Сейтова Лейли Пулатовна
154 subscribers
15.5K photos
1.47K videos
42 files
9.23K links
Download Telegram
#Медиатур

#Қорақалпоғистон_Республикаси_Экология_қўмитаси
#Жанубий_Устюрт_миллий_табиат_боғи
#Сайгачий_мажмуа_ландшафт_буюртма_қўриқхонаси

Журналист ва блогер учун Устюрт платоси бўйлаб медиатур ташкил этилди

Устюрт платоси ўз бағрига олам-олам сирларини, тарихнинг очилмаган жумбоқларини жамлаган. Ҳудуднинг флора ва фауна дунёси ҳам ўзига хос - камёб ўсимликлар ва жониворлар яшайди. Бу ерда давлат муҳофазаси олинган ҳудудлар ҳам мавжуд.

22 - май Бутунжаҳон биологик хилмахилликни сақлаш куни муносабати билан жорий йилнинг 15-16-май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси ва «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи, "Сайгачий" мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси билан Қорақалпоғистонлик журналист ва блогерлар учун "Устюрт платоси"га медиатур ташкиллаштирилди.

Медиатурнинг асосий мақсади республикамизнинг ўзига хос табиатни медиа вакиллари орқали ҳудудда жойлашган "Сариқамиш" кўли ҳамда «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғини ўз ичига олган бир қанча объектлар билан таништириш, Устюрт платосининг жонли ҳайвонот дунёсини кўриш.

Медиатурнинг дастлабки кунида медиатур иштирокчилари "Сариқамиш" кўлига ташриф буюрди. Маълумки, мазкур кўлнинг тахминан 70 %и Туркманистон, 30 %и Ўзбекистон Республикалари ҳудудида жойлашган. Кўлда дўнгпешона, товонбалиқ, мойбалиқ, қизилкўз балиғи, судак ва илонбош каби балиқ турлари учрайди.

Биламизки, Устюрт платосида Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ҳайвонлар яшайди. Медиатур иштирокчилари ана шундай ноёб жониворлардан жайрон, қулон, устюрт қўйи (арқал) бундан ташқари тулки, бўри, корсак, илон, ёввойи ғоз, фламинго, йурға тувалоқ, укки, оққушлар каби ҳайвонот дунёсига жонли гувоҳ бўлишди. Бепоён Устюртнинг кенг бағрида эркин яшаётган бу жониворлар «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи муҳофазасида. Афсуски, ҳамон браконьерлар томонидан уларнинг овланиши кузатилмоқда.

Медиатурнинг навбатдаги қисмида ОАВ вакиллари Устюрт платосининг учта мамлакатни бирлаштирган нуқтаси "Қоплонқир" худудига ташриф буюришди. Мазкур ҳудуд кўриниши жиҳатидан ажралиб туради, баланд-баланд чинклар, бепоён кенгликлари кўрган инсонларни ўзига маҳлиё этиб қўяди. Журналистларни ўзига жалб қилган нарса-бу ҳудуднинг номи бўлди. Малум қилинишича, "Қоплонқир" дея номланишига сабаб бу ерларда қадимдан Қоплонлар (Гепард) яшаган ва ҳали ҳам мавжудлиги таҳмин қилиниб келинмоқда.

Навбатдаги манзил "Қулонтақир" манзили бўлди. Бу ернинг бепоён чинклари ҳам кўрган инсоннинг ҳайратини оширса ажабмас.

Икки кунлик медиатур давомида журналист ва блогерлар табиатнинг ноёб кўрнишларидан баҳраманд бўлди, десак янгилишмаймиз. Боиси бу ерларга ҳамманинг ҳам қадами етмаган, ҳали тўлиқ ўрганилмаган. Медиатурнинг мақсади эса Устюрт ва ундаги гўзалликни оммага танитишдан ва кенг ёритишдан иборат эди.


Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Медиатур

#Қорақалпоғистон_Республикаси_Экология_қўмитаси
#Жанубий_Устюрт_миллий_табиат_боғи
#Сайгачий_мажмуа_ландшафт_буюртма_қўриқхонаси

15-16 май кунлари Устюрт платосида ўтказилган Медиатурдан ёрқин лавҳалар


Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг матбуот хизмати