Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.45K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
2020 йилда судланган шахсларнинг 10 мингдан ортиғини ёшлар ташкил қилди

2020 йил
Ўзбекистонда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 38 149 нафар шахсга нисбатан 30 284 та иш кўриб чиқилган. 27 999 нафар судланган шахснинг 3 027 нафарини аёллар, 10 371 нафарини ёшлар ташкил қилмоқда.

Олий суд жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик бошқармаси маълум қилишича, судларда 781 нафар шахс оқланган ва реабилитация қилинган.

2020 йилда судланган шахслар сони 27 999 нафарни ташкил этиб, шундан:

🔹7 110 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш;
🔹19 838 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди;
🔹1 051 нафар шахс шартли ҳукм қилинди.

Судланган шахсларнинг:

🔹24 972 нафари
эркаклар
🔹3 027 нафари аёллар
🔹10 371 нафари ёшлар (шу жумладан, 499 нафари вояга етмаганлар)
908 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Тўрткўлда пиёдалар учун янги кўприк қурилиши бошланди

Тўрткўл туманидаги Оққамиш овули фуқаролари томонидан бир неча йиллар олдин ҳашар йўли билан қурилган кўприк қайта таъмирлашга муҳтож бўлиб қолган эди.

Бу бўйича фуқароларнинг мурожаатлари инобатга олиниб, янги кўприк қуриш ишлари бошлаб юборилди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Имконияти чекланган намозхон Мурат Камалов билан учрашса, масжиддаги камчиликлар ҳақида мурожаат қилишини айтди

Нукусдаги Жоме масжидига Жума намози учун келган имконияти чекланган намозхон Жўқорғи Кенгес раиси билан учрашиш истагини билдирган.

У «Ел хизметинде» газетаси бош муҳаррири Даулетмурат Тажимуратов билан суҳбатда Мурат Камалов билан учрашса, масжиддаги иссиқ ва совуқ сув муаммоси бўйича мурожаат қилишини айтган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
📸 Фото: Устюртдаги тузоқ-камераларга тушган сайғоқлар

«Сайгачий»
мажмуа буюртмахонасида ўрнатилган фотоқопқонга сайғоқлар тўдаси тушиб қолди, деб хабар бермоқда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси.

2020 йилнинг феврал ойида ҳам сайғоқлар тўдаси фотоқопқонга тушганди. Қўмита сўнгги беш йил ичида мамлакатда сайғоқ популяцияси учрамаганлиги сабабли бу ўзига хос муҳим ҳодиса бўлганини айтганди.

Бугунги кунга келиб сайғоқ қисқариб бораётган тур сифатида Халқаро ҳамда Ўзбекистон қизил китоблари рўйхатига киритилган. Хусусан, Устюрт популяцияси сайғоқлари қисқариб бораётганлиги сабабли уни сақлаб қолиш учун зарур чора-тадбирлар қабул қилишни талаб этади.

Маълумот учун, «Сайгачий» қўриқхонаси 2016 йилда Мўйноқ ва Қўнғирот туманлари ҳудудида жойлашган «Сайгачий» буюртмахонаси негизида табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида ташкил этилган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

📦 Ҳар йили дунё океанига ташланадиган ахлат миқдори у ерда овланадиган балиқнинг оғирлигидан 3 баравар кўпроқ.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Ўзбекистон олтин-валюта захираси ошди

▪️Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистон расмий захира активлари 1 январ ҳолатига 34,9 млрд долларни, халқаро захираси 33,8 млрд долларни ташкил қилади.

▪️Олтин-валюта захиралари 2021 йил бошланганидан бери бирданига ошди. 2020 йил куз фаслидан бошлаб Ўзбекистон захирадаги олтинларни сотишни тўхтатди. Ҳозирда олтин захираси 332,8 тоннага тенг.

❗️Маълумот учун, Ўзбекистон амалдаги захираси 20 ойлик импортни молиялаштириш учун етарли ҳисобланади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🎙 Коллежлар тўлиғича Меҳнат вазирлигига ўтказилади – Президент

Шавкат Мирзиёев Олот туманида вилоят фаоллари билан бўлиб ўтган йиғилишда асосий эътиборни ишсизликни бартараф этишга қаратди. Тадбирда иштирок этган Kun.uz мухбири хабарига кўра, йиғилиш давомида давлат раҳбари янги қарор ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

➡️ Батафсил ўқиш

👉
Қорақалпоғистон хабарлари
Ўзбекистонда эркаклар ва аёллар сони маълум қилинди

2021 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, аҳоли орасида эркаклар сони аёлларга нисбатан кўпчиликни ташкил этган.

Жорий йил бошида Ўзбекистон доимий аҳолиси 34,6 миллион кишини ташкил этди. Шундан:

▪️эркаклар сони – 17,4 млн киши;
▪️аёллар сони – 17,2 млн кишини ташкил этган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌧 #Об_ҳаво

24 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 24 январ, якшанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 0…–5 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Муҳокамаларга сабаб бўлган ҳолат бўйича изоҳ берилди

Яқинда каналимиз орқали Чимбой туманида ўқувчиларнинг мактабгача бир неча километр масофани пиёда ёки эшакда босиб ўтишаётгани ҳақидаги видеохабарни эълон қилгандик. Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда бу ҳолат муҳокамаларга сабаб бўлди.

Аслида мактаблар аҳоли яшайдиган пунктлардан неча километр масофада қурилган бўлиши керак? Мактабга узоқ масофадан қатновчи ўқувчилар учун автобус ёки транспорт воситасини йўлга қўйиш имкони борми?

Шу саволларга АОКАда бўлиб ўтган таълим тизимидаги долзарб масалаларга бағишланган матбуот анжуманида Халқ таълими вазирлиги мутасадди ходими жавоб қайтарди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси оширилади

«Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонун 21 январдан кучга кирди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

➡️ Қонунга кўра, ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланади ва қуйидаги миқдорда оширилади:

▪️ишдан ва иш ҳақидан сўнгги 12 ой ичида маҳрум бўлган шахсларга – аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (679 330 сўм)дан оз бўлмаган миқдорда;

▪️ишдан ва иш ҳақидан маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга – МҲЭКМнинг 1 баравари миқдорида;

▪️илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган шахсларга – МҲЭКМнинг камида 75 фоизи миқдорида.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Беруний тумани содир этилган безорилик жинояти бўйича расмий маълумот берилди

Тармоқда Беруний туманидаги бозорда аёллар бир неча киши томонидан калтаклаб кетилгани акс этган видеолавҳалар тарқалганди.

Ҳолат юзасидан 2020 йилнинг 30 декабр куни Беруний тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.

Тергов ҳаракатлари давомида жиноят иши 2021 йилнинг 19 январ куни Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисмидан, 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “а” бандига қайта квалификация қилиниб, ҳозирда жиноят иши бўйича процесс иштирокчилари билан боғлиқ барча тергов ва процессуал ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Жанжалда иштирок этган ҳар бир шахснинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилади.

Жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ томонидан алоҳида назоратга олинган. Жиноят ишининг натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади, деб ёзмоқда ИИВ Ахборот хизмати.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🍇 #Нарх_наво

Нукус шаҳри марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар

🗓 24 январ ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 45.000 – 65.000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) 56.000 – 58.000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) 17.000 – 20.000 сўм
🌻 Ўсимлик ёғи (1 л) 15.000 – 17.000 сўм
🌱 Пахта ёғи (1 л) 15.000 – 16.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 8.000 – 18.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 7.000 – 8.500 сўм
🍚 Ун (1 кг) 6000 – 7.000 сўм
🍞 Нон (буханка) 1.500 – 2.000 сўм

🥛 Сут (1 л) 5000 – 6.000 сўм
🥚 Тухум (10 дона) 9.000 – 12.500 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 15.000 – 28.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 14.000 – 28.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 4.000 – 5.000 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 4.000 – 5.000 сўм
🥬 Карам (1 кг) 3.000 – 4.000 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) 3.500 – 5.000 сўм
🍏 Олма (1 кг) 8.000 – 20.000 сўм
🍊 Мандарин (1кг) 19.000 – 45.000 сўм

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

Кўча чироқлари нури сабаб 80 фоиз одам тунги осмонни кўролмайди

Америкалик олимларнинг айтишича, кўчадаги тунги чироқлар, реклама, светофор, бинолар, автотураргоҳ, стадионлардан таралаётган нур сабаб мегаполислар аҳолисининг 80 фоизи тунги осмонни кўра олмайди. Ортиқча электр ёруғлиги боис одамларнинг уйқуси бузилади.

Электрни нотўғри йўналтириш орқали унинг 35 фоизи исроф бўлади. АҚШда тунда кўча ва биноларни ёритиш учун йилига 3 млрд доллар сарфланади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
📸 Нукусдаги тўлиқ ишга тушмаган осма кўприкдан одамлар ўта бошлади

Ҳозирча Нукусдаги ягона осма кўприкдан одамлар ўта бошлади. У ҳали тўлиқ фойдалишга топширилмаган. Кўприк Нукус деҳқон бозори қаршисида жойлашган.

Олдинроқ кўприкнинг қачон ишга тушиши ҳақида саволга шаҳар ҳокимлиги масъули тўхталиб ўтганди.

Ўшанда қурилишга ажратилган 1 млрд 600 млн сўмнинг 50 фоизлик ишлари якунлангани, яна 800 млн сўм етмаётгани, шу сабабли қурилиш вақтинча тўхтатилгани айтилганди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари