Xorazm | Kun.uz
5.05K subscribers
6.42K photos
738 videos
5.85K links
Kun.uz’ning Xorazm viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot

Murojaat uchun 👉 @KunuzXorazmBot
Download Telegram
⚡️Хоразм электр таъминоти тизимидаги аварияларни бартараф қилиш ишлари амалга оширилмоқда

21 январь куни соат 13-00 дан кейин Хоразм вилоятининг кўплаб туманлари, қишлоқлари ва маҳаллалари электр энергияси таъминотидан узилди. Об-ҳавонинг ноқулай келиши, кучли шамол бўлиши ва қор ёғиши оқибатида симлар узилди, трансформаторлар юкламани кўтара олмай, ишдан чиқди.

«Хоразм ҲЭТ» АЖ ходимлари томонидан авария оқибатларини бартараф этиш мақсадида туни билан иш олиб борилди.

👉 Хоразм хабарлари
Уйингизда «свет» ёндими?

#Сўровнома
Anonymous Poll
50%
Ҳа, ёнди
33%
Йўқ, ёнмади
17%
«Свет» ўчмаган эди
🎙 Коллежлар тизими тўлиғича Меҳнат вазирлигига ўтказилади – Президент

Шавкат Мирзиёев Олот туманида вилоят фаоллари билан бўлиб ўтган йиғилишда асосий эътиборни ишсизликни бартараф этишга қаратди. Тадбирда иштирок этган Kun.uz мухбири хабарига кўра, йиғилиш давомида давлат раҳбари янги қарор ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

➡️ Батафсил ўқиш

👉 Хоразм хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Энергетика вазири қандай тайёргарликни назарда тутганди?

Бир неча кун аввал «Совуқ кунларда аҳолини газ, электр энергияси ва кўмир билан таъминлашда кузатилаётган муаммолар» мавзусида брифинг ўтказилди.

Унда иштирок этган Энергетика вазири Алишер Султонов тизим ҳаво ҳароратининг кескин пасайишига тайёр эканлигини таъкидлади.

Кеча Хоразмда электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммолар кузатилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Совуқ ҳаво ҳарорати кириб келишининг илк кунидаёқ катта муаммолар кузатилди.

🤔 Қизиқ, Алишер Султонов тизим вазиятга тайёр деганда айнан нимани назарда тутган?

👉 Хоразм хабарлари
#Биласизми

🌵 Дунёдаги энг қиммат гул Кадупул деб аталади. У бебаҳо ҳисобланади. Кадупул аслида кактус бўлиб, фақат тунда гуллайди. У гуллаганда ўзидан тинчлантирувчи, ёқимли ҳид таратади. Кадупул гуллаганидан кейин бир неча соат яшайди, холос. Шунинг учун бу экзотик ва ноёб гулни сотишнинг иложи йўқ.

👉 Хоразм хабарлари
🛠 Хоразмда электр энергияси таъминотини тиклаш ишлари давом этмоқда

Хоразм вилояти ФВБ ва «Хоразм ҲЭТ» АЖ ходимлари томонидан электр таъминотидаги носозликлар бартараф этилмоқда ҳамда тез орада барча ҳудудларнинг таъминоти тўлиқ тикланади, деб хабар берди «Хоразм ҲЭТ» АЖ матбуот хизмати.

❗️Ўз навбатида баъзи ҳудудлар аҳолиси 2 кундан бери электр энергиясисиз ўтирибди. Жумладан, Ҳазорасп тумани, Карвак қишлоғи, «Шовот» маҳалласида 2 кундан бери «свет» йўқ, деб ёзди ўқувчиларимиздан бири.

👉 Хоразм хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шахс гувоҳномаси: ID-карта ҳақида асосий маълумотлар

▪️ID-картани неча ёшдан олиш мумкин?
▫️ID-карта олиш мажбурийми?
▫️Тўлов қанча?

➡️ Xpress.uz – Сиз кутган формат
📝 Фарҳод Эрманов Янгиариқ туманида сайёр қабулини ўтказди

Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов Янгиариқ тумани, Қўриқтом қишлоғининг маданият марказида сайёр қабулини ўтказди.

Унда туман ҳокими, халқ таълими, мактабгача таълим, маданият, касб-ҳунар таълими, бандлик, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари, электр энергияси ва газ таъминоти каби кўплаб соҳаларга тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва вилоятнинг турли ҳудудларидан келган фуқаролар иштирок этди.

Қабул давомида 60 дан ортиқ мурожаат бўлди. Уларнинг аксарияти уй-жой, ишсизлик ва тадбиркорликни кенгайтириш, имтиёзли кредит ажратилиши билан боғлиқ бўлди.

Мурожаатларнинг бир қисми жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиладиган мурожаатлар ижросини ҳоким ўз назоратига олди, деб хабар берди Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

👉 Хоразм хабарлари
💼 Хоразм вилояти судининг янги раиси таништирилди

Президент Шавкат Мирзиёев фармойиши билан Полванов Баҳодир Хусаинович Хоразм вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.

У 1979 йил 30 апрель куни Янгиариқ туманида туғилган. 2000 йил ИИВ академиясини тугатган. Иш фаолиятини шу йил Урганч шаҳар ИИБ терговчиси лавозимида бошлаган.

2007-2012 йиллар Жиноят ишлари бўйича Шовот туман судининг раиси, 2014-2018 йиллар Жиноят ишлари бўйича Шовот туман судининг раиси, 2018-2019 йиллар Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди раисининг ўринбосари, 2019-2021 йиллар Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг доимий асосдаги аъзоси, Судьялар олий кенгашининг Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси судьяси лавозимида ишлаган.

Хоразм вилояти ҳокимлигида Баҳодир Полвановни таништириш тадбири ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов ва Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров иштирок этди.

👉 Хоразм хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

23 январь (шанба) куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати маркази хабарига кўра, эртага Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол жануби-ғарбдан 10–13 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси -2...0 даража, кундузи +1...+5 даража совуқ бўлади.

👉 Хоразм хабарлари
👮🏻♂ Хоразм вилоятида сўнгги ҳафтада юз берган жиноятлар миқдори маълум қилинди

14–21 январгача бўлган даврда Хоразм вилоятида 21 та жиноят қайд этилди, деб хабар берди Хоразм вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Сардор Раҳимов.

Жиноятлар тури бўйича қуйидагича тақсимланган:
- 3 та фирибгарлик;
- 3 та гиёҳвандлик;
- 3 та транспортдан фойдаланиш қоидаларини бузиш;
- 2 та ўғрилик;
- 1 та одам савдоси;
- 1 та қўшмачилик;
- 8 та бошқа турдаги жиноятлар.

Шаҳар ва туманлар кесимида содир этилган жиноятлар миқдори:
14 – Урганч шаҳри
2 – Шовот тумани
2 – Қўшкўпир тумани
1 – Хива шаҳри
1 – Хонқа тумани
1 – Боғот тумани.

👉 Хоразм хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️💨 21 январь куни Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди бўйлаб кучли шамол эсди ва қорбўрони кузатилди

👉 Хоразм хабарлари
🎈Хонқа туманида янги болалар оромгоҳи қурилади

Касаба уюшмалари федерацияси капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи Ҳайдар Фозилов ўтган йиллар давомида қандай қурилиш объектлари қурилгани ва келгусидаги режалар ҳақида гапирди.

«Ўтган 4 йил давомида касаба уюшмалари 100дан зиёд объектларда қуриш, капитал таъмирлаш, реконструкция ишларини амалга оширди. 2021 йилнинг ўзида 20га яқин объектларда қурилиш, таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилган.

Жумладан, Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманида 200 ўринли, Жиззахнинг Зомин туманида 400 ўринли, Хоразмнинг Хонқа туманида 150 ўринли, Наманганнинг Чортоқ туманида 200 ўринли санаториялар ва Бухоро шаҳрида 200 ўринли болалар оромгоҳи қуришни режалаштиряпмиз», – деди Капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи.

👉 Хоразм хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ақтўбе фожиасига 3 йил. Қурбонлар ёди ва оилаларнинг кейинги тақдири

Бундан роппа-роса 3 йил муқаддам – 2018 йилнинг 18 январь куни ўзбекистонликларни олиб Россияга кетаётган автобус Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти ҳудудида ёниб кетган эди. Фожиа оқибатида автобус салонида бўлган 57 кишидан 52 нафари ҳалок бўлди.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видеони кўриш

👉 Хоразм хабарлари
Туғилмаган фарзандини сотган аёл ва унинг эри ушланди

Урганч туманида ҳали туғилмаган фарзандини сотган аёл ва унинг эри ушланди, деб хабар берди Хоразм вилоят ИИБ.

Бекобод қишлоғида яшовчи 1999 йилда туғилган шахс ва унинг никоҳсиз яшаб келаётган хотини ўзаро жиноий тил бириктириб, ҳали туғилмаган, 4 ойлик ҳомиласида бўлган фарзандини туғилганидан кейин Ҳазорасп туманида яшовчи фуқарога 9 минг АҚШ долларига сотишга олдиндан келишиб олишган. Шундан сўнг, иккаласи ҳам олдиндан 6 минг АҚШ долларини олган пайтида ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

👉 Хоразм хабарлари
#Биласизми

Бразилия ва Венесуэлада сут берадиган Бросимум дарахти ўсади. Унинг пўстлоғи озгина тилиб қўйилса, сигир сутига ўхшаш шарбат сизиб чиқади. Унга сув қўшиб қайнатилса, тотли ва тўйимли маҳсулот ҳосил бўлади.

👉 Хоразм хабарлари
📝 Ўзбекистон давлат хореография академиясининг Урганч филиали ташкил этилди

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон давлат хореография академиясининг давлат таълим муассасаси шаклидаги Урганч филиали ташкил этилди.

🏢 Филиал таркибида “Лазги” ижрочилигини янада ривожлантириш бўлими очилди.

📌 Рақс санъати бўйича юқори малакали бакалавр ва магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб бориш салоҳиятига эга илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

🔰 Қарорга кўра, Филиал ҳузурида қуйидагилар ташкил этилади:

👉 “Лазги”нинг яратилиш тарихи ва ривожланиш даврини қамраб олган доимий экспозиция;
👉 “Лазги” ижро йўлида яратилган ижод намуналарининг фонотекаси;
👉 “Лазги”га оид либослар намуналари галереяси, кўргазмалар зали ҳамда артистик кафеси;
👉 “Лазги” болалар ҳаваскорлик театр-студияси.

☑️ Филиалда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

👉 Хоразм хабарлари
Ўзбекистон олтин-валюта захираси ошди

▪️Марказий банк маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 1 январь ҳолатига 34,9 млрд долларни, халқаро захираси 33,8 млрд долларни ташкил қилади.

▪️Олтин-валюта захиралари 2021 йил бошланганидан бери ошди. 2020 йил куз фаслидан бошлаб Ўзбекистон захирадаги олтинларни сотишни тўхтатди. Ҳозирда олтин захираси 332,8 тоннага тенг.

👉 Хоразм хабарлари