Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.45K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
🌤 #Об_ҳаво

25 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 25 январ, душанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси –10…–5 даража совуқ, кундузи -3…+2 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
📺 Қачон қайси дарс бўлади?

25–30 январ кунлари учун Қорақалпоғистонда эфирга узатиладиган ТВ-дарслар жадвали эълон қилинди.

ТВ-дарслар ҳар куни соат 8:15 дан бошлаб «Қарақалпақстан» телеканали орқали эфирга узатилади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентга чой қуйиб узатган қизнинг ҳаяжони. У кейинги пиёлани кимга узатишни билмай довдираб турганида, бувиси вазиятни ўз қўлига олди.

Давлат раҳбарининг Бухорога ташрифидан эксклюзив видеолар – Xpress.uz'да

📹 Бошқа видеолар:
https://t.me/joinchat/AAAAAFjwJTe_ROCX2GmiSQ
🐟 Мўйноқда ноқонуний балиқ овлаганлар табиатга 18 млн 732 минг сўм зарар келтирди

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг рейд табдирида Мўйноқ тумани «Мадели» ОФЙ худудида 12 та фуқаро ноқонуний равишда тақиқланган жилка тўри билан 42 дона дўнгпешона балиқни овлагани аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддасига асосан 18 млн 732 минг сўм зарар ҳисобланган.

Қўмита матбуот хизматининг қўшимча қилишича, ашёвий далил сифатида олинган балиқлар Нукусдаги Ногиронлар уюшмасига хайрия эҳсон сифатида топширилган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
💼 #Тайинлов

Ёшлар ишлари агентлиги Элликқалъа туман бўлими бошлиғи тайинланди

Ушбу лавозимда Алишер Худайберганов иш бошлади.

У бунга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман кенгаши раиси лавозимида фаолият юртиб келаётганди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорaқалпоғистон 46 та давлат билан товар ва хизматлар импортини амалга оширган

2020 йилда импорт ҳажми 176,3 млн долларини ташкил қилиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 65,6 фоизни ташкил этди.

Импорт қилинган маҳсулотлар орасида машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари 35,3 фоизни, озиқ-овқат маҳсулотлари 15,3 фоизни, химия маҳсулотлари 14,6 фоизни ташкил қилган.

Aсосий импортиор давлатлар:


🇨🇳 Хитой
🇷🇺 Россия
🇹🇷 Туркия
🇰🇷 Жанубий Корея
🇰🇿 Қозоғистон
🇻🇳 Вьетнам
🇱🇻 Латвия
🇺🇦 Украина.

Уларнинг жами импортдаги улуши 81 фоизни ташкил қилмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

Коалалар 99 фоиз вақтини ухлаш ва овқатланишга сарфлайди. Қолган вақт ўзига жуфт қидиради, топа олмаса яна ухлайди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қорақалпоғистонда «маршрутка» ҳайдайдиган аёлни биласизми?

🚐 Қундуз Салимова Тахиатош–Саранша–Нукус йўналишида йўловчи ташиш билан шуғулланади. У «Damas»да йўловчиларга хизмат кўрсатади.

«Ўзимни иш билан таъминлаш мақсадида бу ишни бошладим. Машина ҳайдашга қизиқаман. Олдин бошқа енгил автомобил ҳайдаганман. Ҳар бир соҳанинг ўзига яраша қийинчилиги бор. Ҳар хил одам минади. Улар билан сабрли бўлиб мулоқот қилишингиз керак. Бошида ҳамма ҳайрон бўлган. Машинага чиқаётган одамлар аёл киши ҳайдайдими дейишарди. Уялардим. Ҳозир ҳаммаси яхши. Ўрганиб қолдим. Ўзим яхши кўрган касб бўлгани учун унчалик қийинчилик сезмадим», – дейди Қундуз Салимова.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
📊 Қорақалпоғистонда 26 минг бошга яқин от боқиляпти

🏢 Давлат статистика қўмитаси берган маълумотга кўра, 2021 йил 1 январ ҳолатига республикамизда 254 минг бош от мавжуд.

🐎Ҳудудлар кесимида отлар сони: ⬇️

▪️Тошкент – 55,5 минг;
▪️Қашқадарё – 33,2 минг;
▪️Жиззах – 27,9 минг;
▪️Самарқанд – 27,2 минг;
▪️Қорақалпоғистон Р. – 25,9 минг;
▪️Навоий – 19,8 минг;
▪️Сирдарё – 15,1 минг;
▪️Сурхондарё – 14,7 минг;
▪️Фарғона – 9,5 минг;
▪️Андижон – 6,8 минг;
▪️Наманган – 6,8 минг;
▪️Бухоро – 5,9 минг;
▪️Хоразм – 5,6 минг.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна ошди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 26 январдан кучга киради. Унга кўра, долларнинг расмий курси 18,18 сўмга ошган ва 1 доллар 10 518,99 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 115,58 сўмга ошиб, 12 798,46 сўмга тенг бўлди.

Рубл курси эса 2,94 сўмга тушган ва 1 рубл 139,72 сўмни ташкил этган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

26 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 26 январ, сешанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси –8…–3 даража совуқ, кундузи –3…+2 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Президентлик сайлови октябр ойида ўтказилиши мумкин

Ўзбекистонда президент сайловлари октябр ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши мумкин. Ушбу масала Қуйи палатадаги сиёсий партиялар фракциялари йиғилишида муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликда сайловлар декабр ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбаси этиб белгиланган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🚙 Бугундан янги авлод «Chevrolet Tracker» сотувга чиқарилди

«Ҳозирга қадар ишлаб чиқарилган «Chevrolet Tracker» кроссовери ўрнини янги авлод «Tracker» эгаллайди», – дея хабар берди «UzAuto Motors».

▪️бошланғич комплектация*: 145 130 000 сўмдан бошланади;
▪️LT комплектация: 193 043 478 сўм (нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган).

Янги «Chevrolet Tracker» хусусиятлари қуйидагича:⬇️

▪️Замонавий 3 цилиндрли ECOTEC турбомотор;
▪️аралаш циклдаги ёнилғи сарфи 5,5 l/100 км, қуввати 123 от кучига тенг.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қорақалпоғистондаги ягона осма кўприкда қурилиш якунига етмасдан одамлар ўтишмоқда

🏗 Нукус деҳқон бозори
қаршисидаги осма кўприк ҳалиям ишга тушмади.

Одамлар қурилиш ишлари якунига етмай туриб ундан ўтишмоқда. Ҳаракатни чекловчи ҳеч қандай тўсиқ қўйилмаган. Ундан ўтаркансиз, кўприкнинг қимирлашини сезасиз. Қурилишга 1 млрд 600 млн сўм ажратилган.

Олдинроқ 50 фоизлик ишлар якунлангани айтилганди. Ўшанда яна 800 млн сўм етмаётгани билдирилганди. Ишлар вақтинча тўхтатилган. Кўприкнинг қачон ишга тушиши номаълумлигича қолмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари