La_rahata_fid dunya.
2 subscribers
2.97K photos
1.13K videos
15 files
140 links
Alloh sabr qiluvchilar bilan birgadir. (Baqara surasi, 153-oyat)
Download Telegram
Kirib kôring sizga yoqadi😊😊
Holis tavsiyam...
#𝚁𝚘𝚌𝚔𝚜𝚝𝚊𝚛
​​Ҳаётда қандай яшамоқдасан?

– Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.

– Ғазабланма! Ғазаб фазилатларни барбод қилади.

– Кек сақлама! Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.

– Маҳзун бўлма! Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам
талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.

– Замонлар тасарруфи Аллоҳнинг қазо ва қадар салтанати
остида эканини унутма!

- Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма!
Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний
хусусиятлардандир.

- Ҳаргиз худбин бўла кўрма!
Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.
———————————————-
#𝚁𝚘𝚌𝚔𝚜𝚝𝚊𝚛
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сен ўзингни сув деб фикр қил ва ўзингни сув каби ҳис эт.

Сув каби ўзгача, сув каби ҳаётбахш, сув каби мусаффо, сув каби зарур, сув каби ҳаёт гарови ва сув каби битмас туганмас эканлигингни ҳаёл қил…

Аммо яна сув каби кичик бир идишга ўзингни сиғдира билгин~ки, токи инсонларнинг томирларига қадар кира олгин.

Ҳаёт бахш эт, воз кечилмайдиган бўл!

#𝚁𝚘𝚌𝚔𝚜𝚝𝚊𝚛
Воз кечишни ўрганган лаҳзангда инсонлар сенга ҳайрат билан боққанча, «Қандай қилиб бу қадар осонлик билан ҳаётингдан чиқарасан» дея сўроққа тутишади...

Бироқ ишонинг, бу сиз ўйлагандек осон бўлмаган. Аммо «Сендан воз кечмайман» деганларнинг бир онда янги бир ҳаётга қадам қўйганларини кўргандан сўнг, бошқа йўл қолмади менда...

Мен воз кечишни ўргандим!
Менингдек инсонларнинг нидолари бўлмайди...
Менингдек инсонлар ҳаёллар сурмайди...
Менингдек инсонларнинг яраси битмайди...
Менингдек инсонлар ташлаб кетаётган еридан ортига қарамайди ва қайтмайди...

#𝚁𝚘𝚌𝚔𝚜𝚝𝚊𝚛
Кўпроқ нарсани билсанг, яшаш қийинлашади. Билганингни билмаган инсон билан эса яшаш ундан ҳам қийин. Аҳир, у инсон ўз билими ва тажрибасидан келиб чиқиб фикр юритади.

Аммо сени билганларинг азоблайверади. Бироқ, сенданда кўпроқ биладиган инсон билан яшаш янада қийинроқ. Бундай инсон олдида сен ўзингни ҳеч нарсани билмайдиган, кам маълумотга эга ва ҳаттоки тушунмайдигандек ҳисоблайсан.

Кейин эса янада кўпроқ ўқий бошлайсан, янада қаттиқроқ азобланасан. Орада мувозанатни сақлаш эса – анчайин мушкул иш. Анча тер тўкишга тўғри келади...

Бу унинг мен ёмғир овозидан илҳомлана олган, қаҳванинг ҳушбўй ҳидидан баҳраманд бўла олган, қаршимда эса у компьютерида ишлаб ўтирган куз фаслининг ажойиб кунларидан бирида айтган сўзлари эди.

Елиза ва Кахва
#𝚁𝚘𝚌𝚔𝚜𝚝𝚊𝚛
Insonni yo soʻzlash uchun yaxshi soʻzi, yoki, sukut saqlay oladigan odobi boʻlsin...!

- Rumiy


#𝚁𝚘𝚌𝚔𝚜𝚝𝚊𝚛
Namozda sajdaga bosh qo'yish – farz. Ota-onaga ta'zim qilish – qarz.
O'tganlar ruhi oldida bosh egish – sunnat. Ayol oldida bosh egish – odob. Haqiqat oldida bo'yin egish – mardlik... Yiqilgan bir nochor bandasini turg'azib qo'yish uchun yerga ta'zim qilish – ham farz, ham qarz, ham sunnat, ham odob, ham mardlikdir!

©️O'tkir Hoshimov

#𝚁𝚘𝚌𝚔𝚜𝚝𝚊𝚛
Одамларнинг менга бўлган муносабати, хатти-ҳаракати ва гап-сўзларига эътиборимни камайтирганим сари, ўзимни анчайин хотиржам ҳис қиляпман. Синаб кўринг...

#𝚁𝚘𝚌𝚔𝚜𝚝𝚊𝚛
​​#муножот.

Кошки эди бу ДУОНИ жамиики инсонларга етказа олсам!😔

• АЛЛОҲИМ!
Ёстиғим жойнамоз, уйқум намоз, ҳар нафасим зикр бўлсин!

• АЛЛОҲИМ!
Бошимдан оёғимга қадар, ёшлигимдан бугунимга қадар, ҳаётимдан мамотимга қадар барча гуноҳларим учун тавба қилдим!

• АЛЛОҲИМ!
Ўлим ҳақдир, Азроил алайҳис саломни менга табассум ила юзлантир!

• Кўзим нурини, ақлим шуурини, қўл ва оёғим кучини, бутун вужудим қувватини олиб қўйма, АЛЛОҲИМ!

• Назарим ибодат, сукутим тафаккур, сўзларим зикр бўлсин!

• Кўз очиб юмгунга қадар бизни ўз нафсимизга ташлаб қўйма, АЛЛОҲИМ!

• Ҳар нафасда тилимни зикрдан, қалбимни шукрдан ва ақлимни фикрдан айирма, АЛЛОҲИМ!

• Оиламга ёмонлик истаганларга Ўзинг кифоя қил!

• Пасткаш номардлардан бизни узоқ тут!

• Гуноҳлари авф этилган сиддиқлардан бўлишимизни насиб эт!

• Бизни уларнинг суҳбатига, зикр халқаларига восил айла!

• АЛЛОҲИМ!
Онадан туғилгандек пок ҳолда Сенга юзланишимиз учун Ўзингга илтижо қиламиз.

• Бизларни солиҳ қулларингдан айла!

• Амал дафтаримизда савоби тўхтамайдиган амаллардан ёзилишини насиб эт!

• Наъим жаннатинг ворисларидан бўлишимизга Ўзинг кўмак бер!

• Ота-онамни Ўзинг авф эт!

• Устозларимни раҳматингга ноил айла!

• Қабрда юзимни қаро қилиб қўйма, АЛЛОҲИМ!

• Бу дунёда ичганимиз зам-зам, у дунёда эса кавсар бўлсин!

• Бу дунёда юрган йўлимиз ҳидоят, у дунёда эса сирот бўлсин!

• Бу дунёдан олганимиз гўзал ахлоқ, у дунёда эса бароат бўлсин!

• Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса жаннату Аъло бўлсин!

• Бу дунёда зиёратларимиз Байтуллоҳ, равзаи мутоҳҳара, Қуддусу Шариф, Арофат, Мино ва Муздалифа, у дунёда эса Пайғамбарлар мажлиси бўлсин!

• Бу дунёда назаримиз Каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин!

• Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин!

• Зурриёдларимиздан дунёда кўз-қувонч, охиратда эса иззат тожи олайлик, АЛЛОҲИМ!

• Дастурхонимиз илм, суҳбатдошимиз олимлар бўлсин!

• Бу дунёда дўстларимиз ҳақ аҳли ва ғариб-мискинлар, у дунёда эса Пайғамбарлар жамоаси бўлсин!

• Дунёда иззат билан яшашни, вафотда шаҳодат билан кетишни, қайта тирилишда ҳисобсиз жаннатга киришимизни насиб айла, АЛЛОҲИМ!

Чиройли дуо экан, сизларга илиндим...

Интернетдан олинди.

#𝚁𝚘𝚌𝚔𝚜𝚝𝚊𝚛
© Mark Tven

Qanchadan qancha odam savodsiz)))) Mark Tvenning fikricha 😉

@sakinafashion
#𝚁𝚘𝚌𝚔𝚜𝚝𝚊𝚛
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tushuda 😴
Velosipetdan yiqilib tushdi😂😂🤣
#𝚁𝚘𝚌𝚔𝚜𝚝𝚊𝚛
Ҳозироқ янги ойга қараб бу дуони ўқиб қўйинг!

Бугун шом намозидан сўнг Ўзбекистонда янги (Зулҳижжа) ойи кўринди.

Муҳаммадюсуф домла.

❗️Ҳозир Ўзбекистоннинг булутли бўлмаган худудларида янги ой кўриниб турибди, янги ойни кўришингиз билан қўлингизни дуога очиб, юқоридаги дуони ўқинг ва жуда катта савобларга эга бўлинг.

Дўстларингизга ҳам савоб учун бу дуони етказинг.
#𝚁𝚘𝚌𝚔𝚜𝚝𝚊𝚛
#хайрли_тонг

Яшаш бу нафас олиш эмас, балки ҳаракат қилиш, курашишдир. Ўз орзуларингизни эсланг ва улар учун курашинг. Сиз ҳаётдан нимани хоҳлашингизни билишингиз керак. Сизни тўхтата оладиган ягона нарса — муваффақияцизликдан қўрқиш.

#𝚁𝚘𝚌𝚔𝚜𝚝𝚊𝚛
BuGun SenGa HaYoT BerGan Suv, erTaGa Seni cHo’KTira oLaDi….!)
#𝚁𝚘𝚌𝚔𝚜𝚝𝚊𝚛
​Umidsiz kasalliklarning, tabiiy falokatlarning birgina dorisi bor: chidash va bo'ysinish..., G'am - alamlardan yashirin shafqat bor. Shikoyat qilmaganlarni, o'zlarini ochiq chehra bilan qarshilaganlarni kamroq azoblaydi.

©Rashod Nuri Guntekin (Choliqushi) asaridan
#𝚁𝚘𝚌𝚔𝚜𝚝𝚊𝚛
​Hamma narsaning asl ma’nosini anglash va bilish kasallikdir, hatto butun boshli haqiqiy kasallik!

©Amina Shenliko'g'li (Nasroniy atirguli) asaridan
#𝚁𝚘𝚌𝚔𝚜𝚝𝚊𝚛
​Ilohiy yaxshilik insoniy yaxshiliklarga ta'sir o‘tkazadi. Agar ilohiy ezguliklar, yaxshiliklar o‘zlashtirilsa, u holda insoniy yaxshiliklar ham o‘zlashtiriladi, faqat insoniylari o‘zlashtirilganda esa, ilohiylarni boy berib qo‘yish mumkin.

©Abu Nasr Forobiy (Fozil odamlar shahri) asaridan

#𝚁𝚘𝚌𝚔𝚜𝚝𝚊𝚛
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли-аёллари билан муомалалари.


👫 Аёли билан сайр қилиш.

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кеч кирса Ойша розияллоҳу анҳо билан суҳбатлашиб сайр қилар эдилар.
(📚 Бухорий ривояти.)


🏡 Уй ишларида ёрдам бериш.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйда нима қилишлари ҳақида сўралганида: “Аҳлининг меҳнатида (машғулотларида) бўлар эдилар” деб жавоб қилдилар.
(📚 Бухорий ривояти.)


💖 Муҳаббатини изҳор қилиш.

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамиз ҳақида айтиб, “Менга У (яъни Хадича розияллоҳу анҳо)нинг муҳаббати берилди" дедилар.
(📚 Муслим ривояти.)


🌸 Аёлининг чиройи, гўзаллигига назар солиш.

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин бирор мўмина аёлни ёмон кўрмасин, уни бир хулқини ёмон кўрса, бошқа бир хулқидан рози бўлади (яхши кўради)” дедилар.
(📚 Муслим ривояти.)


👊 Аёлини урмаслик.

Ойша онамиз айтадилар: "Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон бирорта аёлларини урмаганлар"
(📚 Насоий ривояти.)


💧Йиғлаган вақтда кўнглини олиб, ҳамдард бўлиш.

София розияллоҳу анҳо бир куни “Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сафарда эдилар. Ўша кун София онамизнинг навбати эди, маркаблари юришда секинлаб қолди. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларида у киши “Сиз мени суст-секин юрадиган туяга миндирдингиз” деб йиғлаганларида Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан кўз ёшларини артиб тинчлантирар, хотиржам қилар эдилар”.
(📚Насоий ривояти.)


🍗Аёлининг оғзига луқма солиш.

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бирор нарсани инфоқ қилиб Аллоҳнинг розилигини талаб қилсанг, савобга эришасан. Ҳаттоки, хотинингнинг оғзига солган луқмангга ҳам савоб оласан” дедилар.
(📚Бухорий ва Муслим ривоятлари)


🚴‍♀️ Аёли билан мусобақа ўйнаш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ойша онамиз билан (кимўзиш) мусобақа ўйнаганлари ва Ойша онамизинг ўзиб кетганлари, сўнг Ойша онамиз семириб, оғирлашиб қолгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзиб кетганча кулиб “Бу ўшанинг ўрнигадир” (яъни Оиша розияллоҳу анҳони ўзиб кетганлигини назарда тутиб) деганлари ривоят қилинади.
(📚 Абу Довуд ривояти)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#𝚁𝚘𝚌𝚔𝚜𝚝𝚊𝚛 🐻