг ҳар тарафидан улуғ шоирнинг кийимлари кўриниб туради.
Рауф Парфига тақлид қилган киши тез фош бўлади, ясама шоирга ўхшаб қолади. Ўзини ўзи хижолатга қўяди.
Абдували Қутбиддинга тақлид қиладиган кишининг ўзини расво қилишдан бошқа чораси йўқ. Абдували шеърияти руҳ жилваларидир. Улуғ Нақшбандийлар маърифатининг нурларидир.
Абдувалининг шеърлари “Бир шеърий санъат қилайин” деб ёки “Бировни қойил қолдирайин” деб ёки “шуҳрат топайин” деб битилган мисралар эмас.
Соя нурдан пайдо бўлади. Соя бўлмайлик, нур бўлайлик.
Тақлидчининг “Асл нусхаман” деб даъво қилиши адабиётнинг қаро кунидир.
Устоз Абдулла Ориф ёзадилар:
Тақлид қила бергин етса бардошинг,
Модомики сенда бор экан ҳавас.
Фақат бир қаро кун кўтариб бошинг,
Асл нусхаман деб дод солмасанг бас.

Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 19-куни.
Милодий 2025 йил, 17-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 19-куни.
Милодий 2025 йил, 17-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
“БИЗ БЕРГАНИМИЗНИ ҚАЙТИБ
ОЛМАЙМИЗ...”
****
Нақлдирки, бир кишининг олтин тўла ҳамёни йўқолди. У киши Жаъфари Содиқни танимасдан: «Ҳамёнимни сен олгансан», деб унга ёпишди.
– Олтининг қанча эди? – деб сўрадилар Жаъфари Содиқ.
– Минг динор.
Ҳазрати Жаъфари Содиқ уни уйига олиб бориб, унга минг динор берди. Шундан кейин ўша одам ўз олтинларини топди ва Жаъфари Содиқнинг тиллаларини қайтариб келтирди.
– Биз берган нарсамизни қайтиб олмаймиз, – дедилар Жаъфари Содиқ.
Ўшал кимса: «Бу киши ўзи ким?» – дея одамлардан сўради. «Жаъфари Содиқ бўладилар», дейишди. У кўп ҳижолат тортиб, истиғфор айтиб юрди.
Аллоҳнинг дўстларида ўзига хос жавонмардлик бўлар экан. Улар дунёнинг матоҳига кўнгил бермас ва уни кўзга илмас эканлар.
Шайх Жаъфари Содиқ (қуддиса сирруҳу) ҳазратларини Аллоҳ раҳмат айласин!
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
ОЛМАЙМИЗ...”
****
Нақлдирки, бир кишининг олтин тўла ҳамёни йўқолди. У киши Жаъфари Содиқни танимасдан: «Ҳамёнимни сен олгансан», деб унга ёпишди.
– Олтининг қанча эди? – деб сўрадилар Жаъфари Содиқ.
– Минг динор.
Ҳазрати Жаъфари Содиқ уни уйига олиб бориб, унга минг динор берди. Шундан кейин ўша одам ўз олтинларини топди ва Жаъфари Содиқнинг тиллаларини қайтариб келтирди.
– Биз берган нарсамизни қайтиб олмаймиз, – дедилар Жаъфари Содиқ.
Ўшал кимса: «Бу киши ўзи ким?» – дея одамлардан сўради. «Жаъфари Содиқ бўладилар», дейишди. У кўп ҳижолат тортиб, истиғфор айтиб юрди.
Аллоҳнинг дўстларида ўзига хос жавонмардлик бўлар экан. Улар дунёнинг матоҳига кўнгил бермас ва уни кўзга илмас эканлар.
Шайх Жаъфари Содиқ (қуддиса сирруҳу) ҳазратларини Аллоҳ раҳмат айласин!
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
Холиқо, хосдир Сенга бахшандалик,
Баски, касб ўлмиш менга шармандалик.
Холиқо! Қалбимни нуринг бирла юв,
Токи банданг Сенга қилсин бандалик.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Холиқо, хосдир Сенга бахшандалик,
Баски, касб ўлмиш менга шармандалик.
Холиқо! Қалбимни нуринг бирла юв,
Токи банданг Сенга қилсин бандалик.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
ИЖОД БУ ҲИКМАТДИР, ҲИКМАТ ЭСА
ПОКЛИК МАҲСУЛИДИР
Луғатимизда “ҳикмат” деган гўзал сўз бор.
Оламдаги Пайғамбарлар Парвардигордан ўзларига ҳикмат ато этишини сўраганлар, улуғ сўз султонлари – қалам аҳллари ҳикматни орзу қилганлар.
Севикли Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Шеърда ҳикмат бор, баёнда сеҳр бор”, деганлар.
У ҳолда, “ҳикмат” нима экан ўзи?
“Ҳикмат” сўзининг йигирмадан ортиқ тавсиф ва таърифлари бор.
Шулардан энг муҳимлари:
«Ҳикмат сўзда ва феълда ҳақ ҳукмни сақламоқдир» (Ибни Нужайҳ ҳазрати Мужоҳиддан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилганлар).
“Ҳикмат илм ва фиқҳ демакдир” (Ҳазрати Мужоҳид розияллоҳу анҳу).
“Ҳикмат мавжудотнинг моҳиятидаги маъноларни англамоқдир” (Иброҳим Нахоий).
“Ҳикмат ижод демакдир. Ҳикмат сабаб ва иллатларга асосланган ва улар билан алоқадордир, иллатнинг ҳақиқати ҳам яратмоқ ва ижод этмоқдир, шу сабабларга кўра, асл ҳикмат ижод демакдир” (Саййид Шариф Журжоний, «Ал-Таърифот» китоби, 63-саҳифа).
Модомики, ҳикмат шундай бебаҳо неъмат экан, у ҳолда ҳикмат қандай ҳосил қилинади?
“Тасаввуф ва гўзаллик” китобида гўзал ҳадиси шариф келтирилган.
Севикли Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ҳикматнинг боши Аллоҳдан қўрқувдир”, деганлар.
Аллоҳдан қўрқув дегани инсоннинг “Яратган Зот ҳар бир ишимни кўриб турибди, ҳар бир ният ва ҳаракатимни билиб турибди, ҳар сўзимни эшитиб турибди, ҳар бир иш-амал учун ҳисоб-китоб бор”, деб ҳамиша Ҳақ таолонинг ёди билан яшамоғидир.
Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: «Кимки ихлос билан қирқ тонг (яъни қирқ кун ва тун) Аллоҳга ибодат қилса, унинг дилидан тилига ҳикмат булоқлари оқиб чиқа бошлайди», дейилади (ҳазрати Аҳмад ибн Ҳанбал, “Муснад” китоби, “Зуҳд” бўлими; “Жомиъ ул-усул”, “Руҳул баён”).
Яъни, одам қирқ кун ибодат, зикр, тасбиҳ, рўза билан машғул бўлади. Натижада унинг дилидан тилига ҳикмат булоқлари тошиб чиқа бошлайди. Нега? Чунки инсон маънавиятида бир нарсалар юз берди, бир ўзгариш содир бўлди. Қулфлоғлик эшиклар очилди, воридот – файзу футуҳ, ақлий тушунчалар, кашфлар кела бошлади. Дилидан тилига ҳикмат ана шу йўсин кўчди. Сўзлайдиган сўзларининг ҳаммаси ёқимли, гўзал бир ҳолга келди... Бас, хавфуллоҳ – Аллоҳдан қўрқув бўлгач, инсон ана шундай ҳолатга келади” (“Тасаввуф ва гўзаллик”).
БУЛОҚЛАР ЕРДА БЎЛАДИ
“Руҳул-баён” китобида ҳикмат борасида ғоят пурҳикмат шарҳлар бор: “Булоқлар фақат ерда бўлади. Ер юзи сувлар тошиб чиқадиган макондир".
Бу баёндан англашиладики, инкор аҳллари (Илоҳий ҳақиқатларни инкор этувчилар) убудият, яъни бандалик ва тавозуъкорлик рутбасига эришмайдилар, Илоҳий огоҳлантиришларни яхши бир ният билан қабул этмайдилар, шунинг учун улар ҳамиша тотли сув булоқларидан маҳрум бўлиб келганлар.
Демак, поклик ила бандалик қилишда ер билан – тупроқ билан тенглашиш, бирлашиш бор, тавозуъ бор, ўзини хор ва хоксор тутиш бор.
Бу хислатлар қалбни, басиратни, идрок булоқлари кўзини очади.
Ҳазрати Сўфий Аллоҳёр айтганларидек:
Отанг ердур, сенам ердай қилиқ қил:
Ёмонлик айлаганга яхшилиқ қил...

ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 20-куни.
Милодий 2025 йил, 18-апрель.
КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ботил ишларга боқмоқ кўнгилдан Ҳақ маърифатини кетказур.
****
Маърифат дарахтини фикрат суви билан суғормоқ.
Ғафлат дарахтини бедорлик суви билан суғормоқ.
Тавба дарахтини эса пушаймонлик суви билан суғормоқ керакдир.
****
Ҳар ким Аллоҳдан бошқа нарса билан шод бўлса, тезда унинг шодлиги қайғуга алмашгай.
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ботил ишларга боқмоқ кўнгилдан Ҳақ маърифатини кетказур.
****
Маърифат дарахтини фикрат суви билан суғормоқ.
Ғафлат дарахтини бедорлик суви билан суғормоқ.
Тавба дарахтини эса пушаймонлик суви билан суғормоқ керакдир.
****
Ҳар ким Аллоҳдан бошқа нарса билан шод бўлса, тезда унинг шодлиги қайғуга алмашгай.
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
Холиқо! Мангу ҳидоятсан Ўзинг,
Ояту ҳифзу ҳимоятсан Ўзинг.
Душманим минг-мингта лашкар тўпласин,
Холиқо, менга кифоятсан Ўзинг!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Холиқо! Мангу ҳидоятсан Ўзинг,
Ояту ҳифзу ҳимоятсан Ўзинг.
Душманим минг-мингта лашкар тўпласин,
Холиқо, менга кифоятсан Ўзинг!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
ТУРКИЙ-ЎЗБЕК АДАБИЁТИДА
АРБАЪИЙН ТУРКУМЛАРИ
Ўтган суҳбатларимизда айтган эдик, девон адабиёти, яъни мумтоз шеърият XI асрда Мавароуннаҳрда (бугунги Ўзбекистон заминида) Қорахонийлар даврида бошланган бўлиб, исломий маданиятдан баҳра олган, шу сабабдан араб ва форс манбаъларидан таъсир топган маърифий адабиётдир.
Қуръони карим ва ҳадиси шариф маъноларини ўзига сингдирган бу мумтоз адабиёт «Мажоз ҳақиқатнинг кўпригидир» деган ҳукмга асосланади, яъни мажоз йўли билан ҳақиқатни куйлайди.
Шунингдек, мажоздан холи ва айни ҳақиқат бўлган адабиёт намуналари ҳам мавжудки, буларнинг энг ёрқин мисоли Арбаъийн (“Қирқ ҳадис назми”) туркумларидир.
Дарҳақиқат, адабиётимизда “Арбаъийн” туркумлари билан бирга, гўзал Ислом фиқҳини шеърга солиш анъаналари ҳам мавжуд.
Ҳазрат Навоийнинг “Арбаъийн”, “Сирож ул-муслимийн”, Заҳируддин Муҳаммад Бобурнинг “Мубайян”, ҳазрати Сўфи Аллоҳёрнинг “Маслак ул-муттақийн” ва “Сабот ул-ожизийн”, Хатмий Тошкандийнинг “Назмул-Мухтасар” каби асарлари бунинг далилидир.
Шарқ шеъриятида Арбаъийн анъанаси ҳазрати Мавлоно Абдураҳмон Жомийдан бошланган.
Айни Жомий форсий назм қилган қирқ ҳадисни ҳазрат Навоий ҳам туркий назмга солиб, янги Арбаъийн тузганлар.
ХХ ва ХХI асрда ҳам бу анъана давом этди. Ўз даврида буюк устоз Абдулла Орипов мазкур мавзуни юксак мақомга олиб чиқдилар ва “Ҳикмат садолари” туркуми шоир ижодининг гултожи бўлиб қолди.
Кейин Сирожиддин Саййид, Шукур Қурбон, Ғайрат Мажид, ёш шоир Мансур Жумаев ўзига хос Арбаъийнлар туздилар.
Маҳмуд Тоир ўз ижодидаги ирфоний руҳдаги шеърларни саралаб, “Уйғоқ дил” китобини тузди ва бу китоб Шайх Усмонхон ибн Эшон Темурхон Алимов раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратларининг “Кўнгилдаги нур” сарлавҳали сермазмун сўзбошиси билан алоҳида китоб ҳолида нашр этилди.
Демак, Абдулла Ориповнинг “Ҳикмат садолари” ва “Ҳаж дафтари” туркумлари, “Жаннатга йўл” достони ва юқорида зикр қилинган асарлар исломий маърифат натижаси ўлароқ майдонга келди. Яъни, мазкур шоирлар ўлмас ҳаётий манбаълардан ўзларига яраша насибаларини олдилар.