Xorazm | Kun.uz
5.31K subscribers
6.42K photos
738 videos
5.85K links
Kun.uz’ning Xorazm viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot

Murojaat uchun 👉 @KunuzXorazmBot
Download Telegram
⚡️Хоразм вилояти электр таъминоти тизимида жуда катта узилиш юз берди

21 январь куни соат 13-00 дан кейин Хоразм вилоятининг кўплаб туманлари, қишлоқлари ва маҳаллалари электр энергияси таъминотидан узилди. Соат 20:00 ҳолатига кўра, уларнинг кўпчилиги ҳамон «свет»сиз қолмоқда.

❗️«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ хабарига кўра, об-ҳавонинг ноқулай келиши, баъзи ҳудудларда кучли шамол бўлиши ва қор ёғиши оқибатида вазият мураккаблашган, баъзи электр тармоқларида симлар узилган, баъзиларида трансформаторлар юкламани кўтара олмай, ишдан чиққан.

«Ҳозирги вақтда «Хоразм ҲЭТ» АЖ ходимлари авария ҳолатларини бартараф қилиш мақсадида чораларни кўрмоқда. Барча ишлар якунлангач, вилоят ҳудудида электр энергияси таъминоти тикланади», дейилади Kun.uz’га берилган маълумотда.

👉 Хоразм хабарлари
🛠 «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ аварияларни бартараф қилиш чораларини кўрмоқда

«Вилоят ҳудудида об-ҳаво шароити ноқулай келиши натижасида, электр энергияси тизимида аварияли узилишлар содир бўлмоқда. Айни вақтда авария оқибатларини бартараф қилиш учун барча чоралар кўриляпти», - деб хабар берди «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати.

👉 Хоразм хабарлари
🕯 Кун фотоси 🌌

👉 Хоразм хабарлари
🏗 2020 йилда Хоразмда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича 128 та лойиҳа бажарилди

Хоразм вилоятида 2020 йилда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича 2020 йилда умумий қиймати 193,8 млрд сўмлик 128 та лойиҳа бажарилди ва 664 та янги иш ўрни яратилди.

Жумладан, «Урганч Махсус Қурилиш» жамияти томонидан Урганч шаҳрида 12,0 млрд сўм инвестиция ҳисобига йилига 600 тонна қурилиш ҳимоя тўри ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ҳамда 30 та янги иш ўрни яратилди.

Шунингдек, «Холис Исоқ бобо» корхонаси томонидан Ҳазорасп туманида 5,3 млрд сўм инвестиция ҳисобига йилига 10 минг м3 темир бетон буюмлари ишлаб чиқариш қувватлари яратилди.

2021-2022 йилларда умумий қиймати 1,2 трлн сўмлик 45 та лойиҳа бажарилади ва 1295 та янги иш ўрни яратилади, деб хабар берди «Ўзсаноатқурилишматериаллари».

👉 Хоразм хабарлари
⚡️Хоразм электр таъминоти тизимидаги аварияларни бартараф қилиш ишлари амалга оширилмоқда

21 январь куни соат 13-00 дан кейин Хоразм вилоятининг кўплаб туманлари, қишлоқлари ва маҳаллалари электр энергияси таъминотидан узилди. Об-ҳавонинг ноқулай келиши, кучли шамол бўлиши ва қор ёғиши оқибатида симлар узилди, трансформаторлар юкламани кўтара олмай, ишдан чиқди.

«Хоразм ҲЭТ» АЖ ходимлари томонидан авария оқибатларини бартараф этиш мақсадида туни билан иш олиб борилди.

👉 Хоразм хабарлари
Уйингизда «свет» ёндими?

#Сўровнома
Anonymous Poll
50%
Ҳа, ёнди
33%
Йўқ, ёнмади
17%
«Свет» ўчмаган эди
🎙 Коллежлар тизими тўлиғича Меҳнат вазирлигига ўтказилади – Президент

Шавкат Мирзиёев Олот туманида вилоят фаоллари билан бўлиб ўтган йиғилишда асосий эътиборни ишсизликни бартараф этишга қаратди. Тадбирда иштирок этган Kun.uz мухбири хабарига кўра, йиғилиш давомида давлат раҳбари янги қарор ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

➡️ Батафсил ўқиш

👉 Хоразм хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Энергетика вазири қандай тайёргарликни назарда тутганди?

Бир неча кун аввал «Совуқ кунларда аҳолини газ, электр энергияси ва кўмир билан таъминлашда кузатилаётган муаммолар» мавзусида брифинг ўтказилди.

Унда иштирок этган Энергетика вазири Алишер Султонов тизим ҳаво ҳароратининг кескин пасайишига тайёр эканлигини таъкидлади.

Кеча Хоразмда электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммолар кузатилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Совуқ ҳаво ҳарорати кириб келишининг илк кунидаёқ катта муаммолар кузатилди.

🤔 Қизиқ, Алишер Султонов тизим вазиятга тайёр деганда айнан нимани назарда тутган?

👉 Хоразм хабарлари
#Биласизми

🌵 Дунёдаги энг қиммат гул Кадупул деб аталади. У бебаҳо ҳисобланади. Кадупул аслида кактус бўлиб, фақат тунда гуллайди. У гуллаганда ўзидан тинчлантирувчи, ёқимли ҳид таратади. Кадупул гуллаганидан кейин бир неча соат яшайди, холос. Шунинг учун бу экзотик ва ноёб гулни сотишнинг иложи йўқ.

👉 Хоразм хабарлари
🛠 Хоразмда электр энергияси таъминотини тиклаш ишлари давом этмоқда

Хоразм вилояти ФВБ ва «Хоразм ҲЭТ» АЖ ходимлари томонидан электр таъминотидаги носозликлар бартараф этилмоқда ҳамда тез орада барча ҳудудларнинг таъминоти тўлиқ тикланади, деб хабар берди «Хоразм ҲЭТ» АЖ матбуот хизмати.

❗️Ўз навбатида баъзи ҳудудлар аҳолиси 2 кундан бери электр энергиясисиз ўтирибди. Жумладан, Ҳазорасп тумани, Карвак қишлоғи, «Шовот» маҳалласида 2 кундан бери «свет» йўқ, деб ёзди ўқувчиларимиздан бири.

👉 Хоразм хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шахс гувоҳномаси: ID-карта ҳақида асосий маълумотлар

▪️ID-картани неча ёшдан олиш мумкин?
▫️ID-карта олиш мажбурийми?
▫️Тўлов қанча?

➡️ Xpress.uz – Сиз кутган формат
📝 Фарҳод Эрманов Янгиариқ туманида сайёр қабулини ўтказди

Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов Янгиариқ тумани, Қўриқтом қишлоғининг маданият марказида сайёр қабулини ўтказди.

Унда туман ҳокими, халқ таълими, мактабгача таълим, маданият, касб-ҳунар таълими, бандлик, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари, электр энергияси ва газ таъминоти каби кўплаб соҳаларга тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва вилоятнинг турли ҳудудларидан келган фуқаролар иштирок этди.

Қабул давомида 60 дан ортиқ мурожаат бўлди. Уларнинг аксарияти уй-жой, ишсизлик ва тадбиркорликни кенгайтириш, имтиёзли кредит ажратилиши билан боғлиқ бўлди.

Мурожаатларнинг бир қисми жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиладиган мурожаатлар ижросини ҳоким ўз назоратига олди, деб хабар берди Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

👉 Хоразм хабарлари
💼 Хоразм вилояти судининг янги раиси таништирилди

Президент Шавкат Мирзиёев фармойиши билан Полванов Баҳодир Хусаинович Хоразм вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.

У 1979 йил 30 апрель куни Янгиариқ туманида туғилган. 2000 йил ИИВ академиясини тугатган. Иш фаолиятини шу йил Урганч шаҳар ИИБ терговчиси лавозимида бошлаган.

2007-2012 йиллар Жиноят ишлари бўйича Шовот туман судининг раиси, 2014-2018 йиллар Жиноят ишлари бўйича Шовот туман судининг раиси, 2018-2019 йиллар Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди раисининг ўринбосари, 2019-2021 йиллар Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг доимий асосдаги аъзоси, Судьялар олий кенгашининг Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси судьяси лавозимида ишлаган.

Хоразм вилояти ҳокимлигида Баҳодир Полвановни таништириш тадбири ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов ва Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров иштирок этди.

👉 Хоразм хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

23 январь (шанба) куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати маркази хабарига кўра, эртага Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол жануби-ғарбдан 10–13 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси -2...0 даража, кундузи +1...+5 даража совуқ бўлади.

👉 Хоразм хабарлари