Leaders.uz
9.58K subscribers
379 photos
137 videos
69 files
390 links
🏥Leaders Medical School [] Oliy Tibbiyot Maktabi

https://taplink.cc/leaders Sahifalar
@LMS_Qabul Online Kurs Qabul
@Leaders_Result Natijalar
Download Telegram
#Тавсия // #Китоб // #Танлов

📍Айни ҳозир ёзилди [22:00, 26.11.2022й]


📘Дўстим бир тавсия ташлади, Китоб тавсияси.

📜Рўйхат экан ва саноққа (китоб ва унинг саҳифаларига) эътибор кучли берилиб, тартиб тузилган экан.

Деярли барчаси ўзбек тилида ва Аксари таржима.

Шу туртки билан, мен ҳам ўз фикрим орқали тавсия бермоқчиман.

Китобларни миқдорини ошириш учун эмас, китоб сифати ила Тафаккурингиз ҳажми ва миқдорини ошириш учун ўқинг
Аввал ўқиган китобингизни вақт ўтиб ҳам ўқинг, сабаби; вақт ўтиб тафаккурингиз ошган бўлса янги моҳият топа оласиз
Китоб бошқа тилда бўлса, аввал ўша тилни ўрганинг.

⚠️Бир тилга кириб олгач, қолганлари анча енгилроқ бўлади ин Шаа Аллаҳ, китобни ёзилган Асл тилида ўқишга имкон қадар ҳаракат қилинг (*қилайлик).

Китоб ўқишни (асл китобни ўқишни аввало) дилдан унуттириб қўйманг
Кенг фикрли, сабр-тоқатли, тез хулоса қилмасликни, хўрланишни ҳамда, мақтовни кўтара олишни, хиёнат қилгувчилар ўз ўрнини сизга намоён қилганда, уларга тўғри баҳо беришни, паст тафаккурлилар сизга отган тошига қарши жавоб бермасликни ва қўлингизни кераксиз тошлар билан банд қилмасликни китоблардан ўрганинг.

П.С. Шунчаки оддий бир инсон ва Тиббиёт Соҳаси вакили сифатида тавсия сифатида ёздим. Ин Шаа Аллаҳ фойдали қилсин.
Forwarded from Leaders _ Unumli
#тавсия
«ДУНЁ СEВГИСИ - СEВГИМИ»

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аввало шу кунни кўрсатган Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога битмас туганмас Ҳамду Санолар бўлсин.

Бир неча кундан бери ушбу постни ёзаман деб ёзишга имкон бўлмаётган эди-ки, бугунга насиб қилибди.

Бир ўйланг дўстим, «бу дунёдаги севги - севгими».

Аввало бу дунё севгиларини билганимча санаб ўтай:

▪️Аёлнинг эркак кишига, эркакнинг аёл кишига (нигоҳгача) севгиси

▪️Мол-у давлатга бўлган севги:
~Ҳашаматли уйлар
~Ҳашам машиналар
~Тўплаётган жамғарма бойликлари
~Қимматбаҳо iPhone 15 proMax
~Қийматланадиган зебу зийнат, кийим-бош, соат, тақинчоқ ...

▪️Мавқега бўлган севги
~Ўз ўрнимдан келиб чиқай, агар адаштирса Ижтимоий тармоқдаги Блог ёки Влог юргазувчи Админ эканим
~YouTube, Instagram, Тик-ток, Телеграм даги шахсий брендлар
~Инсонлар орасидаги Машхурликлар
~Билагидаги куч, Миядаги Ақл сабаб эга бўла олган (лекин тўғри фойдаланилмаётган) мавқе
~Яна кенгроқ олиб хулоса қилаверасиз.

Шуларни севги деб атасакда (мен оммавий, турли тушунчага эга бўлган инсонларга улашишни жоиз деб билганларим).
Севгига изоҳ бериб кўрсак.

Севги - бўш вақтни банд қилиш учун жамланган (балки кераксиз) туйғулар жамланмаси.

Энди нега бу фикрни қилганимга келсак, қарийб 10 кундан буюн чуқур ўйловдаман. Алҳамдулиллаҳ тинч, Осмони мусаффо, бошқа юртга алишмайдиган ўлка фарзанди сифатида яшаб келяпман.

Лекин, Лекин, Лекин деган ўринда атрофга боқсам, Юқоридаги СEВГИларни ўйлашга «бўш вақти» бўлишга улгурмаётган инсонларни ҳам кўряпман.

Тонгда уйғониб номаҳрам эмас, ўз маҳрами бу ҳаётда эмас эканини, ўз пешона Тери билан Қурган уйи, ўзи ишлаб топган пулига олган машинаси шунчаки «жимгина» йўқ бўлиб қолаётганларни кўряпман. Афсуски бу «кино»даги кўрганларим, ҳаётда ҳам бўлиши мумкинку а.

Шундан кейин хулоса қилганим:
«Севги - бўш вақтни банд қилиш учун жамланган (балки кераксиз) туйғулар жамланмаси»

П.С. Бир кинони кўргандим, шундан таъсирланиб ёздим. Кинони кўрётганлар тушинишди менимч-а, шундай эмасми...

@Leaders_Leisure [] Олий Тиббиёт Мактаби