La_rahata_fid dunya.
2 subscribers
2.97K photos
1.13K videos
15 files
140 links
Alloh sabr qiluvchilar bilan birgadir. (Baqara surasi, 153-oyat)
Download Telegram
​Olov oʻtinni qanday tez yeb bitirsa, tama-yu boylik imonni shunday tez yeb bitirgay...

©Pirimqul Qodirov (Avlodlar dovoni) asaridan
#𝚁𝚘𝚌𝚔𝚜𝚝𝚊𝚛
​Ba’zi insonlar borki, salomlaridan qurum hidi keladi. Ba’zi insonlar salomidan mushki anbardek xush bo’y hid keladi.

©Jaloliddin Rumiy

#𝚁𝚘𝚌𝚔𝚜𝚝𝚊𝚛
#Tarjima_vaqti

В начале любой книги автор говорит: «Мы заранее приносим свои извинения за ошибки, допущенные в книге». Только Коран начинается со слов «В этой Книге нет сомнений».

-

Ҳар қандай китобнинг аввалида муаллиф: “Китобда йўл қўйилган хатолар учун олдиндан узр сўраймиз”, дейди. Фақатгина Қуръони карим “Бу китобда шак-шубҳа йўқ”, деб бошланади.


#𝚁𝚘𝚌𝚔𝚜𝚝𝚊𝚛
Kirib kôring sizga yoqadi😊😊
Holis tavsiyam...
#𝚁𝚘𝚌𝚔𝚜𝚝𝚊𝚛
​​Ҳаётда қандай яшамоқдасан?

– Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.

– Ғазабланма! Ғазаб фазилатларни барбод қилади.

– Кек сақлама! Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.

– Маҳзун бўлма! Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам
талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.

– Замонлар тасарруфи Аллоҳнинг қазо ва қадар салтанати
остида эканини унутма!

- Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма!
Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний
хусусиятлардандир.

- Ҳаргиз худбин бўла кўрма!
Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.
———————————————-
#𝚁𝚘𝚌𝚔𝚜𝚝𝚊𝚛
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сен ўзингни сув деб фикр қил ва ўзингни сув каби ҳис эт.

Сув каби ўзгача, сув каби ҳаётбахш, сув каби мусаффо, сув каби зарур, сув каби ҳаёт гарови ва сув каби битмас туганмас эканлигингни ҳаёл қил…

Аммо яна сув каби кичик бир идишга ўзингни сиғдира билгин~ки, токи инсонларнинг томирларига қадар кира олгин.

Ҳаёт бахш эт, воз кечилмайдиган бўл!

#𝚁𝚘𝚌𝚔𝚜𝚝𝚊𝚛
Воз кечишни ўрганган лаҳзангда инсонлар сенга ҳайрат билан боққанча, «Қандай қилиб бу қадар осонлик билан ҳаётингдан чиқарасан» дея сўроққа тутишади...

Бироқ ишонинг, бу сиз ўйлагандек осон бўлмаган. Аммо «Сендан воз кечмайман» деганларнинг бир онда янги бир ҳаётга қадам қўйганларини кўргандан сўнг, бошқа йўл қолмади менда...

Мен воз кечишни ўргандим!
Менингдек инсонларнинг нидолари бўлмайди...
Менингдек инсонлар ҳаёллар сурмайди...
Менингдек инсонларнинг яраси битмайди...
Менингдек инсонлар ташлаб кетаётган еридан ортига қарамайди ва қайтмайди...

#𝚁𝚘𝚌𝚔𝚜𝚝𝚊𝚛
Кўпроқ нарсани билсанг, яшаш қийинлашади. Билганингни билмаган инсон билан эса яшаш ундан ҳам қийин. Аҳир, у инсон ўз билими ва тажрибасидан келиб чиқиб фикр юритади.

Аммо сени билганларинг азоблайверади. Бироқ, сенданда кўпроқ биладиган инсон билан яшаш янада қийинроқ. Бундай инсон олдида сен ўзингни ҳеч нарсани билмайдиган, кам маълумотга эга ва ҳаттоки тушунмайдигандек ҳисоблайсан.

Кейин эса янада кўпроқ ўқий бошлайсан, янада қаттиқроқ азобланасан. Орада мувозанатни сақлаш эса – анчайин мушкул иш. Анча тер тўкишга тўғри келади...

Бу унинг мен ёмғир овозидан илҳомлана олган, қаҳванинг ҳушбўй ҳидидан баҳраманд бўла олган, қаршимда эса у компьютерида ишлаб ўтирган куз фаслининг ажойиб кунларидан бирида айтган сўзлари эди.

Елиза ва Кахва
#𝚁𝚘𝚌𝚔𝚜𝚝𝚊𝚛
Insonni yo soʻzlash uchun yaxshi soʻzi, yoki, sukut saqlay oladigan odobi boʻlsin...!

- Rumiy


#𝚁𝚘𝚌𝚔𝚜𝚝𝚊𝚛
Namozda sajdaga bosh qo'yish – farz. Ota-onaga ta'zim qilish – qarz.
O'tganlar ruhi oldida bosh egish – sunnat. Ayol oldida bosh egish – odob. Haqiqat oldida bo'yin egish – mardlik... Yiqilgan bir nochor bandasini turg'azib qo'yish uchun yerga ta'zim qilish – ham farz, ham qarz, ham sunnat, ham odob, ham mardlikdir!

©️O'tkir Hoshimov

#𝚁𝚘𝚌𝚔𝚜𝚝𝚊𝚛