Лайло блоги🖌
150 subscribers
6 photos
8 videos
11 links
Download Telegram
- Сув олиб келмасанг ҳам, дуо қилавераман , болам мен ахир онангманку. Деди она. У боласининг дили тубидаги ҳамма ўкинчларни у айтмаса ҳам ўқиб бўлган эди. Чунки Она эди. Эшик ёпилди. Ичкаридан онанинг ҳиққилагани ташқаридан ўғилнинг бармоқларида тўсолмаган йиғисининг овози эшитилди.

Лайло Каримова

🪷https://t.me/laylo_blogi_uchquduq
Audio
Онажон, сиз кўрмаган Ҳайитингиз муборак бўлсин 😔🙏

Гулжамол қатори Онасидан айрилган барчанинг хўрсиниқлари бу шеър😢 Ўзим ўлсам ҳам Онам ўлмасин дедим😢😢😢😢
Чол эскириб, шалоғи чиқиб кетган валасипиди ўрнида янгисини кўриб шошиб қолди.
-Кимдир адашиб, маникини миниб кетибди-да, аттанг...

Масжидга ундан бошқа велосипедда келадиган йўқ эди. Атрофга аланглади. Ичкари, ташқарига кўз ташлади. Муюлишга ўтиб, нарига кўчага ҳам мўралади. Ўзиники йўқ эди.
Масжид деворига суяб кириб кетганди.
У бир пас довдираб турди Ўриндиги юмшоқ, амортизатори зўр янги велосипедга хавас қилиб у ёғ бу ёгини сийпалаб кўрдию, дархол қўлини тортди. Ахир бу бировники.
У яна ўз велосипедини топиш илинжида жавдиради. Ўглидан қолган уч етимни боқиб тургандия, афсус. Йигирма йиллик беминнат хизматчиси эди.
Кампири биров қишлоқдан олиб келиб ташлаб кетадиган сутдан қатиқ ивитади. Бир парча ерига кашнич, райҳон, жамбил сепиб ундиради. Чол эса кампир қўлига тутқазганларни велесипедни рулига илиб, шаҳарликларга сотиб келарди.
Рўзгор нима бўлади энди?

Биров масжидга янги велосипедда келгану, кейин адашиб уникини миниб кетган. Ярми синган ўриндиқ қаттиқ ботмадимикан? Ўтирса сезардику...
У яна янги велосипедга кўз ташлади. Чиройли экан. Теккис юрса керак.
Ие, дастасига бойланган бўш банкали халта уники-ку! Номоздан аввал хар доимгидек "дом" оралаб сут, қатиқ, барра кўкат сотганди.
Кўзи банкалар орасига солинган хатжилдга тушиб шошиб очди. Ичида бир нечта доллар ва хат бор экан.
Чол хатни ўқий бошлади:
" Ассалому алайкум ота. Сизни анчадан бери кузатаман. Ҳар куни саҳарда эски велосипедда сут, қатиқ олиб келиб сотасиз. Халол меҳнат қиласиз. Шу ёшда ҳам ғайратлисиз. Ҳаммага ўрнаксиз.
Сизни раҳматли отамга ўхшатдим. Уни ҳам эски велосипеди бўлиб, шаҳарнинг у бурчагидаги ишига автобусда эмас, ўзи ўрганиб қолган икки ғилдиракли уловида қатнарди. Афсус, унга ҳеч нарса совға қилолмадим. Чунки жуда эрта, болалигимдаеқ қазо қилганлар...
Қутлуғ ойда сизни озгина бўлсада хурсанд қилгим келди. Шу велосипедни мазза қилиб миниб, дунёдан ўтган отамнинг хаққига ҳам дуо қилиб қўйинг!
САВОЛ: Каналда фақат ижод намуналари бўлсинми ёки, Учқудуққа оид янгиликлар, ижтимоий-иқтисодий, танқидий постлар бўлсинми?
МЕН СИЗНИНГ ЖУРНАЛИСТИНГИЗМАН
Ижодий ҳамкоримиз Қобулжон ҳақида бир мақола ёздим. 15 апрел Маданият ходимлари куни. Шу байрамига бир совға бўлсин деб.
ХАЛҚ ОЛҚИШИДАГИ УЧҚУДУҚЛИК ИЖОДКОР


Бошловчилик учун муҳими Сўз. Бундан ҳам муҳими — КЕРАКЛИ вақтда КЕРАКЛИ СЎЗни айтиш! Гапираётган мавзуингни кўпчилик олдин ҳам катта давраларда гапирган ёки одамларни ҳайратга солиб бўлган бўлиши мумкин, аммо ўзингни овозинг, ўзингни оҳанграбонг бўлмаса одамларнинг ёдида қолишинг тугул Сенинг сўзинг, гапираётган гапинг шовқинлар ичида қолиб кетаверади. Мавзу долзарб бўлса-ю, ҳиссиз оҳанг бўлса унинг таъсирчанлиги, бировга фойдаси тегиши ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Учқудуқлик бошловчи Қобулжон Қурбоновнинг ҳар бир даврада , тадбирда айтадиган ўз сўзи, гапи бор. У нафақат Учқудуқ тумани, балки Навоий вилоятида ўтказиладиган деярли барча тадбирларда бошловчилик вазифасини бажаради. Ундаги жозибали нутқ санъати ва бошловчиларга хос сеҳрли овози кишилар диққатини ўзига торта олади. Қобулжон асли Хатирчилик. Навоий маданият ва санъат коллежини битириб 2013-йилдан “Учқудуқ” маданият саройида ишга келди. Бугунги кунда маданият саройининг бадиий раҳбар лавозимида меҳнат қилиб келмоқда. Қобулжон икки касбни бир қўлда тутган одам . У бадиий раҳбар сифатида ташкил этган тадбирлар нафақат НКМК ишчи-ходимларига балки туманнинг 7-70 ёшигача бўлган аудиторияси учун манзур бўлади. Бошловчилиги эса ўша тадбирларга файз бағишлайди.
- Ёшлигимдан маҳоратли сўз устаси Ўткир Сиддиқовга тақлид қилардим дейди –деб хотирлайди Қобулжон. Мен ҳам катта саҳналарда чиройли кийиниб чиқиб бутун зални ўзимга қаратсам. Сўзим билан маҳлиё этсам дедим. Шу соҳада ўқиш барорида халқимизнинг севимли бошловчилари билан танишдим. ”Бировнинг сўзини бировга етқазиш қанчалик маҳорат талаб этишни ҳар саҳнага чиққанда ёдга ол”, деган раҳматли устозим Раҳматилла Мирзаевнинг ўгитлари ёдимга тушади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, актёр биринчи устозим Фотих Жалоловдан ўрганганларим бугун ҳам Учқудуқ аҳлига қилаётган хизматларимда ас қотяпти. –дейди суҳбатдошимиз.
Бугун Қобулжон Қурбонов бадиий раҳбарлик қилаётган “Учқудуқ” Маданият саройида бугунги кунда 14 та тўгарак фаолият юритади. Улардан миллий ва эстрада рақслар, эстрада, вокал, хор, фольклор, миллий доира чолғу жамоаларига юзлаб учқудуқлик ёшлар жалб этилган. Учқудуқ маданият саройи қошида яқинда ташкил этилган “Хушчақчақ” ҳаваскор театр жамоаси томонидан ”Ёдгор”, “Бебахт орзулар”, “Нон қадри”, “Кулфатлар найранги” спектакиллари томошабинларга манзур бўлиш баробарида театр санъатига, актёрликка қизиқувчи учқудуқлик ёшларни саҳнада кашф этди. Шу кунларда бу жамоа “Олтин хазина ёхуд ақлдан озиш ҳеч гапмас” супер коммедия устида ишлаяпти.
Учқудуқда минглаб кончи металлурглар яшасада у ернингг халқи меҳнатсеварлиги баробарида санъатни, маданиятни севади. Олис ҳудудларга таниқли ижодкорларнинг доимий ташриф буюриши амримаҳол. Аммо учқудуқликлар маданият саройининг “Элес” халқ вокал жамоаси хонандалари Бану Искаковани ўзининг -Юлдуз Усмоноваси , Гулнур Куракбаевани- Озода Нурсаидоваси , Магжан Садукасовни –Ҳамдам Собирови деб билади. “Учқудуқ”нинг хушовоз хонандаси Феруз Ивадуллаев эса –Озодбек Назарбекови. Турли миллат вакиллари дўст-иноқ яшаётган Учқудуқда қўшиқчилар репертуаридан барча халқлар қўшиқлари ўрин олган. Шунинг учун уларнинг байрам кечалари, тантаналари “бегоналарсиз” ўтади.
- Маданият саройимизнинг “САНЪАТ” миллий чолғу ансамбли – Гран-при (“Қизилқум санъат ғунчалари 2019”) “ЭКСПРЕССИЯ” Эстрада рақс ансамбли – Гран – при (“Арт Силк Wай” Тошкент 2023й. ), “Роза Востока” 1 – ўрин (Тошкент 2021й.)ни қўлга киритган . Хонанда Бану Искакова эса Республика Ботир Зокиров номидаги Офарин конкурси дипломанти. Бу ижодкорлар Республика пойтахтида ижод қилсалар бундандан катта мувофаққиятларга эришилари мумкинлигини билишади. Бироқ бугун Учқудуқ халқи учун хизматлари керакликларини тушунишади ва ҳис этишади-дейди бадиий раҳбар Қобулжон Қурбонов.
Ҳа аслида санъаткор, ижодкор учун халқнинг олқишидан катта мукофотнинг ўзи йўқ. Бу мукофотни олаётганлардан бири –“Учқудуқ” маданият саройи ходимларидир.
Яна сўзни қахрамоним Қобулжон Қурбонов ҳақида давом эттираман. Санъат соҳасидаги ижодкорликни сен ўзингга касб қилиб танлолмайсан. Чунки у яратган томонидан берилган неъмат. Агар бу соҳаларга адашиб кириб қолсанг ҳам сени фақат дипломингдаги мутахассислигинг ёзуви танита олади холос.
Қобул ҳудудда ўтадиган сиёсий тадбирми, кўнгил очар дастурми, муҳим саналарга бағишланган байрам шодиёналарими ҳаммасида бошловчилик қилади. Уни ана шундай “тушадиган” овоз билан сийлаган. У эса ана шу қирраларини очилишида ўз ишхонаси “Учқудуқ” маданият саройининг ҳиссаси катталигидан айниқса, маданият саройи директори ёш истеъдод Пўлат Амоновдан миннатдор.
- Бугунги кунинг қадрига етиш, шукроналик катта давраларнинг пештоқига ҳарфлар билан илинишидан ташқари, баралла айтиладиган сўз. –дейди Қобулжон. Ана шундай сўзни айтиш менга насиб этганидан хурсандман. Чунки Сўзгина инсоннинг қалбига тезроқ ўрнашиб олади. Отам Зиёдулла Қурбонов узоқ йиллар биз болалари меҳнат қилиб қарилик гаштини сурар пайти икки кўзидан ажралди. Улар фақат бугун бизни овозимиздан танийдилар. Отамнинг мени овозимни эшитиб қанчалик хурсанд бўлишларини юзларидан кўраман ... Онам Саида Қурбонова оғир хасталик билан тўшакка михланганлар. Ҳар гал кўришга борганимда ёки телефонда гаплашганимда “Овозларингни эшитиб оғриқларим эсимдан чиқди ” десалар хурсанд бўламан. Халқимизнинг фақат яхши кунида хизмат қилиш менинг касбимнинг биринчи даражали “қасамёди”. Ва фақат шу учун дуо оламан. Ана шу дуолар эса эндигина 70 дан сакраган ва 70га етаётган Онам учун кифоя қилишини ният қиламан.

👉https://t.me/laylo_blogi_uchquduq
МЕХРИБОН УСТОЗ.

Тасирли хикоя.

Бу воқеа Суданнинг Рифий ал-Маноқил деб номланган минтақасида бир муаллим билан бўлиб ўтган.
Бу муаллим қизлар ибтидоий мактабида геометриядан дарс берар экан. Бир куни у мактаб деразасидан кўринишидан беғуборлиги кўриниб турган кичкина қизчани кўриб қолади. У онаси пишириб берган нонларни сотар экан. У мактаб ёшига етган, аммо оилавий шароити туфайли мактабга бормаган эди. Унинг тўртта ака-укаси бўлиб, отаси вафот этган экан. У тирикчилик учун онасига ёрдам берар экан. Укаларини мактабга киришларини, ўқишларини жуда-жуда истар экан.

Муаллим бир куни қизларга геометриядан бир масалани шарҳлаб турар экан, нон сотувчи қизча мактаб деразасидан мўралади. Муаллим ўқувчиларга бир қийин масалани бериб ким тўғри жавоб берса унга мукофот беришини айтди. Муаллимнинг саволига ҳеч бир ўқувчи қиз жавоб бера олмади. Шунда нон сотувчи қизча саволга жавоб бермоқчи бўлиб деразадан қўлини силкитиб: “Устоз, устоз!”, дея бақирди. Муаллим унга жавоб беришига рухсат берди. Қизча саволга жавоб берди. Унинг жавоби тўғри эди.

Ана шундан кейин муаллим унга эътибор бера бошлади. У ўзининг хос маблағидан мактаб учун унга нима керак бўлса барчасини олиб берди. У мактаб мудири билан гаплашиб у қизчани имтиҳон билан мактабга қабул қилишини сўради. Маслаҳатдан сўнг уни бирданига учинчи синфга тингловчи сифатида қабул қилишга қарор қилишди. У бошқа устозлар билан ҳам гаплашиб уларнинг дарсини ҳам тинглаши учун рухсат олди. Улар бунга рози бўлишди. Муаллим бу қарорни қизчанинг онасига етказди. 

Имтиҳонлар натижаси ҳайратланарли бўлди. Қизча мактаб бўйича биринчи ўринни олди. Хуллас муаллимнинг эътибори ва ёрдами билан қизча ибтидоий босқичдан токи санавий босқичга ўтгунича яхши ўқиб борди.

Муаллим ишлаш учун Суданни тарк қилишига ва хорижга чиқишига тўғри келди. Қизча билан алоқаси узилиб қолди. Қизчанинг укаларидан бири катта бўлиб аравада сув сотиб унинг харажатларини қоплаб турди.
Хуллас муаллим билан ўн беш йилча кўришмади. Шунча йил ўтиб муаллим яна Суданга қайтди. Унинг Хартумдаги тиббиёт университетида бир ҳамкасби бор эди. У муаллимдан университетга ишга келишини илтимос қилди. Бир куни муаллим университет ошхонасида турганида бир қиз унга узоқ тикилиб қолганини сезди. Муаллим унинг нега бунча термулиб қолганининг сабабини била олмади. Муаллим дўстидан бу қизни таниш-танимаслигини сўради.
Дўсти деди:
- Албатта танийман. Бу қиз тиббиёт факултетининг профессори-ку!
Шунда ҳалиги қиз югуриб келиб муаллимнинг қўлларини ўпа кетди. У ҳўнграб йиғлар эди. Ошхонадаги барча инсон уларга қаради. Ҳамма муаллимни қизнинг отаси деб ўйлади. У қиз йиғидан ўзини тийиб деди:
- Устоз! Мени танимадингизми? Мен синиб парчаланган бир инсон эдим. Сиз у синиқлардан бутун бир инсонни бино қилдингиз. Менинг мактабга киришимга сиз сабаб бўлгансиз. Ўз молингиздан менга сарф қилгансиз. Буларнинг барчаси аввало Аллоҳнинг фазли, қолаверса сизнинг эътиборингиз, инсонийлигингиз туфайли бўлди. Мен қизингизман!
Муаллим айтади: “Шу онларда биринчи бор ўзимни устоз ва инсон ҳис қилдим!”.

Саломлар бўлсин бунақанги устозларга! Бизнинг қалбимизга ҳаётнинг маъносини эккан зотларга минглаб саломлар бўлсин!

Доктор Ҳассон Шамсий.
Йўқотган бўлишинг мумкин... Ишонган кишиларинг томонидан яраланган, мадоринг қуриган ва бинобарин ҳаётдан кўнглинг қолган бўлиши мумкин... Тушкунликка берилиб, энди ҳеч ниманинг изига тушиб кетишини ўйламаётган бўлишинг мумкин...

Ҳар нимани яшасанг яша, аммо шуни унутма: Аллоҳ ҳар бир инсонга иккинчи имконият беради. Фақат севган қуллариникини бироз кечиктирарки, ақллари бошларига келсин, у имкониятни ҳам қўлдан чиқармасинлар.

Асло қайғуга берилма!
Кунлар ўтар, ойлар ўтар, аммо бир кун у имконият сенинг оёғингга албатта келади. Сенинг қилишинг керак бўлган нарса ― у кун келишига қадар сабрли бўлмоқ, сени йўқотишга бошлаган хато ва янглишишларни яхшилаб кўриб олмоқ ва эндиликда улар сабабли бой берувчи бўлмасликдир..!
#Тадқиқот

❗️ Дам олиш кунларида узоқ вақт ухлаш соғлиқ учун фойдалидир.


Хитойлик олимлар ўзларининг сўнгги тадқиқотларида шундай хулосага келишди. Улар ҳафта охирида бир неча соат қўшимча уйқу юрак хуружи ёки инсульт эҳтимолини 63% га камайтиришини аниқладилар. Шунингдек, қўшимча уйқу семизлик ва депрессия хавфини олдини олади. Нормал уйқу вақти 6-10 соат.

👉https://t.me/laylo_blogi_uchquduq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#яхши_шеърлар

ИСЁН ВА ИТОАТ

Тиғ устида юрдириб, томошо қилар Тангрим,
Чўғ устида турдириб, томошо қилар Тангрим.
Тошқинда бир кемадек ночор кетиб борарман,
Мен ҳеч нарса билмайман, барини билар Тангрим.

Олдга юрсам хатар бор, ортга юрсам хатар бор,
Ҳар лаҳза, ҳар сафару, ҳар тун, ҳар саҳар бор.
Бир чумоли мисоли дон учун чиққан эдим,
Донни не қиладию, мени не қилар Тангрим.

Ҳақсизлик учун ёндим, шавқ учун исён қилдим.
Ҳаққимни бер дедиму Ҳақ учун исён қилдим.
Бошимни ҳар ён урдим, бош ёрилгач англадим,
Пойига қўйсамгина бошимни силар Тангрим.

Сабрим етарми билмам, сабримни синайверса,
Ҳар бир синаганида суягим синаверса,
Синиб-синиб охири ўзинг бутла деб борсам,
Суягимни ун қилиб, элакда элар Тангрим.

Майли не бўлса ҳамки, ёруғ юз билан етай,
Дил тўла меҳр билан, ёшли кўз билан етай,
Юрагимни тўлдирар битта таскин бор фақат,
Мен Тангримга борарман, мен томон келар Тангрим.


©️Гулжамол Асқарова
#Мулоҳаза учун

ОТА БЎЛОЛГАН КУЁВ

Ота онамдан 5 қиз етим қолдик.
Каттамиз 15 ёш энг кичигимиз 2 ёш. Бешта қиз бир кунда ҳам отадан ҳам онадан айрилиб чирқиллаб, катта ҳовлида ҳувуллаб қолдик. Қариндошларимиз вилоятда яшашарди, пойтахтда ўзимиз эдик, катта опам 4 та сингилни бағриларига босиб ҳеч кимга бермай, етимлар учун бериладиган нафақани авайлаб ишлатиб бизни катта қила бошладилар.

Сингилларнингни етимҳонага бер, катта қиберишади деганларам бўлди, иккита кичкина сингилларимизни фарзандликка сўраганлар ҳам бўлди. Опам кунмадилар. "Ота онамдан ёдгорларим, айрилмаймиз" деб биз учун тикувчилик қилиб, аста секин рўзғор тебрата бошладилар. Онанинг меҳрига зор бўлиб йиғласак, опам овутардилар, кечаси ҳаммамизни бағриларига босиб ухлатардилар.

Опам 17 га кирганда совчилар кела бошлади, опам уйга ҳам киргизмасдилар. Эрга тегмайман, сингилларимни катта қилишим керак, ўқитишим керак" деб жавоб берардилар. Бир куни ҳолам билан бир йигит уйимизга меҳмон бўлиб келишди, анча ўтириб гаплашишди опам билан, опам роса йиғлади. Биз хайронмиз.

Улар кетгандан кейин опам ҳолам совчи бўлиб келганларини айтдилар, йигит ҳам етим бўлиб, опамни дараклашган экан, ҳолам ҳам у йигит яхшилигини билганлари учун совчи булиб келишга рози бўлган эканлар. Хуллас, кичкина тўй бўлди. Поччам биз билан яшай бошладилар.

Ҳовлимизга файз кирди, деворлар хоналар оқланди, дарвозалар бўялди, ҳовлимизга дарахтлар экилиб ҳаммаёк ортиқча нарсадан тозаланди. Поччамдан аввалига хадиксирардик, тортинардик. Лекин Аллоҳим чевар экан, отамиз ўрнига ота бўлиб келди ҳаётимизга шу инсон.

Меҳрибонлиги, очиқкўнгиллиги билан ҳаммамизни меҳримизни қозондилар. Ишдан келсалар 4 та қиз дув этиб югурамиз, қўлларида биз учун доим қурт, сақич, конфет бўлади. Кичкина синглим 4 ёш, йиғласак овутиб, кўнглимизни кўтариб, хазиллашиб кўп кулдирар, ташвишимиз ҳам етимлигимиз хам эсимиздан чиқиб кетарди. Опам ишламас, 6 жонни еб ичиши шу 24 ёшли поччамнинг бўйнида эди, лекин бир марта миннат қилганларини, оберган нарсаларини гапирганларини эшитмаганман.

Бирин кетин опам фарзандли бўлдилар, иккита ўғил жиянларим туғилди. Лекин поччамнинг меҳри бизга бўлинмади, аввалгидек меҳрибон ғамхўр эдилар. Кийим кечагимиз, касал бўлсак дори дармонимиз, мактаб харажатлари ҳаммаси шу Фозил поччамизнинг буйниларида эди. Бешта етимнинг кўнглига қарадилар, опамни бирор марта хафа қилмадилар, бизни ўқитиб, хунарли қилиб, ота бўлиб ўзлари яхши жойларга узаттилар.

Тўртта қизни сепи ва тўйи бировлардан кам бўлмади. Ота бўлиб дуо қилиб, пешонамиздан ўпиб куёв қўлига топширдилар ҳаммамизни. Қизлик уйимизга меҳмон бўлиб келсак, ўчоқларда ош қилиб кутиб олардилар, ховлимизда пишган узум, анжир, гилосларни шу қизларни ҳаққи деб челак челак илиниб олиб келардилар.

Бирор марта бизни чертмадилар, кўнгилмизни оғритмадилар. Ҳозир ҳаммамиз оилали, ишли, уй жойликмиз. Ўзимиздан тиндик. Бошимизни силаган, етимлигимизни билдирмаган поччам 63 ёшида, хожи ота мақомида дунёдан ўтдилар. Бешта қиз дод солиб йиғладик, дуо қилдик, ҳақларига ҳар куни тиловатдамиз.

Ўзларидан кейин 4 фарзанд, 12 та невара, катта жаннатдек ҳовли қолди....  Ҳозир пули кўпайса маишат қилиб, хотин устига хотин олиб, ўз фарзандларига зулм қилаётганларни кўрсам, кўз олдимга меҳрибон поччам келадилар. Бешта етим қизни бошини силаган, ўқитиб, хунарли қилиб узатган поччамни эслайман.
Шундай инсонлар кўпайсин.

Севимли шоирамиз Марҳабо Каримованинг хотираларидан

Р. С. Шу каби хотираларни биз ёшлигимизда эшиттардик. 40йиллар олдин. Лекин бугун шундай мардлар бормикан. Бор бўлса ёзинг менга.@Karimova2585
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт бир саёҳатдир. Бахтли бўлмаган бекатларингизда кўп қолиб кетманг!..

Хайрли тун, қадрдоним!

👉https://t.me/laylo_blogi_uchquduq
Азизлар бу канал ижодкорлар учун . агарда кимдир нимадир қоралаётган бўлса ташлаб берсин менга маъқулларини бериб бораман. Бугундан худо хохласа ўзимнинг ҳикояларимни навбат билан бериб бораман. Фақат бироз секирноқ... Болаларими ноутбукимни синдириб қўйишган. Ҳозир устада. Шунинг учун эски ҳикояларимни бериб бораман. "Аёл " номли асар бошлаганман уни ҳам худо хохласа давомий бериб бораман.
Сизлар менинг илҳомларим
АЁЛ

(41та жони бор 41та аёл ҳақида ҳикоялар)

ЭҲТИМОЛ...

   Бошқаларнинг ҳаётини орзу қилманг, чунки...

   Сиз бошқалардаги зоҳирнигина кўрасиз.
   Сиз умр ҳикоясининг фақатгина муқаддимасини ўқигансиз холос.
   Эҳтимол бошқалардаги сиз неъмат деб ўйлаган нарса синов ва фитнадир.
   Эҳтимол сиз шуҳрат деб ўйлаган нарса ташвишдир.
   Эҳтимол сиз мол деб ўйлаган нарса тўсиқ ва пардадир.
   Эҳтимол сиз ҳайбат деб ўйлаган нарса қуруқ пўстлоқдир.
   Эҳтимол сиз роҳат деб ўйлаган нарса хавфдир.

  Сизга фақатгина Аллоҳ сизга ёзган ҳаёт, ҳиссиёт ва ҳолатгина муносибдир!

Биринчи аёл ҳикояси

Робия келинлик уйида ҳар кунгидан эрта турди. Тўғрироғи туни билан ўзи ухлолмай тонг ёришиши қанчалик қийинлигини билди.Кечқурун ётар маҳал қўшникидан қайтган қайнонаси Сарҳат бибининг айтган янгилигидан на қувонди, на хафа бўлди. .
Балки ҳали келин бўлиб тушганига эндигина 3 ой тўлган бошқа келинга бу хабар келтирилганида бибини қучоғига қувончдан отарди. Балки янги келинга қайнона ҳам бу хабарни ғам оҳангида эмас суюнчи олишдек шаҳд билан айтарди. Аммо хабар айтган ҳам сўзини тугатиб жимиб қолди, эшитгувчи ҳам.
-ОНАНГИЗ СИЗНИ КЎРИГА КЕЛАРКАН...
Робия балки қари кампирни ранжитгиси келмай бир гап гапирмади. Ҳозиргина Онасига узоқ қариндош бўлган хонадонга бориб келган қайнонасига бориб меҳмонларни қайтаринг дейолмади. Айни пайтда ўзини туққан онасини 19 ёшгача кўрмагани аламлари исён қилганди. Келмасин!
Келмасин эндигина бутун етимлик азобини унутиб ўзга хонадонда бахт топаётганда...
Келсин!
Келсин бир марта бўлса ҳам онанинг юзини кўзини кўрайчи. Она дегани қанака бўлар экан ўзи...
Кеча тўсатдан қўшни маҳаллага чақирилган ва меҳмондорчиликдан анча ҳаяллаган кампир меҳмонларнинг келишига изн берган. Улар истаса истамаса келади...

(Давоми бор)
Ассалому алайкум азизларим! Дангаса ижодкорларингиз Лайломан😂😝Бугун асарнинг давомини жойлайман худо хохласа. Бугун шу асарнинг бош қаҳоамонларидан бири-Онажонимнинг қабрларини зиёрат қилиб қайтдим 😔 Агар асарим ёқса Онамни дуо қилиб қўясизлар🙏🙏🙏🙏
АЁЛ


Одам қилган ишни одам қилади дейишади. Тўғри, инсон зоти кўп нарсага уқувли!  Истаса ва баҳона топмаса албатта яхшининг ўрнини яхши, меҳрибон инсоннинг ўрнини бошқа бир меҳрибон босиши мумкин.
Аммо ҳар доим ҳам одам ўрнини одам босолмаслиги мумкин.
Ўйлайсиз,  Ёқуб алайҳиссаломга ўғли Юсуф йўқолганидан кейин қолган болалари ширин сўз айтмаганми?
Ҳа, 
айтган аммо улар Юсуф бўлолмаган. Робияга ҳамма меҳрибон бўлгани билан ким Она бўлолди ҳеч ким!  Бугунги  тонгнинг ёришиши қанчалик қийин бўлганини бугун тан олган  бўлса ҳам у шу ёшгача буни ҳар тонг ҳис этарди. Бувисини,  кейин янгасини ота уйига борганда опаларининг она деганини эшитса ўша тонгни отмаслигини биларди. Чунки унга ўзининг ҳаёти ҳақидаги достонларни қайта- қайта ёдга олишга фақат ҳамма ётганда фурсат етарди. Шунда ҳаммасини тезроқ унутиш учун тонгни уни тезроқ отишини кутарди...
Бугун эса ҳаммасидан узун тун бўлди... Юсуфнинг отаси ҳам шунчалик кутмагандир ўйлади ўзи яхши кўрган ҳикояни эсга олвркан. У ку боласини кўрган эди. Ўзи эса Она ҳақида ҳеч нарса билмас фақат  уйда у ҳақида гапирилмасликка қасам ичилганди.
Онамга нима дейман. Она дейманми,  йиғлаб кўришаманми,.. Остонадан чиқиб кутиб олсамми ёки   у ўзи ахтариб кирсинми...  Энди бу хаёллар уни жинни қилаёзарди...
-Онангиз келди, чиқинг келин...
Бу сўз ҳовлилар супурилиб, нонуштага сузилган ширчойларнинг косалари ювилиб, уйларга чивин кирмаслиги учун деразалар ёпилиб, қора ёпинчиқлар илиниб ҳамма ёқ қоронғу қилингандан кейин тушликкача соя бўладиган айвон тагига сўридаги шол ва кўрпа-кўрпачалар кўчирилганидан ярим соатлар кейин айтилди.
Бундан 12 йиллар олдин ҳам шундай сўзни эшитганди
-Отангиз келди, чиқинг қизим...
Унда бувисининг чақириғи билан отаси турадиган қўшни ҳовлига югурганди. У ёш бўлгани учун бувисига нимага бошқалао каби отаси билан бир уйда турмаслигини кўп сўрарди. Шунда бувиси оғир бир уҳ билан:
-Эҳ болама ман ҳам эдим сандак, сан ҳам бўлдинг мандак дерди... Бу унинг саволига ҳечам жавоб бўлмасда бувисининг кўзига ёш қалқиганини кўриб уни бағрига ўзини ортарди. Назарида унинг саволидан бувиси хафа бўлгандек.
Ўша куни ҳам бувисининг отанг келди дегани эшитибоқ девори нураганидан эшиги ёпилмаган қолган даричадан бир сакраб отасининг ҳовлисига кирди.
-Отам келдими, сўради катта супургини судраб ҳовли супураётган Ой опасидан.
-Шу ерларни тозалаб супурсанг айтаман, кейин сенга отам нима олиб келгани ҳам айтаман. Зўр нарса олиб келган. Супурмасанг бермайман-деди Ой опа.
Ой опаа шундай қилади. Унинг гапи гап бу ҳовлида. Шу учун Робия бу ҳовлига бирор нарса сўраб чиққани қўрқади. Унга оғир ишларни қилдириб кўпинча ҳайдаб юборади. Лекин бу сафар ҳаммасига чидайди. Ахир эртага дугоналарига мақтанган нарсасини олиб бориши керак. Бувиси бозорга кетаётган отасига буни тайинлаган.
-Робиянгга Ироқи дўппи олиб кел деган.
Шу учун у бомдодга туриб ётмаган бувиси билан кутишди.
-Дугоналаринг ким олиб берди деб сўраса Отам де, Отажоним де...
Ҳалиям шундай дейди. Ўзи ҳамма синфдошлари отаси билан битта уйда яшашиб фақат оналарини мақташади. Оналарини гапиришса у бувисини гапиради. Мактабнинг ярим йўлигача елкасида кўтариб бориб кейин югуриб кетадиган амакисини ҳеч ким кўрмайдида эссиз. Бўлмаса унга ҳамма ҳавас қиларди. Эссиз...
Мактабда у биринчи марта ироққи дўппи кийиб боради. Ким олиб берди деганларга Отам бозордан олиб келган дейди.
Ой опаси белгилаб берган жойни қайта қайта тут япроқларидан тозаларкан уй эшигига қарарди. Отаси чиқа қолсайди...
-Робия нима қиляпсан?
Япроқлар ва катта супургининг овозидан отасининг унга яқинлашган Отасини унга яқинлашганини билмай қолди.
-Ота калпўш об келдизми
-Бошингни размерини айтмабсанку қизим, ўлчай кейинги бозор олиб келаман...
-Энди ҳечам ҳовлингизни супурмайман! Кичкина қизалоқнинг шашт билан отган супургиси япроқлар тугул даричадан қараб турган кап-катта бувисининг юрагини титратиб юборди...
Шундан кейин бир ҳафта Робия иситма қилиб мактабга бормади. Отаси кейинги ҳафта олиб келгае Ироқи дўппига қайрилиб ҳам қарамади. Фақат бувиси қўшни келинга илтимос қилиб у дўппини бошқасига алмаштириб келмагунча бошидан рўмолини ечмади... Буви бола йиғлашди... Онанг бўлса эди деди... Онам бўлса эди деди...
Ой опасининг онаси борлиги учун ундан ҳамма қўрқади. Ҳамма айтган нарсасини олиб беради. Ҳатто ўзининг отаси бўлмаса ҳам унинг отаси уни яхши кўради. Онам бўлсайди...
-Онам келди... Онам келди... У оёғига кийдими йўқми дарвозага югурди... Чунки Онасизлик азоби уни адо қилганди... Аммо она дегани шунча боласини ташлаб кетадими? Уни орқа қайтарган хаёл шу бўлди...
Audio